iqbol_mirzo_ijodi | Неотсортированное

Telegram-канал iqbol_mirzo_ijodi - Иқбол МИРЗО шеърлари

2347

Ҳурматли канал кузатувчилари! Бу ерда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗОнинг шеърлари, шоир ижодидаги янгиликлар, фото ва видео тасвирлар билан танишиш имкони мавжуд.

Подписаться на канал

Иқбол МИРЗО шеърлари

🎧 «Мени деса жонингни ҳам берар эдинг»

🎤 Оҳунжон Мадалиев
✍️ Иқбол Мирзо

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

МАСЛАҲАТИМ

Худойимга солиб кетавер,
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер,
Кўрмагандай бўлиб кетасан.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

📝 «Суриш керак»
✍️ Иқбол Мирзо

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

📝 «Сен келгунча»

✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Музаффар Ҳафизович

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

Ўзбек диаспораси йигитлари
2024 йил 31 август. Чикаго

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

БИЛГИМ КЕЛАР

Бағрида қўнғироқлар кўмилиб кетган саҳро,
Неча жайронлар ағнаб, чўмилиб кетган саҳро,
Этикларнинг қўнжидан тўкилиб кетган саҳро,
Саҳро, менинг аламим кимники, билгим келар.

Шовуллаб турган дарё, довуллар урган дарё,
Соҳиллар бузган дарё, ороллар қурган дарё,
Азалдан абадгача қондек югурган дарё,
Дарё, менинг аламим кимники, билгим келар.

Чексиздан чексизгача чўзилиб кетган само,
Юлдузларни кафтида тангадек отган само,
Кўксига қуёш ботган, ойни уйғотган само,
Само, менинг аламим кимники, билгим келар.

Эй билиб турган дунё, эй кулиб турган дунё,
Шамоллардан қамишдек букилиб турган дунё,
Кўнглида юки борга юкиниб турган дунё,
Дунё, менинг аламим кимники, билгим келар.

Бегонага гина йўқ, гина қилмасман асло,
Сен ёр топдинг муносиб, менинг ёримдир худо.
Сени эслагим келмас, қийналгим келмас, аммо,
Аммо, менинг аламим кимники, билгим келар.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🔹 Instagram |
🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🎧 Кетмади ёр

✍️ Иқбол Мирзо
🎤 Охунжон Мадалиев

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

РУСТАМ СОБИТ ҲИКОЯСИ

Бу қиз бошқача экан,
Тўсатдан сезиб қолдим.
Билмадим, нима бўлди,
Шу қизни севиб қолдим.

Кеча-кундуз хаёлим
Учади гулруҳ сари.
Бир лаҳза кўз ўнгимдан
Кетмайди гул рухсори.

Бир кун тўсдим йўлини,
Шартта қучдим, қўймадим.
Битта ўпдим, тўймадим,
Ўнта ўпдим, тўймадим.

Сездим – қизнинг кўнгли бор,
Аммо бош гаранг эди.
Бу боғда тикан бисёр,
Оёғим – яланг эди.

На қиларсан, севганинг
Заргарнинг қизи бўлса.
Заргар эса, нон емас,
Занғарнинг ўзи бўлса.

Зар қадрига етмаган
Заргар сотди қизини.
Бир пулдорнинг қўйнига
Шартта отди қизини.

Кулди дўсту душманим,
Бир пул бўлди қийматим.
Бир кун ётиб йиғладим,
Ўн кун ётиб йиғладим.

Билмасдим – нетмак керак,
Қандай талашар эдим?
Мен ўшанда ёш эдим,
Ўн етти яшар эдим...

Ўн ёз ўтди, ўн баҳор,
Бир куни уни кўрдим.
Ҳуркак кийикча эмас,
Гўзал оҳуни кўрдим.

Бедапоя. Ҳеч ким йўқ,
Кетқизгани қўймадим.
Ўнта ўпдим тўймадим,
Юзта ўпдим, тўймадим.

Кулди, севаман, деди,
Хаёлимда – сиз, деди.
Мендан ор қилманг, деди,
Мен – бокира қиз, деди...

