#Қақнус
САВОЛ: Иқбол ака, «Жадидлар» шеърингизда «Сўнгги жадид эди Абдулла, Эркинлар» мисраларни ишлатгансиз. Бугунги кунда замонамизда миллат учун ёниб ижод қиладиган, миллат учун жон куйдирадиган жадидлар етишмаяптими, сизнингча?
#Қақнус
«ЁЛҒИЗ»
✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Маҳлиё Асқаралиева & Ислом Қорабоев
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
НАВРЎЗ ТИЛАКЛАРИ
Бу кун баҳор бир сабаб,
Наврўз баҳона бўлиб,
Лим-лим тўлган қалбимни
Шеър қилиб битмоқчиман.
Мангу баҳор юртида
Юрган ой каби тўлиб
Муҳтарам юртдошимга
Дилрозим айтмоқчиман.
Мен сармастман баҳорий
Туйғу отлиғ бир майдан.
Сизга ҳам маним каби
Сармастликни тилайман!
Менинг юрагимдаги
Умидлар каби бодраб
Бойчечаклар адирда
Қор остида урмиш ниш.
Ажаб, бутун табиат
Ётганда ҳали мудраб,
У олис навбаҳорнинг
Қадамин илғаганмиш.
Бу сезгини оддий гул
Қайдан олган, билмайман,
Сизга шу бойчечакнинг
Сезгисини тилайман.
Учрашувга ошиққан
Ошиқ мисоли шошиб,
Баҳорнинг илк жилғаси
Қайгадир югуради,
Гоҳ боши берк жойларга
Кириб қолар адашиб,
Гоҳ йўл узра тошларга
Кўкрагини уради.
Мен ҳам жилға мисоли
Тўлиб оқмоққа шайман,
Сизга ҳам унинг шиддат,
Ишончини тилайман.
Ана, эшитилмоқда
Узуқ-юлуқ нолали
Юракни тилкаловчи
Қадимий куй садоси.
Бу – Ҳиндикуш ортида
Афғон, ўзбек боланинг
Сурувни излаб юриб
Чалган найин овози.
Навоий навосига
Қайтолмай зор йиғлайман,
Сизга кабутар тўла
Оқ осмонлар тилайман.
Гулдурак садосидан
Уйғонди замин тийрак,
Қуёшнинг нури сабаб
Тарки хоб айлар чаман,
Фақатгина дарёлар
Қишу ёз бедор, сергак,
Виждондек тўлғонади
Бағрингда, бағрим, Ватан!
Мен фақат дарёлардан
Нисбат олмоқ истайман,
Сизга Сир ва Амунинг
Бедорлигин тилайман.
✍️ Иқбол МИРЗО
ҚАНИ
Кўнглимдай бўш кўчалар,
Фарғона, Машраб қани?
Пул сочган бойваччалар,
Девона Машраб қани?
Кунлар ўтар бемаъни,
Ҳеч ким тушунмас мани.
Ишониб сир айтгани,
Девона Машраб қани?
Этагин тутай, десам,
Кўзимга суртай, десам,
Қўлларин ўпай, десам,
Девона Машраб қани?
Битмадим шоҳбайт ҳали,
Лекин йўл йўқ қайтгали.
Шеърларимни айтгали
Девона Машраб қани?
Тўнимни ечай, десам,
Дунёдан кечай, десам,
Бирга май ичай, десам,
Девона Машраб қани?
Бахтимга тенг кулфат йўқ,
Дўст йўқ, ёр йўқ, улфат йўқ.
Юрагимда қувват йўқ,
Девона Машраб қани?
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
📣📣📣📣📣
🎙 "Қақнус" телекўрсатувида шеър ўқиш ёки қўшиқ ижро этишни хоҳлайсизми? Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!
15 март куни "Маданият ва маърифат" телеканалида эфирга узатиладиган "Қақнус" телекўрсатувининг Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ижодига бағишланган навбатдаги сони суратга олинади.
Устоз шоир шеърларини, шунингдек, улар асосида яратилган қўшиқларни маҳорат билан ижро этадиган барча адабиёт ва санъат ихлосмандларини кўрсатувда иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ижодига оид шеър ёки қўшиқларни 14 март санасига қадар @Iqbol_Mirzo_ijodi_bot манзилига юборишингиз мумкин. Иштирокчилар ёши чегараланмаган.
Сиз билан алоқага чиқишимиз учун ижодий ишларингизга телефон рақамингиз ҳамда Telegram дастуридаги манзилингизни илова қилишингиз сўралади.
Муносиб деб топилган истеъдод эгалари жума куни ўтказиладиган кўрсатувда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
САККИЗИНЧИ МАРТГА ЯРИМ ҲАЗИЛ
Аёлга тош отиш мумкинми, деса,
Эркаклар баравар чайқайдилар бош.
Аёлга тош отинг қурбингиз етса,
Фақат... қимматбаҳо бўлсин ўша тош!
✍️ Иқбол МИРЗО
#Ustoz
Иқбол Мирзо: "Биронта инсон репетиторга қўл кўтармайди, лекин..."
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
❄️ ҚОР
Янги йил кунига ярашиғинг бор,
Ўшанда тўзғоқлаб ёғмайсанми, қор?
Тўғри, аямажуз, балки ҳақинг бор,
Оқкўнгил боғларга боқмайсанми, қор?
Тақвимга қарамас, бу бевош баҳор,
Ёким бир-бирингга ёқмайсанми, қор?
Ёғсанг, ана, Орол ётар интизор,
Ўшангга сел бўлиб оқмайсанми, қор?
Нобуд бўлмасмикин ўрик, олчазор?
Кўрпа бўлиб ўзинг сақлайсанми, қор?
Ҳосилга кўз тиккан қанча умидвор-
ларни оқ аридек чақмайсанми, қор?
Мендек бесабрсан, мендек беқарор...
Сен яна ўзингни оқлайсанми, қор?
✍️ Иқбол МИРЗО
⚡️Ijtimoiy tarmoqdagi eng foydali kontentlar, muhim yangiliklar, oʻtkir mulohazali maqolalar, tarix va bugunning biz bilmagan sirlari.
“Jadid media"ni kuzatib boring.
©Lotin 👉 @Jadid_media
©Kirill 👉 @Jadidmedia_rasmiy
📝 "ИСТАЙСИЗМИ, ЙЎҚМИ?"
✍️ Муаллиф: Иқбол Мирзо
🎙 Ўқиди: Қуддус Асад
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
ЧЎПЧАК
Дўстим Исажонга
Эртага
уст-бошин қоқиб Эр Тўнга
Тулпорига урар эгар-жабдуқни.
– Бириктирай, – дейди, – ёнгану тўнган,
Уруғдек сочилган уруғни!
Эртага
титрайди олам этаги,
даштларни тўлдириб учади чорлов:
– Ў-ҳў-ўв, ухлаганинг етади,
Турук будуним-о-в-в!
Эртага
эрлар айланади эркакка,
Гузарлар файзиёб,
Лак-лак лайлакка
Тўлар Афросиёб.
Эртага
кетамиз эртакка
Ёшу қари.
Қуёшга талпинган тийрак гўдакка
Жилмайиб қарайди солиҳ Кошғарий...
Эртага
мениям туртиб қўй,
эрта уйғонсанг.
✍️ Иқбол МИРЗО
1988
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Халқим деган зотларни Ҳақ ҳам қўллар экан-ку!..” шеърини ўқиди.
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
САВОЛ
Олмос опа Озод Шарафиддиновдан хабар олгани борганда, домла: “Йўқ оёғим зирқираб оғрийди”, деб арзи ҳол қилган экан.
Жонин ҳузурини ўйлайди кўплар,
Ўзларин жиловлаб, тўхта, дейдилар.
Эҳтиёж туғилса тўғри сўзга гар,
Афсус, Озод домла йўқ-да, дейдилар.
Курмак босган ўзбек адабиётин,
Ким бунга қўяди нуқта, дейдилар.
Ҳаёт бўлганда-ку берарди додин,
Афсус, Озод домла йўқ-да, дейдилар.
Чумчуқни булбул деб ёзган сизмасми,
Ҳайф сизнинг амалу унвонларингиз!
Йўқ иймон оғриғи дилни эзмасми?
Оғриқ бермасми йўқ виждонларингиз?
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
Bugungi dasturlarimizda tomosha qiling.
Ko‘rsatuvning bu galgi soni O‘zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo she’riyatiga bag‘ishlanadi.
📺 “Qaqnus”
🗓 24-mart, Yakshanba
⏰ 21:00
@mm_telekanal
#анонс
«Қақнус»нинг навбатдаги сони Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ижодига бағишланади.
❗️24 март соат 21:00 да “Маданият ва маърифат" телеканалида томоша қилинг!
#анонс
«Қақнус»нинг навбатдаги сони Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ижодига бағишланади.
❗️24 март соат 20:00 да “Маданият ва маърифат" телеканалида томоша қилинг!
ШОИР
Лўттивоз жўралар, сатанг хонимлар,
Ташаккур! Ҳаётнинг фаҳмига етдим!
Даламни соғиниб юрагим йиғлар,
Мен сиздан зерикдим. Қишлоққа кетдим!
Шоирлик урф эмас ҳозир, биламан,
Не қилай, кўнгилни қўймайди ҳавас.
Бугун савдогарнинг даври гуллаган:
Песи бўлса ҳамки “Мерс”и бўлса бас!
Ивиган ипакдек чувалар мезон,
Димоғ ўрилган ўт ҳидини туяр.
Довон ўнгирида жайдари деҳқон
Олдимга тўрлаган қовунни қўяр.
Гувала ўчоқда ҳабашдай қумғон
Томоғини йириб қилар ғарғара.
Хижолат аралаш камсуқум мезбон
Белбоғин тўшайди: нони қоп-қора.
Адабий гапларни тушунмайди у,
Фақатгина, “раҳмат, ота”, деёлдим.
Дилимда уйғонди туғишган туйғу:
Олифта шеърларим учун уялдим.
Қишлоқда қўшқўллаб кўришар бари,
Бегона ҳурмат бор нигоҳларида.
Торайган бўтанасув ариқлари,
Ажриқлар ҳурпайган қирғоқларида.
Узоққа кетгандим ўзимни излаб,
Беҳуда иш экан, англадим, билдим.
Бир пайт назаримга кирмаган қизлар,
Иқболим ахтариб сизларга келдим.
Сиз менга ишонинг, сиз мени севинг,
Ўйлагани қўрққан ўй – сирингизман.
Эрка боласиман шу оғир элнинг,
Мен сизларнинг ошиқ шоирингизман!
Битта қўшиғини куйлар бедана,
Қовоқдан жонсарак излайди қўноқ.
Мен сизни куйлайман яна ва яна,
Майлига, десинлар: маддоҳ ва нўноқ.
Кўсакқуртдек семиз, танбал, ялтироқ
Шундай тоифа бор – бўлганман улфат.
Еганда ўз ғамин ейдилар кўпроқ,
Мен ичу этим еб, чекканман кулфат.
Майли, омон бўлсин ёмон бўлса ҳам,
Шулар бор, зерикиб қолмайсан сира.
Фақат башарасин эслаганинг дам
Кўнгил ғаш тортади, дил бўлар хира.
Сиз заҳмат фарзанди, меҳнат асири,
Укангиз, акангиз, дўстингизман мен.
Каттамнинг кетмонда битган асари,
Сизнинг айтолмаган сўзингизман мен.
Бугун қошингизда дардим дастурхон,
Юрагим қовундек сўяман ҳозир.
Минг хижолат чекиб, ғўра ва нордон
Шеъримни нон каби қўяман ҳозир.
Ижозат, бўз тупроқ кечайин мен ҳам,
Бўйинбоғим отиб келганман атай.
Сопол косада чой ичайин мен ҳам,
Китобимни ёқиб қумғон қайнатай.
Ўзинг баҳо бергил, яратгувчи эл!
Сенинг фармонинг ҳақ, сенинг амринг ҳақ.
Овозсиз, қоғозсиз дардлашайлик, кел,
Мен сенинг шоиринг, жабрдийда халқ!
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
📣📣📣📣📣
15 март куни соат 13:30 да “Қақнус” кўрсатувининг Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ижодига бағишланган сони тасвирга олинади.
#ТОМОШАБИН сифатида иштирок этмоқчи бўлганлар, 14 март соат 10:00 га қадар @QuddusLutfullayevich билан боғланинг!
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
#oav_biz_haqimizda
Yoshlar TV | Toshkent davlat transport universitetida Oʻzbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo bilan ijodiy uchrashuv boʻlib oʻtdi
Universitet rasmiy sahifalari:
TSTU.uz | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
ҚИЁФА
Кеча бўйро эдик, бугун-чи, дарё,
Буям Ҳақдан ёрлиқ, авваламбоши.
Қизиқ, сафар чоғи менга доимо
Учрар жигарларим қиёфадоши.
Бишкекда тоғамни кўргандай бўлдим,
Бўйи-басти худди қуйиб қўйгандай.
Раҳматлини ёдлаб ҳасратга тўлдим,
Қандай инсон эди, соф эди қандай!
Москов қўналғаси ҳамиша тирбанд,
Оломон бир тусда кулранг сурувдай.
Шу жойда учратиб қолсам-а бирдан
Холам эгизагин – жуфт томчи сувдай.
Бани одамзоднинг бобоси – Одам,
Қавми инсоният момоси – Ҳавво.
Рангимизга Иқлим сайқал берса ҳам,
Эгиз чеҳралар кўп оламда аммо...
Кўзсевги давридан ўтганман, лекин
Юрмалада бир қиз хаёлим олди.
Нигоҳин қизғаниб сўзларкан секин,
Эсимга биринчи севгимни солди.
Шоир йўл-йўлакай ахтарар ташбеҳ,
Ўхшашлик қидирар қадамба-қадам.
Малаккада бир чол, қўлида тасбеҳ,
Каттамни эслатди ойдин бу одам.
Остонада кўрдим Қўқон шамолин,
Мажлисларда дўстлар кўргузди дийдор.
Баъзи манзилларда манфур ва золим
Рақиб нусхасин ҳам учратганим бор.
Тасаввурдан минг бор кўламли дунё,
Кезган сарим минг бор ошди ҳурматим,
Онамнинг ўхшашин топмадим асло,
Оламда онамдай инсон кўрмадим!
✍️ Иқбол МИРЗО
07.05.2018 йил.
Куала-Лумпур
БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИ
Баҳорнинг илк куни – биринчи мартда
Сени учратгандим биринчи марта...
(Тақвим) – календар не табиат учун,
Мендек қаландар не табиат учун?
Аммо бирдан битди қаҳратон қаҳри,
Тумандай тарқади изғирин заҳри.
Баҳорнинг элчиси бўлиб турардинг,
Нафис тароватга тўлиб турардинг.
Аммо атрофингда анов бировлар,
Ивирсиб юрарди кўнгли қировлар.
Ҳа-да, турқи совуқ, қиш бандалари,
Бор-ку ишқдан озод иш бандалари.
Гуллаётганимдан ҳайрон эдилар,
Ободлигим кўриб вайрон эдилар.
Аммо найлайинки, аслинг билмасдим,
Найлайинки, кўнгил фаслинг билмасдим.
Билмасдим, борлигим сездингми, баҳор,
Интизор, зорлигим сездингми, баҳор?
Аммо авайлайман шу ширин дардни,
Илк марта гул тутган биринчи мартни...
✍️ Иқбол МИРЗО
ГЕНДЕР ТАНГЛИК
Хотин акам, гендер, дейди,
Ҳуқуқимиз тенгдир, дейди.
Кўнгилни сал кенгроқ тутинг,
Кенгга дунё кенгдир, дейди.
Мен ғижиниб, гендер, дейман,
Ўйлаб топган сендир, дейман.
Мана, сенга қора ўчоқ,
Мана, сенга тандир, дейман.
Хотин кулиб, гендер, дейди,
Кимдадир бет – чандир, дейди.
Аравани тенг тортамиз,
Сиз ёқа, мен енгдир, дейди.
Мен бўғилиб, гендер, дейман,
Уйда эркак мендир, дейман.
Супургини ҳўллаб супир,
Тошкўмирни синдир, дейман.
Хотин яна, гендер, дейди,
Хотин-бўй, эр эндир, дейди.
Қизингиз бор, ўйланг бирров,
Ёмон эркак “сен” дер, дейди.
Мен бўшашиб, гендер, дейман,
Қизим – жоним, чиндир, дейман.
Жон жойимдан ушладинг-ку,
Ҳа, энангни эмгир, дейман.
✍️ Иқбол МИРЗО
У ДУНЁ
У дунё ҳам чакки бўлмаса керак,
Ҳеч ким таърифини айтиб келмади:
Қанча инжиқ хотин, қанча қўрс эркак
Тўғри келмади, деб қайтиб келмади.
✍️ Иқбол МИРЗО
2006
Cанъатимиз Кўҳинури Шерали Жўраев билан яхши кунлардан эсдалик...
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi