Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳар бир маҳалладаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди, туманлар кесимида дастур ишлаб чиқилди.
Тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилиши белгиланди.
Президент мутасаддиларни огоҳлантирди:
“Энди “муддат кам эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”.
Йиғилишда ҳамма жойда ҳам одамлар уйларни бошқариш сифатидан рози эмаслиги қайд этилди.
Кўплаб бошқарув компаниялари фақат кўчаларни супуриш ва тозалаш, жорий таъмирлаш билан чекланаяпти. Лекин уйлар атрофини ободонлаштириш, том, ички ва суғориш тармоқларини соз ҳолда сақлаб туриш каби асосий вазифалар эътибордан четда қолиб кетмоқда.
Яқинда бошқарув компаниялари хизмати учун тарифнинг энг кам миқдори белгиланди. Энди бошқарув ва эксплуатация сифати ҳам шунга яраша бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бошқарув компаниялари аҳоли ва коммунал ташкилот ўртасида “кўприк” бўлиши кераклиги қайд этилди. Бундан буён икки йилдан ошмаган уйларда, яъни кафолат муддатида муаммо чиқса, пудратчи билан бирга уларни бартараф қилишга масъул бўлиши белгиланди.
Facebook|Instagram|X
Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
Facebook|Instagram|X
Президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади.
Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди.
“Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт”,
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.
Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда.
Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда.
Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Экология вазирлиги биносида Оролга бағишланган кўргазма ўтказилмоқда
Оролбўйи тарихи ва табиатига бағишланган “Aral dream” (“Орол орзуси”) кўргазмасида сўнгги ўн йилликлар давомида Орол денгизи минтақасида содир бўлган ўзгаришлар ҳақида таассурот ҳосил қилувчи картиналар тақдим этилган.
Ташриф буюрувчилар минтақанинг бой тарихи, биологик хилма-хиллиги ва Орол денгизининг маҳаллий аҳоли ҳаётидаги ўрни ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Кўргазма ой охиригача давом этади. Кириш бепул.
Душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00гача.
@safarblog
Бугундан “Менинг боғим” лойиҳасига старт берилди
Фуқаролар 2024 йилнинг 10 – 20 июнь кунлари “Очиқ бюджет ” порталида “Менинг боғим” лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин. Жараённинг қолган босқичларида саралаш (23 июнгача) ва овоз бериш (3 июлгача) амалга оширилади.
Лойиҳага “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи йўналтирилади. Жорий йилда жами 52 млрд сўм маблағлар ажратилади (ҳар битта туман ва шаҳарга 250 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда тақсимланади).
Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар манзилли рўйхати асосида молиялаштирилади. Ташаббус кўрсатинг, ғолиб бўлинг!
Telegram | YouTube
Қарши шаҳридаги бекатлар йўловчилар учун қайта жиҳозланади
Ҳар бир бекатни йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар билан жиҳозлаш;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг бекатга чиқиш ва тушиш вақтида эркин ҳаракатланиши учун қиялик йўлакча (пандус)лар ташкил этиш;
- ҳар бир бекатда йўловчилар учун айниқса, ногиронлиги бўлганлиги сабабли имконияти чекланган йўловчилар учун талаб этиладиган барча қулайликларни яратиш чоралари кўрилади.
/channel/qarshiliklar
Чироқчида туман СЭО ва ЖС бўлими биноси капитал таъмирланади
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Тўлқин Расулов ташкилотнинг Чироқчи туман бўлимида бўлиб, ўрганишлар олиб борди.
Бўлимда бугунги кунда 100 нафарга яқин ходим фаолият олиб бормоқда. Бошқарма бошлиғи ходимлар билан бирма-бир суҳбат қуриб, кунлик, ҳафталик, ойлик режалари билан қизиқди, иш шароитлари ва жараёнлари билан яқиндан танишди.
Бўлимнинг, ходимларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Юқумли касалликларга қарши курашиш ва эпидемиянинг олдини олиш тадбирларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш учун ходимлар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Бошқарма бошлиғи ўрганиш давомида Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашди ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг биносини капитал таъмирлаш ишларини бошлашга келишиб олинди.
@CHIROQCHIOVOZI
Кўкдалада тарвуз экспорти учун логистика маркази иш бошлади
Бу эса деҳқонларга янада қулайлик яратиб, жорий йилнинг 10 кунида 2 млн АҚШ доллардан зиёд тарвуз экспорт қилинди.
/channel/qarshiliklar
"Тарағай баҳори" фестивалида иштирок этган ОАВ вакиллари билан учрашган туман ҳокими Файзулла Юсупов журналистларнинг фестивални ёритишда фоал иштирокини эътироф этди.
Фестиваль мушакбозлик билан тугади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#LIVE
Tarag‘ay tog‘larida “Tarag‘ay bahori”...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#LIVE Chiroqchining so‘lim maskani hisoblangan “Tarag‘ay” qishlog‘ida ikkinchi marotaba “Tarag‘ay bahori” festivali o‘tkazilmoqda
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Кўҳна тарих шодасида битта маржон ўзбегим.
Ўтмиш сир-асрорларини ўзида мужассам этган қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида "Тарағай баҳори" фестивали ўтказилади.
Буюк саркарда Амир Темур излари қолган Тарағай қишлоғида 7 июнь куни соат 18:00 да бошланадиган очиқ осмон остидаги фестивалда Сизни кутуб қоламиз.
✅Чироқчи тумани "Тарағай" маҳалласида ўтказиладиган фестивалда:
✅Очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихидан садо бергувчи музей;
✅Миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси;
✅Миллий қадриятларни ўзида мужассам этган халқ ўйинлари;
✅Миллий таомлар намойиши (гастротуризм);
✅Таниқли санъаткорлар иштирокида галаконцерт;
Чироқчи тумани тарихида иккинчи бор ўтказилаётган "Тарағай баҳори" фестивалда барчангизни кутиб қоламиз!!!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
BYD бешинчи авлод гибрид технологиясини тақдим этди, у рекорд даражада паст ёнилғи сарфини таъминлайди — 100 км учун 2,9 литр.
Тўлиқ зарядланган аккумулятор ва тўлиқ бензин баки билан бу технология 2100 км масофани босиб ўтиши мумкин.
Қайд этилишича, янги технология туфайли мижозлар бензинли моделларни бошқарадиганларга нисбатан йилига 1,3 минг долларгача ёқилғи тежашлари мумкин.
— — —
BYD презентовала пятое поколение гибридной технологии, которая обеспечивает рекордно низкий расход топлива в 2,9 литра на 100 км.
При полностью заряженной батарее и полном баке бензина эта технология может обеспечить запас хода в 2100 км.
Отмечается, что благодаря новой технологии клиенты могут сэкономить до 1,3 тыс. долл. в год на топливе по сравнению с теми, кто ездит на бензиновых моделях.
Telegram | YouTube
Уй-жой коммунал соҳа мутасаддиларига “аҳоли – бошқарув компанияси – коммунал ташкилот ва пудратчи” занжирини яратиш топширилди.
Кўп қаватли уйлар сейсмо-конструкциясига ноқонуний ўзгартириш киритиш ҳолатлари кузатилаётгани, янги кўп қаватли уйларда бино чўкиши, ундаги ёриқлар, шўрланиш ва сифат бўйича аҳолидан эътирозлар бўлаётгани қайд этилди.
Масъул ташкилотларга уйлар хавфсизлиги ва инфратузилма сифати бўйича пудратчилар мажбурияти бажарилишини қатъий назоратга олиш, конструкцияни ноқонуний ўзгартириш ҳолатларини эрта аниқлаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Республикамиздаги 39 мингга яқин кўп қаватли уйга 819 та бошқарув компанияси хизмат кўрсатмоқда.
Солиқ имтиёзи, арзон кредит берилгани, эски қарзлар “музлатилгани” ҳисобига улар оёққа тураётгани таъкидланди. Бир йил олдин 133 та бошқарув компанияси “оғир” тоифада бўлган бўлса, ҳозир бундай компания қолмади.
Натижада йил бошидан 2 минг 100 та кўп қаватли уй таъмирланди, 1 миллионга яқин дарахт ва гул кўчатлари экилди.
Бу борада Андижон, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезиларли ўзгаришлар бўлди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:
- йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;
- Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;
- аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган.
Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди.
Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади.
Facebook|Instagram|X
Ўзбекистонда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади.
Бу хақда Давлатимиз раҳбари раислигида 10 июнь куни бўлиб ўтган энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан утказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
🎞СССР пайтида, бундан 60 йил олдин машиналарни қандай сотишган?
Буни машенниклик эмас, Маркетинг дейдилар 😁
Бутун Ўзбекистон кузатаётган канал 👉 @PATRUL_UZ
Hukumatning atrof-muhitni muhofaza qilishga oid vazifalari belgilanmoqda
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida “O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi to‘g‘risida”gi Konstitutsiyaviy qonun loyihasi ikkinchi o‘qishda ko‘rib chiqildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO
🇺🇿🇹🇷 Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
👉 @VAZIRLIK ⚡️-ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор Хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Скоро из Китая в Узбекистан можно будет доехать на поезде!
Скоро между Китаем и Узбекистаном появится новое железнодорожное сообщение. Новая линия протяженностью 450 километров, проходящая через Кыргызстан, соединит город Кашгар в Китае с Андижаном в Узбекистане.
Это отличная новость для путешествий и любителей шопинга в Китае! Теперь доставка товаров станет более доступной и быстрой.
@EVENT.uz | Подписаться
Чироқчида "Тарағай баҳори" фестивали ўтказилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#LIVE
Chiroqchining so‘lim maskani hisoblangan “Tarag‘ay” qishlog‘ida ikkinchi marotaba “Tarag‘ay bahori” festivali o‘tkazilmoqda.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
📹"YANGILIKLAR" Bugun Chiroqchida “Taragʻay bahori” festivali boʻlib oʻtadi
#7june #qashqadaryo_trk
✔️Rasmiy telegram kanalimiz
👉/channel/qashqadaryo_trk
Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунига етди. Аэропортда Президент Владимир Путинни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Давлат раҳбарлари самимий хайрлашдилар.
—
Плодотворный узбекско-российский саммит завершился. В аэропорту Президента Владимира Путина проводил Президент Шавкат Мирзиёев. Главы государства тепло попрощались друг с другом.
#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📣Chiroqchiliklarga alangali salomlar bo‘lsin! Azizlar, “Madaniyat karvoni” bu gal sizning xizmatingizda bo‘ladi.
✅O‘zbekiston Respublikasi madaniyat vazirligi hamda O‘zbekiston davlat filarmoniyasi taqdim etadi.
⏩6-iyun, soat 19:30da Chiroqchi tumanidagi markaziy o‘yingohda taniqli san’atkorlar ishtirokida fayzli “Madaniyat karvoni" konserti tashkil qilinadi.
⏩Mazza qilib, qiziqarli konsert tomosha qilmoqchimisiz? Unda bu imkoniyatni o‘tkazib yubormang.
❇️Unutmang: mazkur konsert dasturlari mutlaqo bepul namoyish etiladi!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press