Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ТИЛИНГИЗ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН ҲЎЛ БЎЛИБ ТУРСИН!
• Абдуллоҳ ибн Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига (савол) сўрагани келдилар. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхши?” деди.
“Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани” дедилар.
Бошқаси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг” деди.
“Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин” дедилар”.
(Термизий ривояти)
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Сахийликнинг мукофоти.
Бани Исроил қавмида фақир ва
муҳтожларга қарз бериб, уларга ёрдам қиладиган Абдурраҳмон исмли солиҳ, қалби
очиқ, машҳур тижоратчи киши бор эди.Кунлардан бирида унинг
эшигини бир киши таққиллатиб, тижароти зарарга кетганлиги учун ҳеч вақоси
қолмаганини ва савдо қилишга қарз бериб туришини илтимос қилди. Абдурроҳмон у
сўраган маблағни бериб, қарзни қайтариш вақтини тайин қилди.Бир оздан сўнг бошқа киши
келиб, уйланишга пул бериб туришини сўради.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅️
☪️ /channel/imonuz
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
Агар менга Фирдавс жаннатига кириш билан икки ракат намоз ўқиш ўртасида танлаш ихтиёри берилса, икки ракатни танлаган бўлардим. Чунки икки ракатда Роббимнинг ҳаққи бўлса, Фирдавсда нафсимнинг насибаси бордир.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".
Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".
Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".
Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.
Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".
"Фазоилул аъмол" китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ЧИВИН МЎЪЖИЗАСИ
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади: «Эй инсонлар! (Сизларга) зарбулмасал қилинди. Бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингизнинг барчаси бирлашганда ҳам, бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб этилувчи (бутлар) ҳам заифлик қилурлар» (73-оят).
400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскоп орқали таҳлил қилинганда, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги (марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак) борлиги маълум бўлди.
Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган бўлиб, унда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб оларкан. Чивинда қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумчасида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.
Субҳаналлоҳ!
Ё Аллоҳ, Сен ҳар нарсага қодирсан
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Расулуллоҳнинг жаннатдаги энг яқин қўшниси.
Ислом дини етимларни кафилликка олишга,
меҳрибонлик кўрсатишга, яхшилик қилишга буюрган ва бу иш учун улкан ажрларни
ваъда қилган. Аллоҳ таоло Қуръонда етимни кафилликка олишни яхшиликлар қаторида
санаб, мусулмонларни етим ва муҳтожларга меҳрибон бўлишга чақириб шундай деган:
“Ота-онага, қариндошларга, етимларга яхшилик қилинглар” (Нисо сураси,
36-оят).Сахл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундоқмиз», деб
кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар», деганлар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ФАХРИЙ ИМОМ ЗИЁРАТИДА
Ташриф давомида узоқ йиллар диний соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган "Фахрий имом-хатиб" Абдумуталлиб домла Атабаев ҳолидан хабар олиниб, юрт тинчлиги, оила фаровонлигини сўраб дуойи хайирлар қилинди.
Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Энг гўзал хулқ эгаси
Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди.
Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар.
У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди.
Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар.
Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди.
Саҳобалар:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
– Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Аллоҳ билан гаплашган оми
Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар.
— Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман.
— Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх.
Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди.
Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди.
Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!»
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
“У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзалроқ ҳеч нарсани асло кўрмаганман...”
14. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ичида юзи энг гўзали, хулқи энг гўзали эдилар, новча ҳам, пакана ҳам эмас эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, елкалари кенг, сочлари кўп – қулоқлари юмшоғига тушиб турадиган киши эдилар. У зотни қизил рангли кийимда кўрдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзалроқ ҳеч нарсани асло кўрмаганман», дейилган.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
25. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунарли бўлиши учун сўзни уч марта такрорлар эдилар”.
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
26. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни шундай (дона-дона) гапирар эдиларки, агар сановчи санаса, санаб улгурарди”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
28. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим". Термизий ривоят қилган.
Бошқа ривоятда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари фақа табассумдан иборат эди", дейилган. Термизий ривояти.
46. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари нақши уч сатр” “Муҳаммадун” – бир сатр, “Расул” – бир сатр ва “Аллоҳи” – бир сатр эди”.
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
56. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда ҳеч қачон "йўқ" демаганлар". Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
86. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадя қабул қилар ва унга яраша мукофот берар эдилар". Бухорий ривоят қилган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам” китобидан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИ
Агар бирор киши “Аллоҳ таолонинг бандаларига муҳаббатининг бирор далили борми? Яъни Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир, карамлидир, лекин муҳаббатли эканига бирор далил борми?" деб сўраши мумкин.
Бунга уламолар кўплаб далилларни келтиришган. Мисол учун, ҳамма тушунадиган оддий мисол: “Қачон бандада муҳаббат бўлса, у ўз маҳбубига қанча кўп яхшилик қилса ҳам, уни оз деб билади. Бунинг акси ўлароқ, агар маҳбубидан бирор арзимас ва оз туҳфа олса ҳам, уни қадрли ва жуда кўп деб билади.
Бу Аллоҳ таоло ва банда орасида ҳам борлиги Қуръони каримда баён этилган. Аллоҳ таоло бандаларига дунёда минглаб, балки ундан-да зиёда неъматлар билан сийлаган бўлса ҳам, лекин Қуръони каримда марҳамат қилади:
قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ
«Сен: “Дунёнинг матоҳи оз” деб айт» (Нисо сураси, 77-оят).
Маҳбуб тарафидан бўлгани учун бандалар қисқа умрларида ўз ҳожатларидан ортиб, Аллоҳ таолони ёд қилсалар, ибодатни тўкис адо этсалар, муродлаарига эришади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар», (Аҳзоб сураси, 41-оят).
Субҳаналлоҳ! Маҳбубидан бўлган амални кўп деб, ўзи берган неъматларини оз деб марҳамат қиляпти Раббимиз. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган муҳаббатининг далилидир.
Бошқа ояти каримада марҳамат қилинади:
اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ ءَامَنُو
«Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир», (Бақара сураси, 257-оят).
Субҳаналлоҳ! Қандай бахт ва саодат, Аллоҳ таолонинг марҳаматики, бир сўз билан Буюк Раббимизга иймон келтирганларга Ўзининг муҳаббатини эълон қиляпти.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ТОҒ ЭТАГИДАГИ ДЎСТЛАРИМ БИЛАН ҚОЛИШНИ ХОҲЛАРДИМ...
Мана бу инсон Ҳамза розияллоҳу анҳу. Бу киши исломни қабул қилганидан кейин заифҳол мусулмонлар бағрига ҳам шамол тегди. Вафодор дўст айрилиқ лаҳзаларини қандай қилиб айтиб бера олади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Уҳудда шаҳид бўлганлар орасида қалбларининг энг тубидаги изтироблар ила юрар эдилар. Ўлганлар ичида суюклиси Ҳамза розияллоҳу анҳуни кўриб қолдилар. Кўзларидан жимгина ёшлар оқа бошлади. Оёқлари болалиқдаги дўсти томон юрди. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг муборак танаси олдига келиб, у зотга нималар қилишганини кўриб йиғлаб юбордилар.
Жанг майдонидан қайтиб, Мадинага киришлари билан ансория аёлларнинг ҳалок бўлган яқинлари учун йиғлаётганларини эшитдилар. Шунда Ҳамзани эсладилар. У билан қон-қардош эканларини, бирга ўтган хотиралари, ўтмишларини эсладилар. Унинг бўғиқ овозини, шижоати, ҳамиша олдинги сафда бўлишини эсладилар. Унга йиғлайдиган одам йўқлигини эсладилар. Улкан ҳасрат ичида қолган эдилар. "Ҳамзанинг йиғлайдиган кишиси йўқ”, деганларида бу ҳасрат худди маҳзунлик бўронига ўхшар эди. Ҳатто йиғлашда хам бу буюк зотнинг вафоси кўриниб турарди. Неча кунлару неча кечалар ўтса ҳам Жанобимизнинг хаёлларидан ўша гулгун чеҳралар, Уҳудда шаҳид бўлган зотларнинг юзлари, Ҳамза ва кечагина суҳбатдошлари бўлган бошқа саҳобаларнинг сиймолари кетмасди. Узун кунлар ҳам эсдан чиқара олмайдиган бир ҳасрат ичра “Аллоҳга қасамки, мен тоғ (этагидаги) дўстларим билан биргаликда қолишни хоҳлардим”, деганлар. У зот алайҳиссалом саҳобалари билан бирга бўлишни, Ҳамза билан бирга вафот этишни хоҳладилар.
«Буюк шахсият» китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
#Видео
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
📖 Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этмоқда
➡️ Батафсил
📺 Ахборот 24 | Ҳожиларимиз маънавият тарғиботчиси сифатида хайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар
➡️ Батафсил
💬 Юздан зиёд хонадонга кирилди
➡️ Батафсил
🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси халқаро форумда муваффақиятли қатнашди
➡️ Батафсил
🌙 Юртимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади
➡️ Батафсил
✅ Ҳалол меҳнат элда азиз ва мукаррам қилади
➡️ Батафсил
📢 Халқаро анжуманга барчани таклиф қиламиз!
➡️ Батафсил
🕋 Ҳожиларимиз ташаббуси юртдошларимизни мамнун этмоқда
➡️ Батафсил
🕌 Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув
➡️ Батафсил
☪️ Қорақалпоғистондаги имом ва ҳожилар маънавият тарғиботида фаол
➡️ Батафсил
🗣 “Эшон суфи бобо” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди
➡️ Батафсил
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
ТАРИХДАГИ ЭНГ КУЧЛИ УЗР...
Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди.
Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз, деб айтишга ҳам ботина олмаймиз.
Узр сўраш юқори савиядаги маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Diyor yangiliklari
"Yangi O'zbekistonning fidoyisi bo'lib, ma'naviyat targ'ibotchisiga aylanamiz" shiori ostida o'tkazilayotgan tadbirlar
Manba: JizzaxMTRK
Yaqinlaringizga ham ulashing!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Зино, фаҳшга яқинлашма, авратларингни сақла!
"Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир". (Исро, 32). Айтинг: «Келингиз, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб берай: Унга бирор нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз, болаларингизни қашшоқликдан (қўрқиб), ўлдирмангиз - Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз - фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, пинҳонасига ҳам яқинлашмангиз, Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир». (Анъом 151). (Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Mўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклар) дан куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек одатда кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ... Яна, яширган зийнатларини билдириб, оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз. (Нур: 30-31).
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
– Мол-дунё ризқнинг энг қуйи даражасидир.
–Офият ризқнинг энг олий даражасидир.
–Фарзандлар салоҳияти - ризқ турларининг энг афзалидир.
– Оламлар Роббисининг розилиги эса ризқнинг мукаммалидир.
Аллоҳ ризқларингизга барака, жисмларингизга офият берсин, фарзандларингизга салоҳият ато этсин. Сизлардан рози бўлсин.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Жонига қасд қилиш - жаннатни ҳаром қилиш..
Бизларга умр неъматини берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Ҳидоят йўлларини ўргатган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
дуруду саловатлар бўлсин!
Инсон ўзига берилган барча илоҳий неъматларга доимо шукр қилиши, ҳаётда
дуч келадиган ҳар қандай синов, қийинчилик ва мусибатларга сабр қилиши ва Аллоҳ
таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим.
Минг бор афсуслар бўлсинки шундай тинч, осуда кундан-кунга ривожланиб
бораётган, жаннатманонд юртимизда баъзи шахслар сабрсизлик қилиб, берилган ҳаёт
неъматига шукр қилиш ўрнига, ўз жонига қасд қилаётганлари барчамизга сир эмас.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
МАЪНАВИЯТЧИГА АЙЛАНГАН ХОЖИЛАР.
Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборовнинг хожилар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Бугун, 24-сентябрь куни Меҳмонхон домла Жабборов Зомин туманига ташриф буюриб , 2024-йилги Ҳаж амалларини бажарган хожилар билан йиғилиш ўтказиб, талаб ва таклифларини эшитдилар. Оилавий масалалар ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Жумладан, Ҳожилар билан ҳамкорликда, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган оилалар, ҳамда ажрим ёқасидаги, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб уларга моддий ёрдам берилди.
Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлишиб, хайрли дуолар қилишди.
Унутилган суннатларни иҳё қилинглар
Уйдан чиқишда самога назар ташлаш
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки уйимдан чиқсалар, албатта нигоҳларини осмонга қаратардилар ва: “Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар”. (Бу онамизнинг асл исмлари Ҳинддир)
Маъноси: Аллоҳим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоятлари.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
АЛЛОҲ ҲАМРОҲИМ ЭДИ
Ҳомид Асвад Иброҳим Хавос розияллоҳу анҳу билан саҳрода бирга бўлиб қолди. Улар дарахт остида тунадилар. У жойда ваҳший ҳайвонлар бор эди. Ҳомид Асвад айтади:
“Мен дарахт шохига чиқиб олиб тонггача ухлай олмадим. Иброҳим Хавос эса бемалол ухлайверди. Ваҳший ҳайвонлар келиб унинг бошидан оёғигача ҳидлаб чиқди. Кейин эса ҳеч қандай зарар қилмасдан қайтиб кетишди. Эртаси куни бир қишлоқ масжидида тунаб қолдик. У жойда Иброҳим Хавоснинг юзига тахтакана ёпишиб олиб чақа бошлади. Ҳамроҳим инграй бошлади.
– Ажабо, – дедим, – кеча арслонлар келиб ҳидлаб кетди, аммо зарар қилишмади. Бугун эса тахтаканалар озор бермоқда...
Иброҳим Хавос жавоб берди:
– Ўтган кеча Аллоҳ азза ва жалла ҳамроҳим эди. Бугун эса ўзим билан ўзим бўлиб қолдим.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
УЧ ТОИФА ОНА
1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.
2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.
3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook
Жаннат кийимларини кийиш
Мусулмон киши саховатли, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзувчи,
дунёда яхши амаллар қилиб охиратда Аллоҳнинг улкан мукофатларини қўлга
киритишни мақсад қилиши лозим.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси
бир мусулмон кийими йўқ мусулмонга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши
кийимларидан кийгизур. Қайси
бир мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари ила
таомлантирур.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/