#Видео
АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИГАН ИККИ АМАЛ
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Haj2024
УМРАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Axborot_24 | OPPOQ EHROMLARNI O‘RAGAN ZIYORATCHILAR MAKKA SHAHRIGA YO‘L OLDI
#28may #uzbekiston24
manba
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Видео #ҳаж_суҳбатлари
🎙7-суҳбат: МАККАИ МУКАРРАМА ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ОИД МАСАЛАЛАР
01:01 - Бутун мусулмонларнинг қибласи;
03:37 - Масжидул ҳарамда ўқилган намознинг савоби;
05:59 - Меҳмонхонага жойлашиш;
07:07 - Масжидул ҳарамга кириш;
09:04 - Лаббайкаллоҳуммани тўхтатиш вақти.
⏺Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
▶️ Суҳбатлар: 1️⃣ - 2️⃣ - 3️⃣ - 4️⃣ - 5️⃣ - 6️⃣
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
☪️ ҚУРБОНЛИК
⁉️ 7 САВОЛГА 7 ЖАВОБ:
1-савол: Қизим учун ақиқа қилмоқчи эдим. Қурбон ҳайити куни ҳам қурбонликка, ҳам ақиқага ният қилиб қўй сўйсам бўладими?
✅ Жавоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилинг. Қурбонлик қодир кишиларга вожиб амал, ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Қурбонлик қилишда ақиқани қўшиб ният қилиш мумкин. Чунки, бир жинсдаги катта амал ўзининг жинсидаги кичик амални ўз ичига олади.
2-савол: Автомобили бор лекин пули нисобга етмаган инсонга қурбонлик қилиш вожиб бўладими? Машина ҳам нисоб ҳисобланадими?
✅ Жавоб: Ва алайкум ассалом. Инсон ҳожати учун миниб турган машинаси нисобга кирмайди. Ёлғиз машинаси бўлиб, бошқа нисоб миқдорида маблағи бўлмаса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Эҳтиёждан ортиқ машина олиб қўйилган бўлса, қурбонликнинг нисобига киради ва қурбонлик вожиб бўлади.
3-савол: Мен савдогарчилик қиламан ва нисобдан ошган пулим бор шунга қурбонлик сўйишим керакми? Закотни бу йил чиқарган эдим, лекин қурбонлик ҳакида маълумотга эга эмасман. Илтимос, кимларга фарзлигини ва қандай сўйилишини тушунтириб беринг. Уйда эркак киши бўлмаса акамни чақириб ва қассоб чақириб сўйсам бўладими?
✅ Жавоб: Ҳа, нисобга етадиган миқдордаги маблағга эга киши қурбонлик қилиши вожибдир. Сиз акангизни чақириб қурбонлик қилишингиз жоиз. Қурбонлик учун сўйиладиган жонлиқ айб ва нуқсонлардан саломат бўлиши керак. Қурбонлик гўштидан бир қисмини тарқатиб, бир қисмини сақлаб қўйиб, яна бир қисмини эса қавму-қариндош, қўни-қўшниларга пишириб едириш мустаҳаб амалдир.
4-савол: Мени саволим шуки, Рамазон ҳайити билан Қурбон ҳайити орасидаги фарқ қанча?
✅ Жабов: Рамазон ҳайити шаввол ойининг биринчи куни, Қурбон ҳайити эса зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир. Шунга кўра буларнинг ўрталарида чамаси етмиш кунга яқин бўлади.
5-савол: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилмоқчи эдик, жумада имом домла оиласи катта бўлса гўштни ярмини ўзига олиб қолса бўлади деди. Шу тўғрими? Умуман оила катта бўлса ҳаммасини олиб қолсаям бўладими?
✅ Жавоб: Қурбонлик қилувчи инсон Аллоҳ таолонинг розилиги учун қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш билан ибодат ҳосил бўлади. Унинг гўштидан фойдаланиш иккинчи масала ҳисобланади. Шунга кўра, сиз сўрагандек катта оилалар қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўз оилалари учун олиб қолиши жоиз. Шунингдек қурбонлик қилувчи ҳайт кунида гўштнинг ҳаммасини муҳтож инсонларга тарқатиши ҳам жоиз. Аммо, мустаҳаб амал яъни, шу ўринда энг афзали қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиб, бир қисмини тарқатиш, бир қисми ўз оиласи учун олиб қолиш ва яна бир қисмини қариндош-уруғ ва яқинлар билан пиширган ҳолда баҳам кўриш бўлади.
6-савол: Мени кўлимда нисобига етган пулим бўлса Қурбонлик хам қиламанми? Мен Россияда ишлайман у ерда насроний қўшниларим ҳам бор. Агар Қурбонлик менгаям вожиб бўлса, ўша насроний қўшниларимга Қурбонликдан берсам бўладими?
✅ Жавоб: Қурбонлик ибодатида қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш эътиборли. Ҳайвоннинг қони ерга тушиши билан ибодат ҳосил бўлади. Қўшниларларга бериш эҳсон. Бошқа диндаги қўшниларга берса ҳам бўлади.
7-савол: Қурбонликка мол олдик. Тўртта одам бўлиб бўладими ё тоқ бўлиши керакми?
✅ Жавоб: Қурбонликка сўйиладиган молда етти кишигача шерик бўлиш мумкин. Бунда шериклар сони тоқ ёки жуфт бўлиши шарт эмас. Муҳими шерикларнинг барчаси қурбонликни ният қилиши керак. Агар уларнинг бирортаси гўшт ниятида шерик бўлса қолганларнинг ҳам қурбонлиги қабул бўлмайди.
ЎМИ фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Haj2024
КЎЗИМНИ ЁШЛАТГАН ВОҚЕА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
🖥 САУДИЯ НАШРЛАРИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ
📢 Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh.com, al-spa.gov.sa, shahdnow.sa, nabd.com, newsi.gulf, arab.sahafahh.net, 2lkhbr.com каби нашрлар ўзбекистонлик зиёратчиларни Тошкент ҳамда Мадина шаҳарларидаги кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилгани ҳақида қатор хабарларни эълон қилди.
#Қурбонлик
ЁЛҒОН МУҲАББАТНИНГ ДАЪВОЛАРИ
Шу ўринда қуйидаги ҳикояни келтириш ўринли бўлади:
Бир йўловчи бир қишлоқда ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирган кишини кўрди. Унинг ёнида бир халта тўла нон бор эди.
– Нега йиғлаяпсиз? – деб сўради йўловчи.
– Итим ўляпти, – деди у киши.
– Халтадаги нима? – деди йўловчи.
– Нон, – деди ҳалиги киши.
– У ҳолда нима учун нондан итингизга ҳам бермаяпсиз? – деди йўловчи.
– Итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Фақат кўз ёш тўкишга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин-да! – деди у киши.
Баъзи кишиларнинг «муҳаббатим бор», деб даъво қилишлари юқоридаги воқеага ўхшайди. Қачон сарф-харажат қилиш керак бўлса, муҳаббатдан асорат қолмайди. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат эмас. Унинг зарраси ҳам кишининг қўлидан беҳуда чиқиб кетмайди. Садақот ва яхшилик учун сарфланган маблағ бекордан бекорга йўқ бўлмайди. Шунингдек, қурбонлик гўштини тарқатиш ҳам зарур эмас. Бу амал ихтиёрий бўлиб, хоҳласа тақсимлайди, хоҳласа ўзи истеъмол қилади. Фақат қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмас. Гўштнинг ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам қурбонликнинг савоби етаверади.
«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир» (Ҳаж сураси, 37-оят)."Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Таваккул борасида нотўғри тушунча
Бир киши Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ҳузурига келди ва уйида ўтириб олиб:
“То ризқим келмагунча ишламайман”, — деган киши ҳақида сўради. Шунда Имом Аҳмад:
“Бу одам илмдан жоҳилдир. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ризқим найзам сояси остида қилинди”.
(Имом Бухорий ривояти).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яманлик бир неча одамларга йўлиқдилар ва: “Сизлар кимсизлар?” деб сўрадилар.
“Биз таваккул қилувчилармиз”, – дейишди. У (Умар розияллоҳу анҳу): “Йўқ, сизлар ўзини таваккул қилувчи этиб кўрсатувчиларсиз. Чунки таваккул қилган одам ерга уруғ ташлайди ва (кейин) Аллоҳга таваккул қилади”, - дедилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИНИ ОХИРАТ САВОБЛАРИГА БОҒЛАНГ!
Фарзандингиз қалбини фоний дунё матоҳлари билан банд қилманг. Балки унинг қалбини охират савобига боғланг.
Бунинг учун болага, инсон дунëда Аллоҳ таоло буюрганидек яшаса, охиратда ажру савобларга эга бўлиши, натижада абадий роҳатда яшашини айтиб бориш лозим.
ФАРЗАНДИНГИЗГА САҲОБАЛАР МУҲАББАТИНИ ЎРГАТИНГ
Фарзандингизга Абу Бакр, Усмон, Алий, Толҳа, Зубайр ва бошқа саҳобалар (розияллоҳу анҳум) қандай ишларни амалга оширганларини сўзлаб беринг. Шу тариқа фарзандингизда саҳобалар (розияллоҳу анҳум)ларга бўлган муҳаббат уйғонади.
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА НАМУНА БЎЛИНГ
Бола тарбиясида отанинг ўзи тақвода ўрнак бўлиши лозим. Чунки бола отага қарайди. Унинг қилган ишини такрорлашга, юрган йўлидан юришга интилади. Ота тўғрисўз бўлса, бола ҳам тўғри-сўз бўлади. Ота ёлғончи бўлса, бола ҳам ёлғончи бўлади.
ЧИРОЙЛИ НАСИҲАТ ҚИЛИНГ!
Чиройли насиҳат бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.
Аллоҳ таоло айтади:
“Эсланг, Лукмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: “Эй, ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир” (Луқмон сураси, 13-оят).
ҲАЛОЛ РИЗҚНИНГ БОЛА САЛОҲИЯТИГА ТАЪСИРИ
Эй меҳрибон ота, таомингиз, кийимингиз, ҳар бир нарсангиз ҳалол бўлсин. Шояд, Аллоҳ таоло фарзандингизга салоҳият ва баракот сўраб қилаётган дуоларингизни ижобат қилса. Чунки ҳаром мол сабаб уйдан барака кетади. Ҳаром луқма киши дуосига тўсиқ бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сочи тўзиган, ғубор босган, кўп сафар қиладиган киши, қўлини осмонга кўтариб: “Эй Раббим, эй Раббим”, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаром, шароби ҳаром, кийими ҳаром... Унинг дуоси қандай ижобат бўлсин?” дедилар (Имом Муслим ривояти).
ОТА СИЙРАТИНИНГ ФАРЗАНДГА ТАЪСИРИ
Отанинг сийратлари (хатти-ҳаракатлари) фарзандларга таъсир ўтказмай қолмайди. Агар ота яхши хулқли бўладиган бўлса, фарзанд отаси ҳақида бошқалардан чиройли сўзларни эшитади. Бу эса боланинг солиҳ бўлишига туртки бўлади. Акси бўлса, бу ҳам фарзандга таъсир қилиши аниқ.
СЎЗИНГИЗ АМАЛИНГИЗГА ТЕСКАРИ БЎЛМАСИН!
Ота фарзандига бир иш буюриб, ўзи унинг аксини қилишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Масалан, ота ўзи ёлғончи бўла туриб, фарзандини тўғрисўз бўлишга буюрмасин ёки ўзи тамаки чекиб фарзандини ундан қайтармасин. Балки аввал ўзи бу амалларни тарк қилиб, сўнгра фарзандларига буюрсин.
Шунингдек, оналар ҳам қизига бир нарсани буюриб, ўзи уни аксини қилишдан сақланмоғи лозим. Чунки гапираётган гапига қилаётган иши тўғри келмаслиги бола тарбиясида хунук оқибатларга олиб келади.
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ЯХШИ АМАЛЛАРНИ КЎПАЙТИРИНГ
Мисол, бола отасини доимо Аллоҳга ҳамд, таҳлил, такбир, истиғфор айтиб, зикр қилаётганини кўрса, у ҳам Аллоҳни зикр қилувчилардан бўлади. Отанинг рўза тутаётган, кечаларида намоз ўқиётгани ёки хайр-эҳсон қилаётганини кўриб ўсган фарзанд ҳам келажакда мана шундай амалларда бардавом бўлади.
Отанинг оғзидан чиқадиган ҳар хил бўлмағур сўзлар шак-шубҳасиз, фарзандга ҳам таъсир ўтказади. Натижада бола гуноҳ ишларга мойил бўлиб вояга етади.
ФАРЗАНДИНГИЗГА ТОҚАТИДАН ОРТИҒИНИ БУЮРМАНГ!
Болага тоқати етмайдиган нарсани буюрмаслик лозим. Акс ҳолда бола ўзини ожиз ҳис қила бошлайди. Бу эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларнинг фарзандларига бу борада қаттиқ риоя қилардилар. Масалан, Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Уҳуд жангига чиқишни сўраганларида, У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рухсат бермаганлар. Кейинчалик, Аҳзоб кунида рухсат сўраганларида изн берганлар. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)га тоқатидан юқори ишни буюришни истамаганлар. Вақт ўтиб, ёши катта бўлганидан сўнг рухсат берганлар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Вақтики, бирингиз инсонларга имом бўлса, бас, енгил қилсин. Чунки уларнинг ичида ёшлари, катталари, заифлари ва касаллари бор. Вақтики, ёлғиз ўзи намоз ўқиса, хоҳлаганича ўқисин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу билан инсонларга тоқати етмайдиган амалларни таклиф этмасликни таъкидлаганлар.
"Исломда оила" китобидан.
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳалол ва ҳаром ҳақидаги ўн битта қоидаси
аром амаллар озодлигимизни чеклаш учун эмас, балки саломатлигимиз ва саодатимиз кафилдир.1. Нарсалардаги асл ҳукум мубоҳлик:Аллоҳ таоло “Жасия” сурсини 13-оятида шундай деган:“У ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйин сундирди. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир”.Бу нарсалар бизга бўйин сундирилган, улардан фойдаланиш мубоҳ.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Haj2024
😎 МАККАГА КЕЛГАН ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Фориш тумани "Гараша" жоме масжиди имом-хатиби Шамсиев Илҳом домланинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз
🤲 Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло Илҳом домла ва марҳуманинг фарзанду аржумандлари, яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
📍Жаноза эртага соат 11:00 да 40.33802,66.9137386,16.25z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.338827!4d66.915959?entry=ttu">Фориш тумани Гараша қишлоғида бўлиб ўтади
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги
Миссионерликнинг ҳамласи
Миссионерлик сўзи лотинчадан олинган бўлиб “missio”
“юбориш”, “вазифа топшириш”, “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади.
Миссионерлик ҳаракатлари бугун пайдо бўлган эмас, балки Рим қўшинлари билан
бирга юриб, босиб олинган ҳудудлар халқлари орасида христианликни тарғиб қилган
кишиларнинг фаолияти замонавий миссионерликнинг илк кўринишлари эди. Бундан
ташқари 400 – 500 – йилларда миссионерлар Африкада мустаҳкам ўрнашиб олдилар ва
у ерларда масиҳий қиролликлар пайдо бўла бошлади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Видео
ШАРИАТ ОХИРГИ ЧОРА ЭМАС...!
Аброр домла РАВШАНОВ
Зомин тумани бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Солиҳ амални одамлардан яшириш
Ихлос етарли ва Аллоҳ таолoдан қабул бўлишига ҳақлироқ бўлиш учун қўлдан келганча солиҳ амалларни махфий тутиш лозим.
Салафи солиҳлардан бири айтади: "Баъзи бир кичик амаллар борки, уни нияти катта қилиб юборади. Баъзи бир катта амаллар борки, уни нияти кичик қилиб юборади".
Димëтий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар Аллоҳ қўлингдан тутиб, солиҳ амалларга тавфиқ берса, уларнинг савоби учун ҳимматингни баланд қилиб ва амаллардаги мақсадингни Ўзининг юзи (розилиги) қилиб қўйса, демак, сени ихлоснинг энг олий мартабасига муваффақ қилибди, сени Ўзига яқин хос бандаларидан қилибди. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни хоҳлаган бандасига беради. Зеро, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. Тавфиқ Аллоҳдан”.
Банда дуо ва зикрларни ихлос билан, қалбида Аллоҳ таоло буюклигини ҳис қилиб, умматларига ушбу зикр ва дуоларни ўргатган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаган ҳолда адо этиши лозим. Шунчаки савоб ёки бирор ҳожати битиши учунгина уларни айтмаслик даркор.
"Биз факат Унгагина ихлос килувчилармиз" (Бақара сураси, 139-оят).
Имом Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Ихлос банда ила Аллоҳ ўртасидаги сир бўлиб, уни на фаришта ёза олади, на шайтон буза олади ва на нафсу ҳаво (ўзига) мойил қила олади".
Абулқосим Қушайрий ва бошқалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен Жаброил (алайҳиссалом)дан ихлос нималигини сўрадим. У айтди: "Мен Раббул изза (Аллоҳ таоло)дан "Ихлос нима?" деб сўрадим. У Зот айтди: “(Ихлос) Менинг сирларимдан биридир, уни Ўзим яхши кўрган бандаларим қалбига омонат қилиб қўяман".
🤲 Ё Аллоҳ, улуғлик ва икром эгаси, қалбларимизни Ўзинг яхши кўрган бандаларинг қалби каби қил.
Ҳатто баъзи уламолар шундай деганлар: “Ким салқинлаш учун таҳорат қилса ёки ошқозонига парҳез қилиш учун рўза тутса ва бу билан Аллоҳга яқин бўлишни ният қилса, уни адо этмабди. Чунки у Аллоҳга яқин бўлиш ниятига дунёвий ниятни ҳам аралаштирган бўлади. Холис бўлмаган амал Аллоҳ учун эмас. Аллоҳ таоло айтади:
"(Эй инсонлар!) Огоҳ бўлингким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир" (Зумар сураси, 3-оят).
"Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар" (Баййина сураси, 5-оят).
"Солиҳ амаллар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб
#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ
Масала: Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин.
Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди.
Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас:
1. Оқадиган қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг мояги;
4. Сийдик қопи;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.
Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.
Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади.
Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди.
Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.
Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим.
Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган.
Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими?
Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади.
Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими?
Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ.
"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Мусулмонни куфрда айблаш ҳалокатга элтувчи гуноҳ
Шариатимизда
инсоннинг зоҳирига қараб ҳукм этиш, қалбида нима борлигини Аллоҳга ҳавола қилиш
буюрилган. Мисол учун, бир киши “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”
деса, шу калом унинг мусулмон эканига кифоя қилади. Унинг қалби Аллоҳ таолога
ҳавола қилинади. Киши имон калимасини айтиб мусулмон бўлганидан сўнг ширк, куфр
амалини қилмаса, ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол демаса, шу билан бирга, Аллоҳ
таоло буюрган ишларни бажариб, қайтариқларидан қайтса, нажот топади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
🤐 ○ 🫢 ○ 🤫 ○ 🤔
Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....
Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.
Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
Шайх Али Тонтовий
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Видео
ТАҚВО
Усмонали домла ОРАЛОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот котиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Ризқдаги сир
Ашобдан Нофий ривоят қилади:
“Мен тижорат молимни Шом ва Мисрга юборардим. Иттифоқо бир сафар молимни Ироққа юбордим ва келиб мўминларнинг онаси Ҳазрати Оишага дедим:
- Молимни Шомга юборар эдим. У ерни қўйиб бу сафар Ироққа юбордим, нима дейсиз?
- Бундай қилма. Сенга эски тижорат жойингга нима бўлди? Зеро, мен Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Аллоҳ бирингизга бир жойдан ризқ бераётган бўлса, аҳволи бузилмагунча ёки иши тескари кетмагунча у ишни ташламасин” деганларини эшитганман”.
Ибн Можадан ривоят қилинади.
“Ўкинма” китобитдан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
"ҲАЗРАТИ УМАР МЕНДАН ҲАҚЛИРОҚДИР!"
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Мазҳабсизликнинг салбий оқибати
«Мазҳаб» арабча «йўналиш» маъносини билдириб, истилоҳда эса «мужтаҳиднинг шаръий далиллардан шариат ҳукмларни чиқариб олишдаги ўзига хос йўлидир». Мазҳабларнинг ижтиҳод йўллари ва қоидаларида бир-биридан фарқ қилиши улар орасида жузъий ихтилофларга сабаб бўлган.Илк асрларда мужтаҳидлар кўп бўлиб, мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад ас-Шаъроний (ваф. 973/1565) ўзининг «ал-Мийзан» асарида ўн олтита мазҳабни зикр қилган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#хушҳабар
📕🏆 Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди
🗣Аввал хабар берганимиздек, шу йил 25-27 май кунлари Россия Федерациясининг Ингушетия минтақасида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақаси ўтказилди.
🇺🇿Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли муваффақиятли иштирок этди.
🏆Якуний натижаларга кўра ҳамюртимиз Аббосхон қори фахрли 3-ўринга сазовор бўлди.
#Tahlilnoma | 🕋 «HAJ-2024»: SAODATLI LAHZALAR, DILLARDAGI QUVONCH VA KO’ZLARDAGI SEVINCH YOSHLARI...
#26may #uzbekiston24
manba
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
— "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” — деди.
У:
— Нима учун бундай деяпсан?” — деди.
Хотини:
— Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” — деди.
Толҳа хотинига қараб:
— Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” — деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
— Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу — соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!
Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” — деган экан.
Уламолар айтадилар: “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” — дегин”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Зикр қилиш Аллоҳ учун энг суюкли амалдир.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган охирги сўзим шу бўлган:
«Аллоҳга энг суюкли амал қайси?» деб сўрадим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлган ҳолда вафот этмоғинг», дедилар»
(Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Табароний ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz