imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Таом ейишдаги суннатлар

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» десин», – дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олтита саҳобалари билан таом емоқда эдилар. Бир аъробий келиб, икки марта олиб ҳаммасини еб қўйди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📱 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

СAЛМОНИ ФОРСИЙНИНГ ЎГИТЛAРИ

"Мўмин киши худди шифокори ёнида юрган беморга ўхшайди. Беморнинг ёнида юрган табиб унинг дориларини билиб, кўнгли бир нарсани тусаганида: “Зинҳор буни ея кўрма! Мабодо есанг, сени ўлимга олиб боради!” дея огоҳлантириб турганидек, мўмин кишининг кўнгли ҳам кўп нарсаларни истаб қолганида Aллоҳ таоло уни зарарлиларидан қайтаради ва жонини олиб, жаннатга боргунига қадар назорат остида тутиб туради".


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari
#ashuro

🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Аллоҳ таоло уч ўринда банданинг жим туришини яхши кўради.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бандасининг уч ўринда жим туришини яхши кўради: Қуръон тиловати пайтида, душман устига бостириб бориш пайтида ва жаноза пайтида”.

Табароний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН

- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
- Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Осмондагилар овозингизни йўқотиб қўйишмасин!
Шундай банда бўлингки,
дуо қилсангиз фаришталар: “Роббимиз, таниш бандадан таниш овоз келяпти!“, деб айтишсин.


Адҳам Шарқовий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari
🌙 БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📆 Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Аслида бу дунё машаққатли тор бир саройдир. Бундай тор ва қоронғи жойдан қутулиш учун илм чироғи сенга раҳнамо бўлсин. Илм жавҳари сенга жонфизой (жонбахш) бўлиб, йўл кўрсатади. Агар сен илмсиз бўлсанг, бошдан-оёқ қоронғиликда қоласан. Жаҳонгир Искандар (устози Арастудан узоқлашгани сабабли) раҳбарсиз қолди (ва фожеага учради). Агар сен илм жавҳари атрофида айланаверсанг, уни топмасанг ҳам, пушаймон бўлмайсан, хушнудлик топасан. Охиратда бахтсиз бўлгандан кўра бу дунёда ёмон ишлардан пушаймонлик топиш ҳам яхшидир...

"Мантиқ ут-тайр"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

AЛЛОҲ МЎМИНЛAРНИНГ ОРAСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛУР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ашоби ила ўтирган едилар. Шу пайт жаноб шундай кулдиларки, ҳато муборак тишлари кўринди. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўради:– Ота-онам сизга фидо бўлсун, ей Aллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нимадир?– Умматимдан икки киши Раббил-иззатнинг ҳузурида тиз чўкиб ўтиришди. Бири айтди: “Ей Раббим, бундан менинг ҳақимни олиб бер”.Aллоҳ золимга айтди:”Биродаринг ҳақини бер!” У: “Ей Раббим, мен қандай қилиб берайин, ахир менда савоб амалдан ҳеч нарса қолмади-ку!” деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ШОМ НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ИЛМ ОДОБ БИЛАН ЮКСАЛАДИ

Шайхим, Шайхул ҳадис Мавлоно Муфтий Холид Сайфуллоҳ Гангуҳийдан сўрадим.: Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ( ҳижрий 209–279) "Шамоили Муҳаммадия" асарига шарҳ ёзган Шофеий фақиҳлардан, Aзҳари шариф жомеасиниг шайхи Имом Иброҳим Ибн Муҳаммад Божурийнинг (ҳижрий 1198–1277) "ал-Маваҳиб ал-ладунийя ала Шамоили Муҳаммадия" деб номланган китоби муқаддимасида : “Имом Термизийнинг маноқибларидан – Имом Бухорий "Саҳиҳи Бухорий"дан ташқарида Имом Термизийдан ҳадис ривоят қилган ва уни ўзига фахр санаган", деб ёзилган екан”.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ЭТИШНИНГ САВОБИ

Тобеин олимлардан Абдурраҳмон ибн Абу Лайло ҳикоя қилади:

Бир куни Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ҳазрати Алининг ўғли ҳазрати Ҳасаннинг беморлиги сабабли уни зиёрат қилишга борди. Ҳазрати Али унга:
– Беморни зиёрат қилиш учун келдингми ёки кўришмоқ учун келдингми? – деб сўради.
Абу Мусо ал-Ашъарий:
– Бемор бўлгани учун зиёратига келдим, -деди.
Шунда ҳазрати Али унга бундай деди:
- Модомики, беморни зиёрат қилиш учун келган экансан, мен сенга Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганим мана бу ҳадисни айтиб берайин: "Бир киши бир мусулмон биродарини бемор бўлгани учун зиёратига борса, ўша ерга бориб ўтиргунига қадар жаннат боғларида юргандек бўлади. Беморнинг ёнига ўтирганида уни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олади. Агар беморнинг зиёратига тонгда борган бўлса, етмиш минг фаришта оқшомга қадар унинг гуноҳларини кечиришини сўраб Аллоҳ таолога ёлвориб туради. Магар беморнинг зиёратига оқшомда борса, яна етмиш минг фаришта то тонггача унинг гуноҳларини кечиришини сўраб Аллоҳга ёлворади”.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

“ЯХШИ ОДАМ ЭДИ, АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН”

Тобеин олимлардан Абул Асвад ад-Дуалий ҳикоя қилади: Ҳазрати Умарнинг халифалик йилларининг бирида Мадинага боргандим. Ўша кунларда Мадинада бир касаллик пайдо бўлганди, инсонлар бир-бирининг ортидан ўлаётган эдилар. Ҳазрати Умарнинг ёнида ўтиргандим. Шу вақт у ердан бир тобут кўтардилар. Шу ерда ҳозир бўлганлар ўлган одам ҳақида чиройли сўзларни сўзладилар. Шу чокда ҳазрати Умар: "Қабул бўлди”, деди. Сўнгра яна бир тобут кўтарилди. Бу тобутдаги одам ҳақида ҳам чиройли гапларни айтдилар. Ҳазрати Умар яна: “Қабул бўлди”, деди. Ундан кейин учинчи тобут кўтарилди. Бу сафар мусулмонлар ўлган одам ҳақида ёмон гапларни гапирдилар. Ҳазрати Умар яна: "Қабул бўлди”, деди. Мен ундан ажабланиб:
- Нима қабул бўлди, эй мўминларнинг амири? - деб сўрадим. Ҳазрати Умар бундай жавоб берди:
- Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганлари каби сўзладим. У зот бундай марҳамат қилган эдилар: "Ҳар қандай мусулмон ҳақида тўрт киши "яхши одам эди", деса Аллоҳ уни жаннатига киритади". Шу гапни айтганларидан кейин у зотга бир неча саволлар берган эдик.

– Уч киши унинг яхши одам эканини сўзласа нима бўлади, ё Расулуллоҳ?
– Уч кишининг яхши дейиши ҳукми ҳам шундай бўлади, - дедилар.
- Икки киши яхши деса-чи? - деб сўрашда давом этдик.

– Икки кишининг яхши дейиши ҳам шу ҳукмдадир, - дедилар. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломдан бир кишининг яхши дейиши-чи? деб сўрашдан ҳаё қилдик.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ШОМ НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Таъсирли гаплар экан!
Дўст ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлинг.

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.

Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.

Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам билдирдиларки:
— Қиёмат куни ҳар бир кўзнинг йиғлаши муқаррардир, булардан фақатгина уч кўз мустасно. Булар:
1 - Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз,
2 - Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни кўрганда юмилган кўз,
3 - Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун ухламай, очиқ ётган кўз.


Дейдиларки:
Уч нарса қалбни ғам-ғусса билан тўлдиради:
1 - Таажжубли бўлмаган нарсадан кулмоқ,
2 - Очиқмасдан овқат емоқ,
3 - Кераксиз ерда сўз сарфламоқ.

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АСР ВАҚТИНИНГ СИРИ

«
(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, Хусусан, ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)» Бақара сураси, 238-оят.

“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликларга даводир”.

Бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган халқаро анжуманда айтилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аср намози гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, церроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминория (оғир ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи) каби касалликларга даводир.

Доктор Зубайр Карамий “ал-Арабия” журналида чоп этилган мақоласида Қуръони каримда “Ўрта намоз” дея зикр қилинган ва Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бўлган аср намози ҳақида қуйидагиларни келтиради: «Бу намоз ҳақида Қуръони каримда икки ўринда зикр этилган.

Биринчиси, Бақара сураси 238-оят: (Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!”

Иккинчиси, “Аср билан қасамёд этурман” (Аср сураси, 1-)оятидир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “Аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилган, дейилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса, аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушаман...»

Доктор Карамий миядаги биологик соат билан аср намози орасидаги синхронлик (бир вақтда содир бўлиш) мавжудлигини айтади. Бирор шошилинч ҳолатга дуч келган кишида кортизон ва адреналин деб аталмиш икки гормон ишга тушади. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра, турли вақтларга тақсимланган. Бизга, биринчи ўринда, зарур бўлган гормон адреналиндир.

Доктор Карамий адреналин таъсирларини қисқача бундай ифодалайди: “Адреналин пульс (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, у қонда лейкоцитлар сонини орттиради. Зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатга қайтаради”.

Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро, у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув “психосомаик” деб номланувчи жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин (тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш ортади. Мунтазам равишда бундай ҳолат содир бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли хасталикларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради.

Доктор Карамий айтади: “Қондаги адреналин гормони ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳоказо) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”.

Хўш, аср намози бу гормонга қандай таъсир кўрсатади?

“Бу намоз, дарҳақиқат, кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони миқдорини туширишга ёрдам беради”, дейди ва яна шуларни илова қилади доктор Карамий: “Бу гормон инсон танасида айнан соат 15–17 ларда, яъни аср пайти ортиши аниқланган”.

Доктор Карамий чиқарган хулоса бундай: “Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бир қаторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқондир”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш

Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Aллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб етади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар йеца ҳам Aллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Aстойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР

ТИРИКЛАЙ КЎМИЛГАН ҚИЗЛАР УЧУН ЙИҒЛАШЛАРИ

Вазийн розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир одам Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва сўзлай бошлади: «Ё Расулуллоҳ! Биз жаҳолат аҳли эдик. Бутларга сиғинар эдик. Ва қизларимизни тириклай кўмар эдик. Менинг бир қизим бор эди. Гапга тушуниб, чақирса, жавоб берадиган бўлиб қолган эди. У менинг овозимдан жуда хурсанд бўларди. Бир куни ёнимга чақириб, орқамдан эргаштирдим. Оилам ва аҳлимдан узоқ бўлмаган бир қудуқ ёнига бошлаб бордим. Кейин севимли қизимнинг қўлидан тортиб, қудуқ ичига отиб юбордим. Унинг сўнгги сўзлари «Отажон, отажоним!» деб қолиши бўлди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлай бошладилар. Узоқ йиғладилар. Атрофларида ўтирганлардан бири ҳалиги одамга: «Сен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ғамгин қилдинг!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга тегманглар! У ўзи учун муҳим бир нарса ҳақида сўрамоқчи», - дедилар. Кейин бояги одамга қараб: - «Воқеани қайтадан айтиб бер!» дедилар. У одам яна бир бор сўзлаб берди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна йиғлай бошладилар. Ҳатто кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб юборди. Кейин бундай дедилар: «Аллоҳ таоло жоҳилият замонида қилинган барча гуноҳларни кечирди. Сен амалингни бошқатдан бошла!».


«ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

КИМ AЛЛОҲДAН ҚЎРҚСA...

Aбу Жаъфар Дийнаварий айтади: "Миср амири Aҳмад ибн Тувлун қиличини ўйламасдан ишлатар еди. Унинг зиндонида ўлганлар сони ўн саккиз мингдан ошиқ еди. Шайх Aбул Ҳасан Бунон унга қаттиқ гапириб, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтардилар. Унинг ғазаби қайнаб, Шайхни шернинг олдига ташлашга амр қилди. Бу хабар бутун оламга тарқалди. Мен ўша кунларда улар олдида едим. Aмирнинг ўғли Хуморовайҳнинг қасридан шер келтирилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ҒАМ-ТАШВИШИНГИЗ ВА ҚАРЗИНГИЗ КЎП БЎЛСА

Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ўзини ўзгартира олмайди, гуноҳдан қутила олмайди, тўғри йўлни тополмайди, бирор савобли ишга қўл уролмайди. Чунки куч-қувват фақат Аллоҳдандир

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Менга шафоат қилишни ёки жаннатга умматимнинг ярми киришини танлаш ихтиёри берилди. Мен шафоат қилишни танладим, чунки у умумийроқ ва етарлироқдир. Шафоат тақводор мўминлар учун эмас, (умматимнинг) гуноҳкор, хатокор ва (гуноҳлари билан) кирланганлари учундир».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

"YO’L HARAKATI QOIDALARIGA AMAL QILAYLIK" 🚦🚏🛑


🕌Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumani Mulla Olim jome masjidi imom xatibi O'tkir domla Xoshimov

Yaqinlaringizga ham ulashing!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari
🌙 МАСЖИДЛАРГА КЕЛИШДА БОШҚАЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 12 ТАБИБ

1.
Қуръони каримни тиловат қилиш;
2. Беш вақт намоз ўқиш;
3. Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш;
7. Ҳар куни ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомлар ейиш;
9. Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш;
10. Асал ялаш;
11. Седана чайнаб ютиш;
12. Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал