imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Отангизнинг кўзига қараганмисиз?

☪️ Шайх Али Тантовий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: "Дадамдан эшитганман, улар ҳеч қачон бобомнинг кўзига тик қарамаганларидан ўз оталарининг кўзи қандай рангда бўлганини билмаган эканлар".

Отасини шунчалик ҳурмат қилган инсоннинг фарзанди албатта дунё таниган олим бўлади-да!

Аллоҳ таоло Шайх Али Тантовий ҳамда у кишининг бобо ва оталаридан рози бўлсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Чумчуқ ва қопқон

Ҳикоя қилинишича, учиб кетаётган бир чумчуқ ерда ётган қопқонга кўзи тушибди. Секин пастлаб қўнибди ва:
– Сен кимсан? – дебди
Қопқон:
– Мен Аллоҳнинг қулларидан бириман.
Чумчуқ:
– Унда нега тупроққа қоришиб ётибсан?
Қопқон:
– Аллоҳга итоатдаман.
Чумчуқ:
– Нима учун қаддинг букилган?
Қопқон:
– Аллоҳдан қўрққаним учун.
Чумчуқ:
– Нима учун қоқ ўртанг пишиқ-мустаҳкам?
Қопқон:
– Хизмат юзасидан.
Чумчуқ:
– Бу қамиш нима учун?
Қопқон:
– Бу ҳассам унга таяниб тураман.
Чумчуқ:
– Мана бу дон-дунлар-чи?
Қопқон:
– Уларни улашаман.
Чумчуқ:
– Мен ҳам озгина териб олсам майлими?!
Қопқон:
– Олгинг келаётган бўлса олавер...
Чумчуқ донни чўқийман деб эгилди... Эгилдию қопқон шу заҳоти ёпилди. Оғриқдан чумчуқ фарёд солди.
Қопқон:
– Хоҳлаганингча бақир-чақир! Қутилиб бўпсан!
Чумчуқ:
– Аллоҳим, Сендан ёрдам сўрайман! Қутқар!..

Азизлар, қопқон нима эканини биласизми?!
Қопқон бу – Аллоҳ кўзларини кўр қилган кимсаларни сўқир қилувчи ДУНЁдир! Ҳа, ўша ФОНИЙ ДУНЁ!!!
Чумчуқ эса, одамлар!
Бу қопқонга тушиш ё тушмаслик ўзингизга ҳавола!
Аллоҳим, бизларни яширин ва ошкора фитналардан асра

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Оиша онамизни хурсанд қилган дуо!

Оиша розияллаҳу анҳо айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун хурсанд ҳолатда кўрдим. Ва у зотга айтдимки: «Эй Расулуллоҳ, мен учун дуо қилинг»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Аллоҳим, Оишани аввалги ва охирги гуноҳларини мағфират қил, маҳфий, ошкора ва бутун гуноҳларини кечир»

Буни эшитган Оиша шундай хурсанд бўлдики, кулавериб бошлари эгилиб қолди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуойим сени хурсанд қилдими?».

«Қандай қилиб, сизнинг дуойингиз хурсанд қилмасин» — деди Оиша розияллаҳу анҳо.

«Валлоҳи, бу ҳар намозимда умматим учун қиладиган дуойимдир» — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Фақир ва мискиннинг фарқи
Бу икки тоифа бир-бирига жуда яқин, қоришиб кетган, ҳатто баъзи вақтларда уларни ажратиш ҳам мушкул. Фиқҳ уламолари бу масалада турли гаплар айтиб, ҳукмлар чиқарганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي يَطُوفُ عَلَى النَّاسِ تَرُدُّهُ اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ وَالتَّمْرَةُ وَالتَّمْرَتَانِ، وَلَكِنِ الْمِسْكِينُ الَّذِي لَا يَجِدُ غِنًى يُغْنِيهِ، وَلَا يُفْطَنُ لَهُ فَيُتَصَدَّقُ عَلَيْهِ، وَلَا يَقُومُ فَيَسْأَلُ النَّاسَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг орасида айланиб юрса, бир луқма, икки луқма ёки бир хурмо, икки хурмо уни қайтарадиган киши мискин эмас. Балки мискин – ўзини беҳожат қиладиган бойлик топа олмаган, эътибор қаратиб, садақа қилинмайдиган, ўзи туриб бориб, одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон киши ноилож ҳолда мискинликка учраб қолганида ҳам ўзини қандай тутиши лозимлигини баён қилмоқдалар.
Аслида мусулмон одам мискин, фақир-камбағал бўлиши керак эмас. Қўлидан келган барча ҳалол имкониятларни ишга солиб, ўзини ўзи таъминлаб, фаровон турмуш кечиришга интилиши лозим. Бу мусулмонга фарз. Аммо дунё бир хил турмайди, турли ҳодисалар рўй беради, инсон хоҳлаган нарса бўлавермайди. Ана шу сабабга кўра танг ҳолатга тушиб қолган мусулмон ҳам ўзини бардам тутиши керак. Одамлар унинг бу ҳолини билиб қолмаслиги лозим. Дарҳол бировлардан ёрдам, садақа сўрашга шошилиш яхши эмас. Ўзини ана шундай тутган одам мискин бўлади.
Аслида бошқа мусулмонлар уларни қидириб топишлари, закотга ҳақдор санаб, ҳақларини топширишлари лозим.
Одамлардан хиралик ила нарса сўраб юриш, бир-икки луқма учун ҳам тиланишдан қайтмаслик тиланчининг иши. Тиланчилик эса мусулмонликда қоралангандир. Тиланчи шу йўл билан ҳожатини чиқарса, мискин ўзи сўрамаса ҳам кишилар унинг ҳолидан хабардор бўлиб турадилар.
Ҳанафий мазҳаби таърифида мискин ҳеч нарсаси йўқ, фақир эса баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамдир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, закот бериши вожиб бўлмаган одамдир.
Бир одамнинг маскани ва мол-мулки бўлса-ю, бироқ ундан келадиган даромад бу кишининг харажатини қоплай олмаса, бундай одам бой ҳисобланмай, закотга ҳақдор бўлиб тураверади. Қолаверса, ўзига етарли кийимлари, ҳайитда киядиган охорли кийимлари, ҳунар асбоблари, китоб­лари, аёлларида ўзига яраша тақинчоқлари бўлган киши ҳам бой ҳисобланмайди.
Бир одамнинг моли бўлса-ю, ундан фойдаланиш йўлида тўсиқ бўлиб, оғир аҳволда қолса, мискин-фақир саналиб, улар закотнинг мискин ва фақирларга ажратилган улушига ҳақдор ҳисобланадилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ГЎЗАЛ ХУЛҚ - БАРАКАНИНГ ЯРМИ!

Бахтиёр домла ҚОРАЕВ
Зарбдор тумани бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ТИЖОРАТДА ХУШМУОМАЛА БЎЛИШЛИК БАРОКАТ КАЛИТИДИР

Абдулазиз домла ҲАСАНОВ
Жиззах шаҳар "Қассоблик" жоме масжиди имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Вафот қилганларга қироат қилиш ёки хайр эҳсон қилиш (1)

Инсон вафот этганидан сўнг уни йўқлаб туриш, унинг хайрли амалларидан ўрнак олиш, хатоларидан ибрат олиб такрорламасликка ҳаракат қилиш мусулмонликнинг ажойиб кўринишларидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлганларингизнинг яхши хислатларини эсланглар, уларнинг ёмонликларини гапиришдан тилингизни тийинг!”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).Дунёдан ўтиб кетганларни йўқлаб туришнинг бир воситаси улар номидан хайр-эҳсонлар қилиш, Қуръон тиловат қилиб, руҳларига бағишлашдир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 ШАЙХ АЛИ МУҲЙИДДИН ҚОРАДОҒИЙ

🟢Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доха динлараро мулоқот маркази раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факультети профессори Шайх Али Қорадоғий 1949 йил Ироқ Курдистонининг Сулаймония вилоятига қарашли Қорадоғ минтақасида дунёга келган.

🟢Дастлабки таълимни ўз юртидан олган. Қуръони каримни тўлиқ ёдлагач, Сулаймония шаҳрига амакиси Шайх Нажмуддин Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий ва бошқа бир гуруҳ олимлардан илм ўрганиш учун борган. Сўнгра Бағдодда Шайх Абдулкарим Муҳаммад ал-Модаррис ва Шайх Абдулқодир Хатиб каби олимлар қўлида таҳсил олган. Қорадоғ минтақасидан Али Муҳйиддиндан ташқари Шайх Абдул Латиф ал-Кабир, Шайх Муҳаммад Нажиб Қорадоғий, Шайх Умар Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий, Шайх Бобо Расул, Шайх Нуриддин, Шайх Нажмиддин, Шайх Зоҳид Холид Нақшбандий сингари жуда кўп уламолар етишиб чиққан.

🟢Шайх Али Қорадоғий 1970 йилда Бағдоддаги Ислом институтининг бакалавр босқичини имтиёзли тамомлади. Шундан сўнг Имоми Аъзам куллиясида ўқишини давом эттиради ва у ерни ҳам муваффақиятли битириб чиқади. Кейин эса “Ал-Азҳар” университети Шариат ва қонун факультетида илм олишни давом эттиради ҳамда 1980 йилда Қиёсий фиқҳ бўйича магистатурани, 1985 йилда эса докторантура босқичини имтиёзли тамомлайди...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣 ШАЙХ САЙФ ИБН АЛИ АЛ-АСРИЙ

🟢Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али ал-Асрий 1975 йилда Яманнинг Ҳаж вилоятида таваллуд топган.

🟢1979 йилда оиласи билан Жидда шаҳрига кўчиб келган ва ўн йил ўша ерда истиқомат қилган. Дастлабки диний таълим ва Қуръони каримдан сабоқларини айнан шу жойда олган.

🟢1989 йили ватани Яманга қайтиб, илм таҳсилини давом эттирган. Шайх Абдулмажид Зиндоний раҳбарлик қиладиган “Имон” университетига ўқишга кирган. Шайх Сайф ибн Али ал-Асрий Шайх Содиқ ал-Ироқий, Шайх Мустафо Банжавий, Шайх Солиҳ Асмирий каби улуғ устозларда таълим олди.

🟢2000 йилда университетнинг бакалавр босқичини тамомлаб, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида магистратурани давом эттирган.

🟢2001-2007 йиллар давомида Қатар фатво қўмитасида фаолият олиб борган.

🟢2007 йилдан ҳозирга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг фатво қўмитасида фаолият олиб бормоқда. Ушбу муддат орасида БААдаги Муҳаммад V университетида докторлик даражасини олган.

🟢БАА пойтахти Абу Дабидаги Шайх Зойид университетида ҳам тўрт йил мударрислик қилган...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

МАЪНАВИЙ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ХАТАРИ.

Аллоҳ таоло
биз инсонларга бошқа махлуқотларда бўлмаган тил орқали сўзлаш, фикримизни баён
эта олиш имкониятини ато этди. Бу энг улуғ неъматлардан саналади. Динимизда
тилни фақат яхшилик йўлида ишлатишимиз, ёмон гапларни сўзлашдан сақланишимиз
таълим берилади. Мусулмон киши тилига жуда эҳтиёт бўлиши, оғзидан чиқаётган ҳар
бир сўзи ё унинг фойдасига ёки зарарига ҳужжат бўлиб қолиши мумкин эканлигини
асло унутмаслиги лозим.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.


💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ


⏺️Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.


💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди

🗣Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етди.

Ушбу халқаро конференцияга бир неча ҳамкор ташкилотлар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилиб, анжуман иши учун барча шароитлар ҳозирланди. Дарвоқе, асосий мулоқот майдони бўлган пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар зали халқаро конференция ўтказиш учун шай қилиб қўйилди.

Конференция иштирокчиларини кутиб олиш, меҳмонхоналарни жойлаштириш, уларни халқаро анжуманга оил ахборотлар билан таъминлаш, шунингдек, меҳмонларни пойтахтимиз ва Хоразм вилоятининг диққатга сазовор манзиллари билан таништириш каби ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мартабали меҳмонлар учун сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган диний-маърифий ўзгаришлар ҳақида ўзбек, инглиз, рус ва араб тилларида рисола, анжуманнинг мазмун моҳияти тўғрисида буклет ва эсдалик совғалари тайёрланди.

Айни кунларда мазкур конференция ҳақида матбуот ва оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам чиқишлар ташкил қилиняпти.

Бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизга меҳмон бўлиб келган турли мамлакатлар вакилларида ёрқин таассурот қолдиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ФАЗИЛАТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Диний қўмита Умра лицензияси учун янги талабларни эълон қилди

2024 йил 9 октябрь куни “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Замон информацион дастурида хабар берилди.Маълумки, 2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонун билан жорий йил 5 октябрдан Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматини кўрсатиш бўйича лицензия берувчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Вафот қилганларга қироат қилиш ёки хайр-эҳсон қилиш (2)

Машҳур ҳадисшунос олим, ҳофиз, “Саҳиҳ ал-Бухорий”га ёзган “Фатҳ ал-Борий” номли кўп жилдлик шарҳи билан шуҳрат қозонган аллома Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ мазкур “Нажм” сурасининг 39-ояти борасида саккизта фикрни келтирганлар. 1) Мазкур оят “Тур” сурасининг 21-ояти билан мансух бўлган, ҳукми бекор қилинган; 2) Бу оятдаги гап Иброҳим алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссаломнинг қавми учун айтилган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Баъзи ҳакимлар айтишди:

“Тавба қилувчи оқил ўн нарсага амал қилмоғи лозим:
1. Тил билан истиғфор айтиш.
2. Қалб билан надомат чекиш.
3. Баданидан
(гуноҳни) суғуриб ташлаш.
4. Абадий ўша гуноҳга қайтмасликка қасд қилиш.
5. Охиратга муҳаббат қўйиш.
6. Дунёга ғазаб қилиш.
7. Каломни камайтириш.
8. Емакни озайтириш.
9. Ичимликни камайтириб, илм ва ибодатга машғул бўлиш.
10. Уйқуни озайтириш”.

Аллоҳ таоло Зориёт сурасининг 17-18-оятларида “Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар мағфират сўрар эдилар”, деб айтган.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ТИЖОРАТЧИНИНГ АХЛОҚИ ҲАМ ГЎЗАЛ БЎЛСИН!

Ҳакимжон домла АЛИБОЕВ
Жиззах шаҳар "Набижон" жоме масжиди имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЭҲТИРОМИ ЛОЗИМ БЎЛГАН МУБОРАК КИТОБ

Маъруфхон домла ҲОШИМХОНОВ
Шароф Рашидов тумани "Қўшбармоқ" жоме масжиди имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Ота-онанинг ҳақлари.

Эй фарзанд бир неча ойлаб қорнида кўтариб, дунёга
келтиришда азоб чеккан, ҳеч нарсани билмайдиган гўдаклигингдан эмизиб, қучоғида
тарбия қилган, қанчадан-қанча кечаларни ухлашинг учун бешигингни атрофида бедор
ўтказган онангнинг зиммангда кўп ҳақлари бор. Сен онангнинг бундай
қийналганларидан ҳеч бирини сезмагансан. Агар сенга касаллик етиб, соғлигинг
ўзгарса ёлғиз онанг, ўлиб қолишингдан қўрқиб, хафа бўлиб, йиғлаб, атрофингда гир
айланиб, тезроқ шифо топишлигингни Аллоҳдан дуо қилиб сўрайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 БАҲОУДДИН МУҲАММАД ЖАМОЛУДДИН НАДАВИ

🟢Ислом мутафаккири ва буюк воиз, аҳли сунна вал-жамоанинг энг кўзга кўринган олимларидан бири, нуфузли 500 та уламолар рўйхатига киритилган аллома Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави 1951 йил Ҳиндистонда таваллуд топган.

🟢1974 йилда Ҳиндистондаги “Нурия” араб университетини, 1979 йилда Калкутта дорулфунунини тамомлаган. Сўнг таълим ва тадрис ишлари билан шуғулланган.

🟢1981 йилда Лакновдаги “Дорул-улум”нинг араб тили ва исломий илмлар бўйича халқаро шаҳодатномасига эга бўлган.

🟢1987 йилда ушбу мутахассисликлар бўйича магистр даражасига эришган. Шундан кейин ўз юртига қайтиб, Каллекут универстетида фаолиятини давом эттирди. 1993 йилда докторлик ишини ёқлаган.

🟢1998 йил Мисрдаги “Ал-Азҳар” жомеасида илмий фаолиятини давом эттирган...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#mutolaa #oila #tarbiya
🗣ЎЧИРҒИЧ КАБИ БЎЛ, ЎҒЛИМ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📝 Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди.

🟢Ота ўғилга: “Ёз!”деди.

🟠Ўғил: “Нимани ёзай?” – деди.

🟢Ота: “Ҳохлаган нарсангни ёз”, деди. Ўғил бир жумла ёзди.

🟢Ота: “Энди ёзганингни ўчир”, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.

🟢Ота: “Яна ёз!” – деди.

🟠Ўғил: “Нимани, нега ёзай?” – деди.

🟢Ота: “Сен ёзавер”, деди. Ўғил ёзди.

🟢Ота: “Энди ўчир”, деди. Ўғил ўчирди.

🟢Ота: “Ёз!” – деди.

🟠Ўғил: “Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?” – деди.

🟢Ота: “Айтганни қил!”, деди. Ўғил яна ёзди.

🟢Ота: “Энди ўчир!” – деди. Ўғил ўчирди.

Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: “Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади”, деди.


Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

🇺🇿ЮРТИМИЗ НУФУЗЛИ АНЖУМАНГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ

▶️ Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

🗣 "ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ" ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

🔝 Жорий йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади.


💬Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

😄Анжуман ишида Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир.


Муҳим масалаларнинг асл моҳиятини очиб беришга қаратилган Конференция 15 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар залида ўз ишини бошлайди. Анжуман 3 та шўъбага бўлинган ҳолда ўтказилади.

Биринчи шўъба: “Ислом қадриятларини асраб-авайлашда ҳанафий-мотуридий таълимотининг ўрни”.

Иккинчи шўъба: “Глобаллашув шароитида ислом: мўътадиллик ва бағрикенглик”.

Учинчи шўъба: “Замонавий жамиятда ғоявий таҳдидларнинг олдини олиш омиллари ва амалий ечимлар”.

Конференция 16 октябрь куни Хива шаҳрида давом этади. Унда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро конференциясининг якуний декларацияси қабул қилинади.

📌 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал