imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

#КУН_ОЯТИ

إِنَّآ أَعْطَيْنَٰكَ ٱلْكَوْثَرَ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنْحَرْ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلْأَبْتَرُ

(Кавсар сураси , 1-2-3- оятлар)

1) Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

2) Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

3) Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Қурбон ҳайити муборак бўлсин

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#қурбонлик

ИЙД ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАКБИРИ

Абдувахобов Ориф Қори


ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🕌
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#haj2024
#arafa

😎 ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Qurbon #hayit

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.


Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.


🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь — 5 маҳал
16 июнь — 5 маҳал
17 июнь — 5 маҳал
18 июнь — 5 маҳал
19 июнь — 3 маҳал

🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

#takbiri_tashriq
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🗣 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

🇺🇿🇸🇦Саудия Арабистонидаги хизмат сафари чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Саудия Арабистонидаги элчи Нодиржон Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби мутасаддилар томонидан Макка шаҳрида зиёратчилар истиқомат қилаётган “Al-Ayyam Elite”, “Abraj al-Dana”, “Dali Hotel”, “Open Hotel”, “Shueae Hotel”, “Najm Al Saad” ва “Aed Al Saha” меҳмонхоналаридаги шарт-шароитлар батафсил ўрганилди.

Танишиш давомида зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, хоналар шинам ва озодалиги, жойлашган ўринлар, ошхоналарнинг сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, транспорт хизматларининг узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди.

🟢Соҳа раҳбарлари ҳар бир меҳмонхонада ташкил этилган тиббиёт марказларида бўлиб, зиёратчиларнинг ҳажни адо этишга жисмонан тайёрлик жараёнлари, тиббий кўриклар ва дори-дармонларни кўздан кечириб, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.

💬Ўрганишлар чоғида ҳамюртларимиз билан суҳбат қилиб, ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун ҳозирланган қулайликлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда бўлғуси ҳожиларимиз Давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборидан бениҳоя шод эканлари, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини эътироф этдилар. Юртдошларимиз ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда ҳукуматимизнинг кўмагини дилдан ҳис этаётганларини изҳор этишди. Айниқса, Юртбошимизнинг телефон орқали ҳожилар ҳолидан хабар олганлари уларни чексиз қувонтирганини таъкидлаш баробарида улар табаррук манзилларда эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишларини билдиришди.

Учрашувларда ҳажга оид масалаларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвоси ва тавсияларига яқдил амал қилиниши таъкидланди.

📋 Якунда соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига жиддий топшириқ ва муҳим тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЁМОН ГУМОНДАН САҚЛАНИНГ!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси...

Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.

Сура 10 та сўздан иборат.

Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.

Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.

Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.

Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.

Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.

Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.

Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.

Сурадаги 10 рақамини сири нимада?

Кавсар сураси:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган. Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 - кунидир.

Субҳаналлоҳ!

Қисқа сурада шунча мутаносиблик.

Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Аллоҳим барчамизни кавсар сувидан суғоргин. Амин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

✨ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!✨

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!  Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти вакиллиги


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз...
⚡️Батафсил

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa 

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#haj2024
#nocomment
#arafot

🕋 ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН КУН!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

​​Машҳур тарихчи Ибн Халдун айтади:
—Араблар туя гўшти ейишга одатланиб, ундан ўзларига рашк ва чайирликни сингдирдилар.
—Туркий халқлар от гўшти еб, жайдарилик, тўпорилик ва бақувватликни ўзлаштирдилар.
—Айрим халқлар чўчқага муккадан кеттилар, ўзлари ҳам чўчқа каби даюс бўлиб қолдилар.
—Яна айрим элатлар маймун гўштига ўтириб қолдилар. Натижада маишатсевар, кўнгилхушлик шайдосига айландилар.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ


2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00

🤲 Саҳарлик дуоси:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🤲 Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🟢Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Тошкентдан олдин: Ангрен - 1/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 11/17, Шаҳрихон - 7/13, Хўжаобод - 9/16, Наманган - 7/11, Поп - 4/9, Чортоқ - 8/11, Чуст - 6/9, Фарғона - 4/13, Риштон - 2/12, Қўқон - 2/10, Қува - 6/14.

Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-3), Бухоро - 29/15, Газли - 31/19,  Ғиждувон - 26/14, Қоракўл - 33/15, Гулистон - 7/0, Сардоба - 9/1, Жиззах - 14/1, Зомин - 12/0, Фориш - 14/5, Ғаллаорол - 15/2, Навоий - 24/11, Конимех - 23/13, Нурота - 19/12, Учқудуқ - 18/26, Нукус - 31/42, Мўйноқ - 23/49, Тахтакўпир - 24/42, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 29/47, Самарқанд - 20/4, Иштихон - 20/6, Мирбозор - 22/9, Каттакўрғон - 21/7, Ургут - 20/2, Термиз - 24/(-5), Бойсун - 31/(-3), Шўрчи - 26/(-5), Қарши - 29/6, Деҳқонобод - 29/1, Косон - 29/7,  Муборак - 29/10, Шаҳрисабз - 24/2, Ғузор - 29/3, Урганч - 35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa #roza #vaqtlar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

🌙 МИНО ВА АРАФОТ ЗИЁРАТЧИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁР, ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР БОШЛАНМОҚДА!

📍Шу кунларда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар.

🗣Таъкидлаб жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.

😄Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар.

Хусусан, ҳожиларимиз учун Мино ва Арафот водийсида иссиқ ўтказмайдиган чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), “Martaba” (тўшак), кондиционер сингари қулайликлар қилинган. Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Муздалифада эса ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган.

☪️ Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди.

🕋 Эслатиб ўтамиз, бўлғуси ҳожиларимиз 14 июнь жума куни Мино водийсида, 15 июнь шанба куни эса Арафот ва Муздалифа водийларида ҳаж амалининг асосий кунларини адо этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этиб, манфаатли мулоқотлар ўтказди

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:15
🟠Сирдарё 05:15
🟢Жиззах 05:15
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:20
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:25
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ҲАРОМ ЛУҚМА

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг ғуломи бир куни егулик олиб келди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўша таомдан бир луқма еди.
– Кечаси билан мени сўрабсиз, нега сўраган эдингиз? – савол берди ғулом.
– Очлик сабабидан сўраган эдим. Бу таомни қаердан олиб келдинг? – сўради Абу Бакр (рози яллоҳу анҳу).
– Мен жоҳилият даврида бир кишига фол очар эдим. Бироқ ўзим асли фолбин эмаслигимдан ва фол очишни яхши эплай олмаганимдан уни алдар эдим. Бугун ўша кишини кўриб қолган эдим, мана шу сиз еяётган таомни берди.
Шу заҳоти Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) қўлини ҳалқумига тиқиб, еган луқмасини қусди.
Бунинг боисини сўраган эди:
– Аллоҳга қасамки, агар шу луқма жоним билан қўшилиб чиқса ҳам чиқармай қўймас эдим!
Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Ҳаромдан ўсган тан дўзахга лойиқдир”, деганларини эшитганман. Мен шу луқма билан танамга ҳаром аралашиб қолишидан қўрқдим, – деб жавоб берди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Зикр қилувчиларнинг ўтирган жойи жаннатнинг боғларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг шундай фаришталари борки, улар ер юзидаги зикр мажлисларига тушиб, жаннат боғларида ҳузурланишади», дедилар. «Жаннат боғлари қаерда?» деб сўрашган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зикр мажлисларида. Аллоҳнинг зикри билан у ёқ-бу ёққа юринг. Бир-бирингизга Аллоҳни эслатинг. Ким ўзининг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасини билмоқчи бўлса, ўзининг ҳузурида Аллоҳнинг мартабаси қандай эканига қарасин. Зеро, банда ўзининг ҳузурида Аллоҳ таолони қай мартабага қўйса, Аллоҳ таоло ҳам уни Ўзининг ҳузурида шу мартабага қўяди»

(Имом Ибн Абу Дунё ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БАЙТУЛМОЛГА ТОПШИР

Бир куни Умар (розияллоҳу анҳу) уйига келиб, хотинидан егулик сўради. Аёли озроқ ширинлик келтирди. Бунинг қаердан келганини сўраган эди, аёли:
– Кундалик озуқамиздан озроқ ун, ёғ ва асалдан тежаб қолиб, жамғариб қўйган эдим. Кўпайиб қолган экан, шуларни тайёрладим, – деб жавоб берди.
– Сен озуқамиздан тежаб қолган бўлсанг, кундалик егулигимиз камлик қилиб қолмадими? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Йўқ.
– Ундай бўлса бу бизга ортиқчалик қилар экан. Демак, уни ейишга ҳақимиз йўқ. Тур!
Уни байтулмолга топшириб кел!

Бу ҳақда ҳофиз Иброҳим байт битган экан:
Халифа ўзи очдур, дунё оёқ остида,
Зоҳидлик мақомидур, Аллоҳ унинг дўсти-да!

Бир кун унинг аёли ширинлик қилди ҳозир,
Сўроқлади: “Бу қайдан бизларга келди, гапир?”

Аёл деди: “Ҳар куни егуликлардан тежаб
Жамғариб борган эдим, кўпайиб қолмиш, ажаб.

Шулардан ҳолва қилдим, сарфлаб маҳоратим,
Сиз севган таомларни тайёр қилиш одатим”.

Умар деди: “Тежасанг камайдими егулик?
Уйимизда бўлдими очлик деган кўргулик?

“Йўқ, ҳаммаси жойида”, жавоб қайтарди аёл.
Умар дер: “Ундай бўлса, сўзларимга қулоқ сол.

Ўша ортиб қолгани эҳтиёждан ташқари,
Уни олиб йўлга туш тезда байтулмол сари”

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

"ЎША ҚАВМДАН БЎЛИБ ҚОЛИШДАН ҚЎРҚАМАН"...

Нақлдирки, имом Абу Ҳанифани бир дафъа ҳибс қилдилар. Золимлардан бири келиб: «Менга қаламни учлаб бергил!» – деди. (У кимса ўша қалам билан адолатсиз бир ҳукм ва ноҳақ бир буйруқ ёзиши мумкинлигидан) «Йўқ, учлаб бермайман!» – деди.

Ҳар қанча буюрса ҳам, фойда бермади. «Нечун учлаб бермайсан?» – деб сўради. Абу Ҳанифа айтди: «Аллоҳ таъоло (фаришталарига) айтадики: «Тўпланглар золимларни ва улар билан ҳамкорлик қилганларни… Ва уларни жаҳаннам йўлига элтинглар!» Бас, Ҳақ таъоло айтган ўша қавмдан бўлиб қолишдан қўрқурман».

"Тазкиратул-авлиё"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ГУНОҲИ КАБИРАНИНГ АДАДИ ТУРЛИЧА

Ҳадиси шарифларда келган умумий кабира гуноҳлар йигирмата бўлиб, уларнинг тўрттаси қалбга тегишлидир. Улар:

1) Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2) Гуноҳ ишларда бардавом бўлиш.
3) Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.
4) Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмаслик.

Яна тўрттаси тилга тегишли. Улар:
1) Ёлғон гувоҳлик бериш.
2) Покдомонларга туҳмат қилиш.
3) Ёлғондан қасам ичиш.
4) Сеҳр.

Учтаси қоринга тегишли. Улар:
1) Хамр ичиш.
2) Етимнинг молини ейиш.
3) Рибо молини ейиш.

Иккитаси фаржга тегишли:
1) Зино қилиши.
2) Ливота.

Бештаси қўлга тегишли: Улар:
1) Ноҳақдан одам ўлдириш.
2) Ўғрилик қилиш.
3) фарзандларини ўлдириш.
4) Йўлтўсарлик қилиш.
5) Омонат ва ўлжа молларига хиёнат қилиш.

Биттаси оёққа тегишли.
1) У урушдан қочишлик.

Яна бири бутун баданга тегишли.
1) У ота-онага оқ бўлиш.

Аллома Жалолиддин Даввоний раҳматуллоҳи алайҳ «Шарҳи Ақоиди Аздий»да ва Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да бошқа кабира гуноҳларни ҳам қайд қиладилар. Ибн Аббос розияллоху анҳумо гуноҳи кабиралар етмишга яқин деганлар. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни етти юзта деган эканлар.

"Мишкот ал-масобиҳ" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал