#Tahlilnoma | Prezident o‘zbekistonlik hojilar holidan xabar oldi
#9june #uzbekiston24
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ОМОНАТГА ОЛИНГАН МАРЖОН
Али ибн Абу Толибнинг қизи Зайнаб зийнатла ниб, безанишни хоҳлади. Байтулмолда қимматба ҳо маржон бор эди. Байтулмолнинг раҳбари Ибн Абу Рифоъанинг олдига бориб, уч кунлик ҳайит кунларида тақиб, яна байтулмолга қайтириб бериш учун маржонни сўради. Ибн Абу Рифоъа уни берди.
Маржонни тақиб юрган эди, Али (розияллоҳу анҳу) кўриб қолиб, кўзларидан ғазаб ўти чақнаб:
– Бу маржон сенга қаердан келиб қолди?! Уни сенга ким берди?! – деди.
Зайнаб қўрққанидан ранглари оқариб:
– Мен уни Абу Рифоъадан ҳайит кунларида уч кунгина тақиб, яна қайтариб бериш учун олган эдим, – деди.
Мўминларнинг амири Али (розияллоҳу анҳу) мусулмонлар молини кўз қорачиғидай асрар ва ниҳоятда адолатда бўлар эди, Ибн Абу Рифоъани чақиртириб:
– Бошқа мусулмонларнинг қизлари қолиб, менинг қизимга маржон беришни сенга ким буюрди?! Ёки мусулмонлар молидан хоҳлаганингча фойдаланишга рухсат олганмисан?! – деди.
– Эй мўминлар амири, у сизнинг қизингиз-ку? – деди у. Аммо унинг бу сўзи ҳазрат Алининг ғазабини пасайтира олмади ва қаноатлан тирмади.
– Шу қизим қиёмат кунида мени азобдан сақлай оладими?! Менинг гуноҳимни ўзига юклай оладими?! – деди.
– Йўқ, эй мўминларнинг амири.
– Дарҳол маржонни олиб, байтулмолга топшир! Яна шундай ҳолат такрорланса, мен сени жазолайман!
Маржонни ўрнига қўйдилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ?
🌹Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия сураси, 19-оят).
🌹Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти (ва мададкори)дир (Бақара сураси, 257-оят).
🌹 Аллоҳ сабрли (ва саботли)ларни севар (Оли Имрон сураси, 146-оят).
🌹Албатта, Аллоҳ муттақийларни (тақиқларидан сақланган ва амрига мувофиқ яшаган зотларни) севар (Оли Имрон сураси, 76-оят).
🌹Аллоҳ муҳсинларни (яхшилик қилучи ва гўзал амал этувчиларни) севар (Оли Имрон сураси, 148-оят).
🌹 Аллоҳ поклангувчиларни севар (Тавба сураси, 108-оят)
🌹 Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккул қилгувчи (ишониб-таянгувчи)ларни севар (Оли Имрон, сураси, 159-оят).
🌹 Шубҳасиз, Аллоҳ кўп-кўп тавба қилгувчиларни севар (Бақара сураси, 222-оят).
🌹 Билингларки, Аллоҳ (амрларига мос яшайдиган) тақволи зотлар билан биргадир (Бақара сураси, 194-оят).
🌹Шубҳасизки, Аллоҳ муҳсинлар (яхшилик ва яхши амал қилувчи зотлар) билан биргадир! (Анкабут сураси, 69-оят).
"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Кофир деманг (1-қисим)
Динимиз таълимотига кўра, банда Аллоҳнинг ягоналигига, Фаришталарига, муқаддас китобларига, барча Пайғамбарлар Унинг элчиси эканига, Охират кунига, тақдирнинг яхши ва ёмони ҳам Аллоҳдан эканига, ўлгандан кейин Қиёмат куни қайта тирилишига имон келтирса ва қатъийлик билан фарзни инкор этмаса ҳамда ҳаромни ҳалол демаса ҳақиқий имонли мўмин ҳисобланади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
БУГУН МУСУЛМОНЛАР ЙЎҚОТГАН НАРСА
Бугунги кунда кўп мусулмонлар йўқотган моҳиятлар мана шу. Улар Аллоҳга иймон келтиришган, бироқ уларнинг иймони шаҳват ва нафсу ҳаво, дунё лаззатларига шўнғиш зиндонида банди. Шубҳа йўқки, бу шаклдаги иймон агар ҳаёт асносида бўлмаса, охири ўлим ва бўғилишдир. Бу ҳолат ўлимгача бўлган йўлда, албатта, рўй беради. Биз айтаётган кишилар Аллоҳга таслим бўлишади. Бироқ бу таслимлик уларнинг ўзларига хос бўлган тарздадир. Ҳалқумдан нарига ўтмайдиган, Аллоҳга қулчилик қилиш маъносини ҳис қилишда тўпиққача ҳам кўтарилмайдиган Ислом. Улар мусулмон, аммо гўё Аллоҳ таоло билан Унинг низоми, ҳукмлари, ҳалол ва ҳаром қилган нарсалари борасида тортишади. Мусулмонлар-у: «Ислом шариатининг кўпгина ҳукмлари татбиқ қилинишда яроқсиз», дейишади. Мусулмонлар-у, аммо қалбларига ин қурган, барча ҳисларини банд этган дунё у ерда Аллоҳнинг мақомидан хавфсираш ёки Унинг азобидан қўрқишга заррача ўрин қолдирмаган. Мусулмонлар-у, аммо бир кун ҳам қалблари Аллоҳга хушу қилиш меҳробига кириб кўрмаган, кўзлари насиҳатгўйнинг эслатмаси, таҳдид ёхуд ваъид оятлари олдида У Зотдан қўрқиб йиғлаш лаззатини тотмаган. Бу шаклдаги Ислом ўзининг энг муҳим ҳақиқатини, энг керакли рукнини йўқотган. У ҳақиқат ва рукн - Аллоҳга қулчилик қилиш маъносини ҳис этишдир. Таслим бўлинмаган Ислом, Аллоҳга бандалик, қулчилик билан зийнатланмаган иймонни кўрганмисиз? Бугунги кунда ер юзида мавжуд исталган бир динга бўлган чин маънодаги мансублик ўзида шундай итоат ва таслимиятни қамрайдики, биз айтаётган «мусулмонлар”да ҳатто шу даражада ўз динига мансублик, унинг ҳукмига тоат кўринмайди.
“Мусулмонлар ҳаётида Ислом моҳиятини жонлантириш" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ
(ВИДЕОИНФОГРАФИКА)
📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят).
#videoinfografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Видео
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ КЕЧИРИМЛИ БЎЛГАНЛАР!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Haj2024
САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ҚЎШНИЛАР УЧ ХИЛ БЎЛАДИ
Абу Бакр ал-Баззор Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларни айтадилар:
«Кўшнилар уч хил бўлади. Битта ҳаққи бор қўшни. У ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор, холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳақлари бордир».
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
«Бу зот сенинг ва сенинг диёринг халқининг имоми Абу Ҳанифадир»
Шайх Али ибн Усмон Жуллобий айтурларки:
«Шом шаҳрида эдим. Муаззин ҳазрати Билол розийаллоҳу анҳунинг қабри бошида ухлаб қолган эдим. Тушда ўзимни Маккаи мукаррамада кўрдим. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалоту вас-салом Бани Шайба эшигидан ичкари кирдилар ва худди ёш болани бағрига босган каби бир пири нуронийни том бир меҳрибонлик билан бағирларига босдилар. Мен олдинга отилиб бориб, ул зотнинг оёқларидан ўпдим. Бул пир кимдир, дея таажжубда қолдим. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжиза ҳукми ила менинг ботинимдан огоҳ бўлдилар ва дедилар: «Бу зот сенинг ва сенинг диёринг халқининг имоми Абу Ҳанифадир», деб марҳамат қилдилар.
Шайх Фаридуддин Аттор,
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
✅Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.
5 июнь чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди
manba: /channel/shmirziyoyev/22275
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#haj2024Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:
1. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.
2. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ тало: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.
3. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.
4. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.
Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Қўшничлик ҳаққи
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади.Қўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир.Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:«Ота-онага, яқин қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар» (Нисо сураси, 36-оят).
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
📖 ҚУРБОНЛИК
00:00 Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
01:38 Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
04:20 Бутун бир оиладан биргина қўй кифоя қиладими?
05:03 Бир киши рухсатсиз хотини ёки катта ўғли номидан қурбонлик сўйиши жоизми?
06:25 Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
06:54 Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
08:02 Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
08:30 Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туришнинг диний асоси борми?
09:00 Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
12:02 Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
12:25 Қурбонликни вақти ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
13:42 Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал?
14:21 Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?
14:47 Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
16:13 Қурбонлик сўйишда "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" демасдан "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
16:30 Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими?
17:38 Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
18:24 Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
19:25 Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
19:43 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
20:16 Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
21:18 Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
22:21 Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
23:31 Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
24:00 Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилиш афзалми?
24:37 Ҳаждаги қурбонлик, вожиб қурбонликка ўтадими?
26:37 Қурбонлик қилишда махсус дуо борми?
27:24 Ўзи сўйгани яхшими ёки қассобга сўйдирганими?
28:43 Қурбонлик қилаётганда ҳайвоннинг оёғидан ушлаб туриш керакми?
29:03 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматнинг номидан қурбонлик қилганмилар?
#qurbonlikЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Кофир деманг (2-қисим)
Шу ерда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг мазкур ҳадисга берган шарҳиларини келтириш ўринли бўлади: “Калимаи шаҳодатни айтиб, ўзининг мусулмонлигини билдириб турган кишига тегмаслик, унинг жонига, молига зарар етказмаслик зарур. Зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, Исломнинг зоҳирий амалларини қилаётганлар билан мусулмонча муомала қилинаверади. Кишиларнинг ички сирлари ва ҳисоб-китоблари Аллоҳнинг Ўзига ҳавола! “Лаа илааҳа иллаллоҳу”ни айтиб, зоҳирида мусулмон бўлиб кўринган одамни қилган гуноҳ иши туфайли кофирга чиқармаймиз.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
ҚАЛБНИНГ ФАРЗИ
Қалбнинг фарзи: иймон ва тавбадан кейин Аллоҳ учун холис амал қилиш, шубҳа келган пайтда чиройли гумон қилиш, Аллоҳга ишониш, Унинг азобидан қўрқиш, фазлидан умидвор бўлишдир. Қалб ҳақида кўплаб ривоятлар келган. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Мўминлар ичида қалби юмшоқлик қиладиганлари бор».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Қалбнинг (ибодатга) қизиқиш, (Аллоҳга) юзланиш вақти ҳам бор, бўшашиб, ортга тисариладиган вақти ҳам бор. Қизиққан ва юзланган вақтда уни ғанимат билинглар, заифлашган ва ортга тисарилган вақтда уни (бироз) ўз ҳолига қўйинглар».
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қалб кўзгу кабидир: қўлда кўп турса, занглайди. Қалб гўё қаралмаса, кетиб қоладиган чорва кабидир».
Ҳаким зотлардан бири айтади: «Қалб олти эшиги бор уйга ўхшайди. Сен у эшиклардан бирор нарса кирмаслигига масъулсан. Бу мисолда уйдан мурод қалб, олтита эшик эса кўз, тил, қулоқ, ўй, қўл ва оёқдир. Бу эшиклардан бирортаси билмай очиб юборилгудек бўлса, уй хароб бўлади!»
"Рисолатул мустаршидин" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:
🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Илмсиз диндан сўзламасин.
Афсуски, ҳозирги кунда ҳамма ўзини дин олимидек тутиб, ҳар қандай билган-билмаган масалаларида хоҳлаган жавобини беряпти, ўзини мужтаҳид олим деб ўйламоқда. Аслида ҳам шундайми?!Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг…”. (Фотир сураси, 6-оят).Шудай экан, шайтонга бизни тўғри йўлдан оздириши учун имкон бермаслигимиз керак.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
❔Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».
Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».
Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».
Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди. Инсон хушу билан намоз ўқиганда миясидаги безовталик ва қўрқув марказининг фаоллиги сусайиб, хотиржамлик ва сокинлик маркази фаоллашади. Ҳа, намоз инсоннинг салбий ҳислардан қутулишига ва роҳат-фароғат зиёда бўлишига ёрдам беради.
@mehrob_uz
Бугун, 5 июнь куни Аср намозидан кейин эркак ва аёллар учун "Ҳаж арконларини адо этиш қоидалари" мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди.
🎤 Маърузачилар: Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири Шайх Алижон қори Хайдаров, ЎМИ Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбаев
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
📖 Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.
📞 Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣#Haj2024
РАҲМАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛГАН ЗАМИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
СЕН ДЎЗАХ АҲЛИДАН ЭМАССАН
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ходими Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собит ибн Қайсни сўраб қолдилар. Собит ўз жамоатида ўзига яраша мақомда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Унинг қаерда эканини менга ким айтиб беради? – деб сўрадилар. Бир киши:
– Мен, Эй Аллоҳнинг Расули! – деди. У бориб уни уйида бошини хам қилиб ўтирган ҳолда топди.
– Сенга нима бўлди? – деб сўради киши.
– Ёмон! – жавоб берди Собит, – Мен овозимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозидан баландроқ қилган эдим. Энди менинг амалларим куйиб кетди. Мен энди дўзах аҳлидан бўлиб қолдим!
У киши қайтиб бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга унинг сўзларини етказди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Унинг олдига бориб: “Сен дўзах аҳлидан эмассан, балки жаннат аҳлидансан”, деб айт, – дедилар. Хабарчи бориб Собит розияллоҳу анҳуга мана шундай қувончли хабарни етказди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz