АЁЛ..
Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўладиДалил:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!(Термизий ривояти.) Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.Далил:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!(Байҳақий ривояти.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСИ.
Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни тазаззулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Гиёҳвандлик оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб мажруҳ туғилмоқда, оилаларда ажрашишлар кўпаймоқда ва дунёда миллонлаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Энг афсусланарли жиҳати шундаки бу жирканч нарсага мубтало бўлган кимсаларнинг тузалиши жуда ҳам қийиндир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Ёлғончи мўмин ҳисобланадими?
Мўмин
киши тўғри сўзли, мушоҳадали, ҳар бир айтаётган сўзини аввал ўйлаб, ушбу гапи
ёлғон, бўҳтондан холи эканлигини таҳқиқлаб сўнгра ўрнини топиб гапириши лозим. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасини 105-оятида:«Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон
келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир», деб марҳамат қилган.Бу ояти
каримада аслида ёлғон фақат иймонсиз кофирларгина тўқийдиган амал эканлиги
уқтирилаяпди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
😎"УМРА - 2024" ЯНГИ МАВСУМИ БОШЛАНДИ!
🗣ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ ТОМОНИДАН "УМРА" ЗИЁРАТИГА БОРМОҚЧИ БЎЛГАН АЗИЗ ЖИЗЗАХЛИКЛАР УЧУН ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТНОМА:
🌙 Умра зиёратига борадиган зиёратчиларимизга ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинади. Сўнгра Мадина шаҳридаги Равзаи Муборак ҳамда бошқа мўътабар жойларни зиёрат қиладилар. 3 кун Мадинада бўлганларидан сўнг Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл оладилар.
⏺Макка шаҳрида ҳам ҳамюртларимиз муҳташам ва барча қулайликларга эга меҳмонхонага киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар билан кутиб олинади.
✅Маккада 8 кун давомида замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилда талбия билан Масжидул Ҳарамга йўл олишади ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришадилар.
«Мусулмонларнинг ташвишига шерик бўлмаган, дардлари билан оғримаган (киши) биздан эмас!» – дейдилар Пайғамбар жанобимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Бир кишини ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сен биздан эмассан», десалар, ул киши не иш қилсин?! Адо бўлади, хароб бўлади...
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга: «Келма ёнимга, ушлама қўлимни! Сен биздан эмассан!..» десалар, не қиламиз?!.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.
@mehrob_uz
Ислом динининг шундай ўзига хослиги борки, бу дин ҳар қандай кишининг бўйига, энига муносиб, лойиқ либосдир. Сир-асрорли, жозибали бир либоски, ҳар кимнинг қадду қоматига жуда ярашади! Ҳар кимни жуда чиройли қилади, қаноатлантиради, ҳар кимни тўғри йўлга бошлайди. Ҳеч қандай тизим бунчалик гўзал эмас! Бошқа тизимлар ё зиёлига хитоб қилади-ю, авом ҳеч нарсани тушунмайди; ё авомга хитоб этади-ю, зиёли асло қониқмайди. Аммо Ислом ҳар кимни қониқтирадиган, қаноатлантирадиган шундай бир мукаммал тизимки, инсон Исломга эргашдими, мана-ман деган профессорларнинг маърузасига зарурат қолмайди. Чунки бутун маҳсул-манбаъ Исломдан чиқади. Ислом маданияти – суннати санийядир.
Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
МОЛ ВА ЖОН ОМОНАТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўминдир. Муҳожир хато ва гуноҳлардан йироқ бўлган кишидир” (“Ромуз ал-аҳодис”).
Мўмин кишида шундай сифат бўлиши керакки, инсонлар унга молларию жонларини бемалол ишониб топширсинлар. Зеро, Пайғамбаримизни “Муҳаммадул амин” – “Ишончли, омонатга хиёнат қилмайдиган Муҳаммад” деб аташган.
Демак, бизларни ҳам одамлар ишончли киши деб билишлари керак.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Diyor yangiliklari
O'zbekiston Musulmonlar idorasi tashabbusi bilan hojilarimiz ishtirokida targ'ibot tadbirlari tashkil etilmoqda
Manba: JizzaxMTRK
Yaqinlaringizga ham ulashing!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
БЕСУННАТЛИК ФИТНАСИ!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Видео
ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА МАСЪУЛДИРЛАР!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌imon.uz 👉| @imonuz
Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
1. Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._
2. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.
3. Росулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.
4. Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.
5. Росулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
6. Росулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
7. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.
8. Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
9. Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.
10. Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
11. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
12. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.
13. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.
14. Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.
15. Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.
16. Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.
17. Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.
18. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
19. Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.
21. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).
22. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
23. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).
24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.
25. Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.
26. Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
27. Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
28. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.
29. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
30. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
31. Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.
32. Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
33. Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
34. Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
35. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.
Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#siyrat
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
✅Обуна бўлинг:
Rasmiy kanalimiz.
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
У БИЛАН БИР УЙДА ЯШАМАС ЭДИМ
Тобеин авлодининг пешволаридан ва Абдуллоҳ ибн Масъуднинг пешқадам шогирдларидан бўлган Алқама ибн Қайс ҳикоя қилади: Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Чиройли кўриниш учун танасига нақш (татиуровка) солдирган, юзидаги тукларни олган, олдирган, қошларини ўзи ёки бошқа бировга тердирган, тишларининг орасини очдирган ва шу йўсинда Аллоҳнинг яратганларни ўзгартирган аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, деган эди. Унинг бу сўзи Бани Асаддан бўлган Умму Яъқуб деган аёлга етиб борди. Бу аёл Қуръони каримни кўп ўқирди. Тўғри Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ёнига борди ва уларнинг орасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:
- Сиз шундай-шундай қилган аёлларни лаънатлабсиз, шундайми?
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънат этган кимсаларни мен нега лаънат этмаслигим керак? Шунингдек, бу Аллоҳнинг китобида
ҳам бор.
— Хўп, аммо мен Қуръони каримни бошидан сўнгига қадар диққат билан ўқидим. Аммо ундай нарсани кўрмадим-ку!
– Агар Қуръони каримни яхши ўқиганингда менинг айтганимни топган бўлардинг. Сен: “...Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у
сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир” ни ўқимадингми?
– Ўқидим, албатта.
– Расули акром ана шунинг учун юқорида тилга олинган нарсаларни тақиқлаганлар. Сиз ўйлайсизки, қилиниши мумкин эмас, деб айтган ишларингизни сизнинг аёлингиз қилмаяптими?
– Шундай ўйлаётган бўлсанг, ичкарига кириб яхшилаб қараб кўр! Шундан сўнг Умму Яъқуб Ибн Масъуднинг уйига кириб қаради, бироқ ўзи иддао қилган нарсаларнинг ҳеч бирини кўра олмади. Абдуллоҳ ибн Масъуд ундан:
— Ўзинг тахмин қилганларингдан қайси бирини кўряпсан аёлимда? - деб сўради. Умму Яъқуб:
- Ҳеч бирини кўрмадим, – деди.
Кейин Абдуллоҳ ибн Масъуд унга бундай деди:
– Агар аёлим сен тахмин этганинг каби бўлганида эди, мен у билан бир уйда яшамас эдим.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ сабр қилгувчи банданинг ёрдамчисидир..
Аллоҳ таоло инсонларга берган неъматларнинг ичида энг муҳим
бўлганларидан бири тинчлик-хотиржамлик ва соғлик-саломатликдир. Бежизга
ота-боболаримиз доим дуоларида тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатликни сўраб илтижо
қилмаганлар.Лекин Аллоҳ таоло бу дунёни синов-имтиҳон олами қилиб
яратган. Аллоҳ таоло ҳаётимиз мабойнида очлик, талофат, касаллик ва бошқа
мусибатлар билан бизларни имтихон қилишини Ўз каломида зикр қилган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Xalqaro_konferensiya
📢 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” номли халқаро илмий-амалий конференцияга барчани таклиф қиламиз
💬 2024-йил 15-16 октябрь кунлари дунё илм-фан намоёндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади.
📍Тошкент ва Хива шаҳарлари “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади.
🗣 Мазкур анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.
#hadis
АЛЛОҲГА ЭНГ СЕВИМЛИ АМАЛ
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амаллар Аллоҳга маҳбуброқ?" деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: "Оз бўлсада давомлироғи", дедилар" (Имом Бухорий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
Жиззах вилоятида фаолияти юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
Расулуллоҳ ﷺ ни кўрганмисиз!
- Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).
- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдила. (Муттафақун алайҳ).
- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).
- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).
- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).
- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).
- Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).
- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).
- Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).
- У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).
- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).
- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).
- "Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида
«Бутун тарих мобайнида дин ва дунёни баробар тутиб, унда юксак муваффақият қозона олган ягона инсон – Муҳаммад алайҳиссаломдир».
Майкл Харт.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Онанинг ўттизминг динорлик тарбияси..
“Робиъанинг отаси Фаррух ўғли Робиъа онасининг
қорнидалик вақтида Бани Умайянинг халифалик даврида Хуросон томон урушга
чиқади. Шунда Фаррух хотинига 30 минг динор қолдириб кетади. Кейин ўзининг юрти
Мадинаю Мунавварага
27 йил ўтгандан сўнг қайтиб келади. Отга миниб қўлига найза тутган ҳолида
келади ва уйининг эшигини найзаси ила тақиллатади. Шунда ўғли Робиъа чиқиб,
унинг найза ушлаб турганини кўради.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА УНДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРДАН АФЗАЛДИР
Бомдод намозининг икки ракъат суннати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савоби улуғлигини алоҳида таъкидлаган ва у зот ҳеч қачон тарк қилмаган нафл ибодатлардан ҳисобланади. Имом Муслим келтирган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Бомдод намозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир» Имом Аҳмад ривоятида: «Икки ракъат тонгги намоз дунёнинг барчасидан афзалдир», дейилган. Азиз биродарларим ва опа-сингилларим, бу ҳадисга эътиборли бўлайлик! Бомдод намозини адо қилишдан бизларни нима тўсяпти?! Ахир тонгги намоз дунë ҳаëтига солиштирганда жуда-жуда қисқа муддат-ку! Кечаси ярим тунда ухлаш дунёвий иш, тонг саҳарда уйғонишни истамаслигимиз ҳам дунёвий иш. Шундай эмасми?! Юқоридаги ҳадисда «дунё», «дунёнинг барчаси», яъни дунёдаги барча мол-мулклар, хазиналар, мансаб-мартабалар, ўйин-кулгию дилхушликлар бомдод намозининг икки ракъат суннатининг қийматига тенг бўлолмайди, дейилмоқда. Яхшилаб мулоҳаза қилайлик, гап бомдоднинг икки ракъат суннати хакида кетяпти, бомдоднинг икки ракъат фарзига қандай ажрлар бор экан-а?! Шунингдек, унинг фазли ўша икки ракъат суннатни узоқ ўқиб, кўп Қуръон тиловат қилишда ҳам эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ракъатли намозда қироатни жуда енгил қилардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатининг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларини кўрар эдим. У зот суннатни жуда қисқа ўқиганларидан, фақат «Уммул китоб» (Фотиҳа) сурасини ўқидимиканлар, дердим» (Насоий ривояти). Демак, ушбу намознинг фазли зиёда бўлишига сабаб қироатнинг узун бўлиши эмас. Балки унинг фазли бу муборак намоз учун белгиланган вақтда экан. Дунёдан юз ўгириб, бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиш учун намоз вақти кирмасдан туриб уйғонган киши бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Дунёнинг барчасини шу намоз учун тарк қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам уни шу намоз сабабли бутун дунёдан улуғроқ ажр билан мукофотлайди!
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz
Инсон қадри .
Ислом дини инсониятни
махлуқотлар ичида энг улуғи ва мукаррами деб ҳисоблайди. Зеро Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат,
Биз Одам фарзандларини азизу мукаррам қилиб қўйдик.”[1]
деб
айтган Ўз Каломи шарифида.Инсонлар
Аллоҳ таолонинг наздида бир хил. Уларнинг Аллоҳга яқинроғи ва севимлироғи тақво
қилганларидир. Аллоҳ таола: “Албатта,
Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ
билувчи ва хабардор зотдир”[2],
деган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#siyrat
#muftiy_minbari
БУЮК ШАФОАТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Тириклигида сенга яхшилиги етмаган кишининг ўлимида кўзларинг ёш тўкмайди.
Изоҳ. Бировга яхшилик қилсангиз, яхшилик кўрган одамда сизга нисбатан меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. Муҳаббат замон ва макон чегарасига сиғмайдиган туйғу. Шу туйғу таъсирида битта табассум, битта сўз билан кўнгил осмон қадар кўтарилади. Муҳаббат қалбга шу даражада чуқур ўрнашганки, Оллоҳдан ўзга ҳеч бир куч уни жойидан жилдиролмайди. Яхшилик кўрган кишининг яхшилик қилувчига муносабати мана шундай мустаҳкам асосга барпо бўлган. Бу мустаҳкам асос бир-биридан узоқлашиб, бегоналашиб кетган инсоннинг аслида бир жон-у бир тан эканини ёдга солади. Сизга яхшилик қилган инсонга бир мусибат етса, бехосдан кўз ёш келиши шундан. Акси бўлса, ўзингизни қанча қийнаманг, кўзга ёш келмайди.
"Унвонул баён"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис 📖
Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.
Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Насиҳат истасанг - ўлим етарли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсланглар. Чунки у ким (маййит) келса унга: “Мен ғурбат уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен тупроқ уйиман, мен қурт-қумурсқалар уйиман”, дейди» (Имом Термизий ривояти).
Ўлим болаларни етим, аёлларни тул қилади, орзу-умидларни узади. У шундай идишки, ҳамма ундан тотади, ундан ҳеч ким қутулиб қололмайди. Агар куч-қувват, қудрат билан ўлимдан қутулиб қолиш имкони бўлганида, Зулқарнайн ўлмас эди. Чунки у машриқу мағрибнинг подшоҳи бўлган. У ҳам ўтиб кетди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/