#muftiy_minbari
🌙 ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+vJGwYpQGrmwzNWMу
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Истиғфорни кўп айтинг
Абул Фараж Ройс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, – деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.
«Солиҳлар гулшани» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🗣ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ
📊Жиззах вилоятида фаолияти юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
#zikrlar
БАСМАЛАНИНГ ФАЗИЛАТИ
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌙 МУҚАДДАС КАЛИМАЛАР!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Гиёҳвандлик офатдир.
Динимиз инсоннинг эътиқоди, жони,
руҳи, молини сақлагани каби унинг ақлини ҳам ҳимоя қилади. Инсон ибодатларни
адо қилиши учун комил ақлга эга бўлиши керак. Олимлар маст қилувчи ичимликлар
ва гиёҳванд моддаларни ичишни “Ихтиёрий жиннилик”, деб аташади. Чунки гиёҳванд
ўз ихтиёри билан ақли ҳушини йўқотади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга Ўзи тарафидан элчи қилиб
юборишининг қатор сабабларидан бири сифатида тоза пок нарсаларнинг ҳалоллиги ва
нопок, зарарли нарсаларнинг ҳаромлигини умматларига билдириш эканини “Аъроф”
сурасининг 157-оятида шундай баён этади:
“У
(пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни
ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади”.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#ota
ОТА ДЕГАНДА...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🗣Бугун, 27-август куни Жиззах вилояти имом-хатиб ва ноиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда "ШАМСУДДИНХОН БОБОХОНОВ" нашриёти ходимлари ҳам иштирок этиб, фаол имом-хатибларни тақдирладилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌 imon.uz 👉 | @imonuz
Агар ҳаётда ғамгинлик, сиқилиш, тангликни сезсанггиз, Қуръон билан алоқангизга қайтинг.
"Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур". (Тоҳа сураси 124-оят
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БУРТИКОН
Иймон ажиб ишлар қилади-да! У қулни подшоҳга подшоҳни қулга айлантиради.Билол розиёллоҳу анҳу Умайя ибн Халафнинг қули эди. Мусулмон бўлган чоғида ҳам қул эди. Умайя Билол розиёллоҳу анҳуни қайноқ қум устига ётқизиб азоблаганда Билол саййид, Умайя қул бўлди. Билол розиёллоҳу анҳу танаси ила қул бўлсада, аммо руҳи ила саййид эди. Умайя эса танаси ила саййид бўлсада, аммо руҳан қул эди. Фиръавн қизининг оқсочи чўри эди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#jannat
ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🐈 НАМОЗ ЎҚИЁТГАНИМДА МУШУК ХАЛАҚИТ БЕРАДИ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қиёмда турганда уйдаги мушук оёғимни остига келиб ётиб олди. Намоз ўқиб бўлгунимча жой намозга чиқиб гох кийимимдан тортқилаб халақит берди. Аслида мушук халақит бермасин деб эшикни ёпиб кейин ўқир эдим. Лекин шу куни эшикни ёпиш эсимдан кўтарилибди. Намозим дурустми ёки бошқатдан ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мушукни оёқларида хўл нажосат бўлмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/185716)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#xushxabar #umra #madina #makka
🕋 РАСМАН: УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ!
📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.
🌙 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга ҳамроҳ бўлади.
🏨 Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
📍 Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади.
🏪Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.
💦Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
⏺+998-99-882-18-58;
⏺+998-77-085-18-58.
✍🏻ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Гўзал хулқ инсоний фазилатларнинг олийсидир.
Гўзал ахлоқда ислом оламига намуна
бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини доимо
ҳусни хулқга, хуш муомалага, ўзаро
меҳр-оқибатга, катталарга иззат-ҳурмат, кичикларга эса раҳм-шафқатли бўлишга, ўзгани айб-нуқсонларини ва саҳв-хатоларини
кечириш каби гўзал ахлоқлар билан зийнатланишларига чақирганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзлари биринчи даражадаги
ахлоқ соҳиби бўлганлар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Машинада ўтириб намоз ўқиш мумкинми
❓Cавол: Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
📩 Жавоб: Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори бундай дейди: "Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо-ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим", дейилади. Бошқа ривоятда "...Бу ишни (яъни уловда намоз ўқишни) Фарзларда қилмас эдилар", деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидлироқ, деганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Барака - Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига ато қиладиган неъматдир.
• Агар барака молга тушса, уни кўпайтиради.
• Агар барака фарзандга тушса, уни солиҳ қилади.
• Агар барака вақтга тушса, уни обод (фойдали) қилади.
• Агар барака қалбга тушса, уни бахтли қилади.
Эй Аллоҳ, бизни барча нарсада барака билан ризқлантир, омин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
http://imon.uz
#muftiy_minbari
📹 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🗣МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 33 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ, ДЎСТЛИК ТУМАНИДАГИ "НАВРЎЗ" ЖОМЕ МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ХАЛҚИМИЗГА ТУҲФА СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌 imon.uz 👉 | @imonuz
#Видео
ИНТЕРНЕТДАГИ "ФИТНАЧИЛАР"НИНГ ГАПЛАРИГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌imon.uz 👉| @imonuz
📹 40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ!
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
♻️Якинларингизга хам улашинг, савобли ишга cиз хам шерик булинг
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИНСОНЛАРНИНГ ОЛТИ ТОИФАСИ
📌 Биринчи тоифа. Ким эканлиги билинмаган кишилар. Уларнинг солиҳ ёки фосиқ эканлиги билинмайди. Масалан, бирор шаҳарга борсангиз, нотаниш кимсадан бўлса ҳам нон оласиз, савдо қиласиз. Бу жоиз, чунки ҳамма нарса ёки маҳсулот кимларнингдир қўлида. У мол ўша кишининг мулки ҳисобланади. Ана шу далил унинг ҳалол бўлиши учун етарлидир. Бирор нарсани ҳаром дейиш учун далил бўлиши керак. Далил бўлмаса, у ҳалол ҳисобланади. Далилдан бошқа ҳеч нарса уни ҳаромга чиқаролмайди. Аммо унинг ҳалоллигини биладиган бирор кишини излаш, топиш варо (такво)дандир. Бундай кишини излаш вожиб (фарз) эмас.
📌 Иккинчи тоифа. Яхши хулқли деб биладиган кишингдир. Унинг молидан иккиланмай ейиш керак. Емаслик тақво, зуҳд эмас, балки васваса бўлади. Агар емаганинг ва иккиланганинг у кишини ранжитса, сенга гуноҳ ёзилади. Солиҳлардан шубҳаланиш яна бир гуноҳдир.
📌 Учинчи тоифа. Золимлиги маълум бўлган кишилар. Бундай кишиларнинг молидан узоқ турмоқ лозим. Агар молнинг ҳалолдан келганини билсангиз, ейишингиз жоиздир.
📌 Тўртинчи тоифа. Молларининг кўпи ҳалолдан эканини биладиган кишиларингиз. Лекин ҳаромдан бутунлай узоқ эмаслар. Масалан, бирор киши дехқон бўлса-ю, подшоҳнинг даласида ишласа ёки савдогар бўлса - подшоҳ билан олди-берди қилса, бундай кишиларнинг моли ҳалол ва жоиз саналади. Лекин тақводорлар учун тийилиш муҳимдир.
📌 Бешинчи тоифа. Зулмидан, молининг қандай келганидан хабарингиз бўлмаган кишилар.
Бундай кишиларда золимлик аломатлари кўрилса, кўриниши, кийим-кечаги ва бошқа нарсаларида золимлик сезилса, бундай кишилар билан ҳамкор бўлишдан қочинг. Бу ҳолат сизга берилган молнинг қандай йўл билан келганини билгунингизга кадар давом этади. Қўлларидаги молларнинг ҳалоллиги билинмагунга кадар улар билан савдо қилиш дуруст бўлмайди.
📌 Олтинчи тоифа. Золимлик аломатлари бўлмаган, лекин фосиқлик белгилари кўринган кишилар. Масалан: ипак матодан тикилган кийимларни кийиши, тилла тақинчоқлар тақиши,
шароб ичиши, номаҳрам аёлларга қараши. Бундай кишиларнинг молидан қочиш вожиб эмас. Чунки санаб ўтилганлар молни ҳаром қилмайди. Баъзи кишилар: Зар тўн кияди, шароб ичади, номаҳрамга қарайди! Балки ҳаром молдан ҳам қайтмас!" дейди. Аммо буларга қараб унинг молини ҳаромга чиқариш ўринли эмас. Зеро ҳеч бир киши гуноҳдан фориғ эмас. Зулм қилишдан, банданинг ҳақидан қўрқадиган кўп кишилар бор. Улар гуноҳдан тийилади. Аслида, бу қоидага доимо амал қилиш керак. Ҳалол ва ҳаром орасидаги фарқни билиш лозим. Бунга амал қилувчи киши еган нарсаси ҳаромлигини билмаган бўлса, қиёмат куни жавоб бермайди. Нажосат, билан намоз ўқиш жоиз эмас. Аммо намозхон у ернинг тоза эмаслигини билмаса ёки кейин, билса, намоз қазоси вожиб бўлмайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оёқ кийимларини ечдилар. Намозни қайта ўқимадилар. Ва “Жаброил менга хабар берди. Оёқ кийимимнинг тоза эмаслигини билдирди”, дедилар.
«Ҳалол ва Ҳаром» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
"Иблиснинг дўсти ва душмани"
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло шайтонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, у кишининг саволларига жавоб беришни буюрди. Шайтон ҳассалик чол кўринишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Шунда ул зот: “Сен кимсан?” деб сўрадилар. “Шайтонман”, деди у. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нима учун келдинг? дедилар. “Аллоҳ мени сизнинг саволларингизга жавоб бериш учун юборди, деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: “Эй иблис, умматимдан сенинг нечта душманинг бор?” Шайтон қуйидагича жавоб берди: “Ўн бешта. Сиз уларнинг энг аввалисиз. Сўнг одил бошлиқ, тавозели бой, ростгўй савдогар, намозларини хушуъ билан ўқийдиган олим, насиҳат қилувчи мўмин, раҳмдил мўмин, тавбасида собит турувчи, ҳаромдан тақво қилувчи, давомли таҳоратда бўлувчи мўмин, кўп садақа қилгувчи, хулқи чиройли мўмин, одамларга фойдаси тегувчи, Қуръонни ёдлаб, уни қироат қилувчи киши ва одамлар ухлаётганда кечалари туриб намоз ўқигувчи”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй иблис, умматимдан дўстларинг ким?” деб сўраган эдилар, у: “Золим бошлиқ, такаббур бой, хиёнаткор савдогар, маст қилувчи ичимлик ичувчи, чақимчи, риёкор, етимнинг молини егувчи, намозга бепарво кимса, молининг закотини бермайдиган бой, орзуҳавасни кўп қиладиган кимса. Буларнинг ҳаммаси менинг дўстларимдир”, деб жавоб берди.
Шайтон бизга бириктирилган ит кабидир. Биз Раббимизга уни биздан узоқ тутишини сўраб ёлворишимиз керак. У малъун акилловчи итга ўхшайди. Ҳар доим инсонни йўлдан оздириш пайида турли фитналарни ишга солади. Шу боис унинг ёмонлигидан паноҳ сўраш керак.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҒОЯТ АҲАМИЯТЛИ ВАҚТ
Аллоҳ азза ва жалла Ўз каломи шарифида тонг вақтини улуғлаб зикр қилган. Шунингдек, тонг ва аср вақтларидан бошқа вақт билан қасам ичмаган. Аллоҳ таоло Фажр сурасида айтади: «Тонг билан қасам, ўн кеча билан қасам...» (1–2-оятлар). Тонг чоғи «машҳуд» «Гувоҳлик берилган» вақтдир, яъни Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг энг карамли махлуқотларидан бўлмиш жуда кўп фаришталар бу пайтда шоҳид бўлиб туришади. Осмондаги ҳамма фаришталар ушбу намозга гувоҳ бўлиш учун ер юзига тушишади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жамоат намозининг ёлғиз кишининг намозидан фазли йигирма беш даражадир. Тун фаришталари билан кун фаришталари бомдод намозида жам бўладилар», дедилар. Абу Ҳурайра: «Истасангиз, «Фажр Қуръони»ни ҳам. «Фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир»ни ўқинг», дер эди (Имом Бухорий ривояти). Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ таоло бу намознинг кадрини шунчалар кўтариб, ҳаттоки тунги ва кундузги фаришталар учрашадиган вақт қилиб қўйганини бир ўйлаб кўр! Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиснинг давомида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги фаришталар борасида муҳим нарсани зиёда қиладилар. Бу фаришталар бомдод намозига шоҳид бўлиб, сўнг осмонга кўтарилиб кетадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сўнгра тунда ер юзида бўлган фаришталар кўтарилиб кетурлар. Роббилари билиб туриб, «Бандаларимни қандай ҳолда тарк қилиб келдингиз?» дея сўрайди. Улар айтурлар: «Намоз ўқиб турган ҳолларида тарк қилдик ва намоз ўқиб турган ҳолларида борган эдик». Энди Аллоҳ таолонинг фаришталари фалончини бомдод намозини жамоат билан ўқиётган ҳолда ва фалончини эса ухлаб, ғофил ва намозларни ўз вақтларида ўқимаётган ҳолда топдик, деган сўзлари орасидаги очиқ-ойдин фарққа қаранг ва чуқур мулоҳаза қилинг! Фарқ жуда катта! Сиз қайси тоифадан бўлишни хоҳлайсиз? Ўзингиз танланг!
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#muftiy_minbari
📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар
• Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".• Овқатдан сўнг ювинг:"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
📢 Тошкент ислом институти Магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари 29-30 август кунлари бўлиб ўтади
✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратурасига ҳужжат топширган абитериентлар шу йилнинг 29 август куни Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва мотуридийлик таълимоти) мутахассислиги бўйича Ақоид ва ислом фалсафаси фанидан, Теология (Ҳадис илмлари) мутахассислиги бўйича Ҳадис ва Мусталаҳул-ҳадис фанидан ижодий имтиҳон топширадилар. Шунингдек, 30 август куни чет тили фанидан тест синовидан ўтадилар.