Туф-е! Бари хомхаёл,
Қўлдан кетган ҳаммаси.
У энди оддий аёл,
Бир этак чурвақаси!

Менми? Нима ишинг бор,
Ўша-ўша саёқман.
Тўрт тарафим тиконзор,
Ҳамон ялангоёқман.

✍️ Иқбол МИРЗО

1994

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

📹 Ичингдаги жадидни уйғот!

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

БУЛАР

Гаплашади, булар дилдан сирлашмайди,
Бирлашмайди, икки дунё, бирлашмайди.

Битта тилда сўзлашади, шеър ёзади,
“Ватан! Ватан!” дейди, аммо бирлашмайди.

Ўзим зўрман деб ўйлайди ич-ичида,
Ўтаверсин дер фуқаро, бирлашмайди.

Кулфат келса итбалиқдай тум-тарақай,
Бу қавмга кетган дуо, бирлашмайди.

Тахаллуси, насабини кўринг, ҳай-ҳай,
Ҳар биртаси бирта даҳо, бирлашмайди.

Aмал тегса оқилларин бир пул қилар,
Ёвга сотиб, айлар адо, бирлашмайди.

Дардин берган давосин ҳам берар балки,
Дарди қаттиқ, урган худо, бирлашмайди...

✍️ Иқбол МИРЗО

1992

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

📹 Ичингдаги жадидни уйғот!

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🎧 Топарман

✍️ Иқбол Мирзо
🎤 Муҳриддин Холиқов

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

#Қақнус

«ЎЗБЕКИСТОН»

✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Дилноза Кубаева

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

#Марғилон_илҳомлари

Марғилонийлар


Шохдор шоҳлар ўтган довон-қирлардан
Ўтдим сир олай деб кўҳна сирлардан.
Бир барбод, бир обод бўлган ерлардан
Болам, деб сас берди марғилонийлар.

Жаннат қопқасида метиндир тартиб,
Ким муштлаб киролмас, ким кирар чертиб.
Кўкламда ягона бўйрасин чиртиб
Чумчуққа хас берди марғилонийлар.

Ҳаммаси ҳунарманд, бори эл толиб,
Ўтирмас замондан, макондан нолиб.
Буюк Ипак Йўлин толасин олиб,
Шоҳи атлас берди марғилонийлар.

Сабоқ берсинлар деб фиқҳу аҳкомдан,
Муҳиблар қўл чўзди Бағдоддан, Шомдан.
Бурҳониддин бўлиб дини исломдан
Арабга дарс берди марғилонийлар.

Қодирий бобони қаратган надир,
Марғилонга бермиш Яратган надир.
Ибоми, ҳаёми, оқибат, қадр,
Шавқу ҳавас берди марғилонийлар.

Гоҳ Маъмуржон бўлиб, гоҳи Жўрахон,
Товушларда туғён, юрак тўла қон.
Ғижжак, танбурларга ато этди жон,
Найга нафас берди марғилонийлар.

Соябонинг бордир, бошга ёғмас дўл,
Меҳрибонинг бордир – бошқа ёғмас дўл.
Бугун пири муршид сийлаб, берди қўл,
Тарихга даст берди марғилонийлар.

✍️ Иқбол МИРЗО

2007

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🎧 Кўйлаклари билан чўмилган қизлар

✍️ Иқбол Мирзо
🎤 Шуҳрат Дарё

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

МЕНИ ДЕСА...

Осмонимни обод қилган қамар эдинг,
Балолардан сақлагучи тумор эдинг.
Кўзларимга мудом кўзи хумор эдинг,
Йўлларимни ёшинг билан ювар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.

Жон чекардинг озор етса гар жонимга,
Минг алдасам, ишонардинг ёлғонимга.
Ногоҳ тикан ботар бўлса товонимга,
Тиканларни кипригингда терар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.

Гулми эдинг, боғдан ўзим юлганмидим,
Қулми эдинг, сени сотиб олганмидим.
Бир кун ёлғиз қолишимни билганмидим...
Нечун менга ҳайрат ила қарар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.

