Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ
#эслатма
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен яқинда намозга кирганим учун менда жуда кўп саволлар туғилябди. Шом намози шом киргандан ҳуфтонгача ўқиладими ё шом киргандан қизил шафақ йўқолгунчами?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шом намозининг вақти борасида ҳанафий мазҳабининг ўзида ихтилоф бор. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида шом вақти оқ шафақ йўқолгунчадир. Бошқа барча имомлар шу қатори Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг икки шогирдлари бўлмиш имом Муҳаммад ва Абу Юсуфлар наздида ҳам қизил шафақ йўқолгунча. Шунга кўра эҳтиётан қизил шафақ йўқолгунча кечиктирмаслик керак.
(https://savollar.islom.uz/s/68609)
🔸🔸🔸
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтлари тақвимида шом намози вақти ҳуфтонгача экан. Лeкин кўпинча ҳуфтон вақти киргунча қизил шафақ ёқолиб бўлади. Ҳуфтон вақтидан 40-50 минут аввал. Бу ҳолатда ҳам тақвимга амал қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва фуқаҳолардан бир жамоанинг наздларида шомдан кейинги шафақликни оқлик деганлар. Бунга имом Насоий ва Абу Довудлар Абу Масъуддан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Шомнинг вақти уфқ қорайганда бўлади” деганларини далил қилишган. Бизда хуфтон вақтини эҳтиётан қизил шафақ ғойиб бўлганда ўқилмай оқ шафақ ғойиб бўлганда ўқилади. Шунинг учун 40-50 минут хуфтон вақти кирганига далолат қилмайди.
(https://savollar.islom.uz/s/40605)
🔸🔸🔸
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бeрилган шом бўйича саволга ҳуфтон вақти киргунча шом ўқиса вақтида ўқиган дeб жавоб бeрган экансизлар. Шайх Ҳазратлари эса шом вақти 50 дақиқа дeган эканлар. Ҳозир шом билан ҳуфтон ораси 1 соату 30 дақиқа экан.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фалаккиёт мутахассисларининг тадқиқотига биноан бамдод вақти билан шом вақти бир хилда бўлади. Чунки диёримизда қуёш 18 даражада бўлганида тонг отиш вақти кирган бўлади. Ҳозирги кунда бу 05:25ларга тўғри келади. Ёз фаслида эса 02:40ларга тўғри келади. 06:59ларда эса қуёш чиқа бошлайди. Айни шу ҳолатнинг акси шомда намоён бўлади. Яъни қуёш ботгач ёруғлик буткул йўқолиб, қоронғулик тушгунича бамдоддаги вақт ўтади. Устозимизнинг жавобларига келсак шом намозининг вақти тўғрисида уламолар:
“Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир” ҳамда “Шафақ қизғишликдан кейинги оқликдир” деб ихтилоф қилганлар.
ثُمَّ الشَّفَقُ هُوَ الْبَيَاضُ الَّذِي فِي الْأُفُقِ بَعْدَ الْحُمْرَةِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ
Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир.
.وَقَالَا: هُوَ الْحُمْرَةُ وَهُوَ رِوَايَةٌ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَهُوَ قَوْلُ الشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ السَّلَامُ {الشَّفَقُ الْحُمْرَةُ}
Икки имом айтдиларки: “У уфқдаги қизилликдир” ва бу имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан бир ривоятдир ҳамда имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг (ихтиёр этган) қавлларидир. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Шафақ қизилликдир”, – дедилар.
وَلِأَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ قَوْلُهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ {وَآخِرُ وَقْتِ الْمَغْرِبِ إذَا اسْوَدَّ الْأُفُقُ}
Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: “Шом вақтининг охири уфқ қорайган вақтдадир”, – деган сўзлари далилдир.
وَمَا رَوَاهُ مَوْقُوفٌ عَلَى ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ذَكَرَهُ مَالِكٌ
رَحِمَهُ اللَّهُ فِي الْمُوَطَّأِ، وَفِيهِ اخْتِلَافُ الصَّحَابَةِ
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадис эса Ибн Умар розияллоҳу анҳуга мавқуфдир. Буни имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто”да айтиб ўтганлар. Шунингдек, бу борада саҳобаларнинг ихтилофи ҳам бор. “Фатавои Ҳиндия” китобида: “Шафақ қизғишликдир” деган гап кенгчиликдир. “Шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир” деган гап эҳтиёт томони олинган гапдир. Вақтлар фаслларга қараб узайиб ва қисқариб туради. Бирор дақиқага чегаралаб олиш бир фаслга тўғри келса, бошқасига тўғри келмай қолади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/38306)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#muftiy_minbari
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ГУНОҲЛАРДАН САҚЛАНИНГ
Бомдод намози Аллоҳ таолонинг фақат итоатли ва тавба қилувчи бандаларига ато этадиган ҳадяси ҳисобланади. Аммо қалби гуноҳлар лаззатини тотадиган банда бомдод намозига қандай уйғона олсин?! Гуноҳлар билан ўралган қалб қандай қилиб бомдод намози фазилатлари ҳақида айтилган гаплардан таъсирлана олсин?! Ёки қандай қилиб азондаги: «Ҳайя аълас-солах, хайя аълал-фалах, ас-солату хойрун минан-навм» («Намозга келинг, нажотга келинг, намоз уйқудан афзалдир!») нидосини эшита олсин?! Бу қалб қандай қилиб, Аллоҳнинг зикри ва нозил этилган ҳақ маънолар учун юмшасин?! Қандай?! Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиëда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», дедилар» (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривоят қилган). Бомдод намозининг қазо бўлиши мусибатдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:
«Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шўро сураси, 30-оят).
Шундай экан, ҳаётингизда давомий қилиб келаётган гуноҳларингизга диққат қилинг. Кўзингиз билан, тилингиз билан қилаётган гуноҳларингиз. Инсонлар билан ўзаро муомалада қилаётган гуноҳларингиз. Ота-онангизга нисбатан қилаётган гуноҳларингиз. Ёхуд қалбингиздаги кибр, ужб, ҳасад, ғазаб, риё каби гуноҳларингизга диққат қилинг! Шу билан бирга, бирор гуноҳни кичик санаманг. Сиз эътибор бермаётган мана шу гуноҳ бомдод намозига уйғона олмаëтганингизга сабаб бўлаётган бўлиши ҳам мумкин. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши: «Паст саналадиган гуноҳлардан эҳтиёт бўлинглар. Улар жамланиб, кишини ҳалок қилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Маъсиятдан дарҳол қайтинг, ўтган гуноҳларингизга ҳақиқий надомат қилинг. Бу гуноҳларга мутлақо қайтмасликка жиддий қарор қилинг. Бировнинг хаққи зиммангизда қолган бўлса, уларни ўз эгаларига дарҳол қайтаринг. Аллоҳ таоло билан шартномангизни янгидан имзоланг. Агар мана шу ишларни сидқидилдан амалга оширсангиз, Аллоҳ таоло сизга ҳадя ва тортиқларини инъом этади. Шулардан бири, бомдод намозини жамоат билан ўқиш бахтини ҳам. Бу эса барча яхшиликларнинг энг афзалларидан ҳисобланади. Аллоҳ таолодан аввало ўзимга, сизга ва барча мусулмонлар оммасига ҳидоят ва ҳақиқий тавба насиб этишини сўрайман!
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Кунлик зикрларни доим ўқиб юрган кишини Аллоҳ бир қанча инъомлар билан мукаррам қилади:
• қилган яхшиликлари бир неча баравар кўпаяди;
• дўзахга олиб борадиган ёмонликлари йўқолади;
• бало-мусибатлардан ҳимояда бўлади;
• ёмон офат-кулфатлардан саломат бўлади;
• қийинчиликлардан, шайтоннинг васвасасидан узоқ бўлади;
• шайтон уни васваса қилиш учун фурсат ҳам топа олмайди;
• ўша куни кун бўйи гуноҳлардан саломат бўлади.
Лекин Аллоҳга ширк келтирса, бундай неъматлар берилмайди.
Бундай зикрлар жуда осон, енгилдир, чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати шундай фазилатларга эриша олиши учун ҳам уларга осон ва енгил қилиб қўйилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Мустақиллик -буюк немат.
Бирор
нарсага етиша олмаган одам, аввало, ўзидаги мавжуд нарсаларга назар солмоғи,
борига шукр қилмоғи лозим. «Неъматнинг қадри кетганда билинади», деган сўзни
кўп бора эшитганмиз. Ушбу сўз ҳақида бироз мулоҳаза қилсак, олам-олам
маъноларни топган бўлар эдик. Неъмат деб, Аллоҳ таоло томонидан берилиб,
эвазига шукр талаб қилинган қадри юксак нарсага айтилади. Инсоннинг ҳаёт кечириши учун куч-қувват, жисмоний
баркамоллик, саломатлик, уйқу, хотиржамлик, тинчлик осайишталик кабилар ҳам
ниҳоятда кераклидир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (30.08.2024)
🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 ⏱ Анонс
01:17 Имом Бухорий мажмуаси буюк маънавий устун бўлади
01:57 Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди
02:29 Халқаро конгресс амалий таклиф, илғор ташаббус ва инновацион лойиҳаларга бой бўлди
03:14 Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари🇫🇮
03:54 Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ диний соҳа ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди🇺🇿
04:32 Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади 🕋
05:01 Истиқлол байрами арафасида кўплаб оилаларга хурсандчилик улашилмоқда🎁
05:40 Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди👨🏻🎓
06:23 Диний таълим муассасалари раҳбарлари учун ўқув семинар ўтказилди
07:10 Байрамга муносиб туҳфа – янги масжидлар очилди
07:52 Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди
08:24 «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди
09:00 Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан отинойилар иштирокида тадбир ўтказилди
09:21 Ёш диний соҳа ходимлари спорт мусобақаларида беллашди
09:52 “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди 📖
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Илм икки дунё нажотидир
Ислом
дини инсонларни илм олишга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда ўқишга буюрилишнинг ўзи ҳам Ислом
илму маърифат дини эканининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача
бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш
воситаси қилди. Илмсизлик эса инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини
билдирди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
КАЛОМ ИЛМИ.
Бугунги кунда аҳли сунна вал жамоа бўлган мусулмонлар ичида уларнинг иккита йирик мактаблари бўлган ашъарийлар ва мотуридийларга нисбатан "улар калом илми билан шуғулланган" деган жоҳилона айб қўйилмоқда. Калом илми билан шуғулланишнинг ўзи ақиданинг бузилиши, деб кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Афсуски, кўпчилигимизда "ақида" нима, "калом илми" нима, "эътиқод" нима билмаганимиз учун юқоридаги жоҳилона айбларга ишониб қолиш, шу билан мусулмонлар орасида фитна чиқариш кузатилмоқда.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Бир киши келиб Ҳасан Басрийдан дунё ҳақида сўради
- Сиз дунё ҳақида сўраяпсизми?! Дунё билан охират мисоли машриқ ва мағриб кабидир. Қайси бирига яқинлашсангиз, иккинчисидан шунчалик узоқлашиб бораверасиз.- Сиз менга, дунёни сифатлаб беринг, деяпсиз. Бу дунё ҳақида нима дейиш мумкин?! Дунёнинг аввали машаққат. Одам уни топиш учун ишлайди, охири ҳаммаси йўқ бўлиб кетади. Киши мол-дунё йўлида ўзини йўқ қилиб юборади. Мол-дунёни топиш қийин, лекин йўқотиш осон.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
БЕДОРЛИКНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ОМИЛЛАР.
«Қиёмул лайл» осонлаштирувчи омилларни ишга солинмаса жуда ҳам қийин ишдир. Мазкур омилларнинг зоҳирийси ва ботинийси бор.Зоҳирий омиллар қуйидагилар:- Кўп емаслик.Баъзи машойихлар: «Эй муридлар жамоаси! Кўп еманглар. Унда кўп ичиб, кўп ухлаб қоласизлар ва кўп ютқазасизлар», деган.- Кундузи ўзини оғир ишлар билан чарчатмаслик.- Кундузи ухлаб олинса «Қиёмул лайл» осон бўлади.- Гуноҳлардан четда бўлиш.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#tafakkur
ҲИДОЯТ АЛЛОҲДАН
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌙 ТАФАККУР ГУЛШАНИ
🌐/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...
Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:
اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).
Абу Довуд ривоятлари.
#ДУО
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ
📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда.
🗣 Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.
НАМОЗГА УЙҒОТИШДА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ДУО
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ухлаш олдидан: «Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас'алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар.
Ибн Нажжор ва Дайламий ривояти.
(Маъноси: «Аллоҳим макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма.
Аллоҳим! Бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга ато қилгин. Сенга дуо қилайлик дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик бизни мағфират қил»).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
“МЕН УЛАРДАНМАНМИ?”
Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳораларидан Умму Салама розияллоҳу анҳодан ўрганганимизга кўра: Дастлабки мусулмонлардан бўлган Абдурраҳмон ибн Авф бир куни унинг ёнига борди ва:
- Онажон! Қурайш халқининг энг бадавлати менман. Далаларимдан бирини қирқ минг дирҳамга сотдим. Бунчалик кўп мол-давлатга соҳиб бўлмоғим мени маҳв этишидан қўрқа бошладим, - деди. Умму Салама онамиз унга бундай деди:
— Ўғлим, молингни эҳтиёж соҳибларига мўл-мўл тарқатишингни тавсия қиламан. Чунки Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мен ораларидан айрилганимдан сўнгра баъзи саҳобаларим мени асло кўра олмаслар”, деганларини эшитган эдим. Буни эшитган Абдурраҳмон ибн Авф қаттиқ даҳшатга тушди. У ердан чиқиб тўғри ҳазрати Умарнинг олдига борди ва унга Умму Салама онамиздан эшитганларини гапириб берди. Ҳазрати Умар буни эшитар-эшитмас, Умму Салама онамизнинг зиёратига югуриб борди ва унга:
– Аллоҳ ризоси учун менга айтинг, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрмайдиганлар орасида мен ҳам борманми? - деб сўради.Умму Салама онамиз унга бундай жавоб берди:
— Йўқ, сиз улардан эмассиз. Бироқ сиздан кейин ҳеч бир кимсанинг бу мавзудаги саволига жавоб бермайман, - деди.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#muftiy_minbari
📹 МЎЪТАБАР ЗАМИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲНИНГ ҲИМОЯСИДА БЎЛАСИЗ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, токи бомдод намозини ўқир экансиз, Аллоҳ таолонинг ҳифзи ҳимоясида бўлишингизни ваъда берганлар! Бу қандай ҳам фазл, қандай ҳам илтифот!
Жундуб ибн Суфёндан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бомдод ўқиса, у Аллохнинг зиммасидадир» (Имом Муслим ривояти). У Аллоҳнинг ҳимояси, аҳди ва кафиллигида бўлади. Имом Муслимнинг ҳадисларига Имом Термизий ва Ибн Можалардан ривоят қилинган ҳадисда шундай зиёдалик бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳнинг ҳимоясида бўлган (яъни бомдод намозини ўқиган) кишига азият берманглар. Кимки у (бомдод намозини ўқиган киши)ни ўлдирса, Аллоҳ қотилни юзи билан дўзахга қулатмасдан қўймайди». Бомдодни адо қилган киши улуғ раббоний ҳимоядадир. Сиз Аллоҳ таолонинг ҳимоясидасиз, бирор киши сизга азият берса, Аллоҳ уни то дўзахга киритмагунгача сўроқ қилади. Агар бомдодни адо қилган бўлсангиз, кун давомида хотиржамликда бўласиз. Машаққату мусибатлар, жабру ситамлар қаршисида ўзингизни қатъиятли ҳис қиласиз... Мол-мулкларнинг эгаси, коинотни яратган Зотнинг ҳимоясида бўласиз... Бундан ортиқ яна нимани хоҳлайсиз? Ахир юқоридагиларнинг барчаси икки ракъатнинг баракотидан холос! Бу икки ракъат намоз қалбнинг ростгўйлиги ва иймоннинг қувватини исботлайди. Ана шундан сўнг Аллох таоло сизни мудофаа қилади...
«Албатта, Аллох иймон келтирганларни мудофаа қилур. Албатта, Аллох барча хоин ва кофирларни севмас» (Ҳаж сураси, 38-оят).
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Эркакларга эслатма!
🔹Оила раҳбари бўлган эркак барча сирларни хотинига айтмаслиги керак. Хотин зуҳд ва тақво соҳиби бўлса ҳам, арзимаган нарсадан хафа бўлиб, эр сирларини очиб қўйиши мумкин.
🔹Эр хотинига нисбатан кўп сўзлик бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.
🔹Эркакнинг кўп уйда ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-хотин ўртаси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хусусга эътибор бериш керак.
🔹Эркак хотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий хизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр муҳаббат ва шавқат қанотларини паст ва майин тутиши керак.
Абу Ҳомид Ғаззолий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#muftiy_minbari
📹 АЙБНИ НАМОЗДАН ЭМАС, ЎЗИНГИЗДАН ҚИДИРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Масжид қуришнинг фазилати
Масжид қуришнинг фазилати, савоби жуда улуғдир. Масжид қуриш, қурилишига ёрдам бериш иймон ва саховатпешалик белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:إِنما يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишилар обод қилурлар...» Масжид қурган ва обод қилган мўъминлар ҳақида хушхабарлар бор.عَنْ عُثْمَانَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللَّهِ بَنَى اللَّهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ».
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Сағлом ақида - мустаҳкам эътиқод асоси
Дунёда бахтли ҳаёт кечириш ва
охиратда жаннатга эришиш ҳар бир мусулмоннинг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу
улуғ мақсад эса Яратувчини таниш ва Унинг буйруқларини адо этиш билан ҳосил
бўлади. Бу ҳақида Қурони каримнинг “Зориёт” сурасининг 56-оятида шундай хабар
берилган: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат
қилишлари учунгина яратдим” Аллоҳ
таолога ибодат қилишнинг асл моҳияти ҳам у Зотни танишдир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Қўшнилар
Динимизда ҳар бир инсон ўз қўшнилари
ила аҳил бўлиш, уларга озор бермаслик, яхши муносабатда бўлиб, уларнга қўлидан
келгунича яхшиликларини аямасликка
тарғиб қилинган.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят
қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил менга қўшни
ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб
қолдим», деганлар». Термизий ривоят қилган. Бу ҳадисдан қўшнига яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш
қанчалик такидланган амал эканлиги очиқ аён бўлибтурибди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#намоз
❓CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
☪ imon.uz 👉 | @imonuz