imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ИСЛОМ ЭЗГУЛИК ВА ТИНЧЛИК ДИНИ

Ҳакимжон домла АЛИБОЕВ
Жиззах шаҳар "Набижон" жоме масжиди имом-хатиби

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

«Йил имоми – 2024» кўрик танловининг вилоят босқичи

Бугун 23-сентабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жиззах вилоят босқичида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 13 нафар имом-хатиблар қатнашди. Мусобақада
1-ўрин Жиззах шахар “Набижон” жоме масжиди имом-хатиби Алибоев Ҳакимжон домлага насиб қилди.

2-ўрин Зарбдор тумани “Эломон” жоме масжиди имом-хатиби Мусурмонов Шавкат домлага насиб қилди.

3-ўринга Фориш тумани “Уҳум” жоме масжиди имом-хатиби Абдиев Сардор домла муносиб кўрилди.

Вилоят босқичи саволлари 4 та йўналишда бўлиб, унда имомлар 1-тафсир, 2- фиқх, 3-ақоид, 4- ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари асосида тузилган саволлар билан баҳоланди.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#xabar #imom_termiziy
✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?

Ким ғийбат қилиб қўйса, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, савобини ғийбат қилинганга бағишласин. Бу зарурдир. Солиҳлардан бирининг тушида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги маънода насиҳат қилиб шундай деган эканлар: "Ҳақиқатда, Қиёмат куни кишининг қилган ғийбати ва тиловатининг савоби Аллоҳ таоло ҳузурида ёнма-ён тургай. Шу боис биз ўқилган тиловатнинг савоби гапирилган ғийбатнинг зарарига, шоядки, каффорат бўлса, деб умид қиламиз". Доно киши ғийбат қилингани учун хафа бўлмайди. Ахир Аллоҳ ғийбат туфайли озор кўрган кимсанинг тенг ярим гуноҳларини кечиришини айтган-ку! Аммо ўзларининг яхшиликларини гапириб, тариқат аҳлини қоралайдиганлар билан муриднинг дўстлашиши дуруст эмас. Бу унинг шаънига ярашмайдиган ишдир. Солиҳлар бу тоифа одамларнинг ботин оламлари одатда хароб бўлишини айтиб ўтганлар. Диндош биродарининг йўқлигида унинг ғийбат қилинишига гувоҳ бўла туриб бунга бепарволик қилиш мумкин эмас. Аксинча, қоралаётган одамлардан уни ҳимоя қилиб, ёнини олмоқ зарур. Бундай ҳолатда ҳатто сукут сақлаш ҳам розилик аломати бўлиб, бу ўша ўз биродарини камситиш билан баробар бўлиб қолади. Ахир мусулмоннинг асосий бурчларидан бири диндош дўстини ғийбат ва намиймадан ҳимоя қилиш эмасми? Яҳё ибн Муоз ар Розий қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Сенда мусулмонга фойдаси етадиган уч хусусият бўлсин: агар унга фойда келтиролмасанг, лоақал зарар берма; агар уни хурсанд қилолмасанг, лоақал ранжитма ва агар уни мақтай олмасанг, лоақал қоралама". Нақл қиладиларки, бир кун Иброҳим ибн Адҳам қаергадир меҳмондорчиликка борган
эканлар, иттифоқо чақирилган меҳмонлардан
кимдир вақтида етиб кела олмабди. Ҳозир бўлганлардан бири иккинчисидан:
- Фалончи нимага ҳанузгача етиб келолмади? - деб сўраган экан, шериги:
- Семиз одамнинг юриши қийинроқ бўлади,
шунинг учун бўлса керак! - деб жавоб берибди.
Бу гапни эшитган Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу дарҳол бу уйни тарк этиб, уч кунгача ҳеч нарса емабдилар. Орадан бир қанча вақт ўтганидан кейин шундай деган эканлар:
- Бир мўмин ғийбат қилинган жойда ҳеч чидаб ўтиролмайман.
Яна бир дафъа Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу уйларига меҳмон таклиф қилган эканлар. Овқатланиш бошланганида таклиф этилганлардан баъзилари кимнидир ғийбатлай бошлашибди. Шунда Иброҳим Адҳам уларга қарата:
- Биздан илгари яшаганлар одатда аввал нон, сўнг гўшт ердилар. Сизлар эса, аксинча, аввал гўшт еб, кейин нонга қарайсизлар, шекилли, - деб, бирга таомланишдан бош тортибдилар. Барча солиҳларнинг эзгу одатларидан бири шу эдики, мабодо диндош бирдарларидан бирлари ғийбат нишонига айланиб қолгудай бўлса, албатта, уни ҳимоя қилишар, иложи борича унинг шаънига ўзларининг оқлов сўзларини аямас эдилар. Аллоҳ ризосини излаганлар озгина бўлса-да бирон важу сабаб топиб биродарларининг шаънига айтилган таъна-маломатни қайтаришга ҳаракат қилганлар. Масалан, кимдир бирор-бир дин олими ё аҳли тариқат ҳақида, айтайлик: "У ўзи қанақанги мағрур одам? Бирор бир маросимга қилинган таклифга эътибор бермаса, ҳатто одамларнинг тўйида ҳам қатнашишни ўзига муносиб кўрмаса!" деб маломат қилгудай бўлса, солиҳ кишилар дарҳол бу гапга ҳеч бўлмаганда: "Бизнингча, у бу ишни ё ўз нафсини жазолаб, тарбиялаш учун қиляпти, ё ўта тортинчоқлиги сабабидан бўлса керак", деб жавоб қайтарган бўлардилар. Аллоҳ, саодатли қилган кимсалар бирор-бир номаъқул хатти-ҳаракат қилгувчи кимсани кўрсалар, одатда унга нисбатан ҳеч иккиланмай ўзларининг зоҳирий норозиликларини изҳор этадилар, шунинг баробарида, кўнгилларида унинг гуноҳи кечирилишини тилаб унга Аллоҳдан тавфиқу ҳидоят сўрайдилар. Бахтсиз кимсалар эса бундай ҳолда кишининг қоқилиб-суринишидан қувониб, унинг муҳокамасига киришиб кетадилар ва бу билан дарҳол унинг шаънига доғ туширишга интиладилар. Чин мўмин кишининг феъли шундай бўладики, у ўз биродарининг камчилигини бошқалардан пинҳон тутиш мақсадида панду насиҳатини хам иложи борича холи, якка ҳолатда қилади. Холис ўйлайдиган бўлсак, бундан бошқача йўл тутиш мумкин ҳам эмас-ку ахир!..

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!

    Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ  йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир. Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

«Сизларнинг энг ёмонингизни айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Аллоҳнинг расули, – дейишди. – Одамларга ғазабини сочган ва одамларнинг ғазабига учраган киши, – дедилар. – Ундан ҳам ёмонроғини айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Аллоҳнинг расули, – дейишди. – Хатони кечирмаган, узрни қабул қилмаган, гуноҳни афв этмаган киши, – дедилар.»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.
imon.uz:
Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz ▶️YouTube  ✈️Telegram🔵Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ҚАБРДА МУНКАР НАКИР САВОЛИ.

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабимизга кўра, инсон дунёдан ўтиб қабрга кирганда Мункар ва Накир номли икки фаришта томондан сўроққа тутилиши ҳақдир. Бу масалада аҳли сунна вакилларининг барчаси, салафлару халафлар фикран муттафиқ. Мазҳаббошимиз имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:و سوال منكر و نكير حق كائن فى القبرМункар ва Накирнинг қабрда саволи ҳақдир, қабрда бўлади. (ал-Фиқҳ ал-акбар).
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

​​МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ...

Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир.
Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...

Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.

Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим:
1. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
2. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
3. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
4. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
5. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.

Дўстларингиз билан улашинг!

🌐imon.uz ▶️YouTube  ✈️Telegram🔵Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир набийнинг шаксиз қабул бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўша дуоларини (бу дунёда) қилиб бўлдилар. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етгувчидир».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

("Ҳадис ва ҳаёт"дан)

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz ▶️YouTube  ✈️Telegram🔵Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ГЎЗАЛ ХОТИМА АЛОМАТЛАР.

1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир", деб айтганлар.(Ибн Можа ва Термизий ривояти).Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РИЗҚИМИЗГА АЛЛОҲ КАФИЛ

Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссаломга ваҳий нозил қилинаётганида унинг қалби аҳли оиласининг ҳолати билан чалғиб қолади. Шунда Аллоҳ таоло унга асойи билан бир харсангни уришни буюради. Мусо буйруқни бажарганида харсанг ичидан иккинчи бир харсанг чиқади. Уни ҳам асо билан урганида учинчи харсанг, учинчи харсангни ҳам унганида унинг ичидан митти қурт чиқади. Ана шу қуртнинг оғзида озуқаси бор эди.
Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан қуртнинг: “Мени унутиб юбормай эслаб турган Зот ҳар қандай айбу нуқсондан покдир”, деб айтганини эшитади (“Тафсирур Розий”, “Тафсирул Алусий”).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Бир кишининг кўнгли қўрқувли бўлса, ярамас сўз тилига келмас. Ўша қўрқув шаҳват ўтини сўндиргай, дунё севгисини ичидан чиқаргай. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқса, ҳамма нарса ундан қўрқгай. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқмаса, ҳеч кимса ундан қўрқмагай... Қулнинг Аллоҳдан қўрқиши Аллоҳни билгани қадарлидир.

"Тазкират ул-авлиё"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Осмондан олтин, кумуш ёғмайди.

Ислом дини
бандани ризқу рўзи йўлида ҳалол касб-ҳунар қилишига ундайди. Аллоҳ таоло жума
сурасининг 10-оятида марҳамат қилади: “Бас,
қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз!”.Ушбу оятда Аллоҳ таоло
мўмин-мусулмонларни ер юзига тарқалиб ҳалол йўл билан ризқ топишларига тарғиб
қилмоқда ва бу ишни Аллоҳ таолонинг фазли, деб номламоқда.Зубайр ибн
Аввом розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинган ҳадисди:“Расулуллоҳ
соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Бировингизнинг
арқон олиб, елкасида бир боғлам ўтин олиб келиб сотгани ва бу билан Аллоҳ унинг
шаънини сақлагани беришса беришмаса, одамлардан тиланганидан яхшироқдир”,
дедилар”, дейилган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Кўп истиғфор айтсангиз:

1. Ғамингиз кетади,
2. Қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. Саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. Барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. Само эшиклари сизга очилгай,
6. Дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)

2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)

3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

4. Астағфируллоҳал азийм,
аллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюму ва атубу илайҳ


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

НАМОЗДА ҲУЗУР БОР

Бир куни саҳобалар қизиқиб:
– Ё Расулуллоҳ! Қандай қилиб намозда узоқ муддат туриб қоласиз? – деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сизлар дунё неъматларидан топадиган ҳузур-ҳаловатдан зиёдасини мен намозда топаман, – дедилар.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Тинчлик - бебаҳо неъмат !

Тинчлик Аллоҳ таоло
тамонидан бандаларга ато этилтаган неъматларнинг энг бебаҳо, энг зарури
ҳисобланади.Тинчлик,
инсонпарварлик ва раҳм-шафқат дини бўлган ислом дини ҳеч қачон зўравонликни,
бировлар жонига қасд қилишни, адолатсизликни тарғиб қилмайди. Аллоҳ таоло
Қуръони каримни “Моида” сураси, 32-оятида: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик
ва қарокчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган кимса ҳудди
бутун инсониятни ўлдирган кабидир», 
Нисо сураси, 93-оятида эса «Ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси
жаҳаннамда абадий қолишдир» деб таълим беради.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Халқаро_илмий_анжуман

📣Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.

🔰 Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:


✅Термиз ҳадис мактаби;
✅Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
✅Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни;
✅Имом Термизийнинг “Сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
✅Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси;
✅Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни;

Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024
📍Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.


🌐Батафсил: ➡️
https://termiziy.uz/uz/news/1741

📗 Тезисларни юбориш учун э-манзиллар:
📩termiziycenteruz@gmail.com
📲 Телеграм:➡️ @imomtermiziy2024
📞+998915899034

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

МЎМИНЛАР ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРАДИ

«У Кунда баъзи юзлар яшовчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир» (Қиёмат сураси, 22–23-оятлар).
Одатда подшоҳлар халққа ўзини намойиш қилмай, фақат яқинларигагина кўринадилар. Улар қайсидир инсонга яқин бўлишса, ўртадаги тўсиқни олиб ташлайдилар. Подшоҳларнинг ўртадаги тўсиқни олиб ташлаб, кимгадир кўриниш беришлари, унга берилган инъомлардан устундир. Аллоҳ таолонинг ўз дўстларини жамолини кўришга муяссар қилиш билан сийлаши ва унга шу билан фазл кўрсатиши мумкин. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан сифатламаймиз. Чунки кайфият суратга эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади.

("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Язид ибн Майсара айтади: Инсон еттита сабабга кўра йиғлайди:
1. Қувонганидан.
2. Маҳзунлигидан.
3. Қўрққанидан.
4. Қийналганидан.
5. Риё қилиб.
6. Шукур қилиб.
7. Аллоҳдан қўрққани учун.
Фақат Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи кўз ёшгина тоғлардек жаҳаннам оловини ўчира олади.
@imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи:
1. Азб
2. Расуб
3. Михзам
4. Қалъий
5. Маъсур
6. Ҳатф
7. Баттор
8. Қузайб
 
• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.
 
• Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.
 
• Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.
 
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага
 
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар.

Дўстларингиз билан улашинг!

🌐imon.uz ▶️YouTube  ✈️Telegram🔵Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz ▶️YouTube  ✈️Telegram🔵Facebook

🌐 /channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

БЕМОРЛИК АСЛИДА НЕЪМАТ

Соғликни йўқотиб, бемор бўлганда кўпинча тақдиримиздан нолиб қоламиз. Ҳатто «қайси гуноҳим учун бу дардга чалиндим», деб ношукрлик қиламиз. Бунданам ёмони, бирор душманимиз оғир дардга чалинса ич-ичимиздан севиниб кетамиз. Гўё, бизга душманлик қилгани учун Аллоҳ уни шу дардга мубтало қилган деб ўзимизга юқори бино қўямиз. Буларнинг ҳаммаси бизнинг эътиқодимиз сустлиги ва Аллоҳни яхши танимаслигимиздандир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Аллоҳнинг расули, – дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларимидан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради».

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти.
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

Энг афзал салавот


اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى الِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ * اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد .
Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд.
Маъноси: Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва ул зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

УЛУҒЛАР ШУНДАЙ БЎЛИШГАН

Ражо ибн Ҳайва айтади: «Умар ибн Абдулазиз Мадина волийси эканида менга деди:
– Эй Ражо, менга кийим сотиб олиб кел.
Мен унга 500 дирҳамга янги кийим сотиб олиб келдим. У кийимни ушлаб кўриб:
– яхши экан. Кошки нархи арзон бўлмасайди, – деди. Ражо айтади:
– Бир неча йил ўтиб Умар ибн Абдулазиз мўминлар амири бўлди ва менга деди:
– Эй Ражо, менга кийим сотиб олиб кел, – деди.
Мен унга беш дирҳамга оддийгина кийим сотиб олдим ва уни Умар ибн Абдулазизга бердим. У кийимни ушлаб кўриб деди:
– Яхши, кошки нархи қиммат бўлмасайди.
Мен: “Қандай қилиб Мадинада анча йиллар олдин 500 дирҳамга сотиб олган кийимнинг нархи арзон бўлиши мумкин? Ва ҳозир 5 дирҳамга сотиб олган кийим қандай қиммат бўлиши мумкин? – дедим.
Ражо айтади: “Мен бундан таъсирланиб йиғладим”. Шунда: “Нега йиғлаяпсан?” деб сўради Умар ибн Абдулазиз. Мен: “Сизнинг сўзингиз мени йиғлатди”, дедим.
У менга деди: “Эй Ражо! Менда орзу-истакли нафс бор. Ҳар доим бирор нарсага эришса, бошқасини истайди. Нафсим амакимнинг қизи Фотима бинти Абдумаликни истади, унга уйландим. Сўнгра нафсим амирликни истади, унга ҳам эришдим. Сўнгра халифаликни истади, уни ҳам қўлга киритдим. Ҳозир эса нафсим жаннатга муштоқ. Мен жаннат аҳлидан бўлишни умид қиляпман» (“Сиярул аълам ан-нубало”).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар.
Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар:
«Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Каналимизга аъзо бўлинг!


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ.

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал