НИМА УЧУН ИСЛОМДА ЗАКОТ УЧИНЧИ РУКН ҚИЛИНГАН?
Қуръони каримда «закот» сўзи ўттиз мартадан
ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида намоз билан бирга зикр қилинган.
Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида нима учун
закотга алоҳида эътибор берилган? Закотни инкор қилган одам нима учун кофир
бўлади? Бунга ўхшаш саволларни кўплаб бериш мумкин. Аллоҳ таолонинг ёрдами ва
тавфиқи ила ушбу «Закот китоби»да бу каби саволларга ҳам жавоб беришга ҳаракат
қиламиз.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Terrorizm – insoniyat tinchligiga rahna soluvchi qabih illat
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
СИЗГА ОТА-ОНАМ ФИДО БЎЛСИН
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъддан
бошқага фидо бўлишни айтганларини эшитганим йўқ. У зот унга: «От! Сенга
ота-онам фидо бўлсин!» деганлар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.Термизийнинг лафзида:«Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам ҳеч кимга ота-оналарини жам(лаб фидо)
қилмаганлар. Фақатгина Саъд ибн Абу Ваққосга айтганлар. У зот Уҳуд куни унга:
«От! Ота-онам сенга фидо бўлсин! От! Эй паҳлавон йигит!» дедилар» зиёда қилинган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ
Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).
«Фазилатли амаллар» китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Мувафаққиятлар калити (сири)
Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.
“Ноумид бўлма” китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
НАФС — ДУШМАНЛАРНИНГ ДУШМАНРОҒИДИР!
Баъзи олимлар дедилар:
«Нафс эшиклардан тўсилган ва дўстлардан қувилгандир».
Аллоҳ таоло айтади:
Чунки нафс, Раббим раҳм қилмаса, мудом ёмонликка буюргувчидир (Юсуф сураси, 53-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Кимки нафси ва ҳавосидан ғолиб келмаса, унга охиратидан насиба йўқдир».
Аллоҳ таоло деди:
Аммо кимки туғёнга кетган (ҳаддидан ошган) бўлса ва (охират бадалига) дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, (нафси ва ҳавоси хоҳиши билан) бас, муҳаққақки, ёниб турган жаҳаннам унинг борар жойидир (Нозиъот сураси, 37-38-39-оятлар).
Ривоят қилинадики:
«Ҳасан ибн Язид ар-Розий оталарининг вафотидан икки йил ўтгандан кейин у кишини тушларида кўрдилар. Эгниларида қатирон (дўзах аҳлига кийдираладиган кийим) бор эди. Оталаридан: «Нима бўлдики, сизни дўзах аҳллари кийимида кўряпман?» – деб сўрадилар. «Мени Нафсим ва ҳавойим дўзахга тортди», – деди оталари».
Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Нафсинг сенга ғолиб бўлишидан сақлан!» Яна ул Ҳазрат алайҳиссалом дедилар: «Душманларнинг душманроғи ўз вужудингдаги нафсингдир».
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Нафс эҳтиросли хоҳишлар билан тўладир, дунё офатлар билан тўладир. Агар уларга нисбатан чора-тадбир кўрмасанг, тубанликка тушасан».
“Баҳрул-маҳабба”дан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#muftiy_minbari
#ibrat
📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
САЛОМ ҲАҚИДА.
Аллоҳ Аллоҳ
таоло:«Қачонки сизга бир
саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди
ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи Зотдир», деган (Нисо, 86).Шарҳ: Ҳар бир
қавм, ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўзига хос саломлашиш услуби бор.
Саломлашиш услуби ва иборалари ҳамда одатлари ўша халқнинг қандай халқ
эканлигидан дарак бериб туради.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ШУКРОНАЛИК МАЪНАВИЙ МАЛҲАМ
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ИЙМОН НИМАГА ЎХШАЙДИ?
🍁 Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.
🍁 Иймон инсон танасидаги бош кабидир.
🍁 Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.
🍁 Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.
🍁Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.
🍁 Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.
🍁 Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.
🍁 Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.
🍁 Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.
🍁 Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.
🍁 Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.
🍁 Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.
🍁 Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.
🍁 Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.
🍁 Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар. Шунингдек, кимки иймонни қабул қилса, подшоҳ бўлади, ким ундан бош тортса, ҳалок бўлади.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ҚАЛБ КЎЗИНГ СЎҚИРМИ?
Гўё Аллоҳ таоло сизу бизга айтади: Эй одам боласи! Мен сени ўзининг ҳаёти ва юмушлари йўлида автоматик равишда кезиб юрадиган ҳайвон каби қилиб яратмадим. Сенга ақл бердим ва ихтиёрга эга қилдим. Тиловат қилинадиган Қуръонда бажаришинг лозим бўлган вазифангни олдингга тайин қилиб қўйдим. Вазифангни ўз ихтиёринг билан бажаргин, дедим.
Эй одам боласи! Сени ўз вазифаларидан зинҳор четга чиқмайдиган барча жонзотлардан фарқли равишда Аллоҳ сенга ақл ва эркинлик бериб имтёзга эга қилсаю, гоҳида вазифангдан қочиб, гоҳида бажаришинг ажабланарли ғалати нарса эмасми?! Ибн Атоуллоҳ Сакандарий ўзининг ҳикматларидан бирида айтади: "Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг* ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликга йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзини беркилганидир".
Имом Бутий.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
- Покизалар, кимларники?
- Покизаларники!
Бу ҳақиқат:
- Гўзал, гўзалликни севади, гўзалликни истайди. Шуни билгин ки, гўзал гўзални жазб этади (тортади).
"Покизалар, покизалар учундир" оятини ўқи!
Дунёда ҳар бир нарса, бошқа бир нарсани жазб этади. Иссиқ иссиқни тортади, совуқ совуқни. Асли бўлмаганлар, асли бўлмаганларни тортмоқда. Қолганлар ҳам, қолганлари билан сархуш бўлмоқда.
Жаҳаннам аҳли бўлганлар, жаҳаннам аҳли бўлганларни жазб этади. Нурга мансуб бўлганлар, фақатгина нурга мансуб бўлганларни истайди. Кўзингни юмдингми, жонинг суғуриб олинаётгандек бир аламга, бир изтиробга тушасан. Кўзингни, кундузнинг нуридан айрилишга тоқати йўқ!
Мавлоно Жалолиддин Румий.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ҲEЧ НАРСА (ЯЪНИ АРЗИМАС) БЎЛ!
Саҳобалардан бўлган бир солиҳ киши бор эди. Унинг исми Зоҳир бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яхши кўрар эдилар. У саҳродан айрим нарсаларни олиб келиб, бозорда савдо қилар эди. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом унинг ўз молларини ёйиб савдо қилаётганини кўриб қолдилар. Унинг орқа томонидан айланиб ўтиб, қучоқлаб икки кўзини қўллари билан беркитдилар. Набий алайҳиссаломнинг лутфу карами, меҳрибончиликларини кўринг. Ҳалиги солиҳ киши кўзи берк ҳолда «Ким бу, ким бу» дея атрофга қарарди. Шунда йўловчи бир одам:
- Бу Расулуллоҳ бўладилар – деди.
Шунда ҳалиги солиҳ киши белини Расулуллоҳга яқин тутиб, кўкракларига суркана бошлади. Расулуллоҳ уни ушлаб:
- Буни мендан ким сотиб олади – деб одамларни чақира бошладилар. Шунда Зоҳир:
- Эй Аллоҳнинг Расули ундай қилсангиз мен сизни касодга учратиб қўяман. Мен арзимас одамман – деди. Расулуллоҳ эса:
- Лекин сен Аллоҳнинг мезонида арзимас ва касодга учратадиган одам эмассан – дедилар.
Сен ҳеч нарсага арзимас бўл. Шунда мавлойинг олдида ҳамма нарсага айланасан. Аллоҳим бизни нафсларимиздан қутқар, ҳавою нафс ва шаҳватларимиздан озод қил.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
МУҲАББАТ УЧУН ЯРАЛГАН ҚАЛБЛАР
Ривоят қилишларича, Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу жуда қувноқ ва ҳазилкаш инсон эди. Бироқ унинг ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилиниб қолса, ранглари сарғайиб, тили тутилиб қолар ва кўз ёшлари тугаб қолгунча йиғлар эди.
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати беҳадлиги, руҳияти озуқаси, кўзларнинг қувончи, балки бутун ҳаётнинг ўзи деб ҳисоблаганидан эди.
Кимки бу улуғ бахтдан мосуво эрса, у ўликлар қаторидадир. Бу муҳаббат чароғон нур эрур, ким уни йўқотса, зулмат қаърида қолгай. Бу муҳаббат шифо эрур, ким уни бой берса, унинг қалби дардларга мубтало бўлгай.
Бу ҳолдан ажабланмаса ҳам бўлади, зеро, гўзал қалблар муҳаббатга лойиқ Зотнинг муҳаббати учунгина яралган бўлса.
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#muftiy_minbari
📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ПРОЗЕЛИТИЗ МОҲИЯТИ
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ИЗН СЎРАШ ҲАҚИДА.
Аллоҳ таоло:«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа
уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча
кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз.Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга
кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ
нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир»,
деган (Нур, 27 — 28).
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ВИРТУАЛ ЎЙИНЛАРНИНГ ХАТАРЛАРИ
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#Ҳадис
Ҳадя беришнинг фазилати.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Табибга ишинг тушмайди
Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўғли Имом Ҳасанга айтдилар: "Овқатланишга фақат оч қолганингда ўтир, овқатдан тўймасингдан олдин туриб кет, овқатни яхши чайна, ухламоқчи бўлсанг, олдин ҳожатга бориб кел. Агар шунга риоя қилсанг, табибга ишинг тушмайди".
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЁҒИЛГАН ЗАМИН
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Тиловат саждаси .
Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қачонки
Одам боласи сажда оятини тиловат қилганидан сўнг сажда қилар экан, шайтон ўзини
четга олиб: “Одам боласи сажда қилишга буюрилди, дарҳол сажда қилди, у жаннатий
бўлди. Мен сажда қилишга буюрилганимда сажда қилмадим, дўзахий бўлдим”, деб
йиғлайди”.
Муслим
ривоят қилган.
Шарҳ:
Мазҳабимиз уламолари тиловат саждасини вожиблигига бу ҳадисни далил қилишган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#қабул_куни
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
🕌 Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
#muftiy_minbari
📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ЗЎРAВОНЛИК, ҲAДДAН ОШИШ.
Aллоҳ таоло дейди: «Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик – кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг – ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир» (Шўро сураси, 42). Яъни, инсонларга зулм қиладиган тажовузкорлар, одамларнинг жонлари-ю, молларига зуғум ўтказадиган зўравонларнинг жазоси аламли азобдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Aллоҳ таоло менга тавозеъли бўлишингизни ваҳий қилди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#xabar #faoliyat #imomlar
ИМОМ-ХАТИБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Жорий йилнинг 5-ноябр куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Мехмонхон домла Жабборов ташаббуси билан Жиззах вилоятидаги фаол имом-хатиблар фикр ва тажриба алмашиш мақсадида Бахмал туманига ташриф буюрдилар.