#Videolar #kongress
No comment | Kongress jarayoni
#24august
#Samarqand
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Videolar #kongress
No comment | Kongress ishtirokchilarini kutib olish jarayoni
#23august
#Samarqand
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🇺🇿 Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
🖥 Батафсил
🌱 Ҳашар - обод элга ярашар
🖥 Батафсил
🌙 Имом Термизий ва Термизий алломалар илмий мероси малайзиялик олимлар билан ҳамкорликда ўрганилади
🖥 Батафсил
🕸 Халқаро конгресс бошланди
🖥 Батафсил
🇺🇿 Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ диний соҳа ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди
🖥 Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xushxabar #mustaqillik #imom_buxoriy_ordeni #mukofot
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди.
"АГАР БАНДАЛАРИМ СЕНДАН МЕНИ СЎРАСАЛАР..."
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).
Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (саҳролик араб) келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми муножот қилсак ёки узоқми нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар», оятини нозил қилган экан.
Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яқин эканлигини баён қилмоқда. Ҳадис имомлари Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шу маъно бор. У киши айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан ғазотда эдик. Тепаликка чиқсак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот бизга яқинлашиб келдилар-да: «Эй одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки эшитувчи, кўрувчи Зотга дуо қиляпсиз. Сиз дуо қилаётган зот сизга минган уловингизнинг бўйнидан ҳам яқин», дедилар».
Мулоҳаза қилинса, оятда бандалар Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломдан келиб, Аллоҳ таоло ҳақида сўраяптилар.
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман».
Жавоб эса бевосита Аллоҳдан бандаларига бўлмоқда. Одатдагидек, уларга айт, деб Пайғамбар алайҳиссаломни восита қилинмаяпти. Шу нозик нуқта ҳам Аллоҳнинг Ўз бандаларига яқин турганлигини кўрсатади. Худди шу маъно кейинги жумлада ҳам бор:
«Дуо қилгувчи менга дуо қилганда ижобат қилурман».
Дуосини эшитаман, ҳисобга оламан, эмас, «ижобат қиламан». Бу ҳам бандаларни Аллоҳга кўпроқ дуо қилишга қизиқтиради. Аллоҳ таоло томонидан шундоқ яқинлик, ҳозиржавоблик бўлиб турганда, бандадан ҳам шунга яраша ҳаракат бўлиши керак. Улар ҳам Аллоҳнинг чақириғига «лаббай», деб жавоб бериб, унга иймон келтириб, итоат қилмоқликлари лозим:
«Бас, менга ҳам ижобат қилсинлар, иймон келтирсинлар».
Бандалар ижобат қилиб иймон келтирсалар, кимга фойда бўлади? Баъзи ҳолларда одамлар буни тўғри тушуна олмай қоладилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда Аллоҳнинг даъватига истижобат қилиш, иймонга келиш банданинг ўзига фойда келтиришини таъкидлайди:
«Шоядки, тўғри йўлни топсалар».
Ҳожатларнинг барчасини Аллоҳ таолодан сўраш, Унга ҳамиша илтижода бўлиш мўмин банданинг доимий ишига айланиши керак. Дуо ибодатларнинг мағзи ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан дуо ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Сайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:
«Мусулмон одам гуноҳ ва қариндошларига ёмонлик қилмай туриб дуо қилса, унга Аллоҳ уч хислатдан бирини беради: Сўраган нарсасини тезда беради. Ёки охиратга сақлаб қўяди. Ёки сўралган нарса миқдоридаги ёмонликни ундан қайтаради», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан Имом Аҳмад ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади, демасин», деганлар.
"Тафсири ҳилол" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАҚИҚИЙ ТАВБА ҚИЛУВЧИДА ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ
Қуръони карим оятларининг 87 та ўрнида тавбага тарғиб этилган. Агар астойдил тавба қилинса, ҳар қандай гуноҳнинг кечирилишига умид бор.Қуръони каримда гуноҳларидан тавба қилмаган кишиларни “золимлар” деб аталган: “Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир” (Ҳужурот сураси, 11-оят).Аллоҳ таоло ўзининг фазлу карами билан жаҳолат туфайли гуноҳ қилиб, кейин тезда унга афсус-надомат чеккан кишиларнинг гуноҳларини кечиришини ваъда қилган: “Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
📹 "ЕР ЮЗИДА МЕНДАН БОШҚА РАСУЛУЛЛОҲНИ КЎРГАН ОДАМ ҚОЛМАДИ"
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌imon.uz 👉| @imonuz
ҚЎПОЛЛИК БИЗДА ҚОЛИБ КЕТДИ.
Ҳазн ибн Абу Ваҳб Махзумий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан исмини сўрадилар. У: "Исмим Ҳазн", деди. "Ҳазн" дегани "асабий", "оғир табиатли", "саркаш" деганидир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Саҳлсан", дедилар. Яъни, унинг исмини ўзгартирмоқчи бўлдилар. "Саҳл" дегани "осон", "енгил" деган маъноларни билдиради. Шунда Ҳазн: "Отам қўйган номни ўзгартирмайман", деди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ИККИНГИЗНИНГ ИШИНГИЗДАН АЛЛОҲ АЖАБЛАНДИ.
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Мен қийналган кишиман", деди. Яъни, оч эканлигини билдирмоқчи бўлди.Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинларининг бирига овқат сўраб одам жўнатдилар. Хотинлари: "У зотни ҳақ ила жўнатган зотга қасам ичиб айтаманки, уйимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ!", деди.Худди шундай қилиб барча хотинларига овқат сўраб одам жўнатдилар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
АСРЛАРГА ТАТИГУЛИК АМАЛ. (1)
(Қуръони Карим оятлари маъноларининг ўзбек тилидаги таржима ва тафсирлари борасида мушоҳадалар)Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Икки олам сарвари бўлган жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловот ва дурудларимиз бўлсин!Азизлар, Оллоҳга шукрлар бўлсинким, улуғ олимлар авлиёю пири комилларга бешикбўлган заминга Аллоҳим истиқоматни насиб қилибти. Юртимиз истиқлолга эришганидан сўнг миллий қадриятларимизнинг меҳвари, дину диёнатимиз асоси, маънавий ҳаётимизнинг “зилол сувли булоғи” бўлган Каломуллоҳ – Қуръони Карим илм-маърифатга ташна бўлган миллатимиз қалби ва онгига яна қайтди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
“Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонға етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар”.
“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ЎХШАШНИНГ ЎЗИ НАЖОТ
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга шундай дедилар:"Бир киши йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Қудуқни кўриб қолиб унга тушди. Сув ичиб ташқарига чиқди. Ташқарида бир ит чанқоқликдан нам тупроқни ялаётган эди. Ҳалиги киши: "Бу ит ҳам мен каби чанқабди", деб яна қудуққа тушди. Ковушига сув тўлдириб оғзида тишлаб ташқарига олиб чиқиб итга тутди. Унинг бу иши Аллоҳга мақбул келиб уни мағфират қилди".
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Донишмандлардан бири айтди: «Қачонки бир иш сени маҳзун қилса, қара, агар бу қийинчилик ҳийла билан ундан чиқиб кетиладиган ишлар сирасидан бўлса, бу мушкулнинг чорасини топиб, уни даф этишда нафсинг ожизлик қилмасин. Агар у ҳийла билан ечилмайдиган ишлар жумласидан бўлса, бас, сабр қил, жазавага тушма. Чунки бошланиши бор ҳар қандай ишнинг, ниҳояси ҳам бор. Сендан талаб этиладигани – ҳаракат қилиш, муваффақият қозониш сенинг зиммангда эмас».
Изоҳ. Донишманднинг бу насиҳатида Исломдаги «васатия» яъни, ҳар қандай ҳолатда ўрта йўлни тутиш таълимоти гўзал тарзда тақдим этилган. Қийинчиликка рўбарў бўлган инсон мушкулни ечиш тадбири ҳақида ўйлаши ва шунга мувофиқ ҳаракат қилиши – буюрилган иш. Соғлом ва тўғри эътиқоддаги инсон бу буйруққа амал қилади, мушкулот қаршисида довдираб, нима бўлса бўлар деб жим ўтиравермайди. Агар қилинган тадбирдан кўзланган натижа чиқмаса, шунча елиб-югурганини бефойда санаб, тушкунликка тушмайди. Тинимсиз ҳаракатлари орқали етиб келган манзили – сабрда тўхтайди, қалбини муваффақият жазаваси эмас, сабр хотиржамлиги эгаллайди. Чунки мўмин инсон билади: банда ҳаракат қилишга буюрилган, натижа Оллоҳдандир.
"Унвонул баён".
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутун Жаҳон жамияти (VOSCU) навбатдаги VIII халқаро конгресснинг иккинчи куни Самарқанд вилоятида давом этмоқда.
Айни вақтда VIII конгресснинг тантанали очилиш маросими планер йиғилиши бошланди. Унда ушбу жамиятга аъзо давлатлардан вакиллар ҳамда маҳаллий меҳмонлар шунингдек, диний соҳадаги раҳбарлар ҳам иштирок этмоқда.
Йиғилиш давом этмоқда...
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Videolar #Kongress
📝 Kongress qatnashchilari tantanali kutib olinmoqda
#Samarqand
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
КЕМАДАГИ ДАРВЕШ
Бир дарвеш кемада сайр қилар эди. Юки, ҳеч нарсаси бўлмагани учун хотиржам бир четда тиқилиб олиб ухлар эди. Шу онда кемада бир ҳамён олтин йўқолди. Ҳар тарафни изладилар, ҳар кимни текширдилар аммо тополмадилар. Бир четда беозоргина ухлаётган дарвешни кўрсатиб:- "Мана шу фақирни ҳам бир текширайликчи, балки у олгандир" деди. Пулини йўқотган, дарвешни уйғотиб:- "Кемада бир ҳамён олтиним йўқолди. Ҳар кимни текширдик, фақат сен қолдинг.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
📹 ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
"Бас, агар ундан фойда олсак, рибо бўлур"
Нақлдирки, Абу Ҳанифанинг бир кишида оладиган қарзи бор эди. Ўша киши яшайдиган маҳаллада Имомнинг шогирдларидан бири вафот этди. Имом унинг жаноза намозига борди. Қуёш қаттиқ қиздирар, у ерда ўша қарздор кишининг девори соясидан бошқа соя йўқ эди. Одамлар: «Бул сояда бир оз ўтиринг», дедилар. «Бу девор эгасининг мендан қарзи бор, бас, бу девор соясидан фойдаланмоғим менга жоиз эмас. Чунки Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Куллу қарзин жарра манфаътан фа ҳува рибо», яъни: «Устама фойда келтирадиган ҳар қандай қарз рибодир», деб марҳамат қилганлар. Бас, агар ундан фойда олсак, рибо бўлур», деб жавоб берди.
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАМ ДУНЁ, ҲАМ ОХИРАТ САОДАТИНИ ОРЗУ ҚИЛГАН ЙЎҚМИ?
Аловуддин Ҳазнавий ҳазратлари отаси Аҳмад Ҳазнавий ҳазратлари илм ўрганиш ва олимларни қандай эъзозлаши тўғрисида сўз юритиб шундай дейди: “Отамнинг назарида қилинадиган энг муҳим иш илм олиш учун ғайрат қилишдир. Бизларни ҳам доим илм ўрганишга ундарди. Бизни илм олишни тўхтатмасин дея мен ва укам Изаддинни умр бўйи бошқа ишлардан озод қўйди. Отам доим шу ўгитни такрорларди:
- Дунё истаган илм ўргансин, охират истаган илм ўргансин, икки дунё саодатини тилаган ҳам илм ўргансин.
Оила суҳбатларида илм ва олимларнинг фазилати тўғрисида кўп гапирар, турли ривоятлар айтиб берарди”.
(Аловуддин Ҳазнавий, Маноқиб-ул Ҳазнавий) китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
📹 ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАЛАРИ (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌imon.uz 👉| @imonuz
#tafakkur
📹 ИНСОН МАВЖУДОТЛАР ГУЛТОЖИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌imon.uz 👉| @imonuz
АСРЛАРГА ТАТИГУЛИК АМАЛ. (2)
Бу таржима ва тафсир ўзидан аввалги уламоларнинг ютуқ ва тажрибаларини ўзлаштириб, сингдирган ҳолда мутлақо янгича, ўзига хос услуб билан битилгани диққатга сазовордир.Асарда муқаддима ўрнида берилган “Руҳ ва тил” номли мақолани ўқигач, бу ўзига хосликни ҳар бир китобхон дарҳол англайди.Устоз олим ушбу тафсирни ёзишда, ўтган уламолар йўлидан бориб, таржима жараёнида уларнинг асарларидан иқтибослар келтирган, шу билан бирга аввалги таржима ва тафсирларда айтилмаган янги маъно ва изоҳларни келтирган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Ота-онангизнинг олдида телефонга қараманг!
Ота-онангиздан узоқда, алоҳида яшайсизми? Бугун уларни кўргани бордингизми? Сиздан илтимос, қўлингиздаги телефонни қўйинг! Улар сизни соғинишган, сиз билан гаплашиб ўтиргилари келади, ичларида сизга айтадиган гаплари бор. Илтимос, соғинчдан оғриган юракларига ширин суҳбатингиз билан бироз малҳам бўлинг!Биласизми, улар сизни анчадан бери кутиб ўтиришган эди. Қадамларингизга кўзлари нигорон эди. Бугун улар кутган кун келди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Набий алайҳиссалом
«Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар кимлар?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани "Ҳазрати Билол" жоме масжиди имом-хатиби Нурматов Камолиддин домланинг оталари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло Камолиддин домла ва марҳумнинг фарзанду аржумандлари, яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
📌Жаноза намози бугун соат 14:00 да Ш.Рашидов тумани Бобур маҳалласида бўлиб ўтади
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
📹 СИНОВЛИ ДУНЁ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌 imon.uz 👉 | @imonuz