Бир кунда Қуръондан қанча ўқиш керак?
Мўмин киши Қуръони каримни ҳар куни тиловат қилиши ва ўқиладиган миқдорни кун сайин ошириб бориши зарур. Солиҳ салафлар Қуръони каримни турли муддатда хатм қилиб боришган.
Ибн Абу Довуддан нақл қилинишича, баъзи салафи солиҳлар Қуръонни ҳар икки ойда, бошқалари эса бир ойда хатм қилишган. Ўн кечада, саккиз кечада хатм қиладиганлари ҳам бўлган. Уларнинг кўпчилиги етти кечада хатм қилишгани ривоятларда собит. Олти, беш,.. ҳатто бир кечада хатм қилганлари ҳам бўлган. Шунингдек, улар орасида бир кеча-кундузда икки, уч, ҳатто саккиз мартагача хатм қилганлари бор.
Имом Абу Абдураҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен шайх Усмон Мағрибийнинг: “Ибн Котиб раҳимаҳуллоҳ Қуръони каримни кундузи тўрт марта, кечаси тўрт марта хатм қилган”, деганини эшитдим».
Бир кунда қанча Қуръон ўқиш керак?
Бу борадаги энг тўғри фикрга кўра, Қуръондан ўқиладиган миқдор ўқувчининг ўзига боғлиқ. Ўқувчи шундай миқдорга чеклансинки, токи ўқилган қисм ўзига малол келмайдиган ва уни бемалол ўзлаштириб, мулоҳаза қила оладиган бўлсин. Агар инсон таълим олувчи, ё таълим берувчи ёки бошқа диний ишлар ёхуд инсонларга фойда берадиган бошқа муҳим вазифалар билан машғул бўлса, у ҳолда Қуръондан ўқийдиган миқдори уни ўз вазифасидан чалғитмайдиган даражада бўлиши керак. Агар у юқоридаги ишлар билан шуғулланмаса, у ҳолда ўқиш тезлигини имкон қадар оширгани маъқул. Фақат бу иш уни зериктириб, шошма-шошарлик билан ўқишга олиб келмаслиги лозим.
“Ат-тибян фий адаби ҳамалатил Қуръан” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида
«Дунё бугун Муҳаммад алайҳиссалом каби фикрлай оладиган инсонга муҳтождир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлга олса, барча мушкулотларни ечишга муваффақ бўлган бўлар, бу эса ўз навбатида, ҳозирда етишмаётган хотиржамлик ва саодатни олиб келган бўлар эди».
Машҳур инглиз адиби Бернард Шоу.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Diyor yangiliklari
Joriy yilda haj ziyoratini amalga oshirib qaytgan Xojilarimiz mahallalarda oilalar totuvligini ta'minlash, ehtiyojmandlarga yordam ko'rsatish, yoshlar ta'lim tarbiyasi, adashganlarga to'g'ri yo'l ko'rsatishdek xayrli ishlarda faollik ko'rsatishmoqda.
Manba: JizzaxMTRK
Yaqinlaringizga ham ulashing!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🇺🇿 «ИМОМ БУХОРИЙ» ОРДЕНИ БИЗГА АЗМУ ШИЖОАТ БАҒИШЛАДИ
🎙Раҳматуллоҳ домла Усмонов
Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Ўлим аччиқ, қўрқинчли бир нарса, лекин бу нафс ўлим қўрқувидан бошқа нарса билан ислоҳ бўлмайди. Нафсни ислоҳ қилишнинг энг яхши чораси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия қилганларидек, ўлимни тафаккур қилиш билангина амалга ошади.
Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИЛМ ОЛИШГА ТАРҒИБ ҚИЛИНГАН 5 ҲАДИС
1. «Аллоҳ таоло кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (дин илмларини чуқур тушунадиган) қилиб қўяди» (Имом Бухорий ривояти).
2. «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Имом Ибн Можа ривояти).
3. «Ким илм излаш учун йўлга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди» (Имом Аҳмад ривояти).
4. «Ким илм ўрганиш учун йўлга чиқса, у то (уйига) қайтгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади» (Имом Табароний ривояти).
5. «Илм Чин (Хитой)да бўлса ҳам, уни талаб қилинг (излаб топиб эгалланг). Зеро, илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Имом Байҳақий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Жаннат аҳлидан бўлган киши.
Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи
васаллам саҳобаларга таълим тарбия бериб, уларнинг руҳларини кўз кўрмаган,
қулоқ эшитмаган, башар кўнглига келмайдиган жаннат сифатлари билан хурсанд
қилар эдилар.Бир куни Расулуллоҳ
саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида, уларга:“Сизларга ҳозир
жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади”, дедилар.Сақолидан таҳорат суви
томчилаб томиб турган бир ансорий келиб,масжидга кириб намоз ўқиб чиқди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#xushxabar #umra2024
🕋 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди
📢 Бугун, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
ҲОЖИЛАР МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ СИФАТИДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТМОҚДА.
Жиззах вилояти бош имом- хатиби Меҳмонхон домла Жобборовнинг Хожилар билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Бугун, 10 сентябрь куни Меҳмонхон домла Жобборов Зарбдор туманига ташриф буюриб , 2024-йилги Ҳаж аммаларини бажарган Ҳожилар билан йиғилиш ўтказиб талаб ва таклифларини эшитдилар. Оилавий масалалар ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Жумладан, Ҳожилар билан ҳамкорликда, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб уларга моддий ёрдам берилди.
Аллоҳдан розиман.
Бани Абас қабиласидан Аллоҳ таоло
мол-давлатдан, ўғил-қизлардан хоҳлаганича берган бир бой кишининг туяси йўқолиб
қолди. У туяларини қидириб саҳрога чиқиб кетди. Унинг оиласи қабиланинг
Роҳб деган сел ўтадиган жойида кенгчилик, тинчлик, ва омонликда яшар эди.
Улардан ҳеч бири мусибат етишлиги ҳақида ўйламаганди. Лекин Аллоҳ таоло уларга катта-катта
тошларни тупроқ каби тўзғитиб оққизган селни юборди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Диний-марифий соханинг ривожи.
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР
1. Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2. Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3. Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4. Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6. Ўнг қўл билан ейиш.
7. Туз билан бошлаш.
8. Туз билан тугатиш.
9. Нонни икки қўл билан синдириш.
10. Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11. Таомни ўз олдидан ейиш.
12. Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13. Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14. Қўлни артишдан олдин ялаш.
15. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16. Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17. Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18. Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#siyrat
#bilasizmi
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОЁҚ КИЙИМЛАРИ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ КЎТАРИНГКИ РУҲДА БОШЛАНДИ
🗣 Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:
1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.
2. Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)
3. Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:
1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.
2. Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳо.
3. Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
4. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳаёси борнинг - иймони бор.
Гўзал хулқлардан бири бўлган ҳаё
динимизда иймоннинг асосий қисми ҳисобнади. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳаё ва камгаплик иймоннинг икки шўъбасидир. Ҳаёсизлик ва
маҳмадоналик нифоқнинг икки шўъбасидир», дедилар».Термизий ривоят қилган.Аллоҳ таоло ҳаёни иймонга боғлаб қўйгани бежиз эмас.
Ҳаётда ҳам бу боғланишни очиқ-ойдин сезилиб туради. Кишининг иймони даражасини
унинг ҳаёсидан билиб олса бўлади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
Жиззах вилоятида фаолияти юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
САЛАВОТДА БАРАКА ВА ХАЙР БОР
Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК.
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ОҚИБАТИ
Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Бир куни бир кишининг таклифига кўра унинг уйига таом ейиш учун бордим. Эндигина бир луқма оғзимга солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас деган ҳис келди. Суриштиргандан кейин маълум бўлдики, ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша ҳаром луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетди. Мен унга тавба ва истиғфор қилдим. Лекин, шунга қарамай икки ойгача ўша ҳаром луқманинг зулмати сезилиб тураверди ва икки ойгача қайта-қайта фалон гуноҳни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол деган хаёл ва васваса бўлаверди. Гуноҳ талаби қалбда пайдо бўлаверди».
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
«Аллоҳ таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бизга бу нарса сезилмайди».
«Ислахий хутбаат» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Бурҳониддин Термизий
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ИСЛОМ ЗУЛМ КЎРГАН КИМСАЛАР
Ислом уч тоифа – жоҳил, гиначи ва мутаассиб кишидан зулм кўрди.
– Жоҳил, билимсиз кишига меҳрибонлик билан таълим бериш ва тушунтириш ва англатиш йўлида машғул бўлишимиз керак.
– Гиначи ва адоват қилаётганга бўлса мурувват кўрсатиш, огоҳлантириш ва ундаги зарарни яхшиси ила даф этмоғимиз лозим.
– Муаммо мутаассиб кишида. Унинг фикрларини тўғрилаш, англатиш ва тўғрилаш иши узоқ сабр талаб қилади.
Бу эса фақатгина кучли ҳужжат, далил ва баён билан, ўй фикрларни аниқлиги ва тушуниш билангина юзага келади.
Шайх Аҳмад Робиъ Азҳарий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Тафаккур
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг самимийлигидандир.
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БИР ОЯТ
"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".
Зухруф сураси 32 -оят.
Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.
Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz