Atmosfera havosini muhofaza qilishga oid axborot dastlabki tarzda ko‘rib chiqildi
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasi hamda Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish masalalari qo‘mitasining navbatdagi qo‘shma yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vaziri A.Abduhakimovning “Respublikada, shu jumladan Toshkent shahrida atmosfera havosi ifloslanishining oldini olish borasida amalga oshirilayotgan ishlar holati to‘g‘risida”gi axborotini dastlabki tarzda ko‘rib chiqishdi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
#ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Шу кунга қадар вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Аллаев Долли Ҳакимович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
2024 йил 12–17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) томонлар конференцияси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон экотизим деградацияси, яшаш муҳити ва биохилмахилликнинг йўқолишига жиддий таъсир кўрсатувчи иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан энг кўп жабр кўраётган давлатлардан ҳисобланади.
Ҳукуматимиз минтақавий трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биологик хилмахилликни, кўчиб юрувчи турларни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш, миллий, минтақавий ва глобал миқёсда чора кўриш тарафдори.
Telegram | YouTube
МОХИРА ХОДЖАЕВА;
"Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни янада кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси депутатлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида муҳокама қилинди.
БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid033yix767jEcAo3oLvJCVvHXU6oEQ4zRikqWKPdK9viLQzjgx3agZpEHFeyj9sZwfhl&id=100050573076117&mibextid=2JQ9oc
ХАВОЛАДА.
#ЎЗБЕКИСТОН_ЭКОЛОГИК_ПАРТИЯСИ_5_ЁШДА
@Deputatlar_minbari
❗️ Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинмоқда. Хусусан, кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги лойиҳалар учун эса 10 фоиз бўлади. Кредит олишда фермерлардан мол-мулк гарови талаб қилинмайди.
Шунингдек, кредитлар онлайн ажратилиши йўлга қўйилмоқда. Бу борада Агробанк томонидан “Suvkredit.uz” тизими ишлаб чиқилган. Яна бир муҳим томони, энди пудратчиларга сув тежовчи технологияларни фақат ишчи лойиҳа асосида қуриш, ўрнатилган тизимларга камида 2 йиллик кафолат бериш ва камида 5 йиллик сервис хизмати кўрсатиш каби қўшимча мажбуриятлар юклатилмоқда. Бу талабларни бажармайдиган пудратчилар тизимга киритилмайди.
Маълумки, бугунги кунда сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия берилади. Шу пайтгача бу маблағнинг 50 фоизи технология ўрнатилган йилда, қолгани келгуси йили унинг ишлатилишига қараб тўланар эди. Энди бу борада ҳам қулайлик яратилиб, барча субсидия маблағларини ўша йилнинг ўзида тўлаб бериш белгиланмоқда.
Президент бу таклифларни маъқуллаб, сўнгги истеъмолчигача бўлган тизимни тўғри йўлга қўйиш, сувни тежаш ишларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Telegram | YouTube
Тошкент шаҳри ҳавосини нималар ифлослаяпти ва уни қандай яхшилаш мумкин?
Қурилишдаги хаос, машинадан чиқаётган заҳарлар, ривожланмаган жамоат транспорти, инфратузилма йўқлиги, саноат чиқиндилари, кўмир ва мазутдан фойдаланишнинг ортгани Тошкент шаҳри ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллар сифатида кўрсатилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида кислород улушининг ҳам нисбатан камайиб бораётгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/95625820
Kun.uz расмий канали
❗️Ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан:
🔹суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;
🔹фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;
🔹ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.
2024 йил 1 декабрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.
2024 йил 1 апрелдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюросига асосий фаолияти вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади.
Марказий аппаратнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида Мониторинг маркази ташкил этилади.
Марказий аппаратда Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шўъбаси ташкил этилади.
Telegram | YouTube
#2024_йил_1_январдан
🗓 1 январдан нималар ўзгаради?
🔹Пенсионерга ҳисобланган аммо ўз вақтидан олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
🔹Маъмурий судларда давлат божи ишни кўриб чиқиш натижасига кўра айбдор тарафдан ундирилади ➖ БАТАФСИЛ
🔹Бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинганлар касбий сертификатланади➖ БАТАФСИЛ
🔹Айрим педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади➖ БАТАФСИЛ
🔹Мактаб директорлари ҳар 5 йилда касбий сертификацияланади➖ БАТАФСИЛ
🔹Ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича “Тежамкор уй” рейтинг тизими ишга туширилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Янги объектларни лойиҳалаштиришда чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳалар экологик экспертизадан ўтказилмайди➖ БАТАФСИЛ
🔹Уй шароитида дарахт кўчатларини етиштириш ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади➖ БАТАФСИЛ
🔹Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади ➖ БАТАФСИЛ
🔹Айрим поездларда йўловчиларни ташиш хизмати тарифлари давлат томонидан тартибга солинмайди➖ БАТАФСИЛ
🔹Профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчиларга имтиёзли кредит ажратилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Мактабларнинг қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Айрим тиббий хизматлар Давлат бюджети ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Балиқчилик лойиҳалари учун гаровсиз кредит ажратилади➖ БАТАФСИЛ
🔹“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади➖ БАТАФСИЛ
🔹Кредит қарздорлигини ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади➖ БАТАФСИЛ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
2024 йилдаги асосий глобал иқтисодий трендлар:
➖ глобал иқтисодий ўсиш суръатларининг 2,9 фоизгача пасайиши. Жаҳон иқтисодиёти учун асосий хавф сифатида экспертлар геосиёсий кескинликлар ва қуролли можаролар, инфляциянинг ўсиши (5,8 фоизгача), фоиз ставкаларининг ошиши оқибатида кредитларга талабнинг камайиши, бизнес ва истеъмолчилар ишончининг пасайишини кўрсатмоқда;
➖ дунёда иқтисодий фаолликнинг сусайиши туфайли глобал нефть талабининг камайиши. Бунга, шунингдек, ривожланаётган электромобиль бозори ҳам таъсир қилади;
➖ мудофаа харажатлари оширилиши. Қуролли можароларнинг давом этиши мамлакатларни мудофаа учун кўпроқ маблағ сарфлашга мажбур қилади. Мисол учун, АҚШ 2024 молия йили учун мудофаа бюджетини 886,3 млрд доллар, яъни рекорд даражада қабул қилди;
➖ сунъий интеллект ҳаётнинг деярли барча соҳаларида жорий этилиши. У 2024 йилда бизнес марказида бўлиб, иқтисодиётнинг барча тармоқларида операцияларни шакллантириш ва оптималлаштиришда муҳим роль ўйнайди.
СИ бандлик ва қашшоқлик даражасига ҳам таъсир қилади, чунки у ҳуқуқ, тиббиёт ва молия каби соҳалардаги мутахассисларни алмаштириши мумкин. ИҲТТ огоҳлантиришича, дунёдаги барча иш ўринларининг тахминан 27 фоизи СИ ривожланиши туфайли "юқори хавфдаги" касблар ҳисобланади;
➖ туризм жаҳон иқтисодиётининг асосий даромадларидан бири бўлади. Дунёдаги геосиёсий вазият ёмонлашганига қарамай, одамлар фаол саёҳат қилишда давом этмоқда. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, 2023 йил охирига бориб халқаро саёҳатлар учун жаҳон харажатлари 1,4 трлн долларга етади, бу 2019 йилги пандемиядан олдинги кўрсаткичнинг 93 фоизини ташкил этади. Ҳаво қатнови нафақат пандемиягача бўлган даражага қайтади, балки ундан ҳам ортиқ бўлади.
Telegram | YouTube
Янги объектлар фойдаланишга топширилмоқда
#2jan #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Шавкат Мирзиёев раислигида мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшинларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги, бошқарув органлари, бирлашмалар, қўшилма ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича бажарилган ишлар юзасидан мудофаа вазирининг ҳисоботи тингланди.
Айтилишича, ҳарбий шаҳарчаларда “темир дафтар”га кирган оилаларнинг фарзандлари учун фан, спорт ва санъат турлари бўйича тўгарак ва секциялар ташкил этиш, уларни бригада командирлари ва ҳарбий округ қўмондонларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.
Жами 580 дан ортиқ тезкор-жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказилди, уларда Қуролли Кучларнинг 35 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Йиғилиш якунида Олий Бош Қўмондон томонидан Қуролли Кучлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сегодня утром, 1 января, в Узбекистане некоторые Дед Морозы выглядят примерно так
@EVENT.uz - Актуальные новости
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина отбыл в эту страну с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Чироқчи туманида МФЙ ва оилавий поликлиникаларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Канал ва ариқларни бетонлаш тадбирлари Чироқчи туманида ҳам режа асосида амалга оширилмоқда.
#3jan #qashqadaryo_trk
📱Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#brifing
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining 2023-yildagi faoliyati bo‘yicha brifing
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Таклифларга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.
Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Маълумки, жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди.
❗️ Сув истеъмолчилари билан ҳисоб-китобни шу тамойил асосида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда. Жумладан, 2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.
Telegram | YouTube
#Биласизми
❗️Давлат хизматчиси тадбиркор ёки унинг муассиси бўлиши мумкин эмас
🚫 Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:
▪️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
▪️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон қонунларида ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
▪️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
▪️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
▪️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;
▪️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
▪️чет давлат фуқаролигини олишга;
▪️қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
▪️Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно;
▪️ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
«ЖАМИЯТ» газетасининг 2024 йил 4 январь кунги 1 (872)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish
/channel/gazetalar_sharhi
Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак
👉 Батафсил
Мулоҳазаларимни Президентимизнинг қуйидаги сўзлари билан якунламоқчиман: “Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”.
#uzlidep #munosabat
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари саратон касаллигини даволашга қаратилган янги усулни синовдан муваффақиятли ўтказди.
Кимётерапия бугунги кунда онкологик хасталикларга қарши асосий воситалардан бири. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усулидан кенг фойдаланилади. Бироқ сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Чунки бу усул соғлом тўқималарга камроқ зарар етказиши билан ажралиб туради.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради.
Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлганлиги сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади.
Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиқди. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин.
Telegram | YouTube
Қашқадарё бу - буюк эл. Қандай тарихга эга, бу ердан қандай буюк шахслар ўтмаган. Бутун умр шу халққа ҳалол хизмат қилиш керак - Шавкат Мирзиёев.
/channel/qarshiliklar
Чироқчи туманда саноат ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ва мавжуд захира бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туман марказидан олис Бешбулоқ маҳалласидаги "Давтош марганец" конида “ALPHA MINIING GROUP ASIA" масулияти чекланган жамияти томонидан марганец рудасини қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
В новогоднюю ночь по всему Узбекистану родились 1043 ребёнка, 12 из них близнецы.
@EVENT.uz - Актуальные новости
Чироқчида тиббиёт пунктлари яна биттага кўпайди
Туманимиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш ва тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида бугун туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Баҳористон оилавий шифокорлик пукти Қорабуруғ филиали биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбиркор Дилшод Каримов ўзи туғилиб ўсган маҳалласи учун замонавий тиббиёт пунктини қуриб берди.
Обод маҳалласининг Қорабуруғ қишлоғи аҳолисига хизмат қилувчи маҳалла тиббиёт пункти аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни бошлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press