imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар.
Шундан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди.
Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз амалларни бажаришга киришдилар
Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин.
imon.uz
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугун, 16 сентябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакили ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев Пахтакор туманига ташриф буюриб, 2024-йилги Ҳаж аммаларини бажарган Ҳожилар билан йиғилиш ўтказиб, талаб ва таклифларини эшитдилар. Йиғилиш сўнгида хожиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр этилган "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ФИДОЙИСИ" номли қўлланмалар топширилди.


Жумладан, Ҳожилар билан ҳамкорликда, боқувчисини йўқотган оилалар ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб уларга моддий ёрдам берилди.


Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлишиб, хайрли дуолар қилишди.

Жиззах вилояти Матбуот хизмати
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди:

1. Ҳорис
2. Абу Толиб
3. Зубайр
4. Ҳамза розияллоҳу анҳу
5. Абу Лаҳаб
6. Қусам
7. Ғайдоқ
8. Муқаввим
9. Зирор
10. Аббос розияллоҳу анҳу
11. Муғийра

Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Мақсадга етиш йўли - мулойимлик .

Ишларда шошилиш, қўполлик қилиш фойдани йўққа чиқаришга
ва зарарни ҳосил қилишликка кафил бўлади. Ҳамма яхшилик мулойимлик устига
қурилган. Ҳар қандай нарсада мулойим бўлиш уни зийнатлайди ва ҳар қандай нарсада
оҳиста бўлмаслик уни хунук қилади. Ҳар
қандай муомилада мулоймлик бўлса руҳлар таскин топиб қалблар хотиржам бўлади.
Мулойм инсон ҳар қандай яхшиликнинг калити унга осий, қалби қаттиқ инсонлар ҳам
бўйин сунади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

​​​​​Қуръон тиловат қилаётганингизда нимани ният қиласиз?

Кўпчилик мусулмонлар Қуръонни фақатгина савоб ва ажр умидида қироат қилишади. Билишмайдики, Қуръоннинг бундан бошқа яна кўплаб манфаатлари бор. Ким Қуръонни шу фазлларга ҳам эришиш ниятида ўқиса, албатта эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:

“Aлбатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси берилур”.

Қуръон ҳаёт йўлидир. Ният эса олимларнинг тижжоратидир.
Шу қоидага кўра, ўзимга ҳам, бошқа дўстларимизга ҳам шуни эслатмоқчиманки, мусулмон кишининг Қуръон қироат қилишдаги нияти қуйидагича бўлсин:

1. Илм олиш ва унга амал қилишни ният қилиш.
2. Aллоҳдан бўлган ҳидоятни топишни ният қилиш.
3. Aллоҳ таолога муножот қилишни ният қилиш.
4. Зоҳирий ва ботиний касалликлардан шифо бўлишини ният қилиш.
5. Аллоҳ зулматлардан нурга чиқаришини ният қилиш.
6. Қалб қотиши, қаттиқлашишида муолажа бўлишини, қалб хотиржамлиги, қалб ҳаёти ва қалб ободлигини ният қилиш.
7. Қуръон Аллоҳнинг зиёфат дастурхони эканини ният қилиш.
8. Ғофиллардан эмас, зикр қилувчилар қаторида бўлишни ният қилиш.
9. Аллоҳга бўлган қаттиқ ишонч юзага келишини ният қилиш.
10. Тиловат қилишда Аллоҳ таолонинг тартил билан ўқиш буйруғига бўйинсинишни ният қилиш.
11. Ҳар бир ҳарфига 10 тадан ҳасанага эга бўлиш ва Aллоҳ кимга хоҳласа янада кўпайтириб беришини ният қилиш.
12. Қуръони каримни қиёмат кунида шафоатчи бўлишини ният қилиш.
13. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига эргашишни ният қилиш.
14. Қуръон сабабли Аллоҳ сизни ва умматни юксалтиришини ният қилиш.
15. Жаннатнинг олий даражаларига кўтаришни, виқор тожини кийишни, ота-онамга дунёда баҳоси йўқ шараф тўнини кийдиришни ният қилиш.
16. У Зотнинг каломи сабаб Аллоҳга яқинлашишни ният қилиш.
17. Аллоҳнинг хос бандаларидан бири бўлишни ният қилиш.
18. Қуръонни маҳорат билан ўқиганлар итоатли, ҳурматланган мирзолар (яъни, фаришталар) билан бирга бўлишни ният қилиш.
19. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топишни ният қилиш.
20. Аллоҳ билан бирга бўлишни ният қилиш.
21. Умрнинг хорлик пайтига қайтмасликни ният қилиш.
22. Қуръон зараримга эмас, фойдамга ҳужжат бўлсин, деб ният қилиш.
23. Мусҳафга назар солиш ибодат эканини ният қилиш.
24. Сакинат тушиши, раҳмат қуршаб олиши ва Aллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилишини ният қилиш.
25. Aллоҳдан бўлган хайр ва фазлга эга бўлишни ният қилиш.
26. Хушбўй бўлишни ният қилиш.
27. Дунёда адашмасликни, охиратда бахтсиз бўлмасликни ният қилиш.
28. Aллоҳ маҳзунликларни кетказишини, ғам-ташвишларни аритишини ният қилиш.
29. Қуръон қабримда ёлғизлигимни аритувчи ҳамроҳ, сирот кўпригида нур, мени дунёда ҳидоят қилувчи ва жаннатга элтувчи бўлсин, деб ният қилиш.
30. Aллоҳ мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқлантирсин, одобимни гўзал қилсин, деб ният қилиш.
31. Нафсим мени ботил билан машғул қилмасидан, мен уни ҳақ ила машғул қиламан, деб ният қилиш.
32. Ҳавои нафс ва шайтонга қарши курашни ният қилиш.
33. Aллоҳ қиёмат кунида мен билан кофирлар орасини тўсувчи парда қилишини ният қилиш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллар ҳақида васиятлари

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бир ишга шоҳид бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Аёлларга яхши муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдирасан, (шу ҳолича) ташлаб қўйсанг, эгрилигича қолаверади. Аёлларга яхши муомала қилинглар!» (Имом Муслим ривояти).

Шарх:
Ислом аёлни ғамхўрлик ва унинг ҳақига риоя қилиш йўли билан турли хатарлардан ҳимоя қилади. Унинг қадрини оширди. Уни ҳурматлаш ва яхши муомала қилишга чорлади. Ислом олдинги умматларнинг чиркин одатларини бартараф этди. Аёл, олдинги умматлардагидек, шайтон ҳам, жин хам эмас. Сотиладиган ва сотиб олинадиган матоҳ хам эмас. Балки у эркак каби бир аслдан яралган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!» (Нисо сураси, 1-оят). Пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам «Аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар» деб нидо қилганларидек, уларни ҳимоя қилайлик ва улар билан яқин бўлайлик! Улардан ким камчилик ёки нуқсон топса, ғазабланмасин ва қаттиққўллик ҳам қилмасин. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, аëл қовурғадан яратилган. Қовурганинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар!» деб марҳамат қилганлар. Киши аёл билан муроса-ю мадора қилиши керак, унинг ишларига сабр қилиши зарур. Чунки Аллоҳ таоло аёллар туфайли жонларни турли хилқат ва табиатда яратди. Худди Аллоҳ таоло Имроннинг аёли ҳақида хабар берганидек: «Ахир, (у кутган) ўғил бу қиздек (хислатли) бўлмасди» (Оли Имрон сураси, 36-оят). Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, албатта, аёллар билан афв сояси остида сиёсат қилиш ва уларнинг баъзи камчиликларига сабр этиш зарур. Ким уларнинг истакларига ва камчиликларига қарши курашса, уларнинг катта-ю кичик ишларидан камчилик ахтараверса, ўзи билмаган нарса билан шуғулланиб қолади ҳамда бошини тоқати етмайдиган ишга суқиб қўяди. Кошки у Набиййи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар!» деган сўзларини тушуниб етса! Ва шундан хулоса чиқариб, тоқати етмайдиган ишга киришмаса?! Аёлдаги яхшилик ва латофатни кўриб, у билан аҳил бўлиш, гарчи қийин бўлса-да, сабр ва бунинг ортидан ажрни жамлайди. Чунки ана шу қийшиқликни тўғрилашга киришиш мутлақо беҳуда ишдир. Бу ҳақда Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Аёл киши (эгри) қовурғадан яратилган. У ҳеч қачон тўғри бўлмайди. Ундан шундайлигича эгрилигича фойдалансанг, фойдаландинг. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб куясан. Уни синдиришинг эса, талоғини беришингдир». Эркак кишининг дунёда аёли билан тинч-тотув яшаши, унга қаноат қилиши зарур. Оила мустаҳкамлиги сабр билан бўлади. Бунинг учун эса «ҚИЙШИҚЛИК»ка кўз юмиш керак.

«Аёллар ҳақида муборак қирқ ҳадис шарҳи» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

​​Жаннат аҳли 120 сафдир

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
– Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар».

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.


imon.uz:
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

МУБОРАК МАВЛИДИ ШАРИФ ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

{ «Уйларингизда виқор ила ўтиринглар» } |Аҳзоб_33|

•Саълабий ва бошқалар ҳам айтади: Оиша розиаллоҳу анҳо ушбу оятни ўқиганида йиғлаб рўмолларигача хўл бўлиб кетар экан.

•Бир сафар Савдо розиаллоҳу анҳо онамизга айтган экан:
- Нега ҳаж, умра қилмайсиз дугоналарингиз каби?
Оиша онамиз жавоб бериб айтган экан:
- Ҳаж қилдим, умра ҳам қилдим. Ва Аллоҳ таоло уйимда ўтиришга амр қилди.

•Ровий айтади: Аллоҳга қасам! То жанозаси олиб чиққунча, ўзи хонасининг эшигидан чиқмаган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ғор соҳиблари.

Бани
Исроил қавмидан уч киши тоғ ёнбағрида кетаётган эдилар. Тўсатдан чақмоқ ва
момақалдироқ гумбурлаб, ёмғир қаттиқ ёға бошлади. Улар ёмғирдан пана бўладиган
жой қидириб, тоғдаги бир ғорни кўриб, ёмғир уларга озор бермасидан олдин, тезлик
билан ғорга кирдилар. Ғорга кириб ҳали роҳатни ва омонликни сезмасларидан,
ҳаёлга келмаган ажойиб бир воқеа содир бўлди.Ёмғир
сабабли қаттиқ сел келиб, тоғнинг тепасидан тошларни оқизиб кела бошлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ТАШРИФ
Бугун 13 сентябр куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Ш.Рашидов туманида жойлашган "Нонисангил" жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!

📍Масжид 40.0210581,67.9910592,21z/data=!4m14!1m7!3m6!1s0x38b2f38d430d5823:0xb33bdbabbeeaa8fa!2sNonisangil!8m2!3d40.0210538!4d67.9910223!16s%2Fg%2F11kjppwn1q!3m5!1s0x38b2f38d430d5823:0xb33bdbabbeeaa8fa!8m2!3d40.0210538!4d67.9910223!16s%2Fg%2F11kjppwn1q?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MDkxMC4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">манзили 👈

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️
imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ШАҲИДНИНГ САВОБИ БЕРИЛАДИ

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни шаҳид деб ўйлайсизлар?» деб сўрадилар. «Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишини», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, умматим орасида шаҳидлар кам бўлади-ку? Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши шаҳиддир, юқоридан қулаб, йиқилиб вафот этган шаҳиддир, нифос ҳолатида ўлган аёл шаҳиддир, чўкиб ўлган шаҳиддир, сил касалидан вафот этган шаҳиддир, куйиб вафот этган шаҳиддир, ғариб ҳолда вафот этган шаҳиддир», дедилар ( Имом Насоий, Имом Ибн Можа ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Фаришталар салавот айтувчиларни ёзиб қўядилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни кумушдан бўлган саҳифалар ва тилладан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп салавот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар", дедилар _(Ибн Асокир ривояти)._

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!


Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.
Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 САЛОВАТ ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ислом гўзал ахлоққа чорлайди/

Гўзал ахлоқда ислом оламига
намуна бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини доимо
ҳусни хулқга, хуш муомалага, ўзаро меҳр-оқибатга, катталарга иззат-ҳурмат,
кичикларга эса раҳм-шафқатли бўлишга, ўзгани айб-нуқсонларини ва саҳв-хатоларини
кечириш каби гўзал ахлоқлар билан зийнатланишга чақирганлар. Пайғамбаримиз
алайҳиссалом биринчи даражадаги ахлоқи ҳамида соҳиби эканларига асло шубҳа йўқ.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

imon.uz:
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Саҳобаларни
яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган, деб эътиқод
қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Саҳобалар муқаддас Ислом динини
бутун башариятга етказиш йўлидаги барча машаққатларни зиммаларига кўтарган
ҳамда бу вазифани тўла тўкис адо этган зотлардир. Шунинг учун динини улуғлаган
хар бир мусулмон уларни ҳам улуғлаши лозим бўлади. Улар эришган улуғ мартабага
ҳеч ким эриша олмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Бугун, 13-сентябрь куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов жума намозини адо этишлик учун Ш.Рашидов туманидаги "Нонисангил" жоме масжидига ташриф буюриб йиғилган намозхонларга "Мазҳаблар - бирлик рамзи!" мавзусида маъруза қилиб бердилар.

Ташриф давомида "Нонисангил" жоме масжидида қарийб 10 йилдан зиёд имом-хатиблик вазифасида, ҳозирда эса имом-ноиблик вазифасида фаолият юритиб келаётган, жорий йилда "Кўп йиллик ҳалол меҳнати учун II-даражали "Меҳнат фахрийси"" кўкрак нишони билан тақдирланган Аҳмад домла Худойбердиевнинг хонадонларида бўлиб, дилдан суҳбатлашдилар.

Шундан сўнг, муборак Мавлиди Шариф ойи муносабати билан Нонисангил маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, юрт-тинчлиги, оила-фаровонлигини сўраб дуои-хайрлар қилинди.


Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉| @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ИНСОНЛАРНИ ИККИ ТОИФАГА БЎЛГАН ОЯТ!

“Ким нақд
(дунё)ни кўзловчи бўлса, Биз (шу дунёда улардан) Ўзимиз истаган кимсалар учун Ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (охиратда) у мазаммат - маломатга ва қувғинга дучор бўлган ҳолда кирадиган жаҳаннамни унинг учун жой қилиб берурмиз. Ким охиратни истаса ва мўъмин бўлган ҳолида (охиратга лойиқ) саъй - ҳаракат қилса, бас, ундай кишиларни саъйлари (Аллоҳ ҳузурида) қабул бўлур” (Исро 18, 19).

Оят инсонларни икки тоифага бўлмоқда:
1. Нақдни, яъни дунёни хоҳловчи. Уни дунёдан бошқа мўлжали йўқ ва борар жойи оятда зикр қилинганидек жаҳаннамдир.

2. Охиратни хоҳловчи, уни Аллоҳдан бошқа мўлжали йўқ ва шунга ҳаракат қилмоқда, унинг борар жойи оятда зикр қилинган жой. Демак, охиратдаги ҳисоб - китоб “ирода” ва “ирода қилинган нарса”га боғлиқ, бас нимани ирода ва қасд қилишингни айтсанг, мен сенга борар жойингни айтаман.

Ушбу маъно Қуръонда кўп такрорланади:
“Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас” (Шўро 20).

Мухлис инсон жаннатни умид қилиб дўзахдан қўрққани учун айбланмайди. Қуръон Набийлар ва солиҳларни ражо ва хавф, рағбат ва қўрқиш ила васф қилган, бас Қуръоннинг олдидан ўтувчи ҳеч қандай баён йўқ.

Жаннат фақатгина ҳиссий неъматлар уйи эмас, балки у улуғ розилик ва олий Аллоҳнинг юзига назар солиш уйидир: “Унда юзлар яшнаб Роббиларига боқиб тургувчидир!” (Қиёмат 22, 23).

Аммо кофирлар Роббиларидан ўша куни тўсиладилар ва бу тўсилиш энг қаттиқ азобдир.

Юсуф Қаразовий
"Ният ва Ихлос" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

У БИЛАН БИР УЙДА ЯШАМАС ЭДИМ

Тобеин авлодининг пешволаридан ва Абдуллоҳ ибн Масъуднинг пешқадам шогирдларидан бўлган Алқама ибн Қайс ҳикоя қилади: Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Чиройли кўриниш учун танасига нақш (татиуровка) солдирган, юзидаги тукларни олган, олдирган, қошларини ўзи ёки бошқа бировга тердирган, тишларининг орасини очдирган ва шу йўсинда Аллоҳнинг яратганларни ўзгартирган аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, деган эди. Унинг бу сўзи Бани Асаддан бўлган Умму Яъқуб деган аёлга етиб борди. Бу аёл Қуръони каримни кўп ўқирди. Тўғри Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ёнига борди ва уларнинг орасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:
- Сиз шундай-шундай қилган аёлларни лаънатлабсиз, шундайми?
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънат этган кимсаларни мен нега лаънат этмаслигим керак? Шунингдек, бу Аллоҳнинг китобида
ҳам бор.
— Хўп, аммо мен Қуръони каримни бошидан сўнгига қадар диққат билан ўқидим. Аммо ундай нарсани кўрмадим-ку!
– Агар Қуръони каримни яхши ўқиганингда менинг айтганимни топган бўлардинг. Сен: “...Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у
сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир” ни ўқимадингми?
– Ўқидим, албатта.
– Расули акром ана шунинг учун юқорида тилга олинган нарсаларни тақиқлаганлар. Сиз ўйлайсизки, қилиниши мумкин эмас, деб айтган ишларингизни сизнинг аёлингиз қилмаяптими?
– Шундай ўйлаётган бўлсанг, ичкарига кириб яхшилаб қараб кўр! Шундан сўнг Умму Яъқуб Ибн Масъуднинг уйига кириб қаради, бироқ ўзи иддао қилган нарсаларнинг ҳеч бирини кўра олмади. Абдуллоҳ ибн Масъуд ундан:
— Ўзинг тахмин қилганларингдан қайси бирини кўряпсан аёлимда? - деб сўради. Умму Яъқуб:
- Ҳеч бирини кўрмадим, – деди.
Кейин Абдуллоҳ ибн Масъуд унга бундай деди:
– Агар аёлим сен тахмин этганинг каби бўлганида эди, мен у билан бир уйда яшамас эдим.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш:
imon.uz
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Жорий йилнинг 9 - 12 сентябрда Тошкент шахрида бўлиб ўтган "Ўзбекистонда аёллар хуқуқларига оид ислом таълимоти меёрларини назарий - тадбиқий жихатлари" мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Бу тадбирга ЎМИ Жиззах вилоят вакили ўринбосари Ботирхон Рўзиев, Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Фароғат Сатторова, Жиззах шаҳар бош имом - хатиби Фахриддин Шайзаковлар иштирок этишди.

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал