Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш маросимида қатнашади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.
👉 @Qashqadaryo_Uz
Эртага соат 06:30 да мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлашга бағишланган Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Юртимиздаги ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида турли ёшдаги ҳаваскор ва профессионал спортчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари мамлакатимизнинг бош байрами муносабати билан ташкил этиладиган кенг кўламли спорт ҳаракатига қўшилишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Yangi Nafas ижтимоий лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этишнинг уч йили давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда 700 минг нафардан ортиқ одам оммавий югуриш мусобақасига қўшилиб, спорт тадбирларида фаол иштирок этишда давом этмоқдалар.
— — —
Завтра в 06:30 утра состоится массовый спортивный забег Yangi Nafas, приуроченный к празднованию 32-й годовщины государственной Независимости Республики Узбекистан.
В каждом регионе и в Республике Каракалпакстан любители бега, профессиональные спортсмены и приверженцы здорового образа жизни всех возрастов смогут присоединиться к масштабному спортивному движению в честь главного праздника страны.
Напомним, что за три года реализации социального проекта Yangi Nafas при участии Федерации лёгкой атлетики Узбекистана и АО «Узбекнефтегаз» более 700 тысяч человек уже присоединились к массовым забегам и продолжают активно участвовать в спортивных мероприятиях.
Telegram | YouTube
Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди. Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган.
Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантанасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:
Ютуб
Facebook
Telegram | YouTube
3-сентябрь куни, эрталабки соат 06:30 да, мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32-йиллигига бағишланган "Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Тошкентда, Нукусда, Нурафшонда, Гулистонда, Андижонда, Наманганда, Фарғонада, Жиззахда, Самарқандда, Навоийда, Бухорода, Қоровулбозорда, Термизда, Қаршида, Ғузорда ва Хивада югуриш ҳаваскорлари, профессионал спортчилар ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари давлатнинг энг асосий байрами муносабати билан ўтказилаётган кенг кўламли спорт ҳаракатига қўшилишлари мумкин бўлади.
Пойтахтда югурувчиларга 3 км ва 10 кмга иккита масофа, бошқа шаҳарларда 3 км ягона масофа тақдим этилади.
Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
—
Указом Президента Республики Узбекистан Назарбеков Озодбек Ахмадович утвержден на должность министра культуры.
Ранее кандидатура Озодбека Назарбекова была одобрена депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса.
Facebook|Instagram|Twitter
Қарши ва Чироқчи тумани маҳаллаларида оилавий шифокорлик пунктлари қурилади
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов имзолаган қарорларга кўра, Қарши тумани «Гулистон» МФЙ ва Чироқчи тумани «Лангар» МФЙ ҳудудларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан, оилавий шифокорлик пунктлари қуриш учун ер майдонлари ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
❗️ Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Telegram | YouTube
Туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Мамасоат Жўраев бошчилигида бошқарма ходимлари туманнинг Болсувор, Мустақиллик ва Қирғиз маҳаллаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Бугун туманимиз бўйлаб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш нафаси кезиб юрибди. Туманнинг ҳар бир маҳалласида, ижтимоий соҳа объектлари, муассасалар ҳамда аҳоли хонадонларию, маҳалла кўчаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотилади
“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-232-сон, 20.07.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.
❕Шунга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.
📌 Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.
🗓 Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Чироқчи туманининг Фаровон келажак маҳалласида ички йўлига асфалт қопламаси ётқизилди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ахоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммолар ҳал этилмоқда.
Туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Фаровон келажак маҳалласи ахолисининг туман рахбарларига қилган мурожаатлари ижобий ечим топди. Маҳаллада 1 км ички йўлга асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди.
Бу ишлар натижасида маҳаллада аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа касб этади. Айни кунларда Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманда йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#2023_йил_1_августдан
✅ Қонунчиликка кўра:
🔸“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;
🔸сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Президенти Жиддага жўнаб кетди
👉 https://xs.uz/uzkr/100450
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
“Титаник” фильми режиссёри Жеймс Кемерон Атлантика океанида ҳалокатга учраган "Титан" батискафи ҳалокати ҳақидаги сериални суратга олиш борасида музокаралар олиб бормоқда – "The Sun"
👉 @Qashqadaryo_Uz
"Биз сизлар билан, бутун халқимиз билан биргаликда тарихан қисқа даврда, бошимизга тушган қийинчилик ва машаққатлар, пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтдик.
Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари тубдан ўзгармоқда. Халқимиз биз орзу қилган ўзгаришларнинг дастлабки меваларидан баҳраманд бўлмоқда.
Донишмандлар айтганларидек, олға юришни ўйлаган инсон учун қўрқув, иккиланиш, шубҳа ва гумон – энг катта душмандир.
Биз дадил олдинга интилиб, қўрқув ва ҳадикдан халос бўлдик. Дунё бизга очилди ва биз дунёга очилдик. Жаҳонда қанча-қанча дўст ва ҳамкорлар орттирдик.
Юксак иродамиз, қатъий саъй- ҳаракатларимиз билан яна бунёдкор халқ, бунёдкор миллат бўлиб майдонга чиқдик.
Мен сайловолди учрашувларида халқимиз вакиллари билан чин дилдан мулоқот қилиб, бу ҳақиқатга тўла ишонч ҳосил қилдим. Одамларимиз катта мақсадларга интилишдан, ташаббус кўрсатишдан, янгилик яратишдан қўрқмаяпти. Аксинча, бундан завқ ва илҳом олиб, янада фаол ишлаяпти", - деди давлат раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилди
Вашингтон шаҳри мэри Мюриэл Баузер 2023 йил 1 сентябрни АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди.
Истиқлолимизнинг 32 йиллиги муносабати билан қабул қилинган декларацияда АҚШ пойтахти мэри Ўзбекистонда Мустақиллик кунининг аҳамиятини эътироф этиб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганини таъкидлаган. Мэрнинг баёноти ушбу куннинг аҳамиятини эътироф этибгина қолмай, балки ўзбек жамоаларининг Вашингтоннинг “бой хилма-хиллиги, маданияти ва анъаналарига” берадиган қадриятини урғулайди.
"Дунё" ААга кўра, Вашингтонда 1 сентябрнинг Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилиниши рамзий маъно эмас, бу икки халқ ўртасидаги тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларнинг белгисидир.
— — —
Мэр Вашингтона объявила 1 сентября Днем независимости Узбекистана
Мэр города Вашингтона Мюриэл Баузер официально объявила 1 сентября 2023 года «32-й годовщиной Дня независимости Республики Узбекистан» в столице США.
В декларации, принятой по случаю 32-й годовщины нашей независимости, мэр столицы США подчеркнула важность Дня независимости в Узбекистане и отметила, что США одними из первых признали независимость Узбекистана. В заявлении мэра не только признается важность этого дня, но и подчеркивается ценность, которую узбекские общины придают богатому разнообразию, культуре и традициям Вашингтона.
Объявление 1 сентября Днем независимости Узбекистана в Вашингтоне не является символическим жестом, это признак постоянно укрепляющихся отношений между двумя странами.
Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Telegram | YouTube
Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!
Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди.
Афв этилган шахсларнинг:
➖109 нафари асосий жазодан озод этилди;
➖116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
➖25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
➖36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Telegram | YouTube
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
- Ҳар сафар бу ерга келиб, халқимиз озодлиги йўлида қурбон бўлган жасур боболаримизни эслаб, кўнглимиз таскин топади. Уларни хотирлаш, эзгу ишларини давом эттириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Қатағон қилинган етакчиларимизнинг тақдири барчамизни мустақиллигимизни қадрлашга, уни асраб-авайлашга ундайди. Мана шундай мустақилликда, тинчликда яшашнинг ўзи Аллоҳ таолонинг катта марҳамати, неъмати. Бунинг учун шукроналик билан, унинг қадрига етиш керак, - деди Президент.
1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учрагани, уларнинг 13 минг нафари отиб ташлангани яна бир бор ёдга олинди. Афсуски, тазйиқлар бу билан чекланиб қолмаган.
Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳам минглаб юртдошларимиз адолатсизлик қурбони бўлган. “Пахта иши”, “ўзбек иши” деган сохта айбловлар билан республикамиз бўйича 40 минг киши тергов қилинган, 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонга йигирма беш йил раҳбарлик қилган, ўзбек халқининг буюк фарзанди Шароф Рашидов ҳам ўлимидан кейин сиёсий қатағонга учрагани аламли эканини айтди. Жадид боболаримиз ҳаётини ўрганиш, ноҳақ қатағонга учраган инсонлар хотирасини абадийлаштириш бўйича хайрли ишлар қилинаётгани таъкидланди.
Telegram | YouTube
ШЕРЗОД АСАДОВ;
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
@Deputatlar_minbari
⚡️ Умид Шадиев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Telegram | YouTube
Ozon qatlami asta-sekin tiklanmoqda
Yerning ozon qatlami asta-sekin tiklanmoqda. Bu haqda Jahon meteorologiya tashkiloti (WMO) hisobotida aytildi.
Mutaxassislar yaqin о‘n yilliklarda atmosferaning aksariyat qismida ozon qatlami tо‘liq tiklanishini bashorat qilyapti.
WMO ma’lumotiga kо‘ra, 2022 yil tropik va subtropik ozon tо‘planishi meyordan yuqori bо‘lgan, baland kengliklarda, ayniqsa janubiy yarim sharda bu jarayon kutilganidan past darajada kuzatilgan.
Ozon qatlami Yerdagi hayotni zararli ultra binafsha nurdan himoya qiladi, shuning uchun ozon monitoringi inson va atrof-muhit xavfsizligi uchun juda muhim.
Tashkilot ozon qatlami tiklanishi Monreal protokoli va ushbu hujjatga kiritilgan tuzatish asosida ozonni yemiruvchi moddalar ishlab chiqarish va iste’mol qilish keskin kamayishi bilan bog‘liq, deb hisoblaydi. Shu bois mas’ullar ozon qatlamidagi uzoq muddatli о‘zgarishni chuqurroq о‘rganish zarurligini ta’kidlamoqda.
Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube
Яккабоғ туманида сифатли коньяк ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўрсатмоқда
Яккабоғ туманида "Давр Шароб" МЧЖ томонидан умумий қиймати 25 млрд. сўмлик сифатли коньяк ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда.
Корхонада йилига 13,3 млрд. сўмлик 2000 дико литр миқдорида коньяк ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Тайёр маҳсулот ички ва қўшни вилоятлар бозорларига етказиб берилмоқда.
Корхона ишга тушиши муносабати билан 50 нафар янги иш ўринлари яратилди.
/channel/qarshiliklar
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Истеъмолчиларга сув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ–101-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Фармон билан Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.
🗓 2030 йил якунигача вазирликнинг қуйи (туман) бўғинда сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади.
🗒 2023 йил сентябргача барча туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
🔄 Фармонга кўра, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номланди.
✅ Инспекция 2023 йил 1 августдан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширади.
⚖️ Инспекция ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаши мумкин.
🔢 2025 йил 1 январгача “Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилиб, сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент!
Бугун, 24-июль санасида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 66 ёшни қаршиламоқда.
Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсумига бугундан старт берилди
Бунга кўра:
1️⃣ босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;
2️⃣ босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;
3️⃣ босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
Жараёнда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги видео орқали танишишингиз ёки ўзингизни қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин.
Telegram | YouTube
"Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани, унинг қалбида ўзига, эртанги кунга ишонч пайдо бўлгани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз.
Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта етади.
Мана шундай улуғ эътиқод билан яшаётган халққа раҳбар бўлиб, уни ёруғ манзиллар сари бошлаш мен учун улкан бахт, улкан шарафдир.
Ҳаётимнинг маъно-мазмунига айланган буюк мақсад – Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида сизлар билан, бутун халқимиз билан бирга тинимсиз ишлашга, бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этишга тайёрман.
Мен билан бир сафда сизлардек азиз қадрдонларим, дуогўй отахон ва онахонларимиз, азамат ака-укаларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимиз борлиги менга битмас-туганмас куч-ғайрат, руҳ ва илҳом беради.
Ишончим комил, барчамиз биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатни албатта қурамиз!
Барчамизни мана шундай улуғ мақсадлар йўлида бирлаштирган халқимиз, Ватанимиз доимо омон бўлсин!
Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Ўзбекистон халқи!", деди Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифамиз эканини қайд этди.
Шу мақсадда миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор янада оширилади.
Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб- ҳунарларни эгаллаши учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.
"Биз чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги ҳаракатларимизни изчил давом эттирамиз.
Аввало, минтақамиз мамлакатлари билан яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш асосий мақсадимиз бўлади. Дунёнинг узоқ-яқин давлатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.
Яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Ушбу мамлакат билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter