iqbol_mirzo_ijodi | Неотсортированное

Telegram-канал iqbol_mirzo_ijodi - Иқбол МИРЗО шеърлари

2347

Ҳурматли канал кузатувчилари! Бу ерда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗОнинг шеърлари, шоир ижодидаги янгиликлар, фото ва видео тасвирлар билан танишиш имкони мавжуд.

Подписаться на канал

Иқбол МИРЗО шеърлари

ПАРИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

Билагингдан, лабингдан
Бинафша бўйи келар.
Йиғи келар қалбимдан,
Бўғзимни ўйиб келар.

Қайда эртаклар юрти,
Қай томонда Хоразм?
Фироқ жонимдан ўтди,
“Галди сани гўрасим”.

Тола сочинг куйдирдим,
Учиб келдинг. Серзарда.
Мен жим турдим. Тек турдим.
О, агарда, агарда..!

Дердинг: “Нетаётирсан,
Мени тинч қўй, илтимос.
Сен бор-йўғи шоирсан,
Яъни одамсан, холос!”

Менга текканди пари,
Йўқ, тўғриси, жин чалди.
Пирпиради лабларим:
“Сани гўрасим галди...”

Ҳайрон турдинг. Бўшашдинг,
Чақилди ишқ чақмоғи.
Мен ошиқдим. Мен шошдим.
Гулга тўлди қучоғим.

Билагингдан, лабингдан
Бинафша бўйи келди.
Бир ўт чиқди қалбимдан,
Томоғим куйиб келди.

Шивирладинг: “Шоирим,
Ишқ ёлғондир, йиғингил.
Муҳаббатнинг охири
Пушаймондир, йиғингил”.

Сочинг юзимга сурдим,
О, кўзимнинг қораси.
Қайда эртаклар юрти,
Қай томонда Хоразм?

Тонгда фироқ муқаррар,
Ҳижрон кутар саҳарда,
Бирга ичайлик заҳар,
О, агарда, агарда..!

...Парилар ҳийласини
Билмас одам боласи.
Кўйлагим тугмасига
Боғланган соч толаси...

✍️ Иқбол МИРЗО

1995

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ

Қалбимиз тўла сурур,
Тўтиё юрт тупроғи.
Ҳилпираб турар мағрур
Ўзбекистон байроғи.

Ранги – ҳаёт мисоли,
Юлдузлари, ҳилоли.
Мустақиллик тимсоли —
Ўзбекистон байроғи.

Гумбазларда, юксакда,
Пештоқларда, фалакда,
Кўнгилларда, юракда
Ўзбекистон байроғи.

Ифтихор дилимизда,
У йўлдош йўлимизда,
Юксалар қўлимизда
Ўзбекистон байроғи.

✍️ Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

13 ноябрь — ўзбек халқининг буюк шоири Усмон Носир таваллуд топган кун

УСМОН НОСИР

Мен дунёдан кўз юммадим, йўқ,
Дунё юмди мендан кўзини.
Сўзлар – курагимга ботган ўқ,
Дўстлар аямаслар сўзини.

Ватаним, мен сени севардим,
Кел, лабларим босайин, тупроқ.
Тупроқ, сен биларсан не дардим,
Ўзим сенга ўхшайман кўпроқ.

Замон, сенга қўлларим керакми,
Оёғим керакми? Мана, ол!
Мен байроқ қилганман юракни,
У – дастурхон. Дастурхон – ҳалол.

Юртим, қора киймагин зинҳор,
Йиғлама, бағримни ўйма.
Туғилмаган усмонларинг бор,
Ўшаларни бой бериб қўйма!

Дунё, кўзларингда не қайғу,
Ё англаб етдингми ўзингни?
Мен ахир кўзимни юмдим-ку!
Сен энди очдингми кўзингни?!

✍️ Иқбол МИРЗО

19.IX.1988

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🎧 ДЕРАЗА ПАРДАСИ

🎤 Охунжон МАДАЛИЕВ
✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

Устоз

— Аёл ўқитувчиларда оналик меҳри ҳам бўлади. Устозим мени қалбимда оналик меҳрини кўрсата олган...


🕊«Устоз» лойиҳасининг бу галги меҳмони — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо.

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

📝 АЛВИДО

✍️ Иқбол МИРЗО
🎙 Дийдора ҲОЖИЕВА

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

📝 ЖАДИДЛАР ЕТИШМАЯПТИ

✍️ Иқбол МИРЗО
🎙 Аҳмаджон ҳожи ИСМОИЛОВ

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🇺🇿 Ота тилим, о, Она тилим!
Иқбол МИРЗО

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🇺🇿 ОТА ТИЛИМ, О, ОНА ТИЛИМ

Қат-қатингда кўринур феълим,
Юрагимсан, қалбим ва дилим.
Бирлаштирдинг, халқ бўлди элим,
Ота тилим, о, Она тилим!

Билга қоғон ҳайқириғи сен,
Қошғарийнинг чақириғи сен,
Тенгриқутнинг адл туғи сен,
Она тилим - ягона тилим!

Сенда сурон солмишди Темур,
Сенда собит қолмишди Темур,
Бир сўз-ла юрт олмишди Темур,
Она тилим - мардона тилим!

Тойғоқ, Араб-Ажамдан то Чин
Қанот ёйдинг мисоли лочин.
Хуросонда очдинг қулочинг,
Она тилим - дурдона тилим!

Алишернинг илкида чечак,
Кимга меҳнат, кимгадир эмгак.
Шайбонийдан армонли эртак,
Она тилим - афсона тилим!

Ўралтовлар қайраган тилим,
Ҳинди элда яйраган тилим,
Сандувочлар сайраган тилим,
Она тилим - мастона тилим!

Соғинганлар сени деб адо,
Видоларда берурсан садо.
Яхши сўзсан, мен сенга гадо,
Она тилим - шоҳона тилим!

✍️ Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

КУЗНИ БЕЛГИЛАМАС

Кузни белгиламас биттагина қуш,
Қайғурманг бир дона япроқ сарғайса.
Ҳали боғингизда куртак отар ниш,
Ернинг ҳовуридек чайқалар майса.

Тасодиф деб билинг ранжитган бўлсам,
Пайқамасдан янги кўйлагингизни.
Эҳтимол хаёлга чўмганман бир дам,
Соғиниб баҳорий бўйларингизни.

Эсингизда борми?
Ҳеч ким йўқ эди,
Ҳеч нарса йўқ эди севгидан бўлак.
Қорнимиз муҳаббат билан тўқ эди,
Севгимиз – бошпана, севгимиз – кўйлак.

Тўпидан эртароқ учар тентакқуш,
Эртароқ сарғаяр энг заиф япроқ.
Фожиа эмасдир ёлғиз хўрсиниш,
Ишқ шаъмин ўчирмас биттагина оҳ.

Аммо эслайсизми?
Қўқон шамоли
Сочингизни ҳамроҳ айлаган пайти
Юзингизни икки кафтимга олиб,
Илк бор исмингизни бошқача айтдим.

Эслолмайсиз.
Майли, куюнманг зинҳор,
Жовдираб осмонга, боғларга боқманг.
Ёдимда, ўшанда бошланган баҳор
Битта сўз, битта қуш, битта япроқдан.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

❗️
🍁 Kuz ilhomlari
Oltin fasl haqida she'rlar

Ko‘m-ko‘k ekan, sarg‘aydilar yaproqlar
Og‘riq, mag‘lub, tutqun Sharqning yuzidek.
Bo‘ronlarning ko‘zlarikim o‘ynoqlar
G‘olib G‘arbning qonga to‘lgan ko‘zidek.


📱 Batafsil: jadid-media.uz/kuz-ilhomlari

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

👑 «Қадимги хитойликлар Ватанни ҳимоя қилиш ва шу тариқа хотиржам, осойишта яшаш ниятида Буюк Хитой деворини қуришган. Улар бу девордан ҳеч ким ошиб ўта олмайди деб ҳисоблашган.

Аммо девор қурилганидан кейинги 100 йил ичида Хитойга уч марта жуда катта ҳужум бўлди. Уч сафар ҳам деворни бузишнинг ёки ундан ошиб ўтишнинг кераги бўлмади. Душман посбонларга пора бериб, дарвозани ичкаридан очтириб, бемалол кириб келаверди. Хитойликлар девор қуришга берилиб кетиб, ҳақиқий қўриқчилар тарбиялашни унутишган эди.

Ҳақиқий инсонни шакллантириш тошдан бино қуришдан муҳимроқдир. Афсуслар бўлсинки, бугунги бизнинг ҳолатимиз хитойликлардан афзал эмас. Биз ҳақиқий оила қуришни эплолмаяпмиз. Бир ёқда йилда бир марта кирилмайдиган қават-қават уйлар бор, бир ёқда эса уй тополмай юрган сарсон оилалар. Шундай саройлар борки, ичи ҳувиллаб ётибди, бефайз. Оддийгина уйларда шундай ҳаловат борки, бундай ҳаловат унча-мунча қасрда йўқ.

Демак, бахт — бойликда, моддий имкониятларда, маиший ва ижтимоий яшаш даражасида эмас экан. Энг муҳими ҳақида тўхталсам!

Ҳар қандай маданиятни вайрон қилишнинг 3 та йўли бор.
Биринчиси — оилани вайрон қилиш.
Иккинчиси — таълим-тарбияни бузиш.
Учинчиси — жамиятнинг улуғларини обрўсизлантириш.


Оилани бузмоқчи бўлсанг, оилада онанинг ўрнини йўқотгин. Шундай қилгинки, она уй бекаси деган номдан уяладиган бўлиб қолсин. Таълимни вайрон қилмоқчи бўлсанг, муаллимнинг жамиятдаги мавқеини йўқот, обрўсини тушир, токи ўқувчилар унга паст назар билан қарашсин.

Жамиятнинг улуғлари ким? Олимлар, зиёлилар, мутафаккирлар! Ана шуларнинг обрўсини тушир, жамиятдаги мавқеини пасайтир, одамларни уларга шубҳа билан қарайдиган қилиб қўй, токи уларга ҳеч ким қулоқ солмасин, ҳеч ким эргашмасин ва уларни ўзига ўрнак деб билмасин!

Жамиятда ақлли она бўлмаса, ихлосли муаллим бўлмаса, жамиятда ўрнак бўладиганларнинг шаъни ерга урилса, ёш авлодга қадриятларни ким ўргатади? Ҳеч ким! Энди, бугунги кунимизга бир назар солинг, юқорида айтилганлар биз яшаб турган жамиятда содир бўлиб улгурмадимикан?!»

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

😀
“Jadid” gazetasi bosh muharriri, Oʻzbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo Fargʻona davlat universitetining faxriy professori unvoni bilan taqdirlandi

📱 Batafsil: jadid-media.uz

😄Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

❗️
Ustozlarga bag‘ishlangan she’rlar

Jadid-media 1-oktyabr — Ustoz va murabbiylar kuni munosabati bilan taniqli va el suygan shoirlarning ushbu mavzudagi ijod namunalarini jamladi.


➡️ Muallim
Abdulla Oripov
➡️ Oddiy muallim
Muhammad Yusuf
➡️ Darsdan so‘ng
Matnazar Abdulhakim
➡️ To‘g‘ri chiziq
Iqbol Mirzo
➡️ Ustoz bo‘lmasa
Mirzo Kenjabek
➡️ Ustozlik haqida
Mashrab Boboyev
➡️ Ustoz
Nodir Jonuzoq

📱 Batafsil: jadid-media.uz/ustozlarga-bagishlangan-sherlar


😄Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

БИР ПАЙТЛАР...

Тизза бўйи ёғар эди қор,
Уч-тўрт марта томни курардик.
Гуллар чизиб музларди анҳор,
Терлаб-пишиб чана сурардик.

Жиддий эди табиат — ота,
Тўғри, феъли бироз тор эди.
Улов камёб, кўплар пиёда,
Кўпчиликда виждон бор эди.

Кечикмасдан келарди баҳор,
Ўз вақтида гуллаб бодомлар.
Шафақларга берарди оҳор
Истараси иссиқ одамлар.

О, бор эди руҳимда жило,
Қулоғимда ҳамон кулгиси.
Эслаб қўйсам рангланар дунё,
Исмин айтсам, келар гул иси.

Бошин тўлғаб, кўк — мовий шамол,
Ўш пиримга бориб қайтарди.
Ғунча қучган капалак беҳол
Мангуликка қўшиқ айтарди.

