#muftiy_minbari
📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#кун_ояти
التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدُونَ الْآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللَّهِ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ
"Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!".
(Тавба сураси, 112-оят).
Тафсир: Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Устозга тобеликда ҳам чегара бор (3)
“УСТОЗИГА “НЕГА?” ДЕГАН БАРАКА ТОПМАС” ҚОИДАСИУстознинг талаба устидаги ҳақлари-ю, талабанинг вужубий фидойилиги ҳақида гап кетган бобларда қуйидаги иборани учратиш мумкин:من قال لاستاذه «لم؟» لا يفلح ابدا!“Кимки устозига “нега?”—деса, у асло муваффақият топмайди!”Бу қоида “устозим жаннатга бошласа жаннатга, жаҳаннамга бошласа жаҳаннамга олға!” деб эътиқод қилувчиларнинг суянган ягона далилларидир!Имом Заҳабий “Сияр”да имом Қушайрийдан нақл қилишича бу гап аслида ҳазрат Сулламий раҳматуллоҳи алайҳнинг устози томондан унга сабоқ сифатида айтилган қоида экан.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Хурсандчилик, кулгу ва ҳазил мутойибага далолат қилувчи сўзлар
“Басмун” – табассум қилиш, кулгунинг энг ози ва чиройлиси. Лайс айтади: инсон жилмайиб, икки лабини очса, табассум қилган бўлади.
* * *
“Ал–бишру” – юзи очиқлик, хурсандчилик.
* * *
“Ал–башшу” ва “ал-башошату” – яхши кўрган инсонига очиқ юз билан қараш ва унга табассум қилиш.
* * *
“Ал–баҳжату” ва “ал–ибтиҳож” – хурсандчилик.
* * *
“Ад–дағдағату” – кўпинча масхара қилиб кулиш маъносида ишлатилади.
“Ас-сурур”, “ас-сурру” ва “ас–сарро” – хурсандчилик, хурсанд.
* * *
“Ад–диҳку” – кулгу, кулиш.
* * *
“Ат–тароб” – завқланиш, шодлик ва мамнунлик.
* * *
“Аз–зарфу” ва “аз–зарофату” – сўзамоллик, сўзга усталик, сўзга чечанлик.
* * *
“Ал–фараҳ” – хурсандлик, хушчақчақлик.
* * *
“Ал–фукоҳату” ва “ал-факиҳа” – ҳазил-мутойиба, аския.
* * *
“Ал–мараҳ” ва "ал–мироҳ” – қаттиқ хурсандчилик.
* * *
“Ал–мумораза” – ҳақоратга ўхшайдиган ҳазил ва масхара қилиш.
* * *
“Ал–мазҳу” ва "ал–мизоҳ” – қизиқчилик, ҳазил.
* * *
“Ал мулҳату” ва “ал–умлуҳату” – чиройли сўз, хурсанд қиладиган гап.
* * *
“Ал–ҳазл”, “ал–ҳузолату” ва “ал–муҳозалату” – жиддий қабул қилинадиган сўзнинг зидди билан сўзлаш, яъни ҳазил қилиш.
* * *
“Ал–ҳашшу”, “ал–ҳашошу” ва “ал–ҳашошату” – кўнгил кўтариш, кўнгил ёзиш, шодмонлик.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
АБДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУДНИНГ АФВИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уйига бозор-ўчар қилгани чиққан эди, пулини ўғирлатиб қўйди. Одамлар эшитиб қолиб ўғрини қарғай бошлашди. Шунда ибн Масъуд бу ишдан қайтарди ва дуо қилди:
– Эй Аллоҳ! Агар ўша олган одам муҳтожликдан олган бўлса, олганига барака бергин. Агар муҳтож бўлмай олган бўлса, шу ўғирликни ҳаётидаги энг охиргиси қил!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Устозга тобеликда ҳам чегара бор (2)
ТОБЕЛИК ЧЕГАРАСИТалабаларга одоб-ахлоқ мавзусидаги дарсларда кўпинча ўқувчиларнинг устоз олдидаги масъулиятлари, устоз хузуридаги итоаткорлик, устознинг қадри ва фазилатларини ёритишга зўр берилади. Устозга тобе бўлишда айрим истисноли ҳолатлар ҳам мавжудлиги эса аксар ҳолда назардан четда қолиб кетади. Толиби илм ҳақ билан ботилни ажратишда эркин фикрловчи бўлиб камол топиши учун эса ўша истисноларни ҳам унга алоҳида таълим бериш аслида устознинг вазифасидир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Гиёҳвандлик офатдир.
Динимиз инсоннинг эътиқоди, жони, руҳи, молини сақлагани каби унинг ақлини ҳам ҳимоя қилади. Инсон ибодатларни адо қилиши учун комил ақлга эга бўлиши керак. Олимлар маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни ичишни “Ихтиёрий жиннилик”, деб аташади. Чунки гиёҳванд ўз ихтиёри билан ақли ҳушини йўқотади.Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга Ўзи тарафидан элчи қилиб юборишининг қатор сабабларидан бири сифатида тоза пок нарсаларнинг ҳалоллиги ва нопок, зарарли нарсаларнинг ҳаромлигини умматларига билдириш эканини “Аъроф” сурасининг 157-оятида шундай баён этади:“У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади”.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Ўзбекистон уламолари Афғонистонда самарали учрашувлар ўтказди
Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.
Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#muftiy_minbari
📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
АЗОН ТАКБИРЛАРИ ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?
Хозирги кунда ижтимоий тармоқда “Азон такбирларини қўшмасдан алоҳида-алоҳида айтиш далиллари” деб ўзбекча ном қўйилган ва араб тилида ёзилган фитна ва ихтилоф қўзғовчи мазмунли мақола ўқидим. Муаллиф азон такбирларини тўрт товуш билан ораларида вақф қилиб, ажратиб-ажратиб айтиш суннатлиги ва Мовароуннаҳр урфи эканини, такбирларни қўшиб икки товуш билан айтиш эса макруҳ, урфга хилоф, хорижий мазҳабларга тақлидан четдан ўзлаштирилган одобсизлик эканини иддао қилган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Умра зиёратчилари сайловда фаол қатнашмоқда
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#сайлов
САЙЛОВДА ИМОМЛАР ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Сайлов - демократик давлатларнинг ҳуқуқий мезонидир. Янги Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат экани бугунги адолатли сайловларда намоён бўлмоқда.
Бугун Жиззах вилоятида фаолият олиб боратётган имом-хатиблар юртимиз ижтимоий-сиёсий тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз берди.
Худди шундай вилоятнинг барча туманлар ва шаҳарлар имомлари ҳам ўз танловларини шаффофлик асосида ўтаётган сайловда билдиришди.
Сайловларда халқимиз манфаатига хизмат қиладиган энг муносиб номзодлар сайланяпти.
Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#no_comment
Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган фуқароларимиз учун сайловда овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланд
#УЛАШИНГ
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
САБРНИНГ МУКОФОТИ
Ҳазрати Имрон бин Ҳусайн розияллоҳу анҳу улуғ саҳобийдирлар. Биқинларига бир ярачиқиб ўттиз икки йил узлуксиз ўша жароҳат билан азобландилар. У киши чалқанча ётар, ҳатто ёнбошларига ўгирила олмас эдилар. Ўттиз икки йил мобайнида еб-ичиш ҳам, ибодат қилиш ҳам, қазойи ҳожат ҳам чалқанча ётган ҳолатда бўлар эди.
Бир тасаввур қилиб кўринг, ўттиз икки йил фақат бир ҳолатда қимирламай ётиш, инсон учун нақадар машаққат, нақадар оғир беморлик? Шундай беморлик ҳолатида бўла туриб ҳам чеҳраларида шу даражада қувноқлик ифода этиб турар эдики, бирор соғлом кимсага бундай юз насиб бўлмаган. Одамлар бундан ҳайратланиб айтардилар: “ Беморлик шу даражада оғир, неча йиллар ўтиб кетди, ёнбошлаб ўгирила олмайдилар, юзларига боқинг, шундай қувноқки, соғлом кимсалар юзида бундай қувноқлик йўқ, Ҳазрат! Бу қандай ҳолатки, беморлик оғир бўлишига қарамай, юзингизда шундай қувноқлик ва беғуборлик бор, бу ҳолат соғлом кимсалар юзида йўқ? деб сўрашди . У киши шундай дедилар: “Бемор бўлганимда, мен сабр қилдим ва шундай дедим: Бу беморлик Аллоҳ таоло тарафидан менга туҳфадир. Аллоҳ таоло мен учун айнан шуни фойда деб билибди, мен ҳам бунга розиман.Бу сабр эвазига Аллоҳ таоло менга шундай мукофот бердики, ётган жойимда ҳар куни фаришталар билан сўрашаман. Менга ғайб оламини зиёрат этиш насиб бўлди. Ғайб менга фош қилинди. Қайси беморга ғайб фош қилинса ва фаришталарнинг қатновини сеза бошласа, у учун энди соғлом бўлишни ҳохлаши мусибатдир? дедилар. Шу сабабли беморлик минг даражага сабаб бўладиган неъматдир”.
Хулоса шуки, Исломнинг хусусияти, соғлом кимсага соғломлигида тасалли беради ва соғлом пайтида соғлигини қадрлашга буюради. Беморга эса: “Сенинг бу беморлигинг Аллоҳ таологача етишлик воситасидир. Агар касаликка сабр қилсанг ва бундан савоб умид қилсанг, бу ҳолатга сабр қилувчи ва рози бўлсанг, сенга жуда юксак даражалар бўлади” дейди.
«Ҳикматлар»дан.
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Видео
САБРНИНГ МУКОФОТИ...
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#Биласизми
Қуръоний хулқлар:
1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).
2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).
3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг)!» (Шуаро сураси, 215-оят).
4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).
5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).
6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).
7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).
8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).
9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим, (улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!
10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).
11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).
Манба: "Ҳикматлар" китоби.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#қабул_куни
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
🕌 Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
#muftiy_minbari
📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Аҳмоқни фақат аччиқ гап, жоҳилни эса фақат ўткир тиғ қайтаради.
Изоҳ. Улуғлардан нақл қилинишича, аҳмоқлик билан жиннилик ўртасида фарқ бор. Аҳмоқнинг мақсади тўғри бўлса-да, мақсадни амалга ошириш йўли нотўғри бўлади. Жинни эса танлаш лозим бўлмаган нарсани танлайди. Шунинг учун аҳмоққа рўбарў бўлсангиз, унинг гапни чўзишига эрк берманг, сизнинг юмшоқ муомалангизни у «мени маъқуллаяпти» деб қабул қилади. Фақат қаттиқ ва аччиқ сўз уни аҳмоқлигини давом эттиришдан тўсади. Жаҳлнинг давоси эса фақат илм деб аталмиш ўткир тиғдир.
“Унвонул баён”дан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ҚУРЪОН ШИФОДИР
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Айтинг: "(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир”» (Фуссилат сураси 44-оят);
“(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур” (Исро сураси 82-оят);
“Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди (Юнус сураси 57-оят)”.
Қуръони карим қалбий, жисмий, дунёвий, ухровий барча касалликларга шифодир. Аммо ҳар ким ҳам Қуръон билан шифо топишга, улашишга муваффақ бўлавермайди.
Ибн Қайюм раҳмутуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Бир вақтлар Маккада пайтим бир хасталик билан оғридим. Мен на шифокор, на дори топа олмадим. Ўзимни Фотиҳа сураси билан даволардим. Унинг ҳайратда қолдирувчи таъсирини кўрдим. Озгина замзам сувига Фотиҳани такрор-такрор ўқиб дам солиб, шу сувни ичардим. Шу зайл шифо топдим. Сўнг ҳам шу усулда бир неча хасталикдан даволандим. Бирон жойи оғришидан шикоят қилганларга ҳам шу усулни тавсия қилардим. Улар ҳам тезда шифо топишарди” (Ибн Қайюм “Зодил маод” ( 4/178), “Жавобул кофий” 21-саҳифа).
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)
🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.
Устозга тобеликда ҳам чегара бор (1)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яратган Эгамга чексиз мақтовлар, Расулим, Ҳазратим, Муҳаммад Мустафо жаноби олийларига битмас-туганмас салот-у саломлар, жамиятда муносиб ўрин эгаллашимиз ва охиратда зафар топишимиз учун қимматли вақтларини аямасдан таълим берган барча устоз-у муаллимларимизга Аллоҳдан ғуфрон-у марҳаматлар бўлсин!Бундан тахминан икки йилча муқаддам бир толиби илм билан баҳслашиб қолгандим.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Муҳаббатнинг закоти нима?
Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:
🔣Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
🔣Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
🔣Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
🔣Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
🔣Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
🔣Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
🔣Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
🔣Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
🔣Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
🔣Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
🔣Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
🔣Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
🔣Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
🔣Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
🔣Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
🔣Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
🔣Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
🔣Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
🔣Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;
Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
😎 Умра зиёратчилари сайловда фаол қатнашмоқда
📍27 октябрь. Маккаи мукаррама. "Ал-Алаям Элит" меҳмонхонаси.
🕋 Айни кунларда Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар юртимиз тарихидаги муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бера бошладилар.
Кун эслатмаси!
Ҳасан Басрий айтади: Ким нимани муҳим деб билган бўлса, эртага ўша билан бирга бўлади. Ким бир нарсага Аллоҳнинг зикридан ортиқ эътибор берган бўлса, охирати йўқ кимсанинг дунёси ҳам йўқ бўлади. Ким охиратни қўйиб мана шу ҳаётни танлаган бўлса, дунёсидан ҳам, охиратидан ҳам маҳрум бўлибди.
imon.uz
#Ҳикмат
УЛКАН ҲИКМАТ.
Толҳа ибн Мусарриф айтади: "Ҳайсамадан:
🔸️Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади?
🔸️Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаяверади?
🔸️Қайси нарса асалдан ҳам ширин ва тугаб қолмайди?" деб сўрашди.
🌱 Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семирадиган мўмин кишидир. 🌱Аллоҳ ризқ берса, шукр қилади, мусибат келса, сабр қилади.Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам озаяверадиган нарса кофирдир. У берганига шукр қилмайди, мусибатга учраса, сабр қилмайди. 🌱 Асалдан ҳам ширин ва тугамайдиган нарса — Аллоҳ таоло мўминлар орасига солиб қўйган дўстликдир", деди".
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Бошқаларга #УЛАШИНГ
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Жума_суҳбати #kibr #tavoze'
🗣 Мавзу: ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ ВА САБРГА ТАВСИЯЛАР
🎙 Зиёвуддин домла Аймуҳаммедов - Бектемир тумани Бектемир жоме масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy