15-16 июня 2024 года в урочище Чимган на территории Угам-Чаткальского национального парка в Бостанлыкском районе Ташкентской области проводится 47-й эколого-туристический фестиваль «Чимганское ЭХО-2024». 👉 подробнее; 👈
Пресс-служба Экологического движения Узбекистана
🌎Bugun, 17-iyun, 1994-yilda Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasi tomonidan ta’sis etilgan Butunjahon cho‘llanish va qurg‘oqchilikka qarshi kurash kunidir.
Bu yilgi bayram “Yer uchun birlik. Bizning merosimiz. Bizning kelajagimiz” mavzusida yerni boshqarishning kelajagiga qaratilgan. Cho'llanish va qurg'oqchilik butun dunyo bo'ylab millionlab odamlarga ta'sir ko'rsatadigan eng jiddiy ekologik muammolardan biridir. Bu hodisalar qishloq xoʻjaligi, suv resurslari va biologik xilma-xillikka zarar yetkazadi, unumdor yerlarning yoʻqolishiga, turmush sharoitining yomonlashishiga olib keladi.
Butunjahon cho‘llanish va qurg‘oqchilikka qarshi kurash kuni doirasida o‘tkazilayotgan tadbirlar yer resurslaridan barqaror foydalanish bo‘yicha aholining xabardorligini oshirish, tajriba almashish va innovatsion yechimlarni ishlab chiqishga qaratilgan. Shuningdek, yerlarni degradatsiyadan himoya qilish, allaqachon zarar yetgan maydonlarni tiklash, qishloq xo‘jaligini o‘zgaruvchan iqlim sharoitiga moslashtirishga alohida e’tibor berilmoqda.
Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook | X |🌐 YouTube
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда экспортбоп маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш бугуннинг энг долзарб вазифаси бўлиб турибди.
Чироқчи туманида ҳам экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллий Кенгашнинг тегишли қарори билан туманнинг Пахтакор, Ўзбекистон, К.Содиқов, Бешчашма, С.Жўраев ва Оқчова ҳудудларида 109.3 гектар ер майдонларда экспортбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
ҲОКИМ ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов ва Халқ қабулхонаси мудири фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Ҳоким қабулига келган фуқаролар саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ва таълим масалаларида билдирган муаммолари тингланиб, уларга ижобий ечим изланди.
Қабулда туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг муаммоларини тинглаб, уларга ечим излади. Мақсад одамларнинг муаммосига ечим топиш, уларга яқиндан ёрдам беришдир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#очиқ_эшиклар_куни
«Очиқ эшиклар куни» доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Миллий тадқиқот университети» талабалари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
🌴“Samarqand Forumi bog‘i” barpo etildi
🌳Joriy yilning 13 iyun kuni Samarqandda ish boshlagan "Ekologik muammolar: o‘zgaruvchan dunyoda inson huquqlari kelajagi va barqaror yechimlar topish" mavzusidagi Inson huquqlari bo‘yicha IV Samarqand forumi qatnashchilari bugun “Samarqand Forumi bog‘i”ni barpo etishdi.
Unda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri o‘rinbosari, O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasi rahbari Xayrullo Gapparov ham partiya tashabbusini qo‘llab-quvvatlab, manzarali daraxt ko‘chatlarini ekishda faol ishtirok etdi.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Telegram | YouTube
Мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади.
Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
Telegram | YouTube
Фазлиддин Бахромов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
1991 йилда туғилган Ф.Бахромов тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги “Delivery Unit” лойиҳа офиси мутахассиси лавозимида ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг марказий аппаратида бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бошқарманинг аввалги бошлиғига нисбатан ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди.
Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Унда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:
➖ йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;
➖ Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;
➖ аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.
Telegram | YouTube
Favqulodda vaziyatlar vaziri general-mayor A.X.Qo‘ldoshevning "Hisorak" suv omboridagi vaziyat bo‘yicha rasmiy bayonoti.
Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли бўйича битим имзоланди. Президент Шавкат Мирзиёев - Туркиянинг олий давлат мукофоти соҳиби. Тошкентдаги янги объектлар билан танишилди
—
Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: “Қытай - Қырғызстан - Өзбекстан” темир жолы бойынша келисимге қол қойылды. Президент Шавкат Мирзиёев - Туркияның жоқары дәрежели мәмлекетлик сыйлығының ийеси болды. Ташкенттеги жаңа обьектлер менен танысылды
—
Обзор важнейших событий за неделю: Подписано соглашение по железной дороге "Китай - Кыргызстан - Узбекистан". Президент Шавкат Мирзиёев - кавалер высшего государственного ордена Турции. Состоялось ознакомление с новыми объектами в Ташкенте
Facebook|Instagram|X
Ҳозирда қатор маҳаллаларда газ босими паст, йўқотишлар юқори экани қайд этилди. Бу маҳаллалардаги хонадонларнинг газ таъминотини уч босқичли тизимдан икки босқичлига ўтказиш режалаштирилган.
Октябрь-декабрь ойларида истеъмолчиларга 163 минг тонна суюлтирилган газ етказиш топширилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимларига 300 дан зиёд олис маҳалла учун кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратишга топшириқ берилди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. 11 та қуёш ва 3 та шамол станцияси шулар жумласидан.
Бундан ташқари, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди.
Facebook|Instagram|X
Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Биз риё учун ҳожи бўлмаслигимиз керак
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров Макка шаҳрида Ҳаж амалларини бажараётган юртдошларимизга илтимос билан мурожаат қилди:
Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.
Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.
Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик.
/channel/qarshiliklar
💥🏖 Бугун 17-июн халқаро сайр қилиш мароқли вақт ўтказиш куни
Оила, севги ва садоқат ҳаётдаги энг муҳим ва қимматли нарсалардир. Оилангизни қадрланг ва уларга ғамхўрлик қилинг.
Бугун бутун оилани кечки овқатга йиғиш, сайр қилиш ёки тоғларга чиқиш учун ажойиб имконият.
Оила ва дўстларингизга улашинг👇
👉 @Xabarlar24official
Батафсил /channel/+vIV3J7QmtzY5NWJi
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун!
Чироқчида хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Тумандаги 1-сонли Оилавий поликлиникада "Аёллар дафтари"нинг 4-тоифасига киритилган хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, - деб хабар қилмоқда Оила ва хотин-қизлар туман бўлими бошлиғи Гулчирой Соатова.
Туман ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган ўрганишлар жараёнида ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда 374 нафар хотин-қизларнинг саломатлиги текширилиб, касаллик аниқланган 106 нафарига тиббий йўлланмалар берилди.
54 нафар беморга амбулатор шароитда даволаниш учун тавсия этилган бўлса 14 нафарига туман ва 5 нафарига вилоят муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилибди.
Кўрик давомида фуқаролар учун УТТ, лаборатория, рентген текширувлари ташкил этилди.
@CHIROQCHIOVOZI
#прогноз
🔥Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб сайёрамизнинг 6 минтақасида 216 миллион киши “иқлим қочоқлари”га айланиши мумкин
Markaziy Osiyo | Library | Science
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар.
Корея томонидан тадбирда SK Group, Lotte Corporation, KOGAS, POSCO, Samsung, LG, Hyundai, KIA, Doosan, BoMI, Эксимбанк, EDCF жамғармаси, Корея тараққиёт банки каби 80 дан ортиқ етакчи компания ва банк-молия институтлари раҳбарлари қатнашди.
Корея молиявий институтлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Саммит доирасида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш бўйича EDCF жамғармаси билан умумий қиймати 2 млрд долларлик ҳамкорлик дастури имзоланди.
Ш.Мирзиёев корейс ишбилармон доиралари вакилларига Ўзбекистон Ҳукумати барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда фаол қўллаб-қувватлашини айтди.
Telegram | YouTube
Шаҳрисабзда бўлиб ўтган мега шоу
Бугун Шаҳрисабз шаҳри Амир Темур майдонида «Ёшлар ойлиги» доирасида гала-концерт кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
/channel/qarshiliklar
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Telegram | YouTube
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирликлари ўртасида “Қамбарота ГЭС-1”ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди.
Унга кўра, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва “Қамбарота ГЭС-1” сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратишга келишиб олинди.
Telegram | YouTube
Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда
Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.
Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.
1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида ушбу ўсимликлар экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин.
Telegram | YouTube
⚡️ Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
Telegram | YouTube
Бугундан “Менинг боғим” лойиҳасига старт берилди
Фуқаролар 2024 йилнинг 10 – 20 июнь кунлари “Очиқ бюджет ” порталида “Менинг боғим” лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин. Жараённинг қолган босқичларида саралаш (23 июнгача) ва овоз бериш (3 июлгача) амалга оширилади.
Лойиҳага “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи йўналтирилади. Жорий йилда жами 52 млрд сўм маблағлар ажратилади (ҳар битта туман ва шаҳарга 250 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда тақсимланади).
Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар манзилли рўйхати асосида молиялаштирилади. Ташаббус кўрсатинг, ғолиб бўлинг!
Telegram | YouTube
“Ҳисорак” сув омборига шикаст етмаган, ортиқча хавотирга ўрин йўқ — ФВВ баёноти
Шаҳрисабз туман ҳокими ва Қашқадарё вилоят ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, жиддий ҳодиса юз бермаганлигини маълум қилишди ва аҳолидан уй-жойларини ташлаб кетмасликни сўрашди.
👉 https://kun.uz/kr/23069205
Kun.uz расмий канали
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди.
Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди.
Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Facebook|Instagram|X
Иссиқлик электр станциялари барқарор ишлаши, аҳоли ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни янада кўпайтириш ва бу борада 8 миллион тонналик кўрсаткичга интилиш зарурлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади.
Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|X
Йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмагани таъкидланди. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган.
Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди.
Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|X