Япроқларга шодон-шодон сўйлардим мен,
Гулбоғларга пинҳон-пинҳон бўйлардим мен.
Сени ўпиб, бегонани ўйлардим мен,
Асли менга сен ҳаммадан керак эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.

Йўқсан, сени йўқлаб йўллар қарагим йўқ,
Юрак ютиб борай десам, юрагим йўқ.
Ўзимга ҳам энди менинг керагим йўқ,
Мени ҳатто мендан зиёд севар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.

✍️ Иқбол МИРЗО

1995

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

12 сентябрь — Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун

ШАВКАТ РАҲМОН

Учиб-қўниб, учиб-қўниб шом-саҳарлар
Нафис санъат саҳнасида пойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Капалаклар учмайдиган жойга кетди.

Ким қуёшга солди ердан топиб гавҳар,
Ким кўнглига шуъла истаб ойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Чироқ ёниб ўчмайдиган жойга кетди.

Чорбозорда сўз ахтарар харидорлар,
Биров катта кетса, биров майда кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Ёлғон қасам ичмайдиган жойга кетди.

Аёлларнинг банди бўлди қайси мардлар,
Қай дарвешлар чоғир ила майга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Туҳмат тоши тушмайдиган жойга кетди.

Нағмаларни бас қилинглар, энди етар,
Қўлларингиз бекор дутор-найга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Осойишта ухлайдиган жойга кетди.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

УСТОЗЛАР ГАПИ

Устозлар гапини сақлагин ёдда:
Ҳикматсиз умрнинг қадри бир тийин.
Дада бўлиб қолиш осон ҳаётда,
Лекин ота бўлиш жудаям қийин.

✍️ Иқбол МИРЗО

1994

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🇺🇿 Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк штатида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги кенг нишонланди

"Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий юрагида Ўзбекистон байроғини кўтардик. Байроқ қадимдан одамларни бирлаштиришга хизмат қилган" — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо.


📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🇺🇿🇺🇸 Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигини кенг қамровда нишонламоқда.

Мазкур мамлакатда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо таниқли блогер Отабек Маҳкамовга интервью берди.

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ОҚШОМ

Оқшом юлдузларни ҳилол уйғотар,
Дарё тўлқинларин шамол уйғотар.
Қайдасан, эй шамол олиб кетган гул?
Мени шу аламли савол уйғотар.

Оқшом юлдузларга боқиб йиғладим,
Дарё тўлқинида оқиб йиғладим.
Менам дарё бўлдим, сел-селоб бўлдим,
Юрагим олмадай қалқиб йиғладим.

Тақдирга тан бердим, шукрона айтдим,
Тупроққа айланиб, тупроққа қайтдим.
Аммо оқаверди асов юрагим
Оқшом юлдузлари чақнаган пайти!

Оқшом юлдузларни ҳилол уйғотар,
Дарё тўлқинларин шамол уйғотар.
Сени тушларимда кўриб, чақирсам,
Мени бир бегона аёл уйғотар.

✍️ Иқбол МИРЗО

1994

📱 Telegram | 🔹 Instagram |
🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ТУБИДА ТОШ ДУМАЛАТИБ...

Тубида тош думалатиб сойлар ўтди,
Елкасида ярақ-ярақ ойлар ўтди.
Қамишларнинг бойламида найлар ўтди,
Сиздан теккан изтироблар ўтмади, ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади, ёр.

Туёғидан тилло сочиб жайрон ўтди,
Неча кўшки обод кўнгли вайрон ўтди,
Ҳаммаси ҳам бу ҳолимга ҳайрон ўтди,
Сиздан теккан изтироблар ўтмади, ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади, ёр.

Рўмолини қанот қилган пари ўтди,
Кўз учида менга қарай-қарай ўтди,
Нигоҳлари жонимдан ҳам нари ўтди,
Сиздан теккан изтироблар ўтмади, ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади, ёр.

Шамол ўтди, булут ўтди, ёмғир ўтди,
Қаҳратоннинг қадамлари оғир ўтди.
Қоработир ўтди, Зуҳро, Тоҳир ўтди,
Сиздан теккан изтироблар ўтмади, ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади, ёр.

Бир зум қалбим дарчасидан зиё ўтди,
Билмай қолдим чин ўтдими – рўё ўтди,
Сиз ўтдингиз бу дунёдан дунё ўтди,
Сиздан теккан изтироблар ўтмади, ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади, ёр.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

КЕЛДИМ

Йўлларимга кўзлар тутган қиз,
Қўлларингдан тутгани келдим.
Бу ерлардан жуда ҳам олис
Сени олиб кетгани келдим.

Неча йиллар ишқ заҳрин ютиб,
Неча саҳро, тоғлардан ўтиб,
Кўзларимнинг устида тутиб
Сени олиб кетгани келдим.

Ёмонлардан, балодан сақлаб,
Кокилингни бўйнимга боғлаб,
Бир қучоқ гул каби қучоқлаб,
Сени олиб кетгани келдим.

Эй маликам, шаҳзода ўзим,
Сенсиз ҳоли афтода ўзим.
Сендек кўнгли озода ўзим,
Сени олиб кетгани келдим.

Кун кўрдимми ёруғ оламда?
Ҳар сония яралди ғамдан.
Бу ерлардан ўзимни ҳамда
Сени олиб кетгани келдим.

✍️ Иқбол МИРЗО

1994

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

СЕН ҚОЗОҚМИ, МЕН ҚОЗОҚ?

Вой-бўй, юртга қараб боқ:
Осмон қадар кенг қозоқ.
Тилим, дилим, диним бир,
Сен қозоқми, мен қозоқ?

Отам отангга жўра,
Абайни мендан сўра.
Қийиқ кўзимга қара,
Сен қозоқми, мен қозоқ?

Тайғоқда ўт ёққанмиз,
Оловдан соғ чиққанмиз,
Ёвни бирга йиққанмиз,
Сен қозоқми, мен қозоқ?

Сен ҳам Ёфас изисан,
Навоийнинг сўзисан.
Ўзбекнинг ғирт ўзисан,
Сен қозоқми, мен қозоқ?

Узангидош, ҳамнафас,
Сенсиз тўйим қизимас.
Қўз қисиқ, тил қисиқмас,
Сен қозоқми, мен қозоқ?

Бирга униб ўсгаймиз,
Ёмонга бош қўшмаймиз.
Эгизакка ўхшаймиз,
Сен қозоқми, мен қозоқ?

Расул дўстим, қўлдошим,
Мухтор Авез йўлдошим,
Ўлжас менинг ўлжасим,
Сен қозоқми мен қозоқ?

Дард чексанг, қалбимда ғам,
Қувонсанг, менга байрам.
Қозоқроқман сендан ҳам,
Сен қозоқми мен қозоқ?

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ҚИШЛОҚ БОЛAЛAРИ

Қўй ҳайдаб ўтар қишлоқ болалари,
Бақатерак шохларини зарга бўяр кун.
Қўйдан ҳуркиб қалқар ғўза далалари,
Қирга қўйдай ёйилар тутун.

Бир бола олазарак: китоб қўйнида,
Уни камгап, ғалати деб билишади.
Хавотир бор фақат ўйида:
Китобни кўрганлар
масхаралаб кулишади.

Менинг ҳам хадигим бор боладан:
Китоб қоп кетса-я қўйнида...
Китоб қайтмаса-я даладан,
Қоп кетсая ариқ бўйида...

Қўй ҳайдаб ўтади қишлоқ болалари...

✍️ Иқбол МИРЗО

1993

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ҚИРҚ ЁШ

Мана қирқ ёшни ҳам қоралаб келдим,
Сенга гулдасталар саралаб келдим.
Сенинг ҳузурингга етгунимча то
Қанча балоларни оралаб келдим.

✍️ Иқбол МИРЗО

2007

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

#Марғилон_илҳомлари

Абадият

Ўчакишган жоҳил – чархи ситамгар
Уқубат устига кулфатин солди.
Қўли, кўзи очиқ кетди Искандар,
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

Мўғул исканжага олди қутуриб,
Очлик қамал қилди – на сув-нон қолди.
Кимдир ёвдан қочиб, кетди қутулиб,
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

Қарғалар жунжикар эди қаҳридан,
“Қиринг, деб буюрди, неки жон қолди!
Супуриб ташлангиз дунё саҳнидан!”
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

Минорни йиқсалар, теракдек ўсди,
Бармоқ тишлаганча каззоб хон қолди.
Иймон деворлари ёв йўлин тўсди...
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

Кетса, йиғлаб кетар маҳси-ковуш ҳам,
Лекин бу муҳаббат... Эл ҳайрон қолди.
Бир кулиб, бир йиғлаб кетди Кумуш ҳам,
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

Неча Помпейларни тупроқ, кул босди,
Неча халқдан на ном, на нишон қолди.
Юраги қонаса атиргул босди,
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

Қоронғи ўтмиши – лайлатулқадр,
Қадр умидида жон омон қолди.
Шу кунларни кутиб айлади сабр,
Марғилон кетмади,
Марғилон қолди.

✍️ Иқбол МИРЗО

2007

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ПОЛВОН

Полвон ким? Довруқлар солғон – полвондир,
Отаўғил бўлиб қолғон – полвондир.
Чиначоқда пудни кўтарган ҳам зўр,
Лек кўнгил кўтара олғон – полвондир.

Яхши кунни, ўрта замонни кўрдик,
Шу ўртада яхши-ёмонни кўрдик.
Белда белбоғи бор полвонни кўрдик,
Белда белбоғи бор полвон – полвондир.

Биров дер, полвонлик билакда бўлгай,
Аждоддан ўтгайдир, суякда бўлгай.
Менимча, полвонлик юракда бўлгай,
Юрагига содиқ қолғон – полвондир.

Юртнинг файзи бўлар полвоннинг зўри,
Қайга ўтса, шунда давранинг тўри,
Оғзи повонларнинг қурийди шўри,
Ёв оғзига урган толқон – полвондир.

Полвоннинг ортида нори бўлади,
Шоҳимардондан тик ори бўлади,
Чин полвоннинг Аллоҳ ёри бўлади,
Қолғон полвонларинг – ёлғон полвондир!

✍️ Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

Бугун, 2024 йил 24 июлда Истеъдодли ёшлар «Улуғбек» жамғармасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда техника фанлари доктори, академик Оқил Салимов, «Jadid» газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.


Учрашувда ушбу сана Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун экани таъкидланиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз бошчилигида амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ва фаровонлик, инсон қадрини улуғлаш йўлида қилинган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, жадидлар фаолияти, уларнинг бугунги озод кунларимиз йўлида чеккан заҳматлари, фидокорлиги, миллат равнақи учун тер ва қон тўккани тилга олинди.


Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ёшларимизнинг янада салоҳиятли, ватанпарвар, боболарга муносиб авлодлар бўлиб етишиши борасида ўз таклифлари билан бўлишишди.


@Jadidmedia_rasmiy

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ҚАЧОНДИР

Қачондир довдираб турган қулунлар,
Қуёшни илк бора кўрган қулунлар,
Туёғи чалмашиб турган қулунлар
Учқур саман бўпти аллақачонлар.

Қачондир ургандим унга бошларим,
Пойдевор бўлибди чўтир тошларим.
Кулайми-йиғлайми, азиз даштларим
Боғу чаман бўпти аллақачонлар.

Қачондир осмонни ағдарарди ҳам,
Димоғим ачишди, кўзга келди нам:
Мени елкасида кўтарган акам –
Қадди камон бўпти аллақачонлар.

Қачондир кўзида кўргандим юлдуз,
Юзи олма каби таранг ва қирмиз.
Менга рўмолчасин берган ўша қиз –
Ранги сомон бўпти аллақачонлар.

Қачондир бу ердан юзим буриб мен
Юрибман, юрибман, тинмай юрибман,
Олисда ҳолимни билмай юрибман –
Менга ёмон бўпти аллақачонлар!

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал