#Қақнус
«БАҲОРНИ БИЛМАГАН ЭЛЛАРНИ КЎРДИМ»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Дилноза Кубаева
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
СОҲИБЖОННИ СОҒИНИБ
Ажал деди:
- Кўп куйинма, бас,
Битта дўст деб мунча дод солдинг?!
Фарёд урдим:
- Сен битта эмас,
Биттагина дўстимни олдинг!!!
✍️ Иқбол МИРЗО
УНУТМА
Унутма, худойим бизни эркалаб
Учраштириб қўйган кунни унутма.
Унутма, юзингдан олгунимча лаб
Қушдек учиб кетган тунни унутма.
Бир тола сочингни айлаган тумор,
Бўйларингдан масту бўйингга хумор –
Ким бўлса, ўшани унутма зинҳор,
Бағри қон, юраги хунни унутма!
Умрим ором билмай ўтар аломат,
Сен қаерда бўлсанг, шунда ҳаловат.
Қайларда бўлсанг ҳам бўлгин саломат,
Мен сени севаман, шуни унутма!
✍️ Иқбол МИРЗО
#Қақнус
САВОЛ: Баҳодир ака, Кўрсатувда ижро этилган шеърий ижролар ҳақида фикрларингиз қандай?
🟥🟥🟥🟩🟩🟩
⚡️“Jadid“ gazetasi haftalik “Yutuqli mutolaa” tanlovini e’lon qiladi.
Tanlovda gazetaning yangi sonini to‘liq mutolaa qilgan barcha yoshdagi gazetxonlar ishtirok etishlari mumkin.
ОНАМ
Ой каби қошимда парвонам, онам,
Офтобдек меҳрда ягонам, онам.
Бошимга тилла тож, кўнглимга таскин,
Туну кун тилимда шукронам, онам.
Олтин-кумуш асли тош бўлар экан,
Онасизнинг кўзи ёш бўлар экан.
Онаси бор доим ёш бўлар экан,
Меҳр уммонида дурдонам, онам.
Қайга борсам йўлдош, ҳамроҳ тафтингиз,
Сиздан бахт топдим, сиз нима топдингиз?
Мудом манглайимда илиқ кафтингиз,
Толеимдан ёруғ пешонам, онам.
Ёнимда ўғлим деб турсангиз, она,
Яшайман ғамлардан ғолиб, мардона.
Келсангиз юксалар ғариб остона,
Кетсангиз мунғаяр кошонам, онам
Кўрдим дунё етти мўжизасини,
Топмадим қалампирмунчоқ исини.
Кўзларимга сурай босган изини,
Жаннат боғларидан нишонам, онам!
✍️ Иқбол МИРЗО
2007
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
ЎЙИН
Ёзиб яшил топпон – япроқларини
Дарахтлар кўксимга бердилар ҳаво.
Баҳор ёқди яшил чироқларини,
Муҳаббат, Сизга йўл очиқ, марҳабо!
Умримни тикканман ғирром ўйинга,
Биламан бор-будим ютқазишимни.
Яна қанчасини олиб бўйинга,
Яна жонимни ҳам тутқазишимни.
Сиз ўта ақлли, сиз эҳтиёткор,
Томоша қиласиз, ғийбат қиласиз.
Қанча эҳтирос бор, қанчалар шавқ бор,
Сиз телба туғённи қайдан биласиз!
Учиб келгунича қора қарғалар
Ва сариқ чироқлар ёқилгунча то,
Узр, ҳаёт тамом меники бўлар,
Меники бўлади батамом дунё!
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
#Қақнус
«САЛОМ СИЗГА»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Муниса Жонузоқова
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
ЭСКИ ДАРД
Мулойим, беозор, гулгун капалак,
Қорақош капалак, дуркун капалак...
Қуртга айланаркан бир кун капалак,
Сенга нима керак, айт, нима керак?
Шоиргарчиликни тушунгинг келмас,
Қадимда, эҳтимол, севгандирман, бас!
Асиринг бўлганман, маҳбусинг эмас,
Сенга нима керак, айт, нима керак?
Руҳимни қозонга солдинг – қовурдинг,
Умидимнинг латиф гулин совурдинг.
Қанча шоҳбайтларим кулин совурдинг,
Сенга нима керак, айт, нима керак?
Жон қуши ҳилпираб этмоқда парвоз,
Оқ юлдуз парпираб сўйламоқда роз.
Кўнглимга бурнингни суқма, илтимос,
Сенга нима керак, айт, нима керак?
Ненинг бадалига ўлпон сўрайсан,
Кимсанки, бетиним қурбон сўрайсан?
Сув ичида туриб уммон сўрайсан,
Сенга нима керак, айт, нима керак?
Кеча соғлом эди, соғ эди юрак,
Бугун тўнка бўлди кечаги терак.
Қуртга айланаркан бир кун капалак,
Сенга нима керак, айт, нима керак?
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
#Қақнус
«ТОПАРМАН»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Нодирхўжа Хўжаев
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
АЙЛАНАЙИН
Атрофингда айланади тўрт фасл,
Гул айланар, ўргилади қор сендан.
Ой айланар, ер айланар муттасил,
Энди ўзим айланайин, ёр, сендан.
Томирида гулоб оққан гулойим,
Гулдек яшнаб тур бахтимга, илойим.
Мени яхши кўраркан-да худойим,
Энди ўзим айланайин, ёр, сендан.
Ўн олтида оққуш бўлдинг, шайландинг,
Йигирмада тақдиримга бойландинг.
Ўттизингда алангага айландинг,
Энди ўзим айланайин, ёр, сендан.
Қул подшога борса шоҳнинг иззати,
Подшо қулга келсаям шоҳ ҳиммати.
Неки қилсанг ўзгармайди қиймати,
Энди ўзим айланайин, ёр, сендан.
Ҳамма ошиқ бугун менда жам бўлди,
Кўзларингни ўпсам кўзинг нам бўлди.
Қанча ўпсам яна шунча кам бўлди,
Энди ўзим айланайин, ёр, сендан.
Атрофингда айланади тўрт фасл,
Гул айланар, ўргилади қор сендан.
Ой айланар, ер айланар муттасил,
Энди ўзим айланайин, ёр, сендан.
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
📣📣📣📣📣
Азиз кузатувчилар, халқимизнинг ардоқли шоири Иқбол Мирзонинг мухлислари таклифи билан YouTube саҳифаси ўз фаолиятини бошлади. Обуна бўлиб, устоз шоиримизнинг шеърлари ва фаолиятига оид видеолавҳалар билан танишиб боришингиз мумкин.
Қуйидаги ҳавола орқали обуна бўлишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/channel/UCUbLmGVwzY38jk1_LNDlyvw
МАСЛАҲАТИМ
Худойимга солиб кетавер,
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер,
Кўрмагандай бўлиб кетасан.
✍️ Иқбол МИРЗО
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
СЕН КЕЛГУНЧА
Сен келгунча юрагимни ютиб тураман,
Кўзим юмиб кўзёшимни тутиб тураман.
Алдаб-сулдаб чалғитаман ўзимни ўзим,
Сен келгунча яшамайман, кутиб тураман.
✍️ Иқбол МИРЗО
2015
ИЛЛАТ ТЕККАН
Иллат теккан олма – курраи замин,
Ичидан зил кетган, дарди ичида.
Бир эпкин ўчирар тириклик шамин,
Ҳаёт титраб турар шамнинг учида.
Бузилгандир олам мувозанати,
Қақраган денгиз ва кўнгил тўлмайди.
Охир ғолиб келди иблис лаънати,
Бу олам ҳеч қачон одам бўлмайди.
Янги шаклдаги бедаво дардлар,
Фитна ва хиёнат, ёлғон ва риё.
Нафсига ҳирс қўйган валламат мардлар,
Зулматни симириб семирган зиё.
Бошидан тожини ечяпти қуёш,
Тириклар тирилмас, ўлик ўлмайди.
Кимдир тепамизда тўкяпти кўзёш,
Энди бу одамзод одам бўлмайди!
✍️ Иқбол МИРЗО
2007
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
#Қақнус
🎧 «СЕВГИ, СЕВГИ»
✍️ Иқбол Мирзо
🎤 Қиличбек Мадалиев
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
ТАҚДИР
Муҳаммаджонга
Шунга уйлан, дер ота,
Уйланинг, дер сингил ҳам.
Севги бўлиши шартми,
Кўникади кўнгил ҳам.
Шуни олгин, дер ака,
Хўп де, дейди опаси.
Сиқилади Муҳаммад,
Сиқар кўкрак қафаси.
Тўйни тезлат, дер хола,
Бош бўламан, дейди у.
Кўриб қолай тўйингни,
Мен... ўламан, дейди у.
Насиҳат қилар тоға,
Ялинади аммаси.
Уйлан, дейди ошналар,
Уйлан, дейди ҳаммаси.
Бутун бошли қишлоқнинг
Бундан зарил иши йўқ.
Айт, кўнглингда ким бор, деб
Сўрайдиган киши йўқ.
Мен устози, не дердим,
Ука, кўнмай нетасан?
Севмай туриб уйлансанг,
Шоир бўлиб кетасан.
✍️ Иқбол МИРЗО
2007
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
🎧 Кўрмасам бўлмас
🎤 Охунжон Мадалиев
✍️ Иқбол Мирзо
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
ЯХШИ
Яхши! Жуда яхши! Жудаям яхши!
Майли, омон бўлинг! Бахтиёр бўлинг!
Омадингиз берсин – эмасман қарши,
Бахтли бека бўлинг, бахтли ёр бўлинг.
Одамзод қўлида шодлик ва қайғу,
Гоҳо оқибатни ўйлагинг келмас.
Дўзахни танламоқ ихтиёрий-ку,
Жаннатга кирмоқлик мажбурий эмас.
Хайр, мени ўйлаб қайғурманг асло,
Не бўпти кўнгилда гул кулмаганда.
Мени эслагувчи топилгай, илло,
Азроил йўқлайди ҳеч бўлмаганда.
✍️ Иқбол МИРЗО
2007
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
ЯШИЛ ОДАМ
Суюниб кетасан қанчалар
Дўстларинг келишса йўқлашиб.
Мен шодман: бултурги майсалар
Чиқдилар қайтадан кўклашиб.
Ялпиз ҳовучидан хуш бода –
Биллурий шудрингни симириб,
Мастона довдираб шаббода
Азонлаб келибди қидириб.
Мен уни қучоқлаб оҳиста,
Ям-яшил бир бўйни туяман.
Борлиғим бўялар шу тусда,
Ўзимни йўқотиб қўяман.
Мен яшил одамман кузгача,
Ям-яшил қўшиқлар айтаман.
Куз келар...
Сарғайиб бир кеча
Дўстларсиз уйимга қайтаман.
© Иқбол Мирзо
10.II.1988.
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
#Қақнус
«ИСТАЙСИЗМИ, ЙЎҚМИ»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Шаҳлохон
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
Қурбон ҳайити
Яна нима керак шу пайт менга?
Сенга қурбон бўлсам шу ҳайит менга!
✍️ Иқбол МИРЗО
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
ТУРМУШ
- Нетай? - деса:
- Йўқол! - дейди.
- Кетай, - деса:
- Йўқ, қол... - дейди.
✍️ Иқбол МИРЗО
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
Ассалому алайкум, қадрли ижодкорлар, шеърият, адабиёт ва санъат ихлосмандлари!
Сизларни 2024 йил 10 июнь соат 2️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да «НАЗМ ВА НАВО» гуруҳида бўлиб ўтадиган навбатдаги ижодий давра суҳбатига таклиф қиламиз!
Ушбу ижодий кечамиз меҳмони Ўзбекистон халқ шоири ИҚБОЛ МИРЗО бӯладилар.
🔺Иқбол Мирзо (Иқбол Мирзаалиев) 1967 йил 1 майда Фарғона вилояти Бағдод туманида туғилган. «Кўнгил», «Сени соғинаман», «Мени эслайсанми?», «Танланган шеърлар», «Қўшиқларим», «Сизни куйлайман», «Агар жаннат кўкда бўлса...», «Айтгил, дўстим...», «Кўрмасам бўлмас» каби кўплаб шеърий тўпламлари, «Зарб» қиссаси ва «Бону» романи халқимизнинг маънавий хазинасига айланган. «Самарқанд сайқали», «Алишербек ва Ҳусайн» ва «Усмон Носир» пьесалари саҳналаштирилган.
▪️Дастур бошловчиси: Асилабону.
▪️Гуруҳ раҳбари: Раъно Алиева.
▪️Бош админ: Жамшид Султонов.
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
#ҳазил
Ажойиб жавоб😂
Савол: Устоз, шеър ёзишда менга ўхшаган ёш ижодкорлар кўпроқ нималарга эътибор бериши керак?
Жавоб: Сенинг ёшингда қизларга кўпроқ эътибор бергин!
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
Иши битгач, йўқолиб қоладиганларга аталган шеър
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
БАЪЗИ ДЎСТЛАРГА
Сизга қараб туриб, дўстларим,
Юрагим орқага тортяпти.
Сизни яхши билганим сари
Кучугимга меҳрим ортяпти.
✍️ Иқбол МИРЗО