imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

БИР АЖОЙИБ ВОҚЕА

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига жуда гўзал чора қўлладилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Аёлимнинг фалон, фалон одатлари менга ёқмайди” дея аёлидан шикоят қила бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундоқ бўлса, уни талоқ қил”, – дедилар. Яъни, агар шунчалик ёмон кўрсанг, уни талоқ қил, дедилар. Шунда у ақлини йиғиб олди ва агар уни талоқ қўйсам ва у кетиб қолса, у ҳолда аҳволим нима кечади, деб ўйлаб ўзига келди. Шунинг учун, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Уни талоқ қилсам, бунга ҳам сабрим етмайди”, – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унда уни маҳкам тут”, – дедилар. Яъни, қачонки, аёлингда бир ёмон одат бўлса, унинг кетишига ҳам сабр қила олмасанг, у ҳолда уни ушлаб қолишинг ва унинг ўша ёмон одатига чидашингдан бошқа чора йўқ. Албатта, ўзинг тарафингдан уни ислоҳ қилиш учун қанча ҳаракат имкони бўлса, шундай қилгин.

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Устки қўл остки қўлдан яхшидир.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки,
албатта, сизлардан бирингиз арқонини олиб, ўтин териб, орқасига кўтариб
келгани, бировнинг олдига бориб берса-бермаса сўрашидан яхшидир», дедилар».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

​​#Расулуллоҳ_мўъжизалари
163-мўъжиза
Еттита хурмонинг эллик тўрт хурмога айланиши

Уч саҳоба розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, хуфтон намозидан кейин овқатланишни хоҳлашди. Шунда уларга етти дона хурмо қўйилди ва унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барака тилаган эдилар, еттита хурмо эллик тўртта бўлди. Уни ейишаётганда еттита хурмо шундай турган эди. Кейинги куни шу хурмодан яна ўн киши еди. Хурмо шундайлигича қолди.
Ирбод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарда ҳам, бошқа вақтда ҳам доим эшикларида хизматда турардим. Табукдалигимизда бир кеча ҳожатга чиқдик. Қайтганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридагилар кечки овқатни ейишган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Туни билан қаерда эдинг?” деб сўрадилар. У зотга бор гапни айтдим. Жуъал ибн Суроқа, Абдуллоҳ ибн Муғаффал Музаний розияллоҳу анҳум ҳам келишди. Биз учовимиз жуда оч эдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Салама розияллоҳу анҳонинг уйига кирдилар ва ейишимиз учун егулик қидирдилару, тополмадилар. Шунда Билол розияллоҳу анҳуни чақириб, ундан: “Бирор нарса борми?”, деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озуқалар сақланадиган идишни олиб қоққан эдилар, етти дона хурмо тушди. Уларни бир товоққа солиб, устига қўлларини қўйдилар ва Аллоҳни улуғлаб “Бисмиллаҳ, деб енг”, дедилар. Биз едик. Хурмо эллик тўрттага айланган эди. Ҳаммасини санаб тургандим, данаклари эса бошқа қўлимда эди. Шерикларим ҳам мен нимани қилсам, шуни қилишарди. Улар ҳам элликтадан хурмо ейишди. Биз товоқдан қўлларимизни кўтарганимизда етти дона хурмо шундайлигича турган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Билол, хурмоларни идишга солиб олиб қўй”, дедилар. Кейинги куни Билол уни яна бир товоққа солиб қўйди. У ўша етти дона хурмо эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бисмиллаҳ, деб енг”, дедилар. Биз ўн киши эдик, тўйгунимизча едик. Қўлларимизни товоқдан олганимизда етти дона хурмо шундай турганди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мен Аллоҳ азза ва жалладан уялмаганимда эди, бу хурмоларни то Мадинага қайтгунимизгача ер эдик”, дедилар».
Мадинага қайтиб борилганда уларнинг олдига шаҳар аҳлидан бир ёш бола чопиб келди. Хурмолар унга берилганида, хурсанд бўлиб, оғзига солиб чайнаб кетди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди

Октябр ойи бошида Ўзбекистонда 77 та фирма Умра хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Аммо лицензия олиш қийинлаштирилиши, хусусан 1 млн долларлик захира талаби киритилганидан кейин, бу хизматни кўрсатувчилар сони кескин қисқарди ва ҳозирда улар 12 тани ташкил этмоқда. Дин ишлари қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, бошқа фирмалар ҳам шартларни бажариб, лицензия учун ариза топшириши мумкин.Дин ишлари бўйича қўмита 21 ноябр куни Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов ғолиблари рўйхатини эълон қилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Тунги_зикрлар!
«ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР» (Раъд сураси, 28-оят).

Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).
✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨
☘️
Тасбеҳ“Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.

"Ўкинма" китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ёшингиз тобора улғая бориши туфайли ақлингиз кучаяди-ю, қалбингиз кичрайиб боради.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#ҳадис #салом

🗣САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ

🟢Салом ишора билан эмас, албатта лафз билан айтилиши лозим. Чунки бундай салом яҳудийларга хос бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қайтарганлар. Илло, мусулмон киши узоқда, ёки эшитмайдиган кар бўлса, унга саломни талаффуз қилиш билан бирга қўл билан ишора қилинади.

📖

Изоҳ: Имом Нававий «Риёзус-солиҳийн»да шундай дейди: «Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз билан салом бериш жоиз. Лекин ишоранинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир».
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини бошқаларга ўхшатганлар биздан эмасдир. Яҳуд ва насороларга ўхшаманглар, яҳудийларнинг саломлашиши бармоқлари билан ишора қилиш, насронийларнинг саломлашиши кафтлари билан ишора қилиш», деганлар. Имом Термизий ривоят қилган.

Демак, узоқда бўлганда ҳам фақат қўл кўтариб ёки бош ирғаб қўйиш билан саломлашилмайди, балки салом иборасини ҳам айтилади. («Саломлашиш одоблари»).


Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 imon__uz">YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

МЎМИНЛАР ЖАННАТДА АЛЛОҲНИ КЎРАДИЛАР

Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари беҳисобдир. Аллоҳ таоло мўминларни бу дунёни ўзида ҳам энг улуғ неъматлардан бўлган ислом неъмати ҳамда Қуръони карим билан мукаррам қилди. Охиратда эса, жаннатдаги энг улуғ неъматини беришга ваъда қилди. У ҳам бўлса мўминлар жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолига мушарраф бўлишидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌУ Кунда яшнар юзлар бор…إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌРоббига назар солувчилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#қабул_куни
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ

🕌 Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.


Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 imon__uz">YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Кеч кирганда эшикни ёпиш ва Аллоҳнинг исмини зикр қилиш суннатдандир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Эшикларни беркитинг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг, чунки шайтон ёпиқ эшикни очолмайди", дедилар.Муттафақун алайҳи. ▫️Изоҳ: Ҳадиснинг тўлиғи: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қоронғи тушганда [ёки кеч кирганда] болаларингизни ушлаб туринг, чунки шайтонлар ўша пайт тарқалади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅️

☪️ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
143-мўъжиза
Қудуқдаги шўр сув ширин сувга айланди

Ҳумом ибн Нафид Саъдий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, бизда қудуқ қазилди, лекин суви шўр”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта челакка сув олиб: “Буни қудуққа қуйинглар”, дедилар. У киши берган сувни қуйишгач, қудуқдаги шўр сув чучукка айланди. Шундан кейин, Ямандаги энг ширин сув ана шу қудуқнинг суви бўлиб қолди.
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
119-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тупуклари баракоти

Ножия ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Ғамим деган жойда эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурайшликлар Холид ибн Валид бошчилигида отлар билан қўшин тортиб келаётгани хабарини бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга раҳм қилганлари учун йўлиқишни хуш кўрмадилар. “Сизлардан йўлни яхши биладиганларингиз борми?” деб сўрадилар. “Сизга ота-онам фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Мен биламан”, дедим. Бизлар юрилмай қўйилган бир йўлга тушдик, йўл жуда оғир бўлиб, юриш азоб эди. Ҳудайбия қудуғига етгунча текис ердан юриб бордик. Қудуқнинг суви йўқ эди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудуққа ўқдонларидан бир ёки иккита ўқ ташлаб, туфлаб, дуо қилдилар. Шунда сув қайнаб чиқиб, мен сув кўплигидан “Ғарқ бўлмайлик, ишқилиб”, деб қўрқдим. Биз кетгунча қудуқдан сув тошиб келиб турди». Абу Нуъайм. “ад-Далоил”. – Б. 350.

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🌱Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир!

🔹Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Жиззах вилояти Янги Ўзбекистон массивида бўлиб ўтган "Яшил макон" умуммиллий ҳашарида Жиззах вилояти имом-хатиб ва ноиблари ҳам иштирок этишди.

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот
хизмати.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕌imon.uz     👉| @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

НАРСАЛАР ЯРАТИЛИШИ ҲАҚИДА(2)

Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Ким мана шундан бошқа (ақийда)да ўлса, мендан эмас», деганлар.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бу
гаплари «менинг йўлимда эмас» деганларидир. Бу эса, жуда оғир гапдир.
Расуллулоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлидан бошқа йўлда бўлишдан Аллоҳ
асрасин. Ушбу ҳадисдан қуйидаги фойдаларни оламиз:1. Отанинг боласига ақийда бўйича таълим
бериши зарурлиги.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

МОЛИК ИБНИ ДИНОРНИНГ ТАВБАСИ

Молик ибни Динор солиҳларнинг улуғларидан бири бўлган. Молик ибни Динор аслида қандай киши эди ва ким бўлди? У миршаб бўлиб, ичкиликка муккасидан кетган киши эди. У ўзининг тавбага кириш сабабини эслаб айтади:
- Мен бир куни бозорда одамларни назорат қилиб, ўз ишим билан шуғулланаётган эдим. Узоқдан икки кишининг тортишаётганини кўриб қолдим. Уларнинг бири қаҳри қаттиқ, кучли эди. Иккинчиси кучсиз бўлиб, қўлида матоси ҳам бор эди. Мен англадимки, ана у кучли одам кучсиз одамга ғолиб келиб, унинг матосини тортиб олаётган эди. Уларга яқинроқ бордим. Ожиз киши:
- Сен билан қиёмат куни Аллоҳ ҳисоблашади. Мен бозорга Расулуллоҳнинг ушбу сўзларига таяниб чиққан эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бозорга бориб, мато сотиб олса ва уйига келиб нарсаларидан биринчи қизларига берса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни неъматлантирсин» деганлар. Сен қизларимнинг қувончини саробга айлантирдинг. Бунинг учун Аллоҳ таоло сени қиёмат куни сўроққа тутади – деяётганини эшитдим. Ушбу ожиз кишига нисбатан қалбимда қаттиқ меҳр-шафқат пайдо бўлди. Ўзимга ўзим: «Агар бу кучсиз кишига ёрдам бериб, нариги кучлисини инсофга чақирсам, эҳтимол Аллоҳ таоло гуноҳларимни кечириб, мағфират қилса» деб, ҳалиги қаҳри қаттиқ кишини сўкиб, ундан матони олдим ва ҳалиги ожиз кишига бердим. Кейин унинг юзидаги қувончни кўриб, уни олдимга чақирдим. Сенга бир аҳдим бор. Уни сендан Аллоҳ таоло ҳам сўрайди. Уйингга олиб борган нарсангдан қизларингни қувонганини кўрганингда, улардан мени ҳаққимга дуо қилишларини сўра. Уларга Молик ибни Динорнинг ҳақларига дуо қилинглар деб айт – дедим.

Молик ибни Динор гуноҳи кўп, осий одам эди. Лекин нафснинг хатолари зоҳирида бўлиб, ботинида жўшқин қалб, у Аллоҳнинг марҳаматига ва афв қилишига йўналган эди. Ушбу инсон яхши томонга ўзгарди. Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилди. Натижада ичкиликка муккасидан кетган Молик ибни Динор минглаб дарсликлар ташкил қилган, Аллоҳ таолонинг авлиёларидан бири бўлмиш Молик ибни Динорга айланди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Умри баракотли уламолар

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.
Имом Шофеъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилган. Имом Аҳмад кунда 300 ракат намоз ўқирди.
* * *
Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди. Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди. Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.
* * *
Ибн Ҳазмнинг барча китоблари ёниб кетади. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди. Имом Қатода бир туя китобни ёд олди. Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.
* * *
Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.
* * *
Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.
* * *
Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.
* * *
Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.
* * *
Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади. Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган.
* * *
Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.
* * *
Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилган.
* * *
Абу Ҳурайра (р.а.) кунда 12000 марта, Холид ибн Марвон эса 100 000 марта тасбеҳ айтар эди.
* * *
Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.
* * *
Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15–20 бет асар битганлар.
Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

НАРСАЛАР ЯРАТИЛИШИ ҲАҚИДА(1)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:«У киши ўғлига:«Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени
четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин
эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅️

☪️ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ДЎСТЛИКДА ИБРАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 imon__uz">YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ДЎСТНИНГ ШАФОАТИ!

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 imon__uz">YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#xabar #yil #elon
📢 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

🟢Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

💬 Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

🗣Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.


Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 imon__uz">YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ОХИРИГА ЕТМАГАН САФАР

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 11-12 ёшларда эканлар, амакиси Абу Толиб билан тижорат карвонида Шомга йўл олди. Шом қишлоқларидан бўлмиш Бусрога етиб келишганида илгари карвонларга ҳеч пешвоз чиқмаган роҳиб Баҳийро уларнинг олдига келди. Карвондагиларга диққат-ла назар солиб, бирма-бир кўздан кечиради. Ёш йигитча бўлган ҳазрати Муҳаммаднинг ёнларига келиб тикилиб қарайди. Сўнг: «Бу бола оламларнинг саййиди, « Аллоҳ таолонинг элчиси бўлади», дейди. Карвондагилар: «Буни қаердан биласиз?» деб сўрайди. Шунда роҳиб ҳаяжон билан: «Сизлар Ақабага яқинлашганингизда бирорта тош, бирорта дарахт қолмай ҳаммаси сажда қилди, улар эҳтиром юзасидан фақат набийга сажда қилади. Бу боланинг пайғамбар бўлишини икки кураги орасидаги нубувват муҳридан билиб олдим», дейди. Сўнгра Абу Толибга: «Уни Шомга олиб борма. Унга румликлар ва яҳудийлар зиён етказишидан қўрқяпман», дейди. Роҳибнинг гапи Абу Толибни хавотирга солади ва у ёш Муҳаммадни олиб Маккага қайтиб кетади (Имом Термизий ривоятида келган).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

АКСА УРИЛГАНДА “ҲАҚҚИ РОСТ” ДЕЙИЛИШИ ҲАҚИДА (2)

Шунинг учун Ибн Арроқ дейди: “Дейманки, бу Нававий тарафидан Муъовия ибн Яҳёни сиқа санашдир ва бу ўзи шундай. Агар у Ибн Жавзий ва ундан олдин Ибн Адий айтгандек Абу Мутийъ бўлса, унинг ҳадисини Насаий ва Ибн Можалар келтиришган ҳамда уни Ибн Маъийн, Абу Ҳотим, Солиҳ Жазара, Абу Али Нишопурийлар сиқа санашган. Агар у Заҳабий гумон қилгандек, Ҳайсамий “ал-Мажмаъ”да очиқ айтгандек Абу Руҳ Садафий бўлса, унда ҳам бу ровийнинг ҳадисини Термизий ва Ибн Можалар келтиришган ва Бухорий уни сиқа санаган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал