imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

АЛЛОҲ АДЛГА ВА ЭҲСОНГА БУЮРАДИ

Усмон ибн Мазъун (розияллоҳу анҳу) айтади:
«Аввалига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ҳаё қилганимдан имон келтирган эдим. Аммо қалбимда Ислом қарор топмаган эди. Кунларнинг бирида у зот билан суҳбатлашиб ўтирсам, бирдан нигоҳлари самога қадалди. Кейин нигоҳини ўнг томонига қаратдилар. Сўнг яна шундай бўлди. Бунинг сабабини сўраган эдим, Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Мен сен билан сўзлашиб турганимда Жаброил (алайҳиссалом) ўнг томонимга тушди ва: “Эй Муҳаммад, албатта, Аллоҳ адлга ва эҳсонга буюради”, деди.
Мана шу пайтнинг ўзида қалбимда имон қарор топди, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўрдим».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Улкан Имконият

Уйқудан уйғоняпмизми, демак, Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишимиз, Унга истиғфор айтиб, тавба қилишимиз, зулм қилган кишиларимиздан узр сўраб, розиликларини олишимиз, қарзларимизни ҳақдорларга қайтаришимиз, қазо намозларимизни ўқишимиз, қазо рўзаларимизни тутишимиз, ўлимга чин маънода тайёргарлик кўришимиз учун бизга имконият беряпти. Биз бор куч-ғайратимизни ишга солиб, бу фурсатдан фойдаланишимиз керак!!!

Аллоҳ таоло барчамизга бу имкониятдан фойдаланишимизни ва ғафлатда қолмаслигимизни насиб этсин!🤲

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🎙 Ҳомиджон домла: “Исрофгарчилик, дабдаба ва риёдан сақланайлик”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АБУ СУФЁН

Макка фатҳида Абу Суфён уч нафар жосус билан мусулмонлар лашкари ҳақида маълумот олиш учун Марруз-Заҳрон деган жойга борганида мусулмонлар томонидан қўлга олинди.
Аббос (розияллоҳу анҳу) уни ўз ҳимоясига олди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни Аббос (розияллоҳу анҳу) ҳимоясида ушлаб туриши учун тонггача муҳлат берди.
Абу Суфён Исломни қабул қилганидан кейин Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) уни етаклаб Ислом лашкарини кўрсатиб қўйиш учун айлантириб юрган эди, Салмон Форсий, Билол Ҳабаший ва Суҳайб Румийнинг олдиларидан ўтаётганларида уларнинг бири:
– Аллоҳ душманининг бўйнига қилич уришимизга Аллоҳ имкон бермади-да! – деб қўйди.
Бу сўзлардан Абу Суфён қайтиб диндан чиқиб кетмасин, деган хавфда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу):
– Ҳолингизга вой бўлгурлар, қурайшнинг шайхи ва саййидига шундай сўз қилурмисиз?! – деди.
Сўнг уларни чақириб танбеҳ бериб қўйиш мақсадида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига бориб, нима деганларини етказди. Бу сўзларни эшитиб Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га муомалалари бирдан ўзгарди ва:
– Эй Абу Бакр! Сен уларни ғазаблантириб қўйибсан! Аллоҳга қасамки, уларни ғазаблантирган бўлсанг, Аллоҳни ғазаблантирган бўласан!
Бу сўзлардан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг бошига чақмоқ ургандек бўлди. Ўзи сотиб олиб, Аллоҳ йўлида озод қилиб юборган қулларининг олдига бориб, ҳақиқий адолат ва инсонлараро тенгликни намоён қилиб, улардан кечирим сўради:
– Эй биродарларим, мен сизларни ғазаблантириб қўйдимми?
– Бугунги кунда сизни айблаш йўқ. Сизни Аллоҳ мағфират қилгай. У раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғидир (Юсуф сурасининг 92-оятига ишора), – дейишди улар ҳам илтифот ила.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИДА ВАФО

Умматига ҳар жиҳатдан намуна бўлган Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйида баён этилган ҳаётий
дастурлари билан юксак ахлоқнинг зуҳуротидир. Муҳаддислар ул зотнинг улуғ ахлоқини шу шаклда тасниф этганлар:
1. Ошкор ҳам, маҳфий ҳам Аллоҳ жалла жалолуҳудан қўрқмоқ;
2. Ризо ва ғазаб ҳолларида адолатдан айрилмаслик;
3. Бойликда ва камбағалликда иқтисод ва мўътадил бўлиш;
4. Қариндошлар алоқани узса ҳам, улар билан узилмаслик;
5. Ўзини бирор нарсадан маҳрум қилганга ҳам эҳсон қилиш;
6. Ўзига зулм қилганга ҳам афв билан муомала қилиш;
7. Сукутли тафаккур;
8. Суҳбатда ҳам Аллоҳни зикр қилиб, ёд этиш;
9. Назарнинг ибрат олиши...

Аллоҳ расулининг қиличларида шу ибора ёзилган эди: "Сенга зулм қилганни афв эт, сен билан
иши бўлмаган қариндошингга ёрдам қил, сенга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб бер, зарарингга бўлса ҳам ростини айт"...

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

🌙 БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШҲАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Дўстлик ва муҳаббат

Аҳмад ибн Юсуф ўзининг «Мукофот ва гўзал оқибат» номли китобида шундай ёзади:«Ҳорун ибн Маллул отасидан жуда катта мол-давлатни мерос қилиб олди. У молни ҳисоб-китоб қилмай ўнг ва чап томонга сочиб исроф қила бошлади.Бир куни унинг олдига отасининг дўсти Исҳоқ ибн Тамим келди. Исҳоқ унинг аҳволини кўриб деди:- Либосларингнинг гўзаллиги, катта мол-дунёга эга бўлганинг мени роса хурсанд қилди. Аллоҳ отангдан мерос олган бу молингга барака берсин!Сўнгра Исҳоқ ибн Тамим чиқиб кетди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ташриф

Бугун, 19 июнь куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик Пахтакор туманидаги марказий бўлган "Ҳидоят" жоме масжидига ташриф буюриб йиғилган намозхонларга "Фитна - қотилликдан ёмонроқдир!" мавзусида маъруза қилиб бердилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Маънавий зулмга жавоб қайтариш

Кўпчилик англаб олиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, бир шахсдан содир бўлган ҳар бир зулмга қарши унга ҳам ўшанча мислда жавоб қайтариш жоиз эмас. Мисол учун, ғийбатнинг жавобига ғийбат қилинмайди. Жосусликка қарши жосуслик қилинмайди. Сўкишга яраша сўкилмайди. Бошқа маънавий маъсиятлар ҳам шу каби. Қасос олиш ёки жарима шариатда белгилангандан бошқача бўлиши мумкин эмас.Сўкишни ўзига яраша сўкиш билан қарши олиш мумкин эмаслиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

🌙 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Бало

Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

Жалолиддин Румий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Имомга иқтидо масалалари

Жамоат имомнинг "Аллооҳумма антассалаам ва минкассалаам, табаарокта я зал-жалаали вал-икром" дейилмагунга қадар ўз жойларида ўтирадилар, кейин туриб суннатни ёки дуони бошқа муносиб бўлган ўринда тугатадилар. Фарздан сўнг сафни бузиб, ҳар жойга тарқалган ҳолда намоз ўқиш мустаҳабдир. Сабаби кейин келганлар намозни тугаган деб тушунадилар. Имом салом бергач, қаралади: агар намоз тугатилган бўлса, имом эркин - хоҳласа ўнг томонига, хоҳласа чап томонига ўгирилади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БИРОР КИШИГА ИШ БУЮРСАНГ, ЎЗ ХОДИМИНГ БЎЛСА ҲАМ, ОСОН ҚИЛИБ АЙТ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Умуман олганда, одамлар бирор кишини ишга буюрсалар, гапни тўлиқ, мукаммал қилиб айтмай, чала гапирадилар. Кейин улар ишни кўнгилдагидек бажармаса, булар хафа бўлиб юришади. Шогирдлар, уйдагилар, ходимлар билан қилинадиган муносабатда бу ҳолат айниқса кўп учрайди. Адабнинг тақозоси шуки, бировга бир ишни буюраётган вақтда гапни мукаммал, очиқ ва осон йўл билан тушунтириш керак».

"Мажолис ҳакимул умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИ ОХИРАТДА САҚЛАЙДИ

«Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди»
(Инсон сураси, 11-оят).

“Ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди” жумласи ўша куннинг даҳшатидан сақланишлари ҳамда жаҳаннам ва унинг даҳшатларини кўрмасликлари маъносида эмас, балки ўша кунда ваъда қилинган уқубат ва жазодан сақланишлари маъносида бўлиши мумкин. Шунингдек, У Зот уларни ҳисоб-китоб вақтидаги сўроқ-саволдан сақлайди, маъносида бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган:
«“Дарҳақиқат, мен ҳисоботимга рўбарў бўлишимни билар эдим”, – дер» (“Ал-Ҳаққо сураси, 20-оят).

Улар ўзларининг қаттиқ ҳисоб-китоб қилинишларидан қўрқиб турганларида гуноҳлари кечирилиб, яхшиликлари мақбул бўлганини кўрсалар, бундан жуда хурсанд бўлиб, у куннинг ёмонлигидан сақланган бўладилар.

Оятнинг яна бир маъноси “Улар қабрдан қайта тирилган вақтларида қиёмат кунининг даҳшат ва қўр- қинчларидан омонда бўладилар ва фаришталар уларга хушхабар етказадилар”, бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Биздан уларга яхшилик раво кўрилганлар, ана ўшалар, ундан узоқлаштирилгандирлар» (Анбиё сураси, 101-оят).

«Уларга хушрўйлик ҳамда сурур ато қилади» оятидаги “сурур” уларда хафагарчилик бўлмаслигидир, “хушрўйлик эса, неъматлар асоратидир. Бир нақлда, хушрўйлик уларнинг юзларида, сурур эса қалбларида бўлиши айтилган.

«Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипак билан мукофотлайди» (Инсон сураси, 12-оят).
Яъни тоат-ибодатларга ҳамда Аллоҳга осийлик бўладиган ишлардан сабр қилганлари учун улар жаннат билан ҳам, ипак билан ҳам мукофотлайди.

Жаннатлар асосан кийимлар эмас, балки егулик ва ичимликлар билан ҳам роҳатланиш ўрни бўлгани учун ипак ҳам (қўшиб) зикр қилинди. Яъни Аллоҳ таоло уларга жаннатни мукофот қилиб бериш билан бирга, ипак либосларни ҳам ваъда қилди.

"Таъвилот"дан дурдоналар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⌛️QABUL IMTIHONLARI O'TKAZISH SANALARI MA'LUM BO'LDI

⌨️ 2024-2025 o’quv yili uchun Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalarining (Kunduzgi ta'lim) qabul imtihonlari quyidagi manzillarda bo'lib o'tadi:

1-hudud: 📌 JOYLASHUV
Qoraqalpog‘iston Respublikasi Nukus shahri “Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi binosida joriy yilning 1-avgust kuni (346 nafar abituriyent ishtirok etadi);

2-hudud: 📌 JOYLASHUV
Buxoro viloyati, Buxoro shahri Mir Arab oliy madrasasi binosida 3-4-avgust kunlari (849 nafar abituriyent ishtirok etadi);

3-hudud: 📌 JOYLASHUV
Qashqadaryo viloyati, Kitob tumani 1-sonli kasb-hunar maktabi binosida 6-7-avgust kunlari (533 nafar abituriyent ishtirok etadi);

4-hudud: 📌 JOYLASHUV
Surxondaryo viloyati, Termiz shahri “Imom Termiziy” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi binosida 8-9-avgust kunlari (435 nafar abituriyent ishtirok etadi);

5-hudud: 📌 JOYLASHUV
Namangan viloyati, Namangan shahri, “Hidoya” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi binosida 13-17-avgust kunlari (2261 nafar abituriyent ishtirok etadi);

6-hudud: 📌 JOYLASHUV
Toshkent shahri Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti binosida 19-24-avgust kunlari (2631 nafar abituriyent ishtirok etadi) o‘tkaziladi.

📆 Imtihon sanalari hududlardagi abituriyentlar sonidan kelib chiqib belgilangan.

❗️Hurmatli abituriyentlar! Qabul imtihonlari to'g'risida ishonchli ma'lumotlarni O'zbekiston musulmonlari idorasi hamda diniy ta'lim muassasalarning ijtimoiy tarmoq sahifalarida kuzatib boring. Boshqa sahifalardan kelayotgan asossiz ma'lumotlarga aldanib qolmang!

Imtihon ruxsatnomasini olish tartibi bo'yicha qo'shimcha ma'lumot beramiz.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ИНТЕРНЕТДАГИ "ФИТНАЧИЛАР"НИНГ ГАПЛАРИГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ГУНОҲЛАРИМНИ КЎТАРА ОЛУРМИСАН?

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) одатига кўра улуснинг ҳолидан хабар олиш учун Аслам билан айланди. Бир аёл оловга қозонини ўрнатиб, атрофида болалари йиғлаб ўтирган эди. Халифа уларга яқин бориб салом берди. Аёл жавоб қайтарди.
– Сизларга яқинроқ борсам майлими? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Яхшилик билан яқин келсанг кел, бўлмаса нари бўл, – жавоб берди аёл.
– Гўдаклар нега йиғлаяпти?
– Очликдан.
– Қозонда нима пиширмоқдасиз?
– Сувни қайнатяпман. Улар ухлагунларича овутиб туриш учун. Аллоҳ биз билан Умарнинг ўртасида.
– Аллоҳ раҳм қилсин, Умар сизларнинг ҳолингизни қайдан билсин?
– Бизнинг ишларимизни зиммасига оладию, ғафлатда юрадими?
Умар ва Аслам шошилиб ун омбори томон қайтишди. Ун ва ёғ олиб:
– Кўтаргизиб қўй, – деди.
– Эй мўминлар амири, келинг мен кўтараман, – деди Аслам.
– Қиёмат кунида гуноҳларимни кўтара олурмисан? – деди Умар (розияллоҳу анҳу).
Аслам халифага юкни ортиб қўйди. Халифа чодирнинг олдигача кўтариб борди. Ундан бир миқдор олди ва аёлга:
– Ўзимга қўйиб бер, ўзим сенга овқат тайёрлаб бераман, – деди. Оловни қалаб овқатни пишириб тайёрлади.
– Идишни ҳозирла, – деди аёлга. Идишни олиб келганидан кейин овқатни солиб берди.
– Болаларингга едириб ол. Мен қарашиб тураман.
Болалар овқатни еб, қоринлари тўйгунича ку- тиб турди. Сўнг уларга бироз озиқ-овқат бериб ортига қайтаётган эди, аёл:
– Сиз бу ишга мўминлар амиридан муносиброқ экансиз, – деди.
– Сен яхши сўзларни гапир, – деди Умар (розияллоҳу анҳу). – Мабодо мўминлар амирининг олдига борсанг, иншоаллоҳ, мени ҳам ўша жойдан топасан.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

САҲОБАНИНГ ҚАРҒИШИ

Жаннат билан муждаланган ўн кишидан бири бўлган ҳазрати Зубайрнинг ўғли Урва ҳикоя қилади:

Арва бинти Увайс жаннат билан муждаланган ўн кишидан бири бўлган Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳуни “Еримнинг бир қисмини олиб олиб қўйди”, дея Мадина волийси Марвонга шикоят қилди. Буни эшитган Саид волийга:
– Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ушбу мавзудаги амрларини ўз оғизларидан эшитган бўла туриб, унинг ерини қандай қилиб олиб қўйишим мумкин! - деди. Волий Марвон:
– Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани эшитган эдинг? – деб сўради. Саид:
- Мен у зотнинг бундай деганларини эшитгандим: "Бир кимса ҳақи бўлмаган ҳолда бир қарич ерни ўзлаштириб олса, қиёмат куни ўша ернинг етти қавати унинг бўйнига илиб қўйилади”. Марвон Саидга:
– Сенинг бошқа далилга эҳтиёжинг йўқ, – деди. Саид ибн Зайд ўзига бўҳтон қилган аёлни бундай баддуо қилди:"Аллоҳим! Агар бу хотин ёлғон сўзлаётган бўлса, кўзини кўр қил ва ўзининг даласида жонини ол!” Ҳақиқатан, у хотин кўр бўлиб қолди ва бир куни даласида юрганида бир чуқурга йиқилиб ўлди. Шу ҳодисани Абдуллоҳ ибн Умарнинг невараси Муҳаммад ибн Зайд ҳам сўзлаб берган ва Арванинг бошига келганларни кўрган. Унинг айтишича, Арва: "Мен Саиднинг баддуосига учрадим", деган экан. Деворлардан тутиниб-тутиниб юраркан. Бир куни ҳовлисидаги бир қудуққа тушиб ўлибди. Ўша қудуқ унинг мозори бўлибди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

«Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Либосингни покла!”, деб марҳамат қилган. Демак, инсон ҳақиқий либоси – хулқи, амали ва гап-сўзларини поклаши керак».

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ривоят қилинишича, бир киши Абу Язид ал-Бистомий раҳимаҳуллоҳдан сўради:
“Менга Аллоҳ йўлида энг қаттиқ машаққатга дучор бўлган нарсангиз ҳақида сўзлаб беринг”.

Олим жавоб берди: “Буни тушунтириш қийин”.
Ўша одам яна сўради: “У ҳолда менга Аллоҳнинг йўлидаги энг кичик қийинчилик ҳақида гапириб беринг”.

Олим: “Бу ҳақда гапириш мумкин эмас”, деди.
У киши давом этди: “Нафсингни нимага ундаш жуда қийин бўлган?”.

Абу Язид: “Бу ҳақда менга гапириш ҳам қийин”. Шунда одам сўради: “Унда нафсингни зўрлаш энг осон бўлган нарса ҳақида хабар бер”.

Олим деди: “Мана бу саволга жавоб бера оламан. Нафсимни Аллоҳ таолога ибодат қилишга ва амрларини адо этишга чақирдим, аммо у бундай қилмади, бўйин эгишни истамасди. Кейин унга бир йил давомида сув бермадим (ва у тинчланди)”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ОНА ВАТАН ОБОДЛИГИ ТИНЧЛИК БИЛАН БЎЛАДИ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев,
Хоразм вилояти бош имом-хатиби


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Эй Одам фарзанди!
Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис. Аллоҳ учун қойим бўлишни канда қилма, негаки денгиз чуқур. Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик.

Имом Ғаззолий. "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari
🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

НИКОҲ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…
Подписаться на канал