ТУЗАТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ТУШУНЧАЛАР.
دَع المساجد للعباد تسكنها.. وطُف بِنا حول خمارٍ ليسقينا ما قال ربك: ويلٌ للذين سَكروا.. ولكن قال: ويلٌ للمصليناМасжидларни тарк айла ани маскан тутган бандаларга,Шароб бермоғи учун бизни тавоф эттир ароқчи атрофида.Роббинг: Маст бўлганларга вайл бўлсин, демамиш,Лек: Намозхонларга вайл бўлсин, деб айтмиш.Абу Наввос, аббосий шоир. Ушбу шеърни ёзган шоир кейинчалик тавба қилиб, зуҳд йўлига кирган дейишади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Пешин намозининг фарзидан аввалги суннат намоз
Абдуллоҳ ибн Умар хабар қилади:
"Умар ибн Хаттоб бундай деяётганини эшитдим:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтар эдилар: "Пешин намозининг фарзидан аввалги, заволдан кейин (ўқиладиган) тўрт ракат (суннат)нинг савоби бомдод намозининг мислича ҳисобланади": "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: "Мана шу соатда Аллоҳга тасбеҳ айтиб, уни покламайдиган бирор нарса йўқ", дедилар ва кейин ушбу оятни охиригача ўқидилар: "Ахир, улар Аллоҳ яратган барча нарсаларнинг соялари Аллоҳга бўйинсуниб, сажда қилган ҳолларида ўнгу сўлларига узайиб қисқариб турганини кўрмаганмилар?!” (Наҳл сураси, 48-оят.)
Муснади Кеший китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
"БУНДА БИЛАДИГАН ҚАВМ УЧУН, АЛБАТТА, ИБРАТ БОРДИР..."
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Қиёмат куни бўлганда мазлум золимни, душман душманни маҳкам ушлайди ва айтади: бугун сен билан менинг ўртамизда ҳукмида жабр қилмайдиган Олим ва Ҳоким Зот ҳукм қилади».
Таврот(нинг асл илоҳий нусхаси)да ёзилган: «Золимнинг уйи – гарчи бир муддатдан кейин бўлса ҳам – хароб бўлур».
Яна айтилди:
«Ким зулм қилса, унинг уйи хароб бўлур».
Инжил(нинг асл илоҳий нусхаси)да ёзилган:
«Золимлар нажот топгувчи эмаслар».
Қуръонда келади Аллоҳ таолонинг сўзи:
فَتِلْكَ بُيُوتُهُمْ خَاوِيَةً بِمَا ظَلَمُوا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
"Ана, зулмлари туфайли вайрон ва хароб бўлиб қолган уйлари! Ҳеч шубҳасиз, бунда биладиган қавм учун албатта ибрат бордир" (Намл сураси, 52-оят).
“Баҳрул-маҳабба”дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ
Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.
"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ДУНЁ
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
— Дунё ҳаёти билан охират ҳаёти бир эркакнинг айни вақтда никоҳида бўлган икки хотинига ўхшайди. Бири мамнун бўлса, иккинчиси куяверади. Ҳасан Басрий:
— Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё ҳаёти шу сизлар кезиб юрган тупроқдан ҳам тубан. Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб боқдими, бунга кулиб боқдими, ҳеч аҳамият бермайдилар. Фузайл ибн Иъёз:
— Агар дунё ҳалол бўлса ҳам ва охиратда ҳисоб сўралмаса ҳам бордию, менга берилсайди,
сиз нажосатдан қандай жиркансангиз, мен ҳам дунёдан шундай жирканардим.
"Мукошафат ул-қулуб"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АЁЛ ЗОТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».
Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан хурсанд бўлиб, унга кўп совға-саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени ҳалок этади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, сени БАХТЛИ қилади» деб жавоб берди.
"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Қарилик нафақасини жорий қилиш
Исломда бугунги кунда «қарилик нафақаси» деб номланаётган нафақанинг жорий бўлишига ҳам айнан ғайримусулмон фуқаролар сабаб бўлишган. Бу борада Ислом шариатининг ғайримусулмон фуқароларга бўлган риоясидан мусулмон фуқаролар ҳам фойдаланиб қолганлар десак, муболаға қилмаган бўламиз.Имом Абу Убайднинг «Ал-Амвол» китобида қуйидагилар келтирилади:«Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб кўчада тиланиб юрган яҳудий чолни кўриб қолиб, уни чақирдилар-да: «Агар сендан ёшлигингда жизяни олиб, қариганингда ташлаб қўйсак, сенга нисбатан инсоф қилмаган бўлибмиз», дедилар ва унга Байтулмолдан керагича таъминот жорий қилдилар».
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#ТАШРИФ
🔴Эртага 16 август Жума куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Зарбдор туманида жойлашган "Исмоил бобо" жоме масжидига ташриф буюрадилар.
Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!
📌Масжид манзили 👈
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌 imon.uz 👉 | @imonuz
Ўқув имтиҳонларида фирибгарлик қилиш
Ўқишга ёки мансабга ё бундан бошқа ишлардаги имтиҳонларда фирибгарлик қилишнинг кенг тарқалиши ахлоқсизлик ва разил ишлардан биридир. Зеро бу иш масъулларни алдашдир, жамиятга зулм қилишдир, давлатга зулм қилишдир. Шунингдек у жамият учун хатардир. Чунки унда ғайратли инсон билан ғайратсиз инсон баробар бўлиб қолади. Ҳатто ғайратсиз киши ўзи унга муносиб бўлмаган бирор мансаб ёки амалда ғайратли инсондан, эси паст киши закийдан ўзиб кетиши ҳам мумкин.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Видео
БИЛОЛ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ БАРДОШИ.
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#muftiy_minbari
📹 ТЎТИНИНГ АЯНЧЛИ ҲАЛОКАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
МАНГУЛИККА РАҒБАТ
Сувайд ибн Ҳорис ривоят қилади:
“Биз етти киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига қавмимиз номидан вакил бўлиб келдик. Биз кириб борганимизда биздан Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Сизлар кимларсиз?
– Бизлар мўминлармиз, – жавоб бердик.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб яна савол бердилар:
– Ҳар нарсанинг ҳақиқати бўлгай. Сизларнинг мўминлигингиз ҳақиқати недур?
– Ўн беш хислатдур. Бештасини барча пайғамбарлар имон келтиришимизга буюрганларидур. Бештаси – сиз буюрган амаллар. Бештаси эса, бизга жоҳилиятда ёмон кўрган ишларимиздур.
– Пайғамбарлар буюрган беш хислат қайсидур?
– Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтириш.
– Мен буюрган беш амал қайси?
– “Ла илаҳа иллаллоҳ” демоғимиз, беш маҳал намоз ўқимоғимиз, закотни адо қилишимиз, рамазон ойи рўзасини тутмоғимиз ва имкон бўлганда Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳаж қилмоғимиздур.
– Жоҳилиятда ҳамроҳ бўлиб, тарк қилганингиз қайсидур?
– Кенгчиликка шукр, қийинчиликка сабр, тақдирга розилик, ҳар қандай ожизлик ҳолида рост гапириш ва адоватни тарк қилиш.
– Сизлар олимлар ва донолардурсиз. Бу фаҳмларингиз билан пайғамбарлар каби бўлишга яқинсизлар. Агар шу айтганларингиздек бўлсаларингиз, сизларга яна беш хислатни зиёда қилгайман, шу билан йигирма бўлур: ўзларингиз емайдиган молни жамламанг. Ўзингиз яшамайдиган бинони қурманг. Эртагаёқ сизларга насиб бўлмайдиган нарсаларни деб хусуматлашманг. Аллоҳга тақво қилингки, Унга қайтурсиз ва Унинг ҳузурида тўпланурсиз. Шундай нарсаларга рағбат қилингки, сизлар оқибатда етишурсиз ва ўша неъматлар билан мангу қолурсиз”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАР ҚАДАМДА БАРАКА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари ва улар орқали биз умматларнинг эътиборини тонгда барака бўлишига қаратдилар. Бомдод намозидан кейинги илк соатлар куннинг энг баракали соатларидир. Бу баракаларни фақатгина уйқудан барвақт уйғониб, бомдод намозини ўқиганларгина қўлга кирита олади. Улар бу куннинг илк дақиқаларидан фойда ишлашни бошлайдилар. Сохр Фомидий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳим, умматимнинг тонггига барака ато эт». Бу барака тонгда қилинадиган барча нарса, барча (хайрли) амалларга тегишлидир... Тижорат дейсизми, деҳқончиликми, китоб мутолааси, сафар ёки бошқа жидду жаҳд қилинадиган ишларнинг барчасига оид. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сария ёки қўшин жўнатсалар ҳам доимо эрта тонгда жўнатар эдилар. Юқоридаги ҳадис ровийси Сохр Ғомидий тижоратчи бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу насиҳатларига амал қилар эди. У киши бирор жойга тижорий карвон жўнатса, эрта тонгда жўнатар, натижада савдоси баракали бўлиб, молида зиёдалик бўлар эди. Имом Аҳмаднинг ривоятида Сохр шунчалик бойиб кетганидан ҳатто пулларини қаерга қўйишни ҳам билмай қолар эди, дейилади. Имом Термизийдан ривоят қилинишича, Нўъмон ибн Мукрин розияллоху ану шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажр вақти кирса, то қуёш чиққунига қадар кутиб турар, қуёш чиққач, жангга кирар эдилар». Бу хақда айтиладики: «Мана шунда ғалаба шамоли эсади. Мўминлар намозларида қўшин Ҳаққига дуо қиладилар...» Яна бунга мисол қилиб «Сунани Насоий»да Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни бомдод намозини аввалги вақтида ўқидилар. Хайбар уларга яқин қолган эди. У зот ҳужумни бошлаб шундай дедилар: «Хароб бўлсин Хайбар! Биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонгги нақадар ёмон бўлур!» дедилар. Демак, санаб ўтилган барака, фазл ва ғалабаларнинг барчаси тонгнинг илк дақиқаларида кўрилган... Лекин инсон ушбу баракали лаҳзаларида уйғоқ бўлмаса, нима бўлади? Инсон куннинг бундай қимматли лаҳзаларини ғафлатда, уйқуда, суюклигимиз ва Аллоҳнинг суюкли бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларидан бепарво ҳолда ўтказса, нима бўлади? Инсон кунини ушбу яхшиликлардан маҳрум ҳолатда бошласа, нима бўлади?
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🗣Diyor Yangiliklari
📊Ijtimoiy himoyaga muhtoj, nogiron, profilaktik hisobda turuvchi fuqarolar holidan muntazam xabar olib kelinmoqda
Manba: JizzaxMTRK
Yaqinlaringizga ham ulashing!
🕌imon.uz 👉| @imonuz
Болаларга паноҳ тилаш дуоси
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга
أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)
Имом Бухорий ривоятлари.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
УЛАРДАН БЎЛИШНИ ИСТАЙМАН
Саҳобалар розиёллоҳу анҳум Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар-бир сўзларига интиқ бўлиб туришар, атрофларида доимо гирдикапалак эдилар.Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга дедилар:"Ким Аллоҳ йўлида икки бор инфоқ қилса (бирор нарса сарфласа ёки Аллоҳ йўлида икки жуфт от, туя, эшак, динор ва ҳоказо сарфласа) жаннат эшикларининг биридан чақирилади. Ким намоз аҳлидан бўлса намоз эшигидан, ким жиҳод аҳлидан бўлса жиҳод эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса Райён эшигидан, ким садақа аҳлидан бўлса садақа эшигидан чақирилади".
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!
Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир. Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
📹 ХОЛИС ИНСОН РИЁКОР БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
🕌 imon.uz 👉 | @imonuz
ЗЎРAВОНЛИК, ҲAДДAН ОШИШ
Aллоҳ таоло дейди: «Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик – кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг – ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир» (Шўро сураси, 42). Яъни, инсонларга зулм қиладиган тажовузкорлар, одамларнинг жонлари-ю, молларига зуғум ўтказадиган зўравонларнинг жазоси аламли азобдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Aллоҳ таоло менга тавозеъли бўлишингизни ваҳий қилди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
🗣Бугун, 16-август куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Зарбдор туманидаги "Исмоил бобо" жоме масжидига ташриф буюриб йиғилган намозхонларга "Оли Имрон сураси 190-191-оятларининг тафсири" мавзусида маъруза қилиб бердилар ва келажакда масжиднинг ҳовли қисмида бўладиган ишлар билан танишиб, ўзларининг керакли бўлган тавсияларини бериб ўтдилар.
📊Ташриф давомида Зарбдор тумани имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 2024 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди, айрим ходимлар фаолликка чақирилди. Шунингдек, иш фаолиятни янада ривожлантириш, меҳнат қилиш учун муносиб шароитлар яратиш, касб-маҳорати, мутолаани мунтазам ошириб бориш, дунёвий давлат тамойилларини инобатга олиш, жаҳолатга қарши маърифат ишларини кучайтириш ва она Ватан равнақи йўлида ҳамжиҳатликда меҳнат қилиш давр талаби экани қайд этилди.
Таом ейишдаги суннатлар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» десин», – дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олтита саҳобалари билан таом емоқда эдилар. Бир аъробий келиб, икки марта олиб ҳаммасини еб қўйди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Видео
ИСЛОМДАГИ ИЛК МУАЗЗИН ВА АЗОН ТАРИХИ.
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#tarbiya #onal
🗣NEGA ONALAR TARBIYALAGAN FARZANDLAR OLIM BO'LGAN?
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
“У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур”,
(Ғофир сураси, 19–оят).
Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хиёнат қарашини билади, беркитилган сирни билади ва қалбларда яширин нарсаларни ҳам билади. Бирон нарса Ундан махфий қолмайди, барини билади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: “У шундай кишики, одамлар билан бирга ўтиради. Бир аёл ўтиб қолади ва у бўлса, одамлардан ўғринча унга кўз ташлайди”.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ. “Тафсирил возиҳил муяссар” асаридан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
«УМРИНГИЗНИ БОЙ БЕРМАНГ!»
#Ҳикоят
Бир муҳтарам зотдан сўрашибди:
- «Умрни бой бериш нима?»
- «Умидворликдан мосуво бўлиш» дея жавоб берди у.
- «Буни тўлиқроқ англатсангиз» сўрашибди, яна.
- «Инсон зоти борки, умид билан яшайди. Ишлайди, тер тўкади, ҳаракат қилади. Масалан, ота-она келгусида халққа керакли одам бўлсин, деган ниятда ҳали тили чиқмаган гўдак тарбияси билан машғул бўлади. Ёки бўлмаса, эртага зурриётларим ҳосилини кўрсин, деган умидда саксон ёшли бободеҳқон кўчат ўтказди. Ушбуларнинг барчаси, эзгуликдан нишона, келажакка қаттиқ ишончдир. Зотан, ҳар қандай самарали меҳнат замирида буюк умидворликка асосланган ғайрат-шижоат ётади», дея суҳбатга якун ясабди ул зот.
«Фарзанднома» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#ibrat
📹 УЛАМОЛАР-ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ДУНЁГА ҲОЖАТИМ ЙЎҚ
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузур ларига кирди. Қараса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўйрада ёнбошлаб ётганларидан муборак жасадларида бўйранинг изи тушиб қолган эди.
– Эй Аллоҳнинг Расули, тўшак сотиб олсангиз бўлмайдими? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Эй Умар! Кисро кабими?! Пайғамбарлик подшоҳлик эмас! Менга дунёнинг нима ҳожати бор? Мен билан дунёнинг мисоли ёз кунида от миниб кетаётиб, бир дарахт тагида бирор соат салқинлаб, кейин у жойдан кетган киши кабидир.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz