Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб "Жадидлар" шеъри Бувайда туман педагогика коллежи жамоаси талқинида
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
🎖 Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши адиби (шоири) деб топилди.
💐 Мазкур мукофот билан устозни яқинлари ва мухлислари номидан табриклаймиз!
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
📣 "Миллий танлов" платформасида йилнинг энг яхши шоирини аниқлашда иштирок этинг.
🔗 Ҳавола: https://milliytanlov.uz/vote/52
❕Овоз бериш учун бажариладиган ишлар
✅ Ҳавола👆 тугмаси босилиб Milliytanlov.uz сайтига кирилади.
✅ Сайт пастроғига тушиб номзодлар орасидан муносибини танлаб овоз бериш тугмаси босилади.
✅ Шундан сўнг телефон рақамингизни киритасиз ва келган смс кодини ёзиб жўнатиш тугмаси босилади.
Миллатни миллат қилган илм аҳлидир. Эл ичра илмни ёйган, маърифатни, маънавиятни тарғиб қилган фарзандлари бор халқнинг келажаги бугунидан-да ёруғ бўлишига шубҳа йўқ.
Бизнинг заминимиздан илмли, ўткир заковатли аждодлар етишиб чиққанки, уларнинг орзуси миллатни энг юксакликда, улуғликда кўрмоқлик эди. Улар - жадидлар эди. Бироқ мустабид тузум уларнинг илдизига болта урди...
Бугун Янги Ўзбекистон учун маърифатпарвар жадидлар керак...
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг «Жадидлар» шеъри ана шундай мазмунни ифода этиши билан қалблардан жой олган. Наманган давлат университети талабалари ушбу шеърни ёд ўқидилар.
©Наманган давлат университети
«Пресс клуб»
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
ЁМОН ОДАМЛАР ЙЎҚ
Ёмон одамлар йўқ дунёда буткул,
Ёмон хаёллар бор, ёмон ўйлар бор.
Касалга чалинса агар атиргул,
Хазон нафаси бор, хазон бўйлар бор.
Баъзан кўз етолмай қолар юлдузга,
Мавҳум кўланка бор, оғир булут бор.
Ёмон одамлар йўқ дедим-ку сизга,
Ёмон шароит бор, ёмон муҳит бор.
Каззобни онаси суяр эркалаб,
Боласи суйкалар, ўпади дилдор.
Аслида, ҳаммамиз яхшилик тараф,
Ёмон одамлар йўқ, манфаатлар бор.
✍️ Иқбол МИРЗО
2005
⚡️"Жадид" адабий, илмий-маърифий ва ижтимоий ҳафталик газетаси таҳририяти медиа тармоғининг телеграмдаги расмий каналига уланинг:
👉 @Jadid_media
🟦🟦🟦🟦
✅19 ЯНВАРЬ — МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Маҳмудхўжа Беҳбудий — Туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, драматург, ношир, дин ва жамоат арбоби. Беҳбудий Самарқандда янги усул мактаб очиб, мактаблар учун дарсликлар тузган миллий маърифат раҳнамоси ҳисобланади.
⚡️"Жадид" адабий, илмий-маърифий ва ижтимоий ҳафталик газетасининг телеграмдаги расмий каналига уланинг:
👉 @Jadid_media
🚀 🔵 🎬 📷 🐤
🔗Таҳририятнинг ижтимоий тармоқ саҳифалари
🔖"JADID" GAZETASINING 2024-YIL 15-YANVARDAGI 3-SONIDA:
➡️Iqbol Mirzo:
“Bir tan-u bir jonmiz”;
➡️Abdulhamid Cho‘lpon:
“Kishan kiyma”;
➡️Olimjon Davlatov:
“Uyg‘on, bolam”;
➡️Gulchehra Umarova:
“Telefon balo emas, balogardonga aylansin”;
➡️Olloyor Begaliyev:
“Nom yaxshimi, non?”;
➡️Alijon Safarov:
“Milliy gvardiya yoxud jadidlarning ushalgan orzusi”;
➡️Eldor Abdullayev:
“Nigoh sehri”;
➡️Dono Ziyoyeva:
“Boqiy xazina”;
➡️Shahnoza Oyxo‘jayeva:
“Maqomning yuksak maqomi”;
➡️Abdulla Avloniy:
“Madaniyat to‘lqunlari”;
➡️Zaynobiddin Abdirashidov:
“Turkiston tarixi”;
➡️Isajon Sulton:
“Hasrat”(“Ma'suma” romanidan parcha)
➡️Mohigul Nazarova:
“Ko‘zimizni ochaylik”;
➡️Abduvohid Hayit:
“Vergul”.
🚀 🔵 🎬 📷 🐤
🔗Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz
🇺🇿 БОТИРЛАР
Юртни мардлар қўриб келаётирлар,
Ватан деса, жони нисор ботирлар.
Баланд-пастни кўриб келаётирлар,
Бургутми ё лочинми, сор ботирлар.
Алпомишга Барчиндек ёр муносиб,
Сизни ўйлаб, қиз юраги потирлар.
Исмингизни юрар тумордек осиб,
Унутмангиз буни зинҳор, ботирлар.
Ботирлар-ов, элнинг сара аскари,
Сиз уйғоқ, эл осойишта ётурлар.
Тангри, ёвнинг юзин қилгин тескари,
Ёв дегани туллак, маккор, ботирлар.
Катта бобом қалам йўнган қиличда,
Найза билан қўшиқ ёзган шоирлар.
Бировга қўл узатмаган илинжда,
Кўмакка қўл берган такрор ботирлар.
Ботирларим толқонни тоғ демаслар,
Тоғни толқон қилишга ҳам қодирлар.
Саболарнинг йўлин тўсган эмаслар,
Бўронларга метин девор ботирлар.
Ўралмаса гулзор пайҳон бўлмасми,
Ўз боғини пулламасми шотирлар?
Кўздан қочирмайлик номард, нокасни,
Улар иблис билан ҳамкор, ботирлар!
Сиз оламдан ҳамиша огоҳ бўлинг!
Кимлар фурсат пойлаб писиб ётурлар.
Эл бахтига омон бўлинг, соғ бўлинг!
Ёнингизда Иқбол ҳам бор, ботирлар!
✍️ Иқбол МИРЗО
⚡️"Jadid" adabiy, ilmiy-ma'rifiy va ijtimoiy haftalik gazetasi tahririyati media tarmogʻining telegramdagi rasmiy kanaliga ulaning:
👉 @Jadid_media
🌐Tahririyatning jtimoiy tarmoq sahifalari:
http://myurls.co/jadid_media
ИСТАГИМ
Истагим шу – қолсам эди шамол бўлиб,
Бошгинангда айланардим савол бўлиб.
Бошдан оёқ гулбаргига ўрар эдим,
“Нега мени севмадинг?” деб сўрар эдим.
Дарду ғамим, изтиробим, кулфатларим –
Бош устимда чарх уради калхатларим.
Осмонларда қолиб кетган ойқиз ўзинг,
Бахтсизлигим сабабчиси ёлғиз ўзинг.
Тўйиб нафас ололмайман кўксим тўлиб,
Ҳеч бўлмаса қолсам эди ёмғир бўлиб.
Деразангга юзларимни урар эдим.
“Нега мени севмадинг?” деб сўрар эдим.
Тузалмайман, энди одам бўлолмайман,
Мактуб ёзиб саболардан йўллолмайман.
Жондан яхши кўраман-у, кўролмайман,
“Нега мени севмадинг?” деб сўролмайман.
✍️ Иқбол МИРЗО
2005
«Jadidlar qo‘shig‘i»
🎙 Ijro: Toshkent viloyati filarmoniyasi xonandalari.
✍️ Sheʼr: Iqbol Mirzo.
🎼Musiqa: Sharofiddin Murodov
🔰 (Musiqiy sayqalsiz)
🌐@Iqbol_Mirzo_ijodi
💔БУНАҚАСИ КЕТМАЙДИ
Аввал бағрин очди у,
Кейин заҳрин сочди у.
Берган атиргулимни
Юрагимга санчди у.
Бунақаси кетмайди –
Гул яраси битмайди.
Билак ташлаб бўйнимга
Кулиб, кирди қўйнимга
Кейин деди: «Барибир –
Бошқа биров ўйимда...»
Бунақаси кетмайди –
Тил яраси битмайди.
Ширин кулган шумасми?
Боғлаб олган шумасми?
Соч силкитиб, жонимга –
Тузоқ солган шумасми?
Бунақаси кетмайди –
Қил яраси битмайди.
Ўпса, нетар дедилар,
Ювса, кетар дедилар,
Ҳар қандайин жароҳат –
Бир кун битар, дедилар.
Бунақаси кетмайди –
Дил яраси битмайди!
✍️ Иқбол МИРЗО
2005
ЎТАР
(Иқбол Мирзога)
Шеър ишқи йўргакда теккан бўлса гар
Бу унга бир умр дард бўлиб ўтар.
Ҳатто боши узра сочишса ҳам зар
Ишқидан тонмайди — мард бўлиб ўтар.
Истаса, чўлларни боғ қилар қалам,
Ғариб кўнгилларни шоҳ қилар қалам,
Ёлғончи шоирни "оқ" қилар қалам,
Ёзгани қоғозга гард бўлиб ўтар.
Фарғонанинг кўзи — Бағдод, Бувайда,
Ойнинг эгиз қизи — Бағдод, Бувайда,
Уларнинг дарди не, давоси қайда,
Билмаймиз, чеҳраси зард бўлиб ўтар.
Ўзинг ўз, бой берар ошдан ичмасанг,
Сўзинг сўз, зўр урар муштдан қочмасанг,
Чандиқлар безаган бошдан кечмасанг
Дилдан нафрат тилга ҳамд бўлиб ўтар.
Ёддан чиқар даданг қилган васият,
Ва акангга шеърдан етган азият,
Шунча гапдан кейин ёзмоқ ҳам уят,
Хотира хаёлдан панд бўлиб ўтар.
Балиқ яшайверса, бўлади наҳанг,
Топганин кит билан кўради баҳам,
Унга қандай сиғсин шеър, қўшиқ, оҳанг,
Юрагинг зардобга банд бўлиб ўтар.
Мангу ҳеч нарса йўқ, ҳаттоки доҳий,
Ҳаммага тутилар ўлим шароби,
Бугун ҳақиқатни айтган рубоий
Кейинги асрга фард бўлиб ўтар.
Одил Оға
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
📣 "Миллий танлов" платформасида йилнинг энг яхши шоирини аниқлашда иштирок этинг.
🔗 Ҳавола: https://milliytanlov.uz/vote/52
📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
САЛОМ СИЗГА
Хаёлимдек абад озод
саболардан салом сизга,
Куйчи кўнглим каби маҳзун
наволардан салом сизга.
Мен сўз айтсам топиб айбин,
мудом аксин ўйлагайсиз.
Тош юракка тегиб қайтган
садолардан салом сизга.
Жинғил ичинда ўгрилиб –
ўгрилиб сайрайди булбул,
Ноласи беадоғ, умри
адолардан салом сизга.
Наҳотки бемурувватлик
кишини бой этур охир,
Табассум деб қўл узатган
гадолардан салом сизга.
Жабр устига жафолар
қўйиб ҳаволанди дилбар.
Жафолардан салом сизга,
ҳаволардан салом сизга.
Неча дил бердиму Иқбол
неча бор тавбалар этдим.
Ҳақиқатдан завқи устун
хатолардан салом сизга.
✍️ Иқбол МИРЗО
2005
⚡️"Jadid" adabiy, ilmiy-ma'rifiy va ijtimoiy haftalik gazetasi tahririyati media tarmogʻining telegramdagi rasmiy kanaliga ulaning:
👉 @Jadid_media
🌐Tahririyatning ijtimoiy tarmoq sahifalari:
http://myurls.co/jadid_media
🖥 GOʻZAL TURKISTON
Goʻzal Turkiston, senga ne boʻldi?
Sahar vaqtida gullaring soʻldi.
Chamanlar barbod, qushlar ham faryod,
Hammasi mahzun, boʻlmasmi dil shod?
Bilmam, ne uchun qushlar uchmas bogʻchalaringda?
Birligimizning tebranmas togʻi,
Umidimizning soʻnmas chirogʻi,
Birlash, ey xalqim, kelgandir chogʻi,
Bezansin endi Turkiston bogʻi.
Qoʻzgʻol, xalqim, yetar shuncha jabr-u jafolar.
Ol bayrogʻingni, qalbing uygʻonsin,
Qullik, asorat – barchasi yonsin.
Qur yangi davlat, yovlar oʻrtansin,
Oʻzib Turkiston, qaddin koʻtarsin!
Yayra, yashna oʻz vataning gul bogʻlarinda.
© Abdulhamid Cho'lpon
🔗 Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz
8 январь — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Анвар Обиджон таваллуд топган кун.
🌐@Iqbol_Mirzo_ijodi
🎧 Жадидлар етишмаяпти, жадидлар
✍️ Иқбол МИРЗО шеъри;
🎶 Шарофиддин МУРОДОВ мусиқаси;
🎤 Тошкент вилояти филармонияси хонандалари ижро этишди.
🌐@Iqbol_Mirzo_ijodi
⚡️“Жадид” газетасининг чиқишига қанча тайёргарлик кўрилди?
‼️ Янги нашр неча йиллик тарихга эга “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ўрнида чоп этилганини жамоатчилик қандай қабул қилди?
🗞 Газетанинг илк сонида жадидчилик руҳи сезилмади, деган танқидларда қанчалик жон бор?
🗓 Газетанинг адади қанча, ҳафтада неча марта чоп этилади?
Шу каби саволларга “Жадид” газетаси бош муҳаррири Иқбол Мирзо жавоб берди.
🌐@Iqbol_Mirzo_ijodi
НОЗ ВА ФИРОҚ
Ўлай агар, аразнинг хўп гашти бор,
Агар араз беғараз, бегард бўлса.
Энди етар! Хизматига мен тайёр –
Яраштириб қўядиган мард бўлса.
Жон-жон дердим агар жоним олса ҳам,
Совуб кетмай ўртансайди, куйсайди.
Учрашганда ёлғон қовоқ солса ҳам,
Четга қараб ростдан кулиб қўйсайди.
Сал чўзилиб кетди фироқ бу сафар,
Ўйиндан ўқ чиқмаса деб қўрқаман.
Шайтон бор-да ўртада, шу баччағар
Тумшуғини тиқмаса деб қўрқаман.
Алоқ-чалоқ тушга ўхшар ҳаётим,
Кўнглим боғда, ўзим эса тоғдаман.
Учолмасанг, ортиқча юк қанотинг,
Бир баҳона тополмасдан доғдаман.
Муддат керак экан нозу аразга
Агар ишқда шу қийноқлар шарт бўлса.
Совға оберардим айтиб у қизга
Яраштириб қўядиган мард бўлса.
✍️ Иқбол МИРЗО