Танлов давом этмоқда!
Шеърларни юборишда давом этинглар дўстлар, қатнашчиларга махсус диплом ҳам берилади!
https://www.instagram.com/inja_sanat/
НАМУНА:
Bizga aql oʼrgatma, demang,
Bir shoirni telba atashib.
Xat bitganda onangizga ham
Yozib turing, mayli, adashib…
Iftixor Xonxoʼjaev
#нигоҳ I @inja_sanat
«Инжа санъат» АРХИВ: Менинг кимлигимни эл билса бўлди... – Омон Матжон. Шоирнинг ўзи ўқиган
#бирга_тинглаймиз | @inja_sanat
Давоми: https://www.youtube.com/watch?v=bm03bZx3SJE
«Инжа санъат»да Ёш ижодкорлар ҳафталиги — бу булар ўз йўлига, ўз овозига эга ижодкорлар!
6-part.
Кимларни танияпсизлар?
Комментда ёзамиз!
#ёшлар_ҳафталиги | @inja_sanat
«Инжа санъат»да Ёш ижодкорлар ҳафталиги — руҳингиз шод бўлсин! Ҳамиша ёдимизда, юрагимиздасиз...
5-part.
Кимларни танияпсизлар?
Комментда ёзамиз!
#ёшлар_ҳафталиги | @inja_sanat
«Сен ҳам осмонингда юрасан доим, Бир осмонга икки ҳилол керакдай…» – Шукур ЛАТИФ
«Назм минбари» рукнига ёш шоир Шукур Латиф шеърларини жўнатибди, миннатдормиз!
#назм_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11077
Абдулла Орипов
* * *
Кузак шамоллари эсдилар яна,
Сокин юрагимда туйғулар қўзғаб.
Келгил, паривашим, келгил жимгина,
Келгил самолардан мезонга ўхшаб.
Оқшом тўлқинида кезайлик хушҳол,
Тўнган юлдузларга боқайлик тўйиб,
Шивалаган ёмғир, дайдиган шамол,
Майли, изимизни кетсинлар ювиб.
Боғларда хазонлар шовуллар қуюқ,
Улар соялардир, жонгинам, фақат,
Улар билмайдилар, билолмаслар, йўқ,
Нақадар буюкдир бизнинг муҳаббат.
Поёнсиз оламга боқайлик сўзсиз,
На ҳасрат, на сўзнинг бордир кераги.
Бизнинг теграмизда ёнаётган куз
Қайси бир ошиқнинг сўнган юраги...
#назм_минбари #шеърият_вақти #Ўзбек_адабиёти
@inja_sanat
Nilufar Ergasheva
Temur Malikka
Muzaffarlik istayotgan to‘lqinlarda
ming bag‘ir shaxt, ming bag‘ir qasd,
ming bag‘ir xun.
aralashib oqib kelar mo‘g‘ul tomon
Ona Sayhun,
ona Sayhun,
ona Sayhun.
Xo‘jand uchun daryolari misli qilich
G‘anim kelsa, baland tog‘lar asl qalqon.
Mansab quvib Moraziydek sotib o‘tdi
har lomakon,
har lomakon,
har lomakon.
Sahrodagi quyunlarning joni chiqdi,
Gir aylanib shahidlarga kafan bo‘ldi.
Ishratgohda hokimlarning bodasidan
Vatan o‘ldi,
Vatan o‘ldi,
Vatan o‘ldi.
Sayhun kabi chayqaladi azim Xo‘jand
Dasht haydaydi egasi yo‘q suruvlarni.
Yov navkari keng maydonda chopib tashlar
Vatanidan beva qolgan suluvlarni.
Temur Malik,
jangga shaylan, haq deb kurash
Bilki, sendan xoin avlod qolmasin hech.
Ko‘ksin mushtlab alp Temurlar tug‘ilsin-ey
Vatan desin, erta-yu kech, erta-yu kech.
Temur Malik,
yig‘lmasin buyuk tarix
Angladimki, yig‘latganlar qo‘rqoq, shermas.
Yo‘lbars o‘g‘lon, tulkilarga, qashqirlarga,
Tilin bermas,
dilin bermas,
elin bermas!
#назм_минбари #шеърият_вақти #ёшлар_ижоди
@inja_sanat
Муҳаммад Юсуф. Шоирнинг ўзи ўқиган.
Марҳамат: https://www.youtube.com/watch?v=x_Ge6-PpB-Q
Ютуб каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Рауф Парфи. Мақсуда Йўлдошова ижросида: https://www.youtube.com/watch?v=Sa9cDRrKnl0
Ютуб каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Шавкат Раҳмон. Шоирнинг ўзи ўқиган: https://www.youtube.com/watch?v=gk_nvVV7cwE&t=2s
«Ўпқон» – Назар ЭШОНҚУЛ
Чорраҳадан ўтиши билан троллейбус тез юриб кетди; энди йўл унчалик гавжум эмасди. Троллейбусни қувлаб ўтаётган енгил машиналар баъзи-баъзида бир-бирини огоҳлантиргандек қувноқ сигнал бериб қўярди.
#наср_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1603
«Қирқинчи афсона»
“Хўш, бу ёғи ўттиз тўққизта-ку, қирқинчиси қани?!”, дерсиз. Қирқинчиси сизга ҳавола, муҳтарам китобхон. Ҳоҳланг ўзингиз тўқинг, ҳоҳланг эшитган ё ўқиганларингиздан бирортасини қўшиб қўйинг. Ахир ҳаётда кишининг ҳеч бўлмаганда биргина ўз афсонаси бўлиши керак!”
#адабиётшунослик | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1591
Феруза ХАЙРУЛЛАЕВА. Табассум видоси
(шеърлар, Тошкент «Инжа санъат» нашриёти, 2021)
#электрон_кутубхона | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1568
#диққат
🔰Яна бир приз!
Танлов эълонини гуруҳ ва каналларда энг кўп тарқатган одамга ҳам совғамиз бор.
Нима дейсизми?
✅Астойдил тарқатган одамга 100 минг сўм пул мукофоти ва "Инжа санъат" электрон журналига бир йиллик обуна учун сертификат берилади!
⤴️ Манба сифатида, тарқатган гуруҳ ва каналарингизни скрин қиласиз, сўнгра бизнинг ботга юборасиз:
@inja_sanatga_maktub_bot
#нигоҳ | @inja_sanat
#диққат_танлов
«НИГОҲ»
(суратларга жо бўлган шеърий тўртликлар) танлови
Қадрдон ижод аҳли!
⬆️Шеърларингиздан ўзингиз энг яхши деб билган тўрт қаторни танланг ва бизга юборинг, биз уни махсус расмга жойлаймиз ва саҳифамизга жойлаштирамиз. Бу орқали сиз ғолиблик сари илк қадам ташлаган бўласиз. Шу онда сиз учун танлов старт олади, бемалол бал йиғишни бошлашингиз мумкин!
🌅«Инжа санъат» (@inja_sanat I https://injasanat.uz/) Халқаро адабий-бадиий электрон журнали барчангизни «Нигоҳ» (суратларга жо бўлган шеърий тўртлик) танловига таклиф этади.
✔️ Танловда иштирок этиш ва овоз бериш учун биринчи навбатда (https://www.instagram.com/inja_sanat/) инстаграм ва (@Rahmat_Bobojon) (@inja_sanat) телеграм каналига уланишингиз лозим!
Юқоридаги каналларга аъзо бўлмаганларнинг ижодий ишлари танловга қўйилмайди.
💲Имконият ўз қўлингизда, унутманг!
📆Танлов 10 февралдан 25 февралгача бўлиб ўтади.
🏆Ғолиблар 5 март куни эълон қилинади.
🎗Танлов қуйидаги шартлар асосида баҳоланади:
– энг кўп лайк тўплаган шеърий тўртлик фото; (2 та)
– энг кўп комментария ёзилган шеърий тўртлик фото; (2 та)
– ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган шеърий тўртлик фото (2 та).
🎯Таййёрмисиз!
📬Ўз ижод намунангизни (энг сара шеърий тўртлик)
@inja_sanatga_maktub_bot га юборинг.
📌Ҳа, айтганча, танловнинг совғаси нима экан дея қизиқаётгандирсиз?!
🔺Ғолибликни қўлга киритган ижод намунаси соҳиблари энг яхши 3 та китоб ва «Инжа санъат»нинг махсус дипломи билан тақдирланишади.
Ғолиблар ва энг яхши деб топилган фото тўртликлар https://injasanat.uz/ расмий сайтимизни безаб туради.
Манзилимизга пастдаги тартибда ўз шеърий тўртликларини юборганларнинг ижодий ишлари каналда эълон қилинади!
⭕️Танловда қатнашиш ва овоз бериш учун қуйидаги манзилга киринг:
@inja_sanat | https://www.instagram.com/inja_sanat/
«Бизни учраштирди сирли бир Шодлик…» – Омон МАТЖОН
Дилимизда сақлаб юлдузларни, оҳ,
Бахтнинг бодасини сипқорайлик жим.
Қалбимиз уришдан тўхтаса ногоҳ,
Юлдузлар сўнганин кўрмасин ҳеч ким.
#назм_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11287
«Гулнор опа» – ОЙБЕК
Кўчаларни чангитиб тўп ўйнардик. Мен янги сотиб олган қора тўпимни ташлаганда, Вали усталик билан бир урган эди, тўп ғиз этиб юқориланди-да, қайтиб кўчага тушмади. Ўйновчилар турган жойларида қотиб қолишди:
– Аҳ, қандай яхши тўп эди, Шокир аканинг боғчасига тушди-я. Эссизгина…
#наср_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11074
«Инжа санъат» АРХИВ: «Мана Абдулла, мана Омон Матжон..» – Саид Аҳмад I Said Ahmad Omon Matjon haqida
Омон Матжон 50 ёш юбилейи. Омон Матжон ҳақида Саид Аҳмад фикрлари. Нодир лавҳаларни кўриб беихтиёр юзингизга табассум югуради.
#бирга_шеър_тинглаймиз | @inja_sanat
Давоми: https://www.youtube.com/watch?v=DUl5MbplD1o
#super_chegirma
💣Haqiqiy "Boooom" vaqti keldi! Elchin Safarli asarlari super-arzon narxda! Chegirmani "jinnicha"si degani shu boʻladi.
🥳Endi har bir kitob 35 000 soʻmdan!
📕"Qaytganimda uyda boʻl"
📗"Uyimni sogʻindim"
📘"Dengiz haqida soʻzlab ber menga"
📙"Qaytishi yoʻq manzil"
📕"Seni va'da qilgandi hayot"
📗"Chirogʻi porlagan uy"
📘"Men albatta qaytaman"
📙"Bosforning totli tuzi"
💰Toʻplam narxi: 280 000 soʻm
🏃♂Uxlamay buyurtma bering:
👨💻Admin: @hudhudbook
☎️Aloqa: +998995620732
P.S: chegirmadagi kitoblar soni cheklangan. Ulgurmasangiz, bizdan oʻpkalamang
@hudhudbooks #sevimli_kitoblar
Азизбек Юсупов
* * *
Қўш табақа эшик қарсилламади.
Гирдибод қўпмади. Сузилди шамол.
Қора қуббаларни қарға ямади,
қуйқага айланиб қолди оқ хаёл:
Валийлар – банги.
Тилимни тишладим – қип-қизил чарм,
зардуштий нигоҳни изладим базўр.
Ҳиндидай ёнганда мўрт сўнгакларим,
қаршимда дўмпайди тўқсон тўққиз гўр:
Коҳинлар – гўрков.
Энди кириш керак, алвидо, хуш қол,
сезарман, қайдадир руҳлар – телбавор.
Сезарман, бу дашт-у дамонда алҳол
бир мен худсар эмас...
Яна кимдир бор!
Кимдир – пайғамбар.
#назм_минбари #шеърият_вақти #ёшлар_ижоди
@inja_sanat
Матназар АБДУЛҲАКИМ
БАҲОРНИНГ СЎНГГИ ҚЎШИҒИ
Ям-яшил ўйларга толиб кетаман,
Хазон бўлмай ҳар йил ғолиб кетаман.
Гарчи менга андуҳ буткул бегона,
Лоқайдлардан нолиб-нолиб кетаман.
Умидворман, бир кун мен уларни ҳам
Муҳаббат дардига чалиб кетаман.
Борлиқ бери турсин, ҳар бир юракка
Минг-минглаб мўъжиза солиб кетаман.
Мени бир ўйлаб кўр зерикканингда,
Олис-олисларга олиб кетаман.
Ўтиб кетади деб ким айтди мени,
Сенинг юрагингда қолиб кетаман.
#назм_минбари #шеърият_вақти #Хоразм_адабий_муҳити
@inja_sanat
🎊#mega_chegirma🎊
🥳 Barchangiz intiqib kutgan damlar keldi! O‘zingiz sevgan, anchadan buyon xarid qilmoqchi bo‘lgan kitoblaringiz endi juda arzon narxda!
⏳Qulay imkoniyatdan vaqtida foydalaning! Chegirmalar faqat shu hafta, 16-21 avgust kunlari amal qiladi. Shoshilishga majbursiz!
📚 Chegirmadagi kitoblar ro‘yxati quyida ilova qilinadi!
🗓 Buyurtmalaringiz hafta so‘ngida pochta orqali jo‘natiladi. Yoki o‘zingiz o‘sha kuniyoq olib ketishingiz mumkin.
📦 Buyurtmalar tezkor va mahalliy pochta orqali yetkaziladi.
🏃♂Buyurtma & ma’lumot uchun:
☎️Telefon: +99899 562 0732
👨💻Telegram: @hudhudbook
@hudhudbooks - ma’rifat yo‘lida!
Матназар Абдулҳаким. Устознинг ўзи ўқиган шеър))
Марҳамат: https://www.youtube.com/watch?v=hbJi3kWIPFc
Ютуб каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Миртемир. Шоирнинг ўзи ўқиган: https://www.youtube.com/watch?v=aiCQbMbHUX8&t=38s
«Муросасизлик» – Хулио КОРТАСАР
Эснайдиганларни сира жиним суймайди, айниқса оғзини очган миршабларни. Ўзимни бошқара олмайман: эснаган тартиб посбонини кўрдим дегунча, қошига ўқдай учиб, тарсаки тушираман, аниқроғи икки юзига — мисли кабутар қанот қоққандек икки юзига ҳам шапатилаб қоламан.
#таржима_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1613
«Ортимдан қувади бир қисм тупроқ…» – Ромиз РАВШАН
Сенсан менинг сўлим-соғим,
Сенсан яқиним-узоғим,
Сендан бошқа ким бор ахир
майдонда, Оллоҳ?
#таржима_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1595
Аркадий Аверченко. Олтин аср
(ҳикоялар, Тошкент, «Инжа санъат» нашриёти, 2021)
#электрон_кутубхона | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1579
«Ёдингга келмасми руҳи хасталар?» – Само
Биз сиғмаган осмонларнинг
қушлари бор
парвозлари ҳарир-ҳарир.
Билармидик, билмасмидик?
Биздан кетган кўнгилларнинг умри ҳарир.
Ичимизда минг оҳанглар ўлиб кетди,
сўз демадик,
деёлмадик
Сукут узган тил қонади
сўнг қонсираб
камол топди қанча ҳадик.
#назм_минбари | @inja_sanat
Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1564