Илиққина ёз ёмғирлари
Узиб-узиб қуйилар эди.
Инсоннинг бор эди сирлари,
Ҳаёт сирли туюлар эди.

Кеча... Кўнгил соғ эди кеча.
Кеча ойдин эди ўй-дардим.
Кеча осмон сувини ича
Энди ўлмайман деб ўйлардим.

Совидими Тангри бизлардан,
Ахир саноғида бор эдик!
Нечук мадор кетди тиззадан?
Қаримасдан туриб ҳоридик...

Асли мендан кетди оқибат,
Оқибат мен кетдим ўзимдан.
Мана, бугун соҳиби санъат
Гулпардани олди кўзимдан.

Бугун юрак бошин босган қор
Бугун хаёлларим фаромуш.
Бугун табиатим беқарор,
Бугун қалбим, руҳим аро қиш.

Бугун ҳасса билан қўзғаб чўғ,
Ўз қўйнимга қўл соляпман мен.
Давр-павр билан ишим йўқ,
Ёшлигимни қўмсаяпман мен.

✍️ Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ЧИРОЙЛИ ҚИЗ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

Сен чиройли қиз эдинг,
Сен чиройли кулардинг.
Сал хунукроқ бўлсайдинг,
Ўзимники бўлардинг.

Мен кетаман, гулғунча,
Қараб қолмагин, дедим.
Мен муродга етгунча
Қариб қолмагин, дедим.

Висол нима, дедим мен,
Ҳижрон керак шеър учун,
Қийноқ керак шеър учун
Армон керак шеър учун.

Қаттиқ боқдинг сўнгги пайт,
Лабинг титради лекин:
“Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!”

Ўйин қилдим, кўнглингни
Капалакдек ҳайдадим.
Сендан топган сўзимни
Чайнаб ютдим, айтмадим.

Хайр, қишлоқ, мен кетдим
Орзули кўнглим билан,
Севгим кўзин беркитдим
Қаламли қўлим билан.

Атай қилдим ҳаммасин,
Атай сени куйдирдим.
Очилди шеър саҳнаси –
Бари ёлғон, уйдирма.

Билиб туриб кечдим мен
Энг чиройли оламдан.
Аросатга тушдим мен –
На шоир, на одамман.

Қалбқозон қайнай-қайнай,
Қуюлди, чўкди секин:
“Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!”

Умр кетгани сари
Йўқлигинг сезилади.
Сени ўйлаб тунлари
Юрагим эзилади.

Уйимга келди бойлик,
Етаклади омадим.
Аммо сендан чиройли
Ва ғамгин шеър топмадим.

Мен ким эдим, не учун
Шунча йўлим қарадинг?
Хазон бўлдинг мен учун,
Мени кутиб қаридинг.

Салом, қишлоқ, мен келдим
Аламли кўнглим билан.
Ёнимда хушнуд келин,
Эркатой ўғлим билан.

Оқшом пайти кўчадан
Бир товушни илғадим,
Туриб оёқ учида
Юрак ютиб тингладим.

Кимдир менинг ўғлимни
Эркаларди, суярди.
Миттигина қўлини
Ўпиб-ўпиб қўярди.

Бир гап сўрарди тинмай,
Жавоб кутмасди лекин:
“Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!”

✍️ Иқбол МИРЗО

1995

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ЭСИНГИЗГА КИМЛАР ТУШДИ

Маржон-маржон турналарга термулдингиз,
Сўнг паришон хўрсиндингиз, сўнг кулдингиз.
Лекин кулги хўрсиниқдан оғир бўлди,
Хаёлингиз қайга учди, билолмадим,
Эсингизга кимлар тушди, билолмадим.

Турна сафи пайкон каби кетди тамом,
Яна нени излаяпсиз кўкдан ҳамон?
Кўзингизга тушган томчи – ёмғир бўлди,
Нигоҳингиз нени қучди, билолмадим,
Эсингизга кимлар тушди, билолмадим.

Сўрай десам, биламанки, алдагайсиз,
Эсим-ҳушим, муҳаббатим сенда, дейсиз.
Кўзёш томиб ишқ шароби тахир бўлди,
Мажнун уни қандоқ ичди, билолмадим,
Эсингизга кимлар тушди, билолмадим.

Наҳот менга йўлдош бўлса ёлғон севги,
Қачонлардир, кимлардандир қолғон севги.
Наҳот ҳаёт шунчалар тошбағир бўлди,
Не деб ўзни овутишни билолмадим,
Эсингизга кимлар тушди, билолмадим.

Бошқа қизда эди менинг кўнглим ахир,
Мана мен ҳам айрилмоққа кўндим ахир.
Сизни менга боғлаб қўйган тақдир бўлди,
Бу ўнгимми ёки тушми, билолмдим,
Эсингизга кимлар тушди, билолмадим.

✍️ Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🎭 16 ноябрь куни Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо асари асосида композитор Беҳзодбек Турсунбоев томонидан басталанган "Усмон Носир" опера-ораториясининг премьераси бўлиб ўтади.

Барчани намойишга таклиф этиб қоламиз.

🏛 Ўзбекистон давлат консерваторияси
18:00

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ДЕРАЗА ПАРДАСИ

Дераза пардаси елкандай шишди,
Яна сени ўйлаб кўнглим увишди.
Сени олиб кетди қайси дарёлар?
Ҳамроҳинг бўлдилар қандай саболар?

Хонамга настарин бўйи бўйлади,
Сочлари райҳоним, сени ўйладим.
Бўйинг тўкилдими олис боғларга?
Кўнглинг кўникдими қарға, зоғларга?

Каптарлар бир-бирин суйиб ўпишди,
Хаёлим сен томон қуш бўлиб учди.
Сен нечун кетдинг, мен нечун кетказдим?
Қанотимга ўзим шикаст етказдим.

Дераза рахига бошимни қўйиб,
Ўйладим, ёмғирсиз ўтдими тўйинг?
Йиғламадим, фақат хўрсиндим холос,
Боладек жимгина ўксиндим холос.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

🇺🇿 ОТА ТИЛИМ, О, ОНА ТИЛИМ!
✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

АЛВИДО

Алвидо, эй хуш хаёлларим,
Сизни чангдай пуфлаб учирдим.
Ҳаёт, сизга йўқ саволларим,
Ҳаёт, ҳаммасига тушундим.

Енгим билан артдим ёшимни,
Кўз олдимдан тарқади туман.
Энди юртнинг гулу тошини
Ақл кўзи билан кўраман.

Кечагина ҳув элас-элас
Юлдуз менинг дея ўйлардим.
Титроқ эмас, қалтироқ эмас,
Мен қалдироқ бўлиб куйлардим.

Юзларимга сув урди само,
Сескандиму ўзимга келдим.
Кимлигимни сездим аввало,
Кейин ҳеч киммаслигим билдим.

Бу камолми ёки заволим,
Қуврадимми ё қайта ундим,
Ҳаёт, сизга йўқдир саволим,
Ҳаёт, гапингизга тушундим.

✍️ Иқбол МИРЗО

1995

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

АЗОБЛАРИМ

Набижон акага

Ҳилол янглиғ очиқ қолди сўроқларим,
Еллар қувнаб-қувнаб титди вароқларим.
Ўйнаб-ўйнаб тўкилдилар япроқларим,
Япроқларим бирин-кетин кетаверди,
Кетган сари азобларим ортаверди.

Жилға бўлиб етолмадим дарёларга,
Турна бўлиб кетолмадим самоларга,
Карвон бўлиб кўмилмадим саҳроларда,
Карвонларим турнақатор ўтаверди,
Ўтган сари азобларим ортаверди.

Чанг тегмаган гул кўрмадим гулзорларда,
Бир покиза дил кўрмадим дилдорларда,
Бу дилдорлар қатор туриб бозорларда
Кўнгилларин матоҳ каби тутаверди,
Тутган сари азобларим ортаверди.

Ота уйим эшигида чим бўлмадим,
Сўритокни боғлаган бир сим бўлмадим,
Биродарлар, ким бўлдим мен, ким бўлмадим?
Онам юзим унутса-да кутаверди,
Кутган сари азобларим ортаверди.

Энди, айтинг, мен қарими, отам қари?
Мен отамдан кўра сўнгги йўлга қарийб.
Дилим ўлди фожеамдан шеър ахтариб,
Пешонамга ҳаёт шеърлар битаверди,
Битган сари азобларим ортаверди.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

❗️
Ona tilim o‘lmaydi!

O‘zbek tiliga bag‘ishlangan she’rlar va hikmatli so‘zlar

✍️ Alisher NAVOIY
✍️ Abdulla AVLONIY
✍️ Alixontoʻra SOG‘UNIY
✍️ Ismoil G‘ASPRALI
✍️ Ahmad Zakiy VALIDIY
✍️ Abdurauf FITRAT
✍️ Abdulla QODIRIY
✍️ Abdulla QAHHOR
✍️ ELBEK
✍️ MIRTEMIR
✍️ Jumaniyoz JABBOROV
✍️ Erkin VOHIDOV
✍️ Abdulla ORIPOV
✍️ Rauf PARFI
✍️ Halima XUDOYBERDIYEVA
✍️ Saʼdulla HАKIM
✍️ Shukur QURBON
✍️ Xurshid DAVRON
✍️ Muhammad YUSUF
✍️ Sirojiddin SAYYID
✍️ Odil IKROM
✍️ A’zam O‘KTAM
✍️ Eshqobil SHUKUR
✍️ Zebo MIRZO
✍️ Iqbol MIRZO
✍️ G‘ayrat MAJID
✍️ Jo‘rabek RAMAZON
✍️ Dadaxon MUHAMMADIYEV
✍️ Islom QO‘CHQOROV
✍️ Mansur JUMAYEV
✍️ Navoiylik ALISHER
✍️ Shohsanam NISHONOVA
✍️ Charos BURHON
✍️ Quddus ASAD
✍️ Nilufar ERGASHEVA

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ИЗСИЗ КЕТДИ

Изсиз кетди шарқираган анҳорларим,
Эсиз кетди гуркираган баҳорларим,
Кўзларимдан киприк каби тўкилдилар
Севганларим, дилбарларим, дилдорларим.

Севдим юртнинг шамшодию арчасини,
Суйдим сойнинг сокинлиги, сачрашини.
Ўнта қизни севган бўлсам, ўрни бошқа,
Қирқта бўлса, қилиғи хуш барчасининг!

Мен дарахтман, япроғи бор, илдизи йўқ,
Хазон қучган тупроқдирман, гул иси йўқ.
Осмон тўла юлдузларни кашф айлаган
Мунажжимман – манглайида юлдузи йўқ.

Гоҳо гуллар сочди менга куз-қишларим,
Гоҳо куллар сочди таниш-билишларим.
Бугун ёлғиз ўйланаман, ўртанаман:
Урмадими гўзалларнинг қарғишлари?

Бу йўл менга сайр эди, сайил эди,
Севгисиз кун – ҳафта эди, ой – йил эди.
Мен қизларни алдашни кўп истамасдим,
Қизлар ўзи алданишга мойил эди.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ЯПРОҚ

Заррабин нигоҳли қадимшунослар
Қатлама тошларни авайлаб кесиб,
Топдилар бус-бутун сақланган бир барг –
Афтидан, ибтидо даврига мансуб.

Балки, бу шунчаки тўкилган япроқ,
Номсиз дарахтларнинг илтижосидир.
Балки, ибтидоий дилдаги титроқ –
Боқий муҳаббатнинг ибтидосидир.

Эҳтимол, тошйигит тошқизни суйиб,
Юрак шаклидаги япроқни тутган.
Балки, қиз йиғлаган лабларин қўйиб,
Кейин тошлар аро беркитиб кетган...

Қадимшуносларнинг топгани – тахмин,
Моҳият ҳақида жиддий гапим бор:
Фақат муҳаббатда мўъжиза мумкин,
Мангуликка фақат севги дахлдор!

Тошдек думалайди ҳали асрлар,
Даврлар ўтади кийикдек чопиб,
Ҳали ечилади чувалган сирлар,
Фалак асрорин ҳам оларлар топиб.

Қадимшуносларми, одамшунослар,
Тошкент тошларини кесаркан бир кун
Ҳайратдан барчаси эсидан озар –
Менинг юрагимни топиб бус-бутун!

Гоҳо ишқ йўлида бўлар қурбонлик,
Лекин ўзга олам севги ва илм.
Ҳозир бир сўзингга келажак боғлиқ,
Тошбағир севгилим, тошдил севгилим!

✍️ Иқбол МИРЗО

1995

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

СЕНИ ЎЙЛАСАМ

Гул, келдинг умримнинг куз палласида,
Шамоллар гувлайди сени ўйласам.
Гулбўрон – илк қорлар арафасида
Юрагим гуллайди сени ўйласам.

Қайси феълим ёқиб меҳрибон худо
Сендай гулни менга айлади ато?
Энди хато қилсам бўлади хато,
Худойим қўллайди сени ўйласам.

Қайтмас бўлиб мендан кетган гулюзлар,
Ёнимга қайтишга ёниб йўл излар.
Олисдан кўз қисиб бир-бир юлдузлар,
Бўсалар йўллайди сени ўйласам.

Тилим – юрагимнинг давомидир, гул,
Юрагим икки юрт довонидир, гул,
Довонда бир гулнинг товонидир гул,
Ўлиб ҳам бўлмайди сени ўйласам.

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

Қатағон қурбонлари музейида қўрғошин ўқ кўргазмага қўйилган экан...

Шу ўқ атрофида айланиб қолдим,
Икки мисқол келар-келмас қўрғошин.
Тирноқдек шу маъдан юз йилча олдин
Мунаввар Қорининг егандир бошин...


✍️ Иқбол Мирзо

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

ТЎҒРИ ЧИЗИҚ

Биринчи ўқитувчим
Дилбарой ОХУНОВАга

Болаликни қўмсаб кезаман тунда,
Юлдузлар нурига беланар хаёл.
Кулиб келаверар қаршимдан шунда
Мунаввар бир аёл, дилбар бир аёл.

У – Сиз...
Хотиралар аста жонланар:
Синф. Бўёқ ҳиди. Ўттиз полапон.
Бу – мен. Меҳрибон қўл бошимни силар:
“Чизиқдан чиқмасдан ёзинг, Иқболжон!”

Опа, хотирадир у кунлар, опа,
Опа, у кунларга бугун интиқман.
Бугун хатоларим қилмасми хафа,
Чиқиб кетмадимми тўғри чизиқдан?!

Опа, қолиплардан зерикканман хўб,
Дафтар чизиғининг йўриғи бошқа.
Опа, бу дунёнинг чизиқлари кўп,
Лекин ҳаммаси ҳам элтмас Қуёшга.

Меҳрингиз соғиниб кезаман тунда,
Чироқлар нурига беланар хаёл.
Кулиб келаверар қаршимдан шунда
Мунаввар бир аёл, дилбар бир аёл.

У – Сиз...
Эски сурат аста жонланар:
Синф. Китоб ҳиди. Ўттиз полапон.
Бу – мен. Меҳрибон қўл бошимни силар:
“Чизиқдан чиқмасдан ёзинг, Иқболжон!”

✍️ Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

Ичи оғуга тўлган Захароваларга

Олисдаги маҳмадана, эй эски олчоқ,
Менга қадам ташламоқни ўргатмагин сен!
Ўзингга боқ, кейин, майли, ноғорангни қоқ,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!

Тинчлик дея юрак бағри куйик элдир бу,
Яратганнинг қошида энг суюк элдир бу,
Ўтмиши ҳам, эртаси ҳам буюк элдир бу,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!

Дала – даштлар ўз-ўзидан Эрам бўлмагай,
Лекин сендан беминнат бир карам бўлмагай,
Ўзбек эли ҳеч кимсага қарам бўлмагай,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!

Китобингда даҳоларим сўзлари бордир,
Деворингда боболарим излари бордир,
Мағрур элнинг эту тирноқ дўстлари бордир,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!

Агар жаннат кўкда бўлса,
остидадир Ўзбекистон,
Агар жаннат ерда бўлса,
устидадир Ўзбекистон!

✍️ Иқбол МИРЗО

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…

Иқбол МИРЗО шеърлари

Чин дўстлик ҳақидаги сатрлар

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Соҳибжонни соғиниб” шеърини ўқиб…

Ажал деди:
— Кўп куйинма, бас,
Битта дўст деб мунча дод солдинг?!
Фарёд урдим:
— Сен битта эмас,
Биттагина дўстимни олдинг!..


Аслида бармоқ билан санаса бўладиган олти қаторгина шеър. Ўйлаб қаралса, жуда кўп қаторли шеър. Аммо жуда катта юки бор, залворли шеър. Ҳақиқий шеър. Юракка етиб борадиган шеър! Шоир эмас, шоирнинг юраги ёзган шеър! Чин шеър учун бирор нарсани буюриб бўлмайди, дейдилар. Юрак қурғур гапиради, шоир тинглаб сатрларга кўчиради бундай шеърни.
Иқболжоннинг бу мўъжазгина шеърини бир бутун катта мукаммал асар деса бўлади. Фақат уни уқмоқ ва тушунмоқ учун шу асарнинг ичига кирмоқ керак.

— Ҳа, бу шеър дўст ва дўстлик ҳақида.
— Қанақа, қандай дўстлик тўғрисида?
— Чин дўстлик ҳақидаги шеър.
— Сон эмас, сифатли дўст ҳақидаги шеър.
— Дўстингман, деб олдингда ялтоқланганлар ҳақидаги шеър.
— Амалга минганингда ёнингдан жилмай, кўпайиб кетадиганлар ҳақидаги шеър.
— Ишинг сал орқага кетса, топилмаслар, йўқолиб қоладиганлар ҳақидаги шеър.
— Ишинг юришса, яна пайдо бўлиб қоладиган кимсалар тўғрисидаги шеър.
— Ғанимларинг кўпайса, улар сафига тезда қўшиладиганлар тўғрисидаги шеър.
— Давраларда сен ҳақингда ёмон гаплар, иғволар тарқатилганда жим туриб, ер чизадиганлар ҳақидаги шеър.
— Амал, манфаатлар бор жойда кеча дўстингман, деб турган, бугун эса биқинингдан пичоқ санчишга ҳам тай­ёр нусхалар ҳақидаги шеър.
— Дўст деб ишониб юрганинг, оғир кунингда ортингдан куладиганлар тўғрисидаги шеър.
— Ким дўст, ким душман эканлигини узоқ вақт билмай юрганлар фожиаси ҳақидаги шеър.

Бу асар бош қаҳрамони Соҳибжон ҳақиқий дўст эди. Дўст бўлгандаям, чин дўст эди. У буни қисқагина ҳаётида исботлаб кетди. Соҳибжондаги самимият, унинг ўзига хос кулгилари… Одам боласи ҳам шунчалар яхши бўладими? У ўтирган даврада турмушнинг муштлари ҳам унутиларди. Бу ҳаётнинг бевафолигидан ҳайрон қолмай иложинг йўқ. Қанча ёмонлар юрибди одамларни куйдириб, не-не инсонларнинг умрини эговлаб… Қани, Соҳибжондай чин дўстлар кўп, жуда кўп бўлса эди… Баъзан тоза қалб, ўта тоза юрак бу ҳаётнинг ғуборларига, ифлосликларига чидай олмадимикан, деб ўйланиб қоласан.
Олти қаторлик асарда мен англаб етмаган яна анча катта ва кўп гаплар бордек.

“Иқбол Мирзонинг шеърияти жуда баланд”, деб кўп такрорлайди бир ношир укам. Баланд шеъриятни олти қаторли шеър каби қайта-қайта ўқимоқ, уқмоқ ва англамоқ лозим. Бунинг учун раҳматли Соҳибжоннинг кўзидай чақнаб турадиган кўз, кулги ила жаранглайдиган сўз керак. Алам қиладигани, “энди топиб бўпсан, акам” деб ўзига ярашган мийиғида кулиб турган, “дод” дейишга арзийдиган Соҳибжон кўз олдимдан ўтаверади…
Дўсти йўқ одамдан қўрқмоқ керак. Узоқроқ юриш керак ундайлардан. Соҳибжондай биттагина дўсти борлар асло қўрқмай яшаши мумкин. Иқбол укамнинг ҳажман кичик, асли катта шеърида бир ҳайқириқни туйдим. Бу ҳақиқий шоир ҳайқириғи, юракдан чиққан нидоси… Унга қулоқ солмоқ қанчалар оғир…

Анвар АБДУВАЛИЕВ

"Hurriyat" газетасининг 2024 йил 18 сентябрь кунги 37 (1412)-сонидан олинди


📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал