imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Аллоҳ сабрлилар биландир.

Дарҳақиқат ҳалқимиз қанча –
қанча синовларни енгиб ўтган. Ўзларида ейишга таоми, кийишга кийими
бўлмаслигига қарамасдан етим, бева-бечораларга ёрдамларини ҳам аямаганлар.
Динимиз ҳам сабрли, матонатли бўлишга тарғиб қилади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасини
153-оятида:«Эй
иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар
биландир», деган.Аллоҳ яхши кўрган ва Ўзи у билан бирга бўлган кишига
ким зарар еткиза олади ёки Аллоҳ азоблаган кимсани ким қутқара олади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилди

2025–2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилди.

Тайёрлов курсига ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўқиётган ёки тамомлаган фуқаролар суҳбат асосида қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда, шошилинг!

Давомийлиги: 9 ой

Тўлови: ҳар бир фан учун бир ойга 375 000 сўм

Тайёрлов курси фанлари:
Араб тили;
Фиқҳ;
Ақоид;
Ўзбекистон тарихи.

Зарур ҳужжатлар:
Ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
ўрта махсус ислом билим юрти дипломи нусхаси ёки ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома;
3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат - сўнгги 3 ойда олинган.

Эслатма: Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумотнома кириш имтиҳонларида имтиёз бермайди. Тингловчилар ётоқхона билан таъминланмайди.

+998712400115

📍Манзил: Тошкент, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

Қуръон

Қуръони
карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб,
йигирма уч йил давомида туширилган. Зеро Аллоҳ таоло:«Албатта,
Биз У(Қуръон)ни Қадр
кечасида туширдик», деб марҳамат қилган. Бу ояти
каримада зикр қилинаётган Қуръони каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё
осмонига туширилиши бўлиб, яъни биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига
Қадр кечасида туширдик, деганидир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

РАСУЛУЛЛОҲ МАДҲ ЭТИЛГАН ОЯТЛАР

«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
* * *
«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).
* * *
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).
* * *
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).
* * *
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
* * *
«У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).
* * *
«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. Унга (Муҳаммадга) шиддатли қувват эгаси таълим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).
* * *
«Эй Набий, Биз сизни гувоҳлик берувчи, ҳушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи, ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).
* * *
«Сизни (Эй Муҳаммад) барча инсонларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).
* * *
«(Эй Муҳаммад) сабр қилинг, (ва парво қилманг) албатта, Сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).
* * *
«Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
* * *
«Ва, албатта, сиз буюк ҳулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
* * *
«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
* * *
«Батаҳқиқ сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
* * *
«Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Қизларимга насиҳатим

Қизгинам Бисмиллаҳ,
валҳамду лиллаҳ. Вассолату вассалому ала Расулиллаҳ.Олтмиш
йилдан буён китоблар ёзаман, мавъизалар қиламан-у, лекин шу икки мақолам нашр
қилинганчалик бошқа ҳеч қайси мақолам, китобларим нашр қилинмаган, айниқса “Қизгинам”
номли мақолам қирқ олти марта нашр қилинди. Бу мен билганларим, балки мен
билмаганларим ҳам бордир.Мағрибу-машриқда
ўқилганлиги, Ингилиз ва урду тилига таржима қилганидан сўнг ўқигувчиларга шоҳ
асарга айланганлиги Шом, Урду, Миср ва Ироқда нашр қилинганлиги учун бирорта
ҳарфини ҳам ўзгартирмасдан тақдим қилаяпман.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#қабул_куни

ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ

🕌 Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Иккита аъзонинг зикри битта аъзоникидан афзал

Имом Шавқоний роҳимаҳуллоҳ “Туҳфатуз закирийн китобида айтади: “Имом Нававийдан нақл қилинган (сўз пуки), тилнинг қалб ҳозирлиги ила қилган зикри ёлғиз қалбнинг зикридан афзалдир. Бунинг сабаби - иккита аъзонинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўладиган нарсага машғул бўлиши битта аъзонинг машғуллигидан афзал. Шунингдек, учта аъзонинг (Аллоҳ таоло рози бўладиган нарса ила) машғуллиги иккита аъзодан афзал, ҳар бир зиёда бўлгани афзал (бўлиб бораверади)". Зокир (зикр қилувчи) Аллоҳ таоло зикрида ва намозхон намозида учта аъзоси: қалби, тили ва икки қулоғини ишлатишга аҳамият бермоғи лозим. Шунда иккита аъзони ишлатишдан кўра учта аъзонинг ибодат ила машғуллиги афзал бўлади. Агар шундай қилинса, намоздаги васвасалар ҳам кетади, иншааллоҳ. Учта аъзони бир вақтда ишлатиш осон эмас. У фақат Аллоҳ таолодан қўрқиб, У Зотга йўлиқишга аниқ ишонган бандаларга машаққат туғдирмайди. Шу ўринда бир муҳим масалани айтиб ўтиш лозим. Жуда кўпчилик намозхонлар махфий ўқиладиган фарз намозлар (пешин, аср)ни, суннат ва нафл намозларни ўқишда умуман овозларини чиқармай қироат қиладилар. Бу тўғри эмас, махфий қироат ўзи эшитадиган ва атрофидагилар эшитмайдиган даражада бўлиши керак. Қилаётган зикрингизни тил билан айтишдан ташқари қалб ҳозирлиги билан қулоқларингиз эшитадиган даражада ўқинг. Шунда учта аъзоингиз бир вақтнинг ўзида Аллоҳ таолони зикр қилади. Агар намоздан ташқаридаги зикрларда тўртинчи аъзони ҳам машғул қилишни истасангиз, бармоқларингизни ҳам ишлатинг. Чунки улар ҳам нима килганидан сўраладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишга тарғиб қилганлар: "Сизлар тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) , тақдисни лозим тутинглар ва уларни бармоқлар билан боғланг (сананг)лар. Чунки улар сўралади ва гапиртирилади. Ғофил бўлманглар ва раҳматни унутманглар” (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти). Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳни қўллари билан санаётганларини кўрдим” (Имом Термизий ривояти). Яна ўша кишидан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳни ўнг қўллари ила санаётганларини кўрдим” (“Сунан” эгалари ривояти). Агар сиз бешинчи ва олтинчи аъзонгизни ҳам намоздан ташқаридаги зикрда ишлатишни хоҳласангиз энг яхши китоб Аллоҳнинг Китобини икки қўлингиз билан очиб, кўзларингиз ила ўқинг, қалб ҳозирлиги билан қулоқларингиз эшитадиган қилиб қироат қилинг. Уни кеча-ю кундуз ўқиб, тадаббур қилинг.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Абобил қандай қуш?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, у зот: “У осмон билан ер оралиғидаги қуш бўлиб, уя қуриб, (тухумдан) бола очади”.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳо: “Улар қалдирғочларга ўхшарди”, деган.
Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У тумшуғи сариқ яшил қушдир”. Баъзилар: “Тумшуғи оқ эди”, дейишади.
Муҳаммад ибн Каъб: “Улар тумшуғи ва чангалида тош бўлган, қора рангли денгиз қушларидир”, деган. Икрима айтади: “Улар абобил, яъни гуруҳ-гуруҳ қушлардир”.
Ибн Аббос ва Мужоҳид: “Бирин-кетин саф тортган қушлардир”, деган.
Ибн Масъуд, Ибн Зайд ва Ахфаш: “Турлича, тарқоқ ва ҳар томондан келадиган қушлардир”, дейишган.
Наҳҳос айтади: “Бу гаплар бир-бирига тўғри келади ва маъноси ҳақиқатдир, улар катта гуруҳларга бўлинган қушлардир”.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Аллоҳ таоло саҳиҳ ҳадис қудсийда айтган, "Эй одам боласи агар сен менга ернинг ғилофича гуноҳни келтирсанг ҳам, мен унинг ғилофича мағфиратни келтираман".
Гуноҳлар мушкуллик эмас.
Аммо инсон - ўзи ожиз банда бўла туриб, улуғ Аллоҳга - етакловчи кибри, қайсарлиги, димоғдорлиги билан гуноҳларга интилиши муаммодир.


Имом Бутий.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

📞Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин

⏳ Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

❔ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!



Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

МАҚТАЛГАН КЎЗ ЁШИ

Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига афсус чекиб йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Аллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Қуръони каримни ўқиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик.

Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши дедилар: Мен: "Эй Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда" деб сўрадим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларинг учун йиғла!" (Имом Термизий ривояти).

«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Энг буюк омонат.

Аллоҳ
таоло мусулмонлар жамаосига амр этган муҳим ишлардан бири - омонатларни ўз
аҳлига эриштириш деб аталди. Аллоҳ
таоло “Нисо” сурасини 58-оятида:«Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига
эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр
қилади», деб
марҳамат қилган.Одамлар
омонат деганда қимматбаҳо нарсани бошқа бировнинг ҳузурига сақлаб бериш учун
қўйишнигина тушунадилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Шукр қилганга зиёда қилинур.

Ҳар бир яхшиликни оз бўлса ҳам қадрига етинг. (яъни шукр қилинг).
Aллоҳ субхана ватаъало ўзининг каломида мархамат қилиб айтадики:Бас мени зикр қилинг сизни эсларман ва
менга шукр қилинг куфр келтирманг. Шукр қилиш неъмат берувчи зотга махтов сўзларини
айтиш ва немат берган зотни розилиги учун ишлатиш бўлади. Aммо тили билан шукр
десаю амали билан Aллоҳни айтганидан бошқани қилса куфрона неъмат қилган
бўлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Мадина уй-жой қўмитаси 2025 йил ҳаж мавсуми учун рухсатномаларни қабул қилишни бошлади

Мадинадаги ҳаж уй-жой қўмитаси ҳаж учун уй-жой рухсатнома аризаларни ҳижрий 1446 йил ражаб ойи охиригача қабул қилишини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар беради.Ҳаж уй-жой қўмитаси ариза берувчиларга аризаларини топширишдан олдин барча талаб қилинадиган шартларни бажариш кераклигини эслатиб ўтади.Зиёратчиларни турар жой билан таъминлаш истагида бўлган мулк эгалари ва инвесторлар зарур меъёрий талабларга жавоб бериши учун ўз аризаларини зудлик билан топширишлари тавсия этилади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
- Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
- Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?'' деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
- Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! - дедилар. Сўнгра:
- Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! - деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Иллатли қалб беҳуда ишларга мойил бўлади.

Изоҳ. Беҳуда ишга мойил қалб хастадир. Хасталанган жойда мезон бузилади, фойда билан зарар, ёмон билан яхшининг ўрни ўзгаради. Натижада бундай қалб эгасининг хулқи хунуклашади, ичи дунё муҳаббатига тўлиб, тўғри йўлдан озади. Аксинча, ичида ҳамиша Оллоҳнинг ёди бўлган кўнгил тўғри йўлдадир. Бундай кўнгилга эга бўлган банда нимаики ният қилса, ниятига эришади. Чунки кўнгил – подшоҳ, инсондаги бошқа барча аъзолар бу подшоҳнинг ҳукми остида, унга қарам. Адолатли подшоҳнинг эли омон, йўллари тинч бўлади. Агар ёмонлик султоннинг ўзидан чиқса, бундай элда омонлик бўлиши мумкинми?! Пайғамбар алайҳиссалом деди: «Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча эт бор. Агар у соғлом бўлса, жасаднинг ҳаммаси соғломдир. Агар у бузилса, барча жасад бузилади. Огоҳ бўлинг, у қалбдир». Бухорий ривояти.
Жасаднинг тириклиги тугаши билан поёнига етадиган дунёдаги барча оғриқлар қалб хасталиги олдида арзимас нарса. Жисмоний дард фоний ҳаёт каби ўткинчи. Лекин ёмон хулқ туфайли қалб хасталанса, абадий ҳаёт бой берилади. «Қалб хасталигининг манбаи шаҳватларга эргашиш ва унинг муолажа йўли шаҳватларни тарк этишдир», – дейди Абу Ҳомид Ғаззолий.
Ваҳиб ибн Вард айтган экан: «Нон бўлатуриб, яна қўшимча егуликларни исташ шаҳватдир. Кимки дунё шаҳватларини севса, хорликка ҳозирлигини кўраверсин»...

“Унвонул баён”дан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

«Оллоҳ бир бандасини Исломга ҳидоят этса, унинг суратини гўзал, мавқеини уятли ҳоллардан холи қилади ва тавозуъ – камтарлик билан ризқлантиради. Оллоҳ таолонинг энг сара бандаларидан қилиб танлагани мана шудир».

Табароний ривояти.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Нафс

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Агар Одам фарзандининг бир водий тўла мол-дунёси бўлса, яна шунча бўлишини хоҳлайди. Унинг нафсини тупроқдан бошқа нарса тўлдиролмайди. Ким тавба қилса, Оллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи Зотдир».

Бухорий ривояти.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ИККИ ЭШИГИ БОР ҲОВЛИ

Тўққиз юз эллик йил умр кўрган пайғамбар Нуҳ алайҳиссалом ҳузурига ўлим фариштаси келиб, сўради: “Эй пайғамбарлар орасида узоқ умр кечирган зот, дунё ҳаёти ҳақида қандай фикрдасан?
У зот бундай жавоб берган эканлар: “Мен учун бу дунё худди икки эшиги бор ҳовлига ўхшайдики, биринчисидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетмоқдаман”.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Беморнинг намози ҳақидаги боблар

Тик туриб ва
ўтириб намоз ўқишга қодир бўлмаса ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб рукуъ ва саждани
имо ишора қилиб ўқийди, агар унга ҳам қодир бўлмаса намозни кечиктиради боби1907 Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Менинг бавосирим
бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. Ул зот:
“Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг ёнбошлаб
ўқи”, дедилар”.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

СЎНГИ ВАСИЯТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал