imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Намунали оила

Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:

1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.

"Жаннат василаси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

4 июнь куни Жиззах вилояти хожилари учун "Ҳаж ибодатини адо этишга оид масалалар" мавзусида навбатдаги суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат Жиззах вилояти бош имоми ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев ва элликбошилар тамонидан олиб борилди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ОТИНОЙИЛАР ИШТИРОКИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Бугун, 4 июнь кунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллигида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда ЎМИ Жиззах вилояти вакили Меҳмонхон домла Жабборов ҳамда ЎМИ хотин қизлар масалалари бўйича мутаҳассиси Мунира Абубакирова иштирок этиб "Бидъат ва хурофотларнинг олдини олиш" бўйича тушунчалар бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Axborot_24 | YURTDOSHLARIMIZ MUBORAK AMALLARNI ADO ETMOQDALAR
#3june #uzbekiston24

manba

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЗИНОГА ЯҚИНЛАШМА!..

Зино – оиладаги баракани кетказиб, фаришталар ўрнига ёвуз инс-жинсларни олиб киради. Хонадон у туфайли, файзсиз, кўрксиз, нотинч бир маконга айланади.
Зеҳн ва кўнгилга шаҳвоний хаёллар келишини тўхтатиб, раҳмоний хаёлларга жой бериш зарур.
Зинони қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Тана зиноси – бутун танани нопок қилади ва бутун қалбга қора доғ бўлиб ёпишади.
2. Кўз зиноси – у кўздан бошлаб, жон йўлига кириб, имон бекатигача етиб боради.
3. Қулоқ зиноси – қулоқнинг ҳаё пардасини йир тади.
Кўз зиноси тавбасида собит турувчи инсон, барча ҳолатда Аллоҳ учун муроқаба этиб, Ундан ҳаё қилувчи, ёлғизликда ва жамоатда ҳаромдан тийилувчи, қалб ва жасад кўзини ҳаром нарсалардан беркитувчи бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Haj_2024_jizzax

Бўлажак ҳожиларимизнинг сўнгги гуруҳи муборак Ҳаж амалини адо этишлик мақсадида сафарга отландилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

📌 Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

📌 Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

📌 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

📌 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

📌 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

📌 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

📌 Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

📌 Бировдан раҳмат кутма.

📌 Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

📌 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

📌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

📌 Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

📌 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

📌 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

📌 Бало - дуога ундайди.

📌 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

📌 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

📌 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

📌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

📌 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

📌 Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

📌 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

📌 Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

📌 Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

📌 Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

📌 Қайғу дуоларини кўп айт.

📌 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

📌 Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

📌 Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

📌 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

Доктор Оиз Ал-Қарний.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Haj2024
#Yangi_rukn

💜 НИШОНДА АЛИШЕР СОАТОВ

Макка шаҳридаги "Ал-Айям Элит" меҳмонхонасининг тиббиёт маркази


🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ТУНДА ИБОДАТ ҚИЛИШ

«Албатта, кечаси
(ибодат учун бедор бўлиб) туриш баданга оғирроқ, (лекин) зикрга муносиброқдир» (Музаммил сураси, 6-оят).

Муззаммил сурасидаги тунда бедор бўлиб, ибодат қилиш масаласида келган оят изоҳида Имом Мотуридий бундай деган: “Инсон кундузи ер узра айланиб юришга, тунда ором олишга одатланган. Борди-ю, инсон тунни бедор ўтказиб, тик туришга буюрилса, бу унга ва танасига оғирлик, қийинчиликни пайдо қилади. Бундан ташқари, инсон кундузи айнан бир жойда мунтазам тик турмайди, балки бир жойда оз муддат туриб, яна бошқа жойга ўтади. Борди-ю, бир жойда тик туришга буюрилса, бу унга оғирлик қилиб, малолланиши ва қийналиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса туннинг ярми давомида ёки ундан кўпроғида тик туришга буюрилдилар. Бу ишда эса оғир меҳнат ва машаққатли қийинчилик бордир”.
Муззаммил сурасидаги тунда бедор бўлиб, ибодат қилиш масаласида келган оят изоҳида “Таъвилот ал-Қуръон” китобида бундай дейилади: “Инсонлар рўзғор талаби ва дунёвий юмушларни тартибга солиш мақсадида кундузи турли томонларга тарқайдилар. Кечаси эса дам олиб, куч йиғиш учун ухлайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиёждан ортиқча мол-дунё орттиришдан қайтарилганлари каби, тунларни роҳат-фароғатда ўтказишдан ҳам қайтарилганлар. У зот тунда зарурат миқдорича дам олиб, қолган вақтни ибодатда ўтказишга буюрилган эдилар.

("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: "Бу масжиднинг номи "Тавба" бўлиб, эндиликда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега "Тавба" дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди:
"Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин", деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди.
Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Қейинги ҳовлида ҳечса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттисини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: "Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир..." Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди. Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқаси қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён- атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: Уйланганмисан? деди. Талаба йўқ, деб жавоб берди. Шайх: "Уйланишни ҳоҳлайсанми?" Талаба: "Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?" Шайх айтди: Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми? Талаба "Ха", деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди. Сенчи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан? Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига келди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликга кирган хонадон эдида. Аёл "Овқатланасизми?" деб сўради. Йигит "Ха" деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди.
Ажаб, кимдир кириб бақалажонни тишлаб кетибди! Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.

🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида:
Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

🌙 Ҳадис илми мактабида:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:
Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

🗣 Маълумот ўрнида:
Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.

🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади.

📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни /channel/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЛБДА ҚУВОНЧ, ТИЛДА ШУКРОНАЛИК муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун навбатдаги гурухи жўнаб кетди!

Айни кунларда минглаб юртдошларимиз муборак ҳаж сафарига йўл олмоқда. Бундай бахтга ноил бўлиб, муборак заминга етиб борган ҳамюртларимиз Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида тоат-ибодат, зиёрат ва дуои хайрлар билан машғул бўлиб туришибди. Уларга ҳавас ила боққан яна қанча юртдошларимиз муқаддас замин орзусини туймоқда.Шукрлар бўлсинки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда умра ва ҳаж зиёрати учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида улкан ишлар қилиндики, неча минглаб инсонларнинг орзулари рўёбга чиқди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИДИР

«Эй Одам фарзанди!
• Ўлим сирларингни очади. • Қиёмат хабарларингни синайди. • Азоб ёпганларингни фош қилади. • Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! • Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига назар сол! • Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик қилаётганингни билмайсан. • Менинг макримдан омон қололмайсан. • Чунки макрим қоронғу кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#биласизми

Бармоқ учлари бетакрордир

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:

"Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас деб ўйлардим? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз" (1-4-оятлар).

Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари - кўзи, бурними ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан.
Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқ ларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолда келтира олишини таъкидламоқда.

"Илмий мўъжизалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

АҲДГА ВАФО ҚИЛИШ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Кибр, манманлик, ғурур

"Одамларга (кибирланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибирли, мақтанчоқ кимсаларни суймас" (Луқмон сураси 18-оят).
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: "Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди" (Имом Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти).
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
"Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар одам суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тирилади. Уларни ҳар томондан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннамдаги "Булис" деб номланадиган зиндонга ҳайдалади" (Имом Насоий ва Термизий ривоят).

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Siz_bizga_keraksiz

ТАДБИРДАН ВИДЕОЛАВҲА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!

Жиззах вилояти вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти филиали ташаббуси билан Жиззах вилоятидаги имконияти чекланган фуқароларга “Сиз бизга кераксиз” шиори остида диний ва маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги ходими Меҳмонхон домла Жабборов, “Вақф” фонди Жиззах вилояти филиали раҳбари Б.Қўшбоқов, ЎМИ хотин-қизлар бўйича мутахассиси Мунира Абубакирова ҳамда эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган фуқаролар иштирок қилдилар. Тадбир кўргазмали маърузалар, видеороликлар билан ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Тадбир сўнгида 100 нафар эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.
#Siz_bizga_keraksiz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Намунали оила

Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:

1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.

"Жаннат василаси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ТАВАККУЛНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккул қилайми ёки қўйвориб таваккул қилайми?» деди. Бас, у зот:
«Уни тушовлаб туриб, кейин таваккул қил»
, дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифдан таваккул қилиш билан бирга, сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади. Чунки таваккул қалб иши, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амал. Воқеликдаги ишларнинг юзага келиши эса Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар дам солишни талаб қилмайдиганлар, шумланмайдиганлар ва Роббларига таваккул қиладиганлар», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Демак, жаннатга ҳисобсиз кирадиганлардан бўлиш учун учта сифатга эга бўлиш керак экан:
а) «дам солишни талаб қилмайдиган»,
б) «шумланмайдиган»,
в) «Роббларига таваккул қиладиган» – ҳамма нарсада фақат Аллоҳ таологагина суянадиган.

Мана шу уч сифатни ўзида мужассам қилган киши жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг киши ичида бўлар экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Гўзал хулқ ҳақида

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Абу Довуд ва Термизий ривоят : қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап (бировга гап бермайдиган), тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар».

Термизий ривоят қилганлар.

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди.

2. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради.

3. Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ичида у зотга энг маҳбуб ва қиёмат куни энг яқин ўтирадиган инсон ҳусни хулқли инсондир.

5. Умматлари ичида у зотга энг ёқмайдигани ва қиёмат куни у зотдан энг узоқ ўтирадиган кимса бировга гап бермайдиган, тили узун ва мутакаббир кимсадир.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РАББИМ МЕНДАН СЎРАГАЙДУР!

Халифа Сулаймон ибн Абдумалик вафот этди. Унинг жанозасини ўқиб бўлишгач, Умар ибн Абдулазиз ғамнок ҳолда уйига қайтди. Бу ҳолни кўриб унинг мавлоси:
– Нечук ғамноксиз? – деб сўради. Умар ибн Абдулазиз жавоб берди:
– Қандоқ ҳам ғамга чўкмай? Ҳолбуки, бутун умматнинг ҳақини адо этиш масъулиятини ўз зиммамга олишга рози бўлган бўлсам!
Сўнг йиғлаб юборган эди, аёли кириб йиғининг сабабини сўради.
– Мен бу умматнинг барча ишлари учун раҳ бар бўлдим. Менинг тасарруфимдаги қишлоғу шаҳарлардаги барча фақирлар, очлар, хаста беморлар, чорасиз қарздорлар, ўксик етимлар, бева қолган туллар, жабрдийда мазлумлар, ға­риблар, асирлар, мункиллаган қариялар, камбағал аёлмандлар ва шу кабилар ҳақида тафаккур қилиб билдимки, Аллоҳ таоло қиёмат кунда мендан улар ҳақида албатта сўрагайдур! Шунга йиғламоқдаман, – жавоб берди Умар ибн Абдулазиз.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#HAJ_2024_JIZZAX
Муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун ҳожиларимизнинг навбатдаги гуруҳи Саудия Арабистонига йўл олди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

30.05.2024 йил, Жиззах вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев Жиззах вилоятидан Макка шаҳрига келган ҳожиларга "Ҳаж амалларини мукаммал бажариш лозимлиги, сабр қилиш ва шукр қилиш" тўғрисида суҳбат ўтказдилар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

МУСУЛМОН КИШИНИНГ НОХУШ ХАБАРНИ ЕТКАЗИШИ

Тўсатдан содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса ёки дўстинг ёхуд танишингнинг бирор яқини вафот этгани каби ҳолатлар ҳақида хабар етказаётганингда эшитувчига нисбатан ўта мулойим бўл. Мусибатни енгилроқ қабул қиладиган сўзларни ишлат. Бировнинг вафот топганлигини айтмоқчи бўлсанг, унга дабдурустдан “бугун фалончи вафот қилди”, деб айтма, балки “Эшитишимча фалончи қаттиқ бетоб бўлиб қолибди. Аҳволи борган сари оғирлашибди. Айтишларича, у қазо қилибди. Аллоҳ раҳматига олсин”, дегин.
Бир кишининг вафот этгани ҳақидаги хабарни маълум қилишда унинг аниқ исмини айт. Чунки суҳбатдошингга “Бугун ким вафот қилганини билансанми?” ёки “Бугун бир одам вафот қилибди”, деб айтсанг, унинг хаёлига биринчи навбатда ўзининг касал ёки ёши катта ё бўлмаса, ўспирин яқинларидан бири келиб, хавотир олади. Юқоридагига ўхшаш ноўрин саволлар у инсонни баттар эсанкиратиб қўяди. Шу сабабли гапни вафот этган кишининг исми билан бошласанг, эшитувчига анча тушунарли бўлади ва ортиқча қўрқув ҳам пайдо қилмайди. Натижада, хабари берилаётган воқеа ҳеч кимни даҳшатга туширмай, шунчаки нохуш маълумот сифатида қабул қилинади.
Кўнгилсиз ҳодиса ҳақида хабар бермоқчи бўлсанг, бунинг учун муносиб вақтни танла. Ҳаргиз таомланиш вақтида, уйқудан олдин ёки беморлик ҳолатидаги ёхуд қўрқиб турган кишига бу ҳақида сўз очма. Бундай ўринларда ҳикмат ва зийраклик билан иш тутиш энг гўзал ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло йўлбошчинг ва ишларингнинг ҳомийси бўлсин.


📚"Мусулмоннинг 35 одоби" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ КЕЙИНГИ ГУРУҲЛАРИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРИШ УЧУН ЙЎЛГА ОТЛАНИШМОҚДА.

Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан муборак сафар томон отланишмоқда.Кузатиш жараёнида кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари "Қўшчинор" жоме масжидида жам бўлииб, иштирок этишди, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларига бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал