ХУРМО ҳақида 20 ФАКТ
1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.4. Иммунитетни кўтаради.5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади. 8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ
🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этдилар./channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ДЎСТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК?
Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад (САВ) шундай деганлар: "Одам дўстининг йўлидадир. Ким билан дўстлашишингга эътибор қил".
Инсон қайғули дамларда ҳам, хурсандлик чоғларида ҳам дўстларга муҳтождир. Чунки қайғу ва шодликларимизни дўстларимиз билан ўртоқлашамиз. Оғир ва қайғули вақтларимизда улар биз учун катта таянч бўладилар.
Ислом олимларининг Пайғамбаримиз ҳадисларига асосан дўст танлаш ҳақидаги
тавсиялари қуйидагилардир.
✨ Дўстинг ақлли бўлсин.
Нодонлар билан дўстлашган одамлар ҳеч бир вақт балодан қутулмайдилар. Чунки бундай кишиларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Улар ниятлари яхши бўлганида ҳам, яхшилик қиламан, деб ёмонлик қилиб қўядилар. Ақлли кишининг душманлиги нодон одамнинг дўстлигидек зарарли бўлмайди. Ақлли душман зарар еткизганида ҳам, меъёридан оширмайди, зарарнинг чегарасини билади. Шунинг учун ота-боболаримизнинг ҳикматли сўзларида: "Ақлли душмандан қўрқма, аҳмоқ дўстдан қўрқ", "Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин", — дейилган.
✨ Дўстинг диёнатли, эътиқодли бўлсин.
Дўст тутинадиган кишининг диёнатли ва одобли бўлгани яхши, чунки диёнатсиз одам ўз-ўзининг душманидир. Уз-ўзига душман бўлган киши қандай қилиб бошқаларга дўст бўлсин. Ҳақиқий дўстлар ишимиз тушганида - ёрдамчи, қайғули дамларимизда юпатувчи ёлғиз қолганимизда бизни хотирловчи кишилардир. Эътиқодсиз кишилардан ҳар турли номаъқулчиликларни кутиш мумкин. Чунки, улар учун фақатгина ҳаёт, дунё ҳаёти бор. Улар ҳаётни роҳат-фароғатда ўтказиш учун Аллоҳдан ҳадиксирамай, турли ножўя ишлар билан шуғулланадилар.
✨ Дўстинг гўзал ахлоқли бўлсин.
Дўстимиз бизни фақат яхшиликка ундовчи, зарарли ишлардан тўхтатувчи киши бўлиши керак. Заиф ахлоқли одамлар билан дўст бўлиш киши ахлоқининг бузилишига сабаб бўлиши шубҳасиз. Ёмон ахлоқли одамлар билан дўстлашишни ислом олимлари катта денгизда кичкина бир кема билан сафар қилишга ўхшатганлар. Бундай сафарда одамлар катта тўлқинлар ва таҳликаларга дуч келадилар. Жонимизни қутқаргунимизча, қўрқув ва қайғудан қутулмаймиз.
✨ Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин.
Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: "Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир". Боболаримиз ҳам: "Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб", - деганлар. Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у, киши саломатлиги учун фойдалидир.
«Ислом ахлоқи» китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Солиҳ амаллар - саодат калити.
Ҳар бир инсон Аллоҳ таоло унга берган умрни ғанимат
билиб, солиҳ, хайрли амаллар билан ҳаётини зийнатламоқлиги лозимдир. Зеро,
Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг 51-оятида:«Эй Пайғамбарлар! Пок
нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал
қилаётганингизни ўта билгувчиман», деб ҳалол таомлардан ейишга ва солиҳ
аммаллар қилишга амр этган. Аллоҳ таолонинг Пайғамбарларга қилган буйруғи, уларнинг
умматларига ҳам қилган буйруғидир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
🤝 ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР
📍 Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
🗣Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.
💬Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
🗣Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар
🌙 Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.
Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар.
Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!».
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди».
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!».
/channel/imonuz
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebookk
Юсуф сурасининг 21-оятидан:
"...Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир."
Бу оятда баъзи ишоратлар мавжуд. Гўё Аллоҳ таоло айтадики: «Одам жаннатда абадий қолишни хоҳлади, Мен унинг ер юзига тушишини хоҳладим. Бас, Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Иблис ғоят иззатли, яхшилик тимсоли бўлган котиб фаришталарга бошлиқ бўлишни хоҳлади, Мен эса унинг кофир ва фожирларга бошлиқ бўлишини хоҳладим. Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Қобил Одам алайҳиссалом фарзандларининг энг азизи, шарафлиси, энг яхшиси бўлишни хоҳлади, Мен эса уни уларнинг энг ёмони бўлишини хоҳладим. Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Нуҳнинг қавми Нуҳни қавмнинг энг хорроғи бўлишини хоҳлади, Мен эса у зот уларнинг энг азизи бўлишини хоҳладим. Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Подшоҳ Добил Нуҳни ҳалок қилишни хоҳлади, Мен унинг ўзини ҳалок қилишни хоҳладим. Бас, Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Фиръавн Мусони ҳалок қилишни хоҳлади, Мен Фиръавнни ҳалок қилишни хоҳладим. Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Абу Жаҳл пайғамбарликнинг Валид ибн Муғирада бўлишини хоҳлади, Мен эса пайғамбарлик Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да бўлишини хоҳладим. Менинг хоҳлаганимдек бўлди. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари Юсуфнинг қудуқ тубида бўлишини хоҳлашди, Мен эса у зотнинг Мисрга подшоҳ бўлишини хоҳладим. Менинг хоҳлаганимдек бўлди, уларнинг хоҳлаганидек эмас».
"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Мазҳабсизлик динсизликка олиб боргувчи кўприкдир.
Сиёсатдан
заррача тушунчаси бўлмадан, уни билишни
даъво қилаётган кишини ҳақиқий сиёсат вакиллари билган ҳолларида унга эътибор
қаратмаганларидек, йўлида учраган гуруҳга мен сизларнинг сафларингизданман деб
халоиқни алдашга уринаётган киши билан ҳам ҳеч кимнинг иши йўқ. Ислом
динидаги бирор ҳақ мазҳаб йўлидан юрмасдан қайси гуруҳни кўрса мен сизларданман
деб алдаб, мазҳаблар орасида сарсон кезиб бемазҳаблик йўлини тутган киши
ҳаммадан ёмонроқ ва тубанроқдир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА!
Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — Онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр Ота — Онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
— Мен сендан Ота — Онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — Онанг борми? Қилаётган дуоларингда Ота — Онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, Ота — Онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй Ота — Онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, Ота-Онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...!!!
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Она дуоси - ижобат.
Бани Исроилда Журайж исмли обид киши бўлиб, тижорат
билан шуғулланарди. Инсонлар уни омонатгўйлиги, тўғри сўзлигига ишонар ва яхши
кўрар эдилар. Бир қанча вакт тижорат қилганидан кейин ибодатга муҳаббат қўйиб
бир савмаъа (яҳудийлар ибодат қиладиган бино) қуриб унда Аллоҳга ибодат қила
бошлади. Журайж
одамларга аралашмай, савмаъасида кундузлари рўза тутиб, кечалари ибодат
қиларди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Порахўрлик лаънатланган.
Порахўрлик, бошқаларни молини ноҳақ ейиш қанчалик
ёмон иллат экани ҳаммамизга малум. Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръони Каримда ҳалол бўлиши керак
нарсаларни ҳалол қилди, ҳаром бўлиши керак нарсаларни ҳаром қилди.Мусулмон
одам учун ҳалол нарсани талаб қилиш, ҳалолдан молу мулк топиш фарздир. Аллоҳ
таоло ҳалол қилган нарсани шариатда кўрсатилган ҳалол қилинган йўл билан топиб
фойдаланиши керакАллоҳ таоло Нисо сураси 29-оятида: “Эй иймон
келтирганлар, бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йул билан еманг”, деб марҳамат қилади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
РУҲЛАР САФАРБАР ҚИЛИНГАН АСКАРЛАРГА УХШАЙДИ
900. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Руҳлар худди сафарбарликка чақирилган аскарларга ўхшайдилар. Улардан бир-бирини таниганлари улфат бўлади. Улардан бир-бирини инкор қилганлари ихтилофга тушади, деганларини эшитдим».
Шарҳ: Демак, кишиларнинг руҳлари мана шу ҳадиси шарифда баён қилингандек ҳолатда бўлар экан. Руҳлари бир-бирларига ёққан одамлар ошна-оғайни бўлиб, дўстлашиб, бирга бўлишар экан. Руҳлари бир-бирига ёқмай, ихтилоф қилган одамлар эса ҳар хил ноқулай ҳолатларга тушишар экан.
Бу ҳадиси шарифда руҳлар жисмлардан олдин яратилгани ва улар икки тоифадан: улфат бўладиган ва ихтилоф қиладиганлардан иборат экани баён қилинмоқда.
Мазкур руҳлар соҳибларининг жасадлари бу дунёда учрашиб қолсалар, руҳларининг ҳолига қараб, улфат бўлар ёки бир-бирига ихтилоф қилар эканлар.
Ҳақиқатан ҳам, бу дунёга назар соладиган бўлсак, яхшилар яхшилар билан ва ёмонлар ўзига ўхшаганлар билан жуда осонлик ила топишиб оладилар.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ЭНГ КОМИЛ ШАХС МУҲАММАД
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– бутларга сиғиниб юрадиган одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга ўргатдилар;
– тиллари сўкишдан бошқа нарсани билмаган миллатни зикрга ўргатдилар;
– қўллари қиличдан бошқа нарсани тутмаган инсонларга қалам ушлатдилар;
– қаҳрга тўлган инсонлар қалбига шафқат уруғини сочдилар;
– ўзаро урушиб юрган қабилалар ўртасини тинчлик риштаси билан боғладилар;
– гўзал хулқ ила инсонларни зулматдан нурга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқдилар.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Шукри қабул қилинган киши.
Бани Исроилда насаби улуғ,
хуш феъл, саёҳат-сафарга чиқишни яхши кўрадиган бир киши кунлардан бирида сафар
қилиб, саҳрода кетаётганида қаттиқ чанқади ва сув қидириб бир қудуқни топди.
Лекин унинг суви чуқурда эди. Қудуқдан сув олишга арқон, челак топа олмай,
қудуққа ўзи тушиб қониб-қониб сув ичди. Аллоҳга ҳамд айтиб, бирор илон чақиб
олмасидан ёки нохуш воқеа содир бўлмасдан
олдин тезда қудуқдан чиқиб олай деб чиқиб қараса, чанқаганидан тилини
осилтириб чанқоғини босиш учун қудуқ атрофидаги ҳўл тупроққа тилини теккизиб
турган итни кўриб қолди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ЯХШИЛИК МУСОБАҚАСИ
Кунларнинг бирида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу камбағал кекса аёлнинг ҳолидан хабар олгани борган эди, кампир:
– Ҳозиргина бир киши келиб, ул-бул нарса бериб кетди, – деди.
Бошқа сафар Умар розияллоҳу анҳу яна шу кампирга ҳадялар олиб келди. Кампир яна ўша сўзни айтди. Шундан сўнг ҳазрат Умар ким экан, эҳсон қилишда мендан ўзиб кетаётган киши, деб ўша дарвозани пойлашга тушди.
Бир маҳал юзини тўсган бир киши пинҳона келиб, эҳсонларини бериб кетди. Умар розияллоҳу анҳу шошиб унинг ортидан эргашди. Бориб юзидан пардани олиб қараса, бу пешқадам зот – Абу Бакр розияллоҳу анҳу экан. Умар розияллоҳу анҳу:
– Аллоҳга қасамки, бу эзгуликда сиздан бошқаси мендан ўзиб кетмаслигини билар эдим, – деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
imon.uz
Фолбинларга ишонманг.
Фол очтириш, фолбинлик билан шуғулланиш соф
эътиқодимизга зид бўлган амал бўлишига қарамасдан афсуслар бўлсинки
жамиятимиздаги баъзи кишилар бу ишга ружу қўйишган. Динимизда фолбинларга
ишонишдан қаттиқ қайтарилган ва буни ширкка тенглаштирилган. Чунки, фолбин
ғайбни билишини даъво қилади, фолбинга борган эса, бунга ишонади ва оқибатда
иккиси ҳам оғир гуноҳкор бўлади. Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири
борасидаги илмлар фақатгина Аллоҳ таолога хосдир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Расулуллоҳга мактуб
Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФдан парча
🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.
Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.
Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.
Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.
Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.
imon.uz
Ёш авлодни китоб мутолаасига жалб этишнинг самарали услуб ва воситалари.
Ёшлар
келажагимиз, эртанги кунимизнинг суянчиғи бўлганлиги боис, уларни баркамол этиб
тарбиялаш, қалбларида ватанга садоқат, азалий қадриятларга чуқур эҳтиром
туйғусини сингдириш, улуғ алломаларимизни илмий меросларидан озуқаланишларида
ёрдам қўлимизни чўзишимиз лозим.
Фарзандларимиз
қалбида китобга муҳаббатни ёшлигиданоқ уйғотиб боришимиз мақсадга мувофиқ. Зеро
гўдаклигидан илм ўрганишга одатланга ёш ниҳол зурриётларимиз, умрини охирги
дамларигача илму-маърифат булоқларидан сув ичишда бардавом бўлади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
ОДОБ ВА ЯНА ОДОБ...
Имом Моликнинг суюкли шогирди Шайх Абдураҳмон Қосим илм билан амал ҳақида гапира туриб: “Мен йигирма йил Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида юрдим. Шундан ўн саккиз йилида у зотдан одоб ўргандим, икки йил илм олдим. Энди афсусланаманки, ўша икки йилда ҳам одоб ўрганишим лозим экан”, деган.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
НАМОЗДА ҲУЗУР БОР
Бир куни саҳобалар қизиқиб:
– Ё Расулуллоҳ! Қандай қилиб намозда узоқ муддат туриб қоласиз? – деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сизлар дунё неъматларидан топадиган ҳузур-ҳаловатдан зиёдасини мен намозда топаман, – дедилар.
@imon.uz