imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Бугунги Зафаробод туманига бўлган ташрифдан фотолавҳалар.

Дўстларингиз билан улашинг!

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»,
- дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.


Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас. Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Умар розияллоҳу анҳу ва кампир.

Аббос розияллоҳу
анҳу айтади: Мўминларнинг амири Умар розияллоҳу анҳунинг
уйини қасд қилиб қоронғу кечада кўчага чиқдим. Йўлнинг ўртасида кетаётган
вақтимда бир аъробий шахсни кўрдим, у кийимимдан тортиб, “Мен билан юр эй, Аббос”-деди.
Аъробийга тикилиб
қараб билдимки, у мўминларнинг амийри бўлиб,юзини ўзгартирган
эди. Тўхтаб салом бердим ва унга “Қаерга кетяпсиз эй, мўминларнинг
амийри?”-дедим.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#xabar #faoliyat #imomlar
☪️ ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАР ДИНИЙ ИДОРА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ (ФОТО+)

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.


📍Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, мажмуадаги Мўйи муборак мадрасасида жойлашган Ҳазрати Усмон мусҳафи зиёрат қилинди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси кўздан кечирилди.

💬 Кун давомида имомлар Диний идора бўлимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Уларга масъул вакиллар ҳар бир бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари, қилаётган ишлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, келгуси режалари тўғрисида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, имомлар muslim.uz порталининг янги замонавий студиясини кўздан кечириб, бу ерда матнли, аудио ва видео материаллар тайёрланиши ҳақида керакли маълумотларни олишди. Шу билан бирга, Фатво маркази ва “Шамсудинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи фаолиятлари, Тошкент ислом институти ўқув жараёни билан ҳам яқиндан танишилди...
✉️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар. Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

Дўстларингиз билан улашинг!

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ДУОДА ОТА-ОНАНГИЗНИ УНУТМАНГ!

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
– Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти? – деб сўради… Шайх:
– Ота-онанг борми? – деб сўради.
Шогирд:
– Ҳа бор, Аллоҳга шукр, ота-онам ҳаёт…
Шайх кулиб:
– Мен сендан ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? – деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
– Йўқ, ота-онамни дуоларимда эсламас эканман – деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Ким неъматларнинг қадрини уларнинг борлигида билмаса, уларнинг йўқолиши ила билади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматида келтирилган маъно барча халқларда ўзига хос сўз ва иборалар ила ифода қилинган. Бизда кўпроқ «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» деган ва шунга ўхшаш бошқа жумлалар билан ифода қилинади.Неъматнинг қадрини билиш деганда, кўпчилик кишилар неъматнинг эгаси ўзининг унга бўлган эҳтиёжини англаб етиши, ундан фойдаланиш йўлларини яхши билиши, неъматга эришгандан хурсанд бўлиши, уни мухофаза қилиши, авайлаб-асраши кабиларни тушунади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Мунофиқ деб кимга айтилади?

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Тўрт
нарса бор. Кимда шу хислатлар бўлса, у тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда ўша
хислатлардан биттаси бўлса, ўшани тарк қилгунча унда нифоқнинг битта хислати
бўлади. Қачон гапирса, ёлғон гапиради. Қачон аҳдлашса, доғда қолдиради. Қачон
ваъда берса, устидан чиқмайди. Қачон хусуматлашса, фожирлик қилади», дедилар».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, бундай уй хонадон аҳлига кенг бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди.
Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади»
(Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ақл-заковати.

Тазйиқ
ҳаддидан ошиб, ибодат қилиш имкони ҳам бўлмай қолганда Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи васаллам амрлари ила биринчи гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат
қилишга мажбур бўлдилар.Мазкур муҳожирларга
Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу амир эдилар.Кейинчалик
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу раҳбарлигида яна бир гуруҳ саҳобалар
Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар. Шундоқ қилиб, у ердаги муҳожир мусулмонларнинг
адади саксон уч кишига етди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳаёт икки оятда мужассам:

1. «Бас сизларга Мен (тараф)дан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас» (Тоҳо сураси, 123-оят).
2. «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлши муқаррар» (Тоҳо сураси, 124-оят).
Ушбу икки оят ҳаёт формуласидир. Инсонга улардан бирини танлаш ихтиёри берилган.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен: — Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга қанча салавот ва салом айтай? — деб сўрадим.

У зот: – Истаганингча, – дедилар.

– Tўртдан бир (қисм)и етадими? – дедим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқ”, деб қўшиб қўйдилар.

– Учдан иккиси-чи? – деб сўрадим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқ”, деб айтдилар.

– (Ўзим ҳаққимга дуо қиладиган) вақтимни бутунлай сизга салавот ва салом айтишга ажратайми? – дедим.

– Ундай бўлса, истаган дуойинг қабул қилинади, гуноҳларинг кечирилади, – дедилар».

(Tермизий ривояти)

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#ТАШРИФ
🔴Бугун 11 октябр Жума куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Зафаробод туманидаги "Умар ибн ал-Хаттоб" жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!

📌Масжид 40.3841978,67.8211044,21z/data=!4m12!1m5!3m4!2zNDDCsDIzJzAyLjkiTiA2N8KwNDknMTUuOCJF!8m2!3d40.384145!4d67.821042!3m5!1s0x38ad61a5b1e6832d:0xeafa4b918fd05e47!8m2!3d40.3842146!4d67.8209789!16s%2Fg%2F11kj2sg6qd?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTAwOC4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">манзили 👈

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 ✨ Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР

📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️МУФТИЙ МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
💼 Дорул улум Карачи Ислом университети профессори

Замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 1943 (ҳижрий 1326) йил Ҳиндистоннинг Саҳаронпур шаҳридаги Девбанд қишлоғида дунёга келди. Машҳур нақлга кўра, бу оиланинг насаби учинчи халифа Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб етади.

Муҳаммад Тақий Усмоний дастлабки илмларини ота-онасидан олган. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг юксак илм чўққиларини эгаллашида отаси Муҳаммад Шафи раҳимаҳуллоҳнинг улкан ҳиссаси бор...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️НАЗИР МУҲАММАД АЙЁД
💼 Миср Араб Республикаси Бош муфтийси

Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.

1995 йил “Усул ад-дин” бўйича “Ақида ва фалсафа” йўналишида бакалавр даражасини олган.

2000 йилда “Усул ад-дин” йўналиши бўйича “Ақида ва фалсафа” бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.

Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.

2016 йилда профессор унвонига эга бўлди...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️ МАВЛОНО АРШАД МАДАНИЙ
💼 Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси

"Ҳинд уламолари" жамияти раиси ва Девбанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Юртимиз «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» номли халқаро конференцияга мезбонлик қилади

2024 йил 15-16 октябрь кунлари дунё илм-фан намояндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади.Тошкент ва Хива шаҳарлари «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади.Мазкур халқаро анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлар аро муносабатлар.

Бугунги
техналогия ривожланган мураккаб даврда
инсонлар тинчлик, ўзаро тотувлик, диний бағрикенгликнинг қанчалик муҳим ўрни
бор эканлигини ҳис қилмоғи ва бу борада ҳамфикр, ҳамжиҳат бўлиб унинг қадрига
етмоғи зарурдир.Аллоҳ таоло барча инсонларни тенг қилиб яратган,
уларнинг бир-биридан Аллоҳнинг ҳузуридаги
афзаллиги тақволари билан ўлчанади. Зеро Аллоҳ таоло “Ҳужурот”
сурасининг 13-оятида: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак
(Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз
учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЎЛИМНИ ЭСЛАШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳаё – ўлимни ва қабрда чиришни эслашдир», деганлар.

Дарҳақиқат, ўлим ва ундан кейин бўладиган ҳолатларни ўйлаш инсоннинг гуноҳдан қайтишига сабабчи бўладиган энг кучли воситалардан биридир.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Биродар, қаердан биласан, балки бугун бозорга келган мато сенинг кафанинг бўлар?» деганлар.

Машойихлар: «Ўлимнинг келиши аниқ, лекин ўлганда кафан билан кетиш гумон», дейишган.

Шунинг учун инсон ҳар қадамида, ҳар лаҳзада ўлимга тайёр туриши керак.
Ўлим қай ҳолатда келишини ким билади?

Ҳадиси шарифда: «Қандай ҳолатда яшаган бўлсангиз, ўлим шундай ҳолатда келади», дейилган.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул Ҳаром ва Исломнинг иккинчи мўътабар маскани, Мадина шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига янги имомлар тайинланди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Қирол Салмон икки Муқаддас масжидга тўртта янги имомни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра, Масжидул Ҳаромга шайх Бадр Ал-Турки ва шайх Валид Ал-Шамсан имом этиб тайинланди.

Шунингдек, шайх Муҳаммад Барҳажий ва шайх Абдуллоҳ Ал-Қарафийлар Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига имом этиб тайинланди.

Ушбу масжид ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларнинг қабри жойлашган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно», деганлар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#муфтий_минбари

📹 ТОИФДАГИ АЯНЧЛИ ВОҚЕА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

СУКУТ – ЭНГ ЯХШИ САБОҚ

Қадим замонда бир валий зот бор эди. Барча ундан мамнун, чиқарган қарорларидан шод, маслаҳатидан кўнгиллари тўқ эди. Фақат биргина одам доимо бу зотни ёмонлар, имкон топиши билан обрўсини тўкишга ҳаракат қиларди.
Валий зот унинг бу қилмишларидан бохабар бўлса-да, сабр қилар, аҳмоққа берилган энг яхши дарс жим туриш, дерди ўзига ўзи.
Бир куни валий зотнинг хизматчиси ўша кишининг эшигини тақиллатди. Унга бир қоп ун, совун ва бир тўрвада шакар олиб келди.
Бадкирдор дарҳол, буни ҳойнаҳой тилимни тийиб юришим учун жўнатишганов, деди ўзича ва шаҳардаги бошқа бир донишманднинг ҳузурига бориб, вазиятни маълум қилди. Ўз фикрини айтди, кейин сўради:
– Сиз қандай фикрдасиз?
Унинг яхшиликдан ҳам ёмонлик қидирганидан ранжиган донишманд бундай жавоб берибди:
– Қанақа аҳмоқ одамсан?! Ун оч қорнинг учун, совун эгнингдаги кирларни кетказиш учун, шакар эса тилингдаги аччиқни кетказиш учун!

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

КЕНГЛИК ВА ТАНГЛИК

Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ бир кишидан: “Эй биродар, менга кенгчилик ва тангликдаги ҳолатингизни сифатланг-чи”, деб сўрабди.
У: “Биз берилса шукр қиладиган, тўсилса сабр қиладиган қавммиз”, деб жавоб қайтарибди.
Шақиқ раҳимаҳуллоҳ: “Бу Балх итларининг ҳоли-ку”, дебди. Ҳалиги киши ажабланиб: “Унда сизларнинг кенгчилик ва тангликдаги ҳолатингиз қандай?” деб сўрабди.
Шақиқ раҳимаҳуллоҳ бунга: “Биз тўсилса сабр қиладиган, берилса шукрини айтиб бошқаларга ҳам улашадиган қавммиз”, деб жавоб қайтарибди.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан

Дўстларингиз билан улашинг!

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал