#Қақнус
«ХАЗОНДЕК СОЧИЛДИ НЕЧА БОР ТАҚВИМ»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Сирожиддин Ўсаров
🎞 YouTube орқали томоша қилиш
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
СУВРАТ
“Эслаганда кўринг... Кўргач эсламанг...”
Имзо. Сана. Расм – қоғоз... Севгилим.
Ҳаётдан ранг кетди ва тинди оҳанг,
Биздан суврат қолди холос, севгилим.
Хушбахт кунларимдан хотира – ёдгор,
Ўзимдан қизғаниб қарайман такрор.
Бахтнинг соясидан бўлак нимам бор,
Биздан суврат қолди холос, севгилим.
На шаҳду на шиддат, на журъат қолди,
На аҳду на рағбат, на суръат қолди.
Тушда кўрган каби шул суврат қолди,
Биздан суврат қолди холос, севгилим.
Ҳеч қачон ҳеч кимга етмас-ку додим,
Етса, инобатга ўтмас-ку додим.
Армон шу – сувратда қотса ҳаётим,
Биздан суврат қолди холос, севгилим.
Сувратдек сарғайиб ўчар изимиз,
Мазмунин йўқотиб борар исмимиз.
Жисмимиз юрибди, фақат жисмимиз...
Биздан суврат қолди холос, севгилим.
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзога Бухоро давлат педагогика институтининг фахрий профессори илмий унвони берилди
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Фидокорона хизматлари учун” ордени ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби, “Жадид” газетасининг бош муҳаррири Иқбол Мирзо Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Меҳмонни БухДПИ ректори Баҳодир Маъмуров ва институт жамоаси кутиб олди.
Ташриф давомида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо билан муассаса профессор-ўқитувчилари, талабалари ҳамда меҳмонлар иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида ёшларга шоир қаламига мансуб китоблар совға қилинди.
Шунингдек, Бухоро давлат педагогика институти Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон халқ шоири Мирзалиев Иқболжон Мирзакаримовичга олийгоҳнинг фахрий профессори илмий унвони берилди. Унвонни институт ректори Баҳодир Маъмуров топширди.
🖥 БухДПИ саҳифаси
ТОНГ
Сутчи хотинлардек шошиб келар тонг,
Тандирга ўт ёқиб жўнайди кеча.
Дастёр бола қўли куйиб тахлар нон,
Саҳар чоғи кенгроқ туюлар кўча.
Ҳали биров тегиб-тегинмаган тонг,
Ҳали олинмаган кундуз қаймоғи.
Ҳали ғубор боғлаб лойланмаган онг,
Ҳали уйғонмаган виждон қийноғи.
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
🥳 Бугун Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗО таваллуд топган кун. Устозни яқинлари ва мухлислари номидан чин қалбдан табриклаймиз!
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
АКАЛАРИМГА
Уч бора айланди ажал қамчиси,
Учта юлдузимни фалакдан узиб,
Бугун жигаримда учта тиғ изи,
Шавкат Раҳмон, Охун, Муҳаммад Юсуф.
Бирови шамширдай тўғри зот эди,
Бири эркатойи шеърият боғин.
Бирисига майда гаплар ёт эди,
Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф, Охун.
Назар ёмон экан, суқ ёмон экан,
Бир ариқдан сув ичиб, бирга ўсиб,
Кўп экан-да жонингга кўзин тиккан...
Шавкат Раҳмон, Охун, Муҳаммад Юсуф.
Ортиқча ҳарорат гулни сўлдирар,
Ортиқча сув бузар дарё қирғоғин.
Эл севгиси аста-секин ўлдирар,
Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф, Охун.
Қулоғимда ҳар бирининг сўзи, оҳанги,
Тобора бу олам қор каби тўзиб,
Нариги дунёга босар посанги,
Шавкат Раҳмон, Охун, Муҳаммад Юсуф.
✍️ Иқбол МИРЗО
2001
МУҲАММАД ЮСУФ
Ёмонга ўлим йўқ, яхшига кун йўқ,
Томирингга қўшиб олишар узиб.
Бобур йўқ, Чўлпон йўқ, Мажнун йўқ,
Муҳаммад Юсуф йўқ, Муҳаммад Юсуф.
Бир қиз йиғлаб борар, соддагина қиз,
Йиғлар китоб билан юзини тўсиб.
Балки севгилингиз, балки синглингиз,
Муҳаммад Юсуф йўқ, Муҳаммад Юсуф.
Уйдан мозоргача юз одимча йўл,
Айланиб келамиз юртларни кезиб.
Кимга кўнгил бериб, кимга эса қўл...
Муҳаммад Юсуф йўқ, Муҳаммад Юсуф.
Тирикка меҳр йўқ, марҳумга қаҳр,
Нима топдинг, ака, тупроққа тушиб?
Узала тушганча бўзлайди қабр,
Муҳаммад Юсуф йўқ, Муҳаммад Юсуф.
Қизғалдоқ бош эгиб турар бағри қон,
Шоир юрагидан чиққанми ўсиб?
“Нега йиғламайсан, аҳли Туркистон?”
Муҳаммад Юсуф йўқ, Муҳаммад Юсуф.
✍️ Иқбол МИРЗО
2001
26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири, устоз Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
СИНГЛИМГА
“Кўнгил” деган сўзга қофия “сингил”,
Синглим!
Сени десам исийди кўнглим.
Юрак хинагулдек ўйнайди енгил,
Мунисгинам, синглим,
анисим, синглим!
Эсимда
қировлар боғлаган дала,
Туманда адашган икки мурғак жон.
Пахта жондан азиз бўлган маҳаллар,
Ғўзапўчоқдек хор бўлганди инсон.
Жовдираб-жовдираб турардинг қақшаб,
Қўлчаларинг куҳлаб иситардим мен.
Тушида гапирган тентакка ўхшаб
Алмойи, пойма-пой шеър айтардим мен.
Шеър юпанч эдими, таскин эдими,
Шеър афсун эдими, афсусмиди ё?
Саккиз яшар дилга илҳом бердими,
Ачиндими худо, кулдими худо?
“Кўнгил” деган сўзга қофия “сингил”,
Синглим!
Сени десам исийди кўнглим.
Хирмонин кўтарди бугун ўттиз йил,
Яна Фарғонага бошлади йўлим.
Шўх эдим, уришқоқ, безори эдим,
Ҳайдалган пайкаллар тайёр жангмайдон.
Қаҳрамонлигимни сен кўрсанг дердим,
Мақтангим келарди сенга, сингилжон.
Токи сен ғурурлан акангга қараб,
Хотиржам бўл, сенинг ҳимоячинг бор.
Дунё бир тарафу ўзим бир тараф,
Яна нима керак?
Сенга не даркор?!
Мунисгинам синглим,
анисим синглим,
Туйғу сўзга кўчса – сийқа, бачкана.
Ўйласам бузилиб кетади кўнглим,
Уни шеърга солиб турибман, мана…
Сенга ҳасратимни қандай айтайин,
Сочга қиров тушди кузак келмасдан.
Ёмонга яхшилик қилдим атайин,
Яхшига ёмонлик қилдим билмасдан.
Ҳамма юракка тиғ урар, албатта,
Нишон сифатида керакман асли.
Не қилай, юрагим ўзимдан катта,
Одам шаклидаги юракман асли…
Қисмат кимни сийлар,
кимни камситар,
Ким обрў – мартаба истаб овора.
Бечора эмасдир мажруҳ кимсалар,
Аслида синглиси йўқлар бечора!
Мени шоир қилди ўша далалар,
Мени пахтазорга кўминглар, ўлсам…
Кечир мени, синглим,
ғафлатда агар
Ёмон кун ёнингда бўлмаган бўлсам.
Сен борсан, ёнимга келолмас ўлим,
Мен борман, кулфатлар тентирайди хор.
Кўнглимга энг гўзал қофия синглим,
Хотиржам бўл, сенинг Иқбол аканг бор!
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
ОЙ ВА ҚУЁШ КАБИ...
Ой ва қуёш каби изчил изма-из
Ҳижрон – зулмат қувиб собитқадаммиз.
Бирлашмоқ қисматда йўқ экан, гарчи
Икки вужуддаги битта одаммиз.
Қўл ушлашиб тушар кўкдан лайлакқор,
Чечакларин жуфтлаб сочади баҳор.
Мен бунда зорман, сен унда интизор,
Икки вужуддаги битта одаммиз.
Бизни гўдак билиб ўйнади тақдир,
Устимиздан кулиб ўйнади тақдир.
Қўлларинг ушлашга қўймади тақдир,
Икки вужуддаги битта одаммиз.
Сенсиз маъносизман, сенсиз кимман, ким,
Ярим ой булутга беркинади жим.
Юрагим нимтадир, эй гўзал ярмим,
Икки вужуддаги битта одаммиз.
Синов бу, деймиз-да, бу кўҳна савдо,
Дунёни унутсин, дедими Худо.
Қиёматни кутсин, дедими Худо,
Икки вужуддаги битта одаммиз.
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
Axborot 24 | Temurbeklar maktabida Amir Temur tavalludining 688 yilliga bag‘ishlangan tadbir
#10apr #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Ушбу қутлуғ айёмда нимаики ниятларингиз бўлса, барчасига Яратган Эгам мададкор бўлсин.
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
ҲИЖРОН
Бошим букиб қўйиб ўлим-азасиз,
Тўйга борган ўйинчидек шод ҳижрон.
Ёрсиз мазмунсизман, ёрсиз мазасиз...
Балки, унга бегона ва ёт ҳижрон.
Ер юзида юлдуздан кўп бандалар,
Ҳаммасининг лабларида ҳандалар.
Нега ҳадеб битта одам танланар,
Нега фақат мени айлар ёд ҳижрон?
Мени хазон қилгудайин шаштинг бор,
Имконимдан минг бор узун дастинг бор.
Нима қилдим, менда нима қасдинг бор,
Сен ҳам гўё бир одамий зот, ҳижрон!
Ҳийла қилиб чиқиб бўлмас йўлингдан,
Уриб қочиб кетолмайман қўлингдан.
Тутқунингман, маҳкумингман, қулингман,
Осгил мени, отгил мени, сот, ҳижрон!
Толейимга ёзилгани қарғишдай,
Бошқаларга висол оддий бир ишдай.
Мен замондан ортда қолган дарвишдай...
Дод дастингдан, дод дастингдан, дод, ҳижрон!
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
#Қақнус
«БУНАҚАСИ КЕТМАЙДИ»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Гулруҳ Пирназарова
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
"Бухорода Фитрат авлодлари вояга етяпти" — Иқбол Мирзо
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо Бухоро давлат педагогика институтининг талаба-ёшлари ва устозлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
🖥 БухДПИ саҳифаси
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзога Бухоро давлат педагогика институтининг фахрий профессори илмий унвони берилди.
Устозни яқинлари ва мухлислари номидан чин қалбдан муборакбод этамиз.
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
📚Iqbol Mirzoning “Bonu” romani haqida.
Millatni tarbiyalaydigan ayollarning mutelikka ko‘nikishi, xizmatkor bo‘lib ishlagach buyruq berishlariga o‘rganib qolishlari, musofirlikning og‘ir yo‘llarida ayrimlari nomus va g‘ururlaridan ayrilishlari, ikkinchi darajali odam sifatida qarashlariga ko‘nikib ketishlari har qanday millat uchun eng dahshatli fojia emasmi? Bunday muhim xususiyatlardan ayrilgan ayollar tarbiyalagan avloddan sodiqlik, mardlik, oriyat kabi xislatlarni qay aql bilan kutasiz?
#Қақнус
САВОЛ: Юқорида Қиличбек Мадалиев «Сени бугун кўрмасам бўлмас» таронасини жуда ажойиб тарзда ижро этди. Ушбу қўшиқ ёзилиш тарихи қандай бўлган? Шу ҳақда гапириб берсангиз.
#Қақнус
🎵 «СЕНИ БУГУН КЎРМАСАМ БЎЛМАС»
✍️ Иқбол Мирзо
🎤 Қиличбек Мадалиев
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
🟦🟦🟩🟩
🏢 "O‘zDSMI Ilm-fan" Telegram kanalida O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf hayoti va ijodiga bag‘ishlangan materiallar bilan tanishing
✨ Muhammad Yusuf asarlari;
✨ Muhammad Yusuf — "Muhammadqodir";
✨ Muhammad Yusuf — "Ona";
✨ Muhammad Yusuf (hujjatli film, 2004);
✨ Muhammad Yusuf — "Cho‘lponning go‘rini ko‘rsating menga...";
✨ Muhammad Yusufni Abdulla Oripovning qizi xotirladi;
✨ "Muhammad Yusuf: Ulug‘imsan Vatanim!" badiiy-publisistik hujjatli filmi;
✨ Muhammad Yusuf she'rlari asosida yaratilgan taronalar;
✨ Muhammad Yusuf — "Bor bisotim oldi yoshligim";
✨ Shoir Muhammad Yusufning e’lon qilinmagan suratlari;
✨ "Mangu osmon". O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf hayoti va ijodiga bag`ishlangan spektakl;
✨ Muhammad Yusuf o‘qigan she'rlar (arxivdan);
✨ Muhammad Yusuf (hujjatli film, 2014);
✨ "Qora quyosh". Muhammad Yusufning shu nomdagi dostoni asosida sahnalashtirilgan spektakl;
✨ Muhammad Yusuf — "Biz baxtli bo‘lamiz";
✨ Muhammad Yusuf — "Iqror".
___
📱 @dsmiilmfan
ЖАВОБ
Кўп китоб ўқидим ёшлик кезимда,
Гоҳи Ғарб, гоҳи Шарқ ҳушимни олди.
Атай ёдламадим, лекин эсимда –
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Ўзбекдек самимий, ўзидек тоза,
Бешик боласининг кўзидек тоза,
Ўспирин ошиқнинг сўзидек тоза
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Муҳаммад Юсуфдан куйлар ирмоқлар,
Тоғни тилимлаган кийиксўқмоқлар,
Оқ чўгирма кийган момқаймоқлар...
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Ким бор тағин она халққа қайишган,
Қайғусидан чўккан, бахтидан жўшган.
Куйчи шоир эди кўклардан тушган,
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Узр, эй шоирман, зўрман деганлар,
Номаъқул бузоқнинг гўштин еганлар,
Сўзга нўноқлару гапга чечанлар,
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Айланиб бағри кенг Ўзбекистонни
Секин гапга солинг мўмин деҳқонни.
Шоир деса эслар Маҳаммаджонни,
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Софдил инсон эди шоир бўлиб ҳам,
Қулади паймона лим-лим тўлиб ғам.
Энди қутилмасми сиздан ўлиб ҳам,
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди.
Мужмал сатрингизни ким ёд олади,
Эшитса чумчуқлар фарёд солади.
Қолса, сиздан фақат иснод қолади,
Муҳаммад аканинг шеърлари қолди!
✍️ Иқбол МИРЗО
#Қақнус
«КЎЙЛАКЛАРИ БИЛАН ЧЎМИЛГАН ҚИЗЛАР»
✍️Иқбол Мирзо
🎸Султон Маматқобилов
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
10 апрель — ўзбек миллий романчилигининг асосчиси, маърифатпарвар Абдулла Қодирий таваллуд топган кун
МАРҒИЛОН
Марғилонга боргим келмайди,
Борсам алам ўрайверади.
“Кумуш яхши юрибдими”, деб
Ҳамма мендан сўрайверади.
Сўрайверар кўча, гузарлар,
Сўрайвериб кўнглим бузарлар,
Кумушойдан, ойгина қиздан
Қандоқ қилиб умид узарлар.
“Яхши”, дейман, “шукур, соғ-омон,
Келиб қолар, дейман, Марғилон...”
Қаролмайман Офтобойимга,
Ич-ичидан куяр, бағри қон.
Сўроқ белгисидек янги ой
Эргашади, тинмай сўроқлар.
Кумушини сўрайди мендан
Кумуши йўқ тилла равоқлар.
Бирдан жимиб, тўхтар ўйиндан —
Қизчаларнинг саволчаси бор.
Юз эллик йил бўлди — қўйнимда
Кумушойнинг рўмолчаси бор.
Марғилонга боргим келмайди,
Борсам қайғу ўрайверади.
“Кумуш яхши юрибдими”, деб
Ҳамма мендан сўрайверади.
✍️ Иқбол МИРЗО
САМАРҚАНД. СИРЛИ НИГОҲ
Самарқандни кезсанг, ажиб синоат,
Елкангга қўйгандек кимдир кафтини –
Ҳис қилаверасан бетиним, бот-бот,
Бир сирли нигоҳнинг илиқ тафтини.
Бу не ҳол? Не юмуш бажардинг, деган
Ялангтўш Баҳодир сўроқларими?
Ё энг олис юлдуз қатига етган
Улуғбекнинг тийрак нигоҳларими?
“Бизлар қурган эдик, шукур, болалар
Томоша-сайрга яраб турибди”, –
Уятдан ёноғи бўлиб лолалар –
Балки Бибихоним қараб турибди.
Ҳар қалай, шунчаки кўзлар эмас бу,
Юракка етгудек сеҳри бор ўхшар.
Толиб Алишербек лабида кулгу,
Ўсмирнинг самимий меҳри бор ўхшар.
Ҳар замон бир зотнинг замони бўлган,
Ҳирийда Шайбоқнинг бўзларими бу?
Фирдавсмонанд шаҳар армони бўлган
Бобурбекнинг ўткир кўзларими бу?
Син солиб термулар бир соҳир нигоҳ:
“Кимсан? Матлабинг не? Сўйла, ғофил кас?”
Йўқ, Темур кўзлари эмас бу, иллоҳ –
Темур нигоҳига бардош топилмас!
✍️ Иқбол МИРЗО