imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

#muftiy_minbari

🌙 У АЛЛОҲДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🕌 "Кўкалдош" мадрасаси талабаларининг хатмона маросими

🪪 Бугун, 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг “Хатмона – 2024” байрам тадбири бўлиб ўтди.

Файзли маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Диний идора бўлим мудирлари, таниқли уламолар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.


✅Хатмонада сўзга чиққан нотиқлар охирги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, ёшларнинг илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун берилаётган имкониятлар, диний таълим сифатини ошириш борасидаги янгиланишларни сўзлаш баробарида битирувчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.

☪️Маросим якунида фаол талабалар, уларнинг жонкуяр устозларига мақтов ёрлиқлари ва битирувчилар ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.

📖 Ушбу тадбирга ҳамоҳанг равишда ўтказилаётган "Қуръон базмига марҳабо" номли Қуръони карим мусобақаси ва унинг якунлари ҳақида қўшимча хабар қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Қуръондаги сабр уч турлидир:

1) Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади.

2) Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилиш. Унга олти юз даража берилади.

3) Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилиш. Унга тўққиз юз даража берилади”.

Абдуллоҳ ибн Аббос
.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

​​Саҳар чоғини ғанимат билинг!

Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунича ўтирса. Фақат яхшиликдан бошқа(нарса)ни гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам, мағфират қилинур», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:

«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз салотуш-шуруқ (ишроқ намози) ҳам дейилади. «Шуруқ» ёки «ишроқ» сўзи қуёш чиқишини билдиради. Саҳар чоғи ниҳоятда фазилатли чоғ экани ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Жумладан, ушбу ҳадиси шарифда ҳам бомдод намози билан қуёш чиққунча бўлган вақтни Аллоҳ таолонинг зикри ила ўтказишга тарғиб қилинмоқда. Ишроқ намози чошгоҳнинг энг аввалги вақтидаги намоздир. Саҳар чоғи Аллоҳ таолонинг ибодати, зикри билан машғул бўлиш ўта фазилатли ишдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Бир ҳаким шундай дейди:
- Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш тутсангу, бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўстингни маломат қилма, унга: “Сен айтгандек қиламан деб, ишим чаппасидан кетди, нега ҳам сенга маслаҳат солдим-а!”, - демагин. Чунки яна иш юзасидан ночор унга маслаҳат солсанг маслаҳати тўғри бўлса-да, оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб сенга айтмайди.
Фавокиҳ ул-жуласо.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ilm #hikmat
Mенга ҳамма илмни ёзиб юборинг
...

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин.

MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

🌙 ХАТМ САВОБИГА ТЕНГ СУРА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тавба қилганнинг уч аломати бор:

1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

Тавба — қайтиш, воз кечишдир. Ёмондан қайтиб яхшига эришишдир. Гуноҳни асло такрорламасликдир. Яхшига эришиш учун ёмондан воз кечиш лозим. Яхшига эришишни хоҳлаган кимса яхши нима эканини билиши шарт. Бунинг учун илм керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#bugunning_muhim_mavzusi

МАВЗУ: МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ УММАТНИ САОДАТГА ЕТАКЛАЙДИ!

📺Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.

🌙 Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

🎞 youtube (HD)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳаж_китоби
ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ
1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилсин. Гуноҳларини тарк эта туриб, аввал содир бўлганларига надомат қилиб, бундан сўнг такрорламасликка азму қарор қилсин.
2. Кимга зулм етказган, кимни хафа қилган ёки кимнинг кўнглини қолдирган бўлса, улардан узр сўрасин.
3. Энг муҳим жиҳатлардан бири қилаётган ҳаж ибодатидан Аллоҳ таолонинг розилигини ва охиратининг ободлигини кўзласин. Дунё ва риёкорлик, унинг зийнатларини, ном чиқариш, фахрланиш каби нарсаларни зинҳор ва зинҳор хаёлига келтирмасин. Акс ҳолда, барча қилган саъй-ҳаракатлари беҳуда, бефойда кетади.
4. Ота-оналари тирик бўлишса, уларнинг розиликларини олсин, дуоларини сўрасин.
5. Ҳаж сафари билан овора бўлиб, бошқа ибодатларга эътиборсизлик қилмасин. Айниқса, намозга эҳтиёт бўлсин, чунки намоз зарурлиги жиҳатидан ҳаждан ҳам эътиборлидир.
6. Сафар чоғида доимо Аллоҳ таолони зикр этсин, дуолар қилсин, истиғфорлар айтсин. Қуръони Каримни тиловат қилсин. Тилини бўлмағур гаплардан, беҳуда сўзлардан, ёлғон, ғийбат, чақимчилик, сўкиш каби бузуқликлардан тийилсин. Қўлидан келганича одамларга яхшилик қилиш пайидан бўлсин.
7. Ўтган уламоларимизнинг энг муҳим насиҳатларидан бири шуки, ҳожилар ҳаж давомида қалбни машғул қилувчи, хаёлни олиб қочувчи тижоратдан тижоратдан холи бўлишлари керак.
Ўзларини хор тутсинлар, зебу зийнатга эътибор бермасинлар.
Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Арафа куни Аллоҳ осмонга тушади ва улар билан фаришталарга мақтаниб: «Бандаларимга каранглар! Турли жойлардан сочлари тўзиган, чангга ботган ҳолда қуёшда ҳузуримга келдилар. Сизлар гувоҳ бўлинглар, мен уларнинг гуноҳларини кечдим...», дейди». Ибн Ҳузайма ривоят қилган.
8. Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт.
9. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда, ўртача йўл тутиб, чин кўнгилдан зоди роҳила (йўл озиғи) ва таомини бемалол қилишга этибор қаратсин. Ҳаж йўлида еб-ичиш учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажжи мабрурнинг бошқа жаннатдан мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийи, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. «Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар». Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
10. Шаҳвоний нарсалар, фисқ-фужур ва жанжалга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло буни Қуръони Каримда таъкидлаган. Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради. Фисқ эса, Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир. Жанжал маълум ва машҳур нарса. Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳтиёт бўлиши лозим.
11. Бақувват, юрса қийналмайдиган кишиларнинг пиёда ҳаж қилишлари афзал. Бемор, қари ва узрли кишиларнинг эса ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб ҳаж қилганлари афзал.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌼 Ёруғликка интилган зулмат...🌼

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

***
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
***
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
***
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
***
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
***
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
***
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
***
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
***
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
***
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
***
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
***
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
***
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ТУНГИ ҚИРОАТ!

Абдуллоҳ ибн Қайсдан ривоят қилинди; айтди:
«Оиша (розияллоҳу анҳо)дан «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги қироатлари қандай эди? Махфий (ичда) ўқирмидилар ёки жаҳрий (овоз чиқариб) ўқирмидилар?» деб сўрадим. Оиша (онамиз) айтдиларки, «Ҳар иккаласини ҳам қилар эдилар: баъзан махфий қироат қилсалар, баъзан ошкор қироат қилардилар»... Шунда мен: «Иш(имиз)да кенгчилик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!» дедим.
Бу ҳадис саҳиҳ-ғариб.
Абу Қатоданинг ҳадиси эса ғариб. Уни ёлғиз Яҳё ибн Исҳоқ, Ҳаммод ибн Саламадан муснад тарзида ривоят қилган. Муҳаддисларнинг кўпчилиги бу ҳадисни Собитдан, Абдуллоҳ ибн Рабоҳдан мурсал тарзида ривоят қиладилар.

“Сунани Термизий”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳаж_китоби
ҲАЖ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

«Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради.
Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир.
Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) мусулмон бўлиши;
2) балоғатга етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) ҳажга қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Миллатлар аро тотувлик жамият устуни

Ўзбекистон миллий таркибининг ўзига хослиги унинг алоҳида хусусиятидир. Шу билан биргаликда у минтақадаги энг кўп миллатли мамлакатдир. Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигини ўзбеклар ташкил этсада, бу ерда кўпдан- кўп миллат ва элатлар тинч–тотув истиқомат қилишиб, бу гузал юртда яшаётганларидан ҳамиша фахрланадилар. Тарихга назар соладиган бўлсак, бундан бир аср аввал ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 70 га яқин миллатлар истиқомат қилган бўлса, ҳозирда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилишмоқдалар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЎЛИМНИ ЭСЛАШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Лаззатларни мағлуб этадиган нарсаларни кўп зикр қилинглар» (Tермизий, Насоий, Ибн Можа ривояти).

Яъни ўлимни кўп эслаш билан лаззатлар қасрини бузинг. Шунда, шаҳватларга бўлган майлингиз сўнади, Оллоҳ таолога яