imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди 

Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.

Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...


🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЧИН УММАТ, ЧИН МУСУЛМОН КИМЛАР БИЛАН ҲАМКОР...

Усмонали домла ОРАЛОВ
Шароф Рашидов тумани "Яккақайрағоч" жоме масжиди имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

🕋 #ҳаж_суҳбатлари #Видео

🎙1-СУҲБАТ: МУҚАДДИМА

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🌐 FULL HD

манба: Fatvo.uz

Яқинларингизга
ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Бахмал тумани "Сўфи" жоме масжиди имом-хатиби Содиқов Темур домламизни оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз

🤲 Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Темур домла ва марҳуманинг фарзанду аржумандлари, яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


📍Жаноза бугун соат 14:00 да 39.721425,68.083908,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d39.721425!4d68.083908?entry=ttu">Бахмал тумани Сўфи қишлоғида бўлиб ўтади

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги

Читать полностью…

imon.uz

ТАФАККУР

• Кўп гапириш билан кўп гап айтиш бошқа-бошқа нарса.
• Яхши гапириш учун етарли ақлга, сукут сақлаш учун етарли мулоҳазага эга бўлмаслик катта бахтсизликдир: безбетликнинг илдизи, мана қаерда.
• Доимо бошқалардан ақллироқ бўлиш истагидан ҳам кўра бемаънилик, аҳмоқлик йўқ.
• Тинглаш қийин, чунки у ақл ишлатишни талаб қилади.
• Ақлли жавоб олмоқчимисан, ақлли савол бер.
• Сукут сақлаш ҳар доим ҳам ақллиликдан далолат эмас, бироқ у ҳар қалай аҳмоқ эмасликни исботлайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ҚЎРҚДИМ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қиладилар:
«Сизлардан аввалгилардан бир киши гуноҳ қилишда ҳаддан ошган эди. Сўнг ўғилларини тўплаб уларга:
– Мен вафот этсам, жасадимни ёқинглар. Сўнг уни денгизга ташланглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ менга қодир бўлса, биронта ҳам инсон жазоланмаган азобни берур, – деди.
У киши вафот этганида уни ўшандай қилишди. Сўнг Аллоҳ Ерга: “Олганингни қайтар!” деб буюрди. Шундай қилиб у Аллоҳнинг ҳузурида турди. Аллоҳ сўради: “Бундай қилишингга сени нима ундади?” У: “Эй Раббим! Сендан қўрқишим”, деб жавоб берди. Аллоҳ уни мағфират қилди».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ДИН УЛАМОЛАРИ МАЪҚУЛЛАГАН КАСБ

Усмонали домла ОРАЛОВ
Шароф Рашидов тумани "Яккақайрағоч" жоме масжиди имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

🌙 ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ақл соҳиби бўлган дўст араз туфайли ўз дўстини ташлаб юбормайди, имкони борича аввалги дўстликни қайта тиклашга ҳаракат қилади. Кимки айбдор бўлса, айбдор томон аввал узр сўраса ва айбига иқрор бўлса, аввалги дўстлик яна қайта тикланади. Аммо ҳар икки томон бир-бирига хумрайиб, “сен узр сўра” қабилида юрса, иттифоқлик нифоқ билан, муҳабат эса ҳақиқий адоват билан алмашиши муқаррардир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲОВЛИДА ДАРАХТ ҚУРИСА, БАРАКА КЕТАДИМИ?

❓CАВОЛ: Ҳовлида дарахт қуриса, барака кетадими? Уни кесиш керакми?

📩 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида инсон, ҳайвон ва ҳатто ўсимликларга ҳам яхши парвариш қилинишга катта аҳамият қаратилган. Дарахтлар ҳам вақти-соати келиб қурийди. Яхши парваришга қарамасдан қуриб қолса, уни кесиб ташлаб, зарурат бўлса, ўрнига бошқасини экилади. Ҳеч қандай барака унга боғлиқ эмас. Бу тушунчалар жоҳилият асоратларидан. Баракани ато этувчи ёлғиз Аллоҳ. Тавфиқ Аллоҳдан.

Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

НАМОЗДА ОЁҚЛАР КЕНГЛИГИ ҲУКМИ

Кейинги пайтларда ҳар хил намоз ўқийдиган инсонларнинг пайдо бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг намоздаги ҳаракатларига қарасангиз тамомила бошқача кайфиятни кўрасиз. Бири қўлини аёлларга ўхшаб кўкси рўпарасига қўйиб олса, яна бошқаси оёқларини беўхшов қилиб, катта очиб туради. Шундайларнинг бирига: “Бу ҳаракатларга қандай далил бор?”, десангиз, ҳадисда шундай келган деган жавобдан нарига ўта олмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео #ҳаж_суҳбатлари

🎙2-суҳбат: Ҳожиларга сафар олдидан тавсиялар


00:46 - Ният қилиш;
01:47 - Аразлашган кишилар билан ўртани ислоҳ қилиш;
03:30 - Қарзларни тўлаш;
04:52 - Доимий истеъмол қилинадиган дориларни олиш;
05:39 - Дабдабабозликка йўл қўймаслик;
09:23 - Ортиқча юклар олмаслик;
11:06 - Сафар давомида сабрли бўлиш;
13:06 - Беҳуда сўзлардан тийилиш.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


манба: Fatvo.uz  

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ҚИЁМАТНИНГ ДАҲШАТИНИ БИЗ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛМАЙМИЗ...

Аброр домла РАВШАНОВ

Зомин тумани бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ҚЎРҚДИМ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қиладилар:
«Сизлардан аввалгилардан бир киши гуноҳ қилишда ҳаддан ошган эди. Сўнг ўғилларини тўплаб уларга:
– Мен вафот этсам, жасадимни ёқинглар. Сўнг уни денгизга ташланглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ менга қодир бўлса, биронта ҳам инсон жазоланмаган азобни берур, – деди.
У киши вафот этганида уни ўшандай қилишди. Сўнг Аллоҳ Ерга: “Олганингни қайтар!” деб буюрди. Шундай қилиб у Аллоҳнинг ҳузурида турди. Аллоҳ сўради: “Бундай қилишингга сени нима ундади?” У: “Эй Раббим! Сендан қўрқишим”, деб жавоб берди. Аллоҳ уни мағфират қилди».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ҲАЖ_КИТОБИ

«Йўлга қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш вожибдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир».
(Оли Имрон сураси, 97-оят.)

Ҳаж Исломнинг рукнларидан биридир. Ҳаж ва умранинг улуғ фазилатлари бор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас», деганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинглар. Бу иккиси худди босқон темир, тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирликни, гуноҳларни кетказади. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», деганлар».

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким зод ва Байтуллоҳга етиб оладиган роҳилага эга бўла туриб, ҳаж қилмаса, унинг яҳудий ёки насроний ҳолида ўлишининг фарқи йўқ, чунки Аллоҳ Ўз китобида «Йўлга қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир».
Зод — сарф-харажатлар, роҳила минадигон улов.

1225-масала
Кишига умрида бир маротаба ҳаж қилиш фарздир. Умри давомида бир мартадан кўп ҳаж қилса, ўша биринчи мартадан кейингилари фазилат ҳисобланади, савоб олади.

1226-масала
Ҳаж фақат балоғат ёшига етган кишига фарз бўлади. Балоғат ёшига етмаган бола ҳаж қилса, нафл бўлади, фарз бўлган ҳаж ундан соқит бўлмайди. У балоғат ёшига етгандан кейин ҳажга боришга қодир бўлиб турса, шунга имконияти, маблағи етиб турса, унга яна ҳаж фарз бўлаверади. Сабийлигида (балоғат ёшига етмаган вақтда) ҳаж қилган бўлса ҳам, унга яна ҳаж фарз бўлади.

1227-масала
Кўзи ожиз одам бой бўлиб, ҳажни адо қилишга қодир бўлса ҳам, ҳаж фарз бўлмайди.

1228-масала
Кишига ҳаж фарз бўлган бўлса, имкон қадар тезроқ ҳаж қилиш ҳам фарз бўлади, кейинги йилга қолдириб, кечиктирилмайди. Агар кечиктирса, гуноҳкор бўлади.

1229-масала
Аёл кишининг яшаш жойи Маккадан уч кунлик сафар миқдорича бўлса, эри ёки маҳрами билан ҳаж қилиши лозим. Агар масофа уч кунлик сафар миқдоридан кам бўлса, эри ёки маҳрамисиз ҳаж қилса бўлади.

1230-масала
Агар аёл кишининг ҳаж қилиш учун бошқа маҳрами бор бўлса, эри бунга тўсқинлик қилиши жоиз эмас.

"Жаннат зийнати" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЗОЛИМИ ЎЗИГА ЗУЛМ ҚИЛГАНИДИР

Аллоҳ таоло:
«Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир», деган (Нисо, 29).

Ҳаёт Аллоҳ томонидан берилган ҳақ бўлгани учун уни ҳеч ким бировга миннат ҳам қила олмайди, ман ҳам қила олмайди. Инсоннинг ҳаётини Фақат Аллоҳ таологина олишга ҳақли. Ҳаттоки, ўша ҳаёт неъмати берилган киши ўз ҳаётига ўзи ҳам суиқасд қила олмайди. Исломда бировни ўлдириш қанчалик ёмон олинса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик ёмон олинади.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадулабад ўша темир асбобини қўлида тутиб, ўз қорнига уриб туради. Ким ўзини ўзи тоғдан ташлаб ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадулабад тоғдан ташлаб туради», деганлар.

"Ҳадис ва Ҳаёт"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#jannat_darvozasi

🌙 ОТА НИДОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(кўзларни ёшлатган қисса😢)


🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Қалбнинг энг оғир касал бўлиши, бу унинг қотишидир.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.

Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АЛЛОҲГА НИМА ДЕБ ЖАВОБ БЕРАСАН?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир киши келиб:
– Менга фалончи зулм қилди. Ундан ҳақимни олиб беринг! – деди.
Ҳазрат Умар дарраси билан унинг бошига уриб:
– Умарни мусулмонларнинг ишлари билан шуғулланишга чорлайсизлар-да, олдига келиб:
“Унга чора кўриб қўйинг! Унга чора кўриб қўйинг!” дейсизлар, – деди.
Келган киши норизо ҳолатда чиқиб кетди.
– Уни чақиринглар! – деди Умар розияллоҳу анҳу. Сўнг унга чилчўпни берди ва: – Қасосингни ол! – деди.
– Йўқ, мен уни Аллоҳга ва ўзингизга ҳавола қилдим!
– Йўқ! Ундай бўлмайди. Уни ё Аллоҳга, ё ўзимга ҳавола қил.
– Уни Аллоҳга ҳавола қилдим, – деб киши чиқиб кетди.
Умар розияллоҳу анҳу хонасига кириб икки ракат намоз ўқиди. Кейин ўзига ўзи: “Эй Хаттобнинг ўғли! Сен оддий инсон эдинг, Аллоҳ сени кўтар-ди. Залолатда эдинг, ҳидоят қилди.
Хор эдинг, азиз қилди. Сўнг сени одамларга жавобгар қилиб қўйди. Олдингга бир киши келиб зулм қилган кишига чора кўришингни сўраса, уни хафа қилдинг! Эртага Аллоҳнинг ҳузурига борганингда нима деб жавоб берасан?!” деб йиғлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲОЖИЛАР МАККАИ МУКАРРАМАДА ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАР

– Ҳожилар Маккаи Мукаррамага етганда нима қиладилар?
– Aввал тўғри Каъба масжидига борадилар. Кабаъи муаззамани кўрган он такбир ва таҳлил айтадилар. Каъбанинг деворидаги Ҳажарул асвад (Қора тош) исмли муборак тошни ўпиб баракотланадилар, Каъбани етти марта айланиб, суннат бўлмиш тавофни адо қиладилар.

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– «Иброҳим мақоми» деган ерда Каъбага қараб икки ракат намоз ўқийдилар.

– Ундан сўнг-чи?
– Улуғ зам-замга бориб сув ичадилар, юзларига, бошлари ва баданларига сепадилар.

– Улуғ зам-зам сувини қай тариқа ичадилар?
– Зам-зам устида ҳамиша издиҳом бўлиб тургани учун тик турган ҳолича қиблага тўғри бўлиб, уч ютум қилиб ичади.

– Зам-зам сувини ичганда нима деб дуо қиладилар?
– Ушбу дуони ўқийдилар:
«Aллоҳумма инни асъалука ризқон восиъан ва ъилман нафиъан ва шифоан мин кулли доин».
Маъноси: «Эй Парвардигорим, мен Сендан кенг ризқ ва фойдали илм ва ҳар иллатдан сақламоқни талаб қиламан».

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– Масжиддан чиқиб Сафо ва Марва деган ерларнинг орасида у ёқ-бу ёққа етти марта югурадилар.

– Ундан кейин-чи?
– Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача Маккада туриб муборак жойларни зиёрат этиб, хоҳлаганларича нафл тавоф қиладилар.

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– Саккизинчи зулҳижжада ҳамма ҳожилар Мино исмли бир жойга борадилар. Aрафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи кунида Aрафот тоғига борадилар. Aрафотда пешин намозининг вақти киргандан сўнг ҳаж имоми хутба ўқийди. Сўнг ушбу вақтда пешин намози ила аср намози ўқилади. Aввал азон ва иқомат ила пешин намози ўқилади. Сўнг фақат иқомат ила аср намози ўқилади. Ғусл қилиб, Aрафот тоғининг ўртасида тўхтаб, зикр ва талбия айтиб (вуқуф) оёқда тик турадилар. Хоҳлаган дуолар ва талабларни қиладилар. Офтоб ботгандан кейин Муздалифа деган жойга бориб, у ерда шом вақтида шом намозини ўқимасдан туриб, хуфтон вақти киргандан сўнг аввал шом намозини, ундан кейин хуфтон намозини ўқийдилар. Кечасини Муздалифада ўтказиб, тонг отиб хўб оқаргунча Муздалифада бир тоғ ёнида вуқуф қилиб, талбия айтиб турадилар, мақсадларини талаб қилиб дуолар айтадилар. Тонг тамом оқарганда яна Минога бориб, махсус жойда етти маротаба жамра тошларини отадилар, ҳар бир тошни отганда такбир айтадилар ва ҳам ўша ерда қурбонликларини бўғизлаб, гўштини ва терисини садақа қиладилар. Сўнг сочларини олдириб ёки қисқа қилдириб Маккаи Мукаррамага қайтадилар. Маккаи Мукаррамада тавоф фарзини адо қилиб, эҳромдан тамом чиқадилар. Эҳромдан чиққандан кейин ўзларининг расмий либосларини киядилар.

– Ҳожилар ҳайит намозини қайси ерда ўқийдилар?
– Минодан Маккага бориб етишсалар, Маккада ўқийдилар, етишмасалар, ўқимаган ҳолларича қоладилар. Мусофир ҳожиларга ҳайит намозини ўқиш вожиб ҳам эмас.

– Фарз тавофни адо этганлар кейин нима қиладилар?
– Яна Минога бориб, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи зулҳижжада ҳар кун махсус жойларда отиладиган жамра тошларини отадилар.

– Ундан кейин-чи?
– Яна Маккаи Мукаррамага қайтиб, видо тавофини қиладилар. Зам-зам сувидан ичадилар. Бошларига ва юзларига сепадилар. Каъбаи муаззама остонасини бўса қиладилар. Каъба эшиги билан Ҳажарул асвад орасидаги «Мултазам» деган жойга юзларини ва сийналарини суртиб муборакланадилар. Каъбанинг пардасини тутиб юзларига суртадилар, хонаи Каъбадан ва бошқа муборак жойлардан жудо бўладилар, ғоятда ихлос ила хоҳлаган мақсудларини тилаб дуо қиладилар, ундан сўнг Каъбага юзланган ҳолларича орқалари билан юриб Каъбадан чиқадилар. Сўнгра Маккаи Мукаррамадан чиқиб қайтишга тайёр бўладилар.

Ибодати исломия. Aҳмад Ҳодий Мақсудий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЎЗИНГИЗНИ ҲИСОБ ҚИЛИНГ!

Мурод қабиласидан бир киши Авс Қараний раҳимаҳуллоҳдан сўради:
– Қандай тонг оттирдинг?
– Аллоҳга ҳамд билан тонг оттирдим, – жавоб берди Авс.
– Замон сенга қандай бўляпти?
– Эй муродий биродарим, замоннинг ўзи ҳам, унинг зикри ҳам бу ер юзида мўминнинг қалбига шодлик келтирмагай. Аллоҳнинг Китобидан дунё нималигини билган инсон уни дўст тутмагай, олтин ва кумушга ҳарис бўлмагай.
– Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадислардан айтиб бер.
– Эй биродарим, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмаганман, лекин ушбу ҳадисга амал қилишингни тавсия қиламан: “Ҳисоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб қилиб олинглар. Бас, Аллоҳ дунёни охират учун кўприк қилган. Шундай экан, ундан ибрат
олинглар!”
.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ЎЗИНГИЗНИ ҲИСОБ ҚИЛИНГ!

Мурод қабиласидан бир киши Авс Қараний раҳимаҳуллоҳдан сўради:
– Қандай тонг оттирдинг?
– Аллоҳга ҳамд билан тонг оттирдим, – жавоб берди Авс.
– Замон сенга қандай бўляпти?
– Эй муродий биродарим, замоннинг ўзи ҳам, унинг зикри ҳам бу ер юзида мўминнинг қалбига шодлик келтирмагай. Аллоҳнинг Китобидан дунё нималигини билган инсон уни дўст тутмагай, олтин ва кумушга ҳарис бўлмагай.
– Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадислардан айтиб бер.
– Эй биродарим, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмаганман, лекин ушбу ҳадисга амал қилишингни тавсия қиламан: “Ҳисоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб қилиб олинглар. Бас, Аллоҳ дунёни охират учун кўприк қилган. Шундай экан, ундан ибрат
олинглар!”
.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

☪️ Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек, зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир»

«Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Жума намози Қиёмат кунида ўз аҳлларининг йўлини ёритиб туради.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу ўтаётган кунлар Қиёматда ўзининг дунёдаги ҳолатига кўра тирилтирилади, жума куни ҳам чарақлаган нур сочиб турган ҳолида тирилтирилади. Худди гўшанга сари олиб борилаётган келиннинг атрофидагилар сингари жума аҳли ҳам жума теварагида тўпланиб олишади. Жума ўз аҳлига нур таратиб туради. Атрофидагилар унинг шуъласида, нурида юрадилар. Уларнинг ранглари оппоқ қордек, ҳидлари эса мушк-анбардек бўлади. Улар Кофур тоғларига кириб боришади. Инсон ва жинлар – барча уларга қараб туради. Улардан кўзларини юммасдан, кўзларини олиб қочмасдан, (жума аҳлининг кўриниши гўзаллигидан) таажжубланган ҳолда ҳамма томоша қилади. Токи жаннатга киргунларича уларга ҳеч ким қўшила олмайди, фақатгина савоб умидида азон айтган зотлар уларга қўшила олади».

"Энг шарафли уммат" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Эй фарзанд, амалда беамал бўлма. Сўфийлар зикридан бесамар бўлма!

Аниқ билгилки, беамал иш ҳеч қачон фойда бермайди. Масалким, бир киши саҳрода ёлғиз қолди. Ўнта ҳиндий қиличу яна қуроллари бор, ўзи ҳам моҳир, бақувват. Шу асно, дейлик, бир шер унга ҳамла қилди. Айт-чи, қуролларнинг ўзигина ҳалиги офатдан сақлай олурми? Йўқ, албатта. Ул одам қуролларни ишга солсагина, шер ҳамласини қайтариши мумкин.

Бинобарин, бир киши юз минг масалани ўқиб-ўрганиб, бошқаларга ўргатса-ю, ўзи амал қилмаса, бундан не наф? Айтайлик, бир одамнинг ҳарорати ошиб, сафро дардига йўлиқса, унинг давоси доридир. Бемор то шу дорини топиб амалда қўлламаса, аҳволи дуруст бўлмас.

Байт:
Гар май ду ҳазор ратл ҳамепаймойи,
Tо май нахўри, набошадад шайдойи.

Мазмуни: Икки минг қадоқ майни тарозида тортсанг-у, ундан татиб кўрмасанг, масту шайдо бўлмайсан, нималигини билмайсан.
Башарти юз йил илм ўрганиб, мингта китобни жамулжам этсанг-у, амал қилмасанг, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлишга ҳаққинг йўқ. Инчунун, Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Инсон фақат қилган амаллари орқасидан фойда кўради. Кимки, Аллоҳ таолонинг жамолидан умидвор бўлса, солиҳ амаллар қилсин. Зеро, яхши амаллари эвазига мукофот, ёмон амаллари эвазига жазо олгусидир. Шундай кишиларким, иймон келтириб, солиҳ амалларни адо этур, ул зотларга фирдавс жаннати мақом бўлгуси».

"Охиратнома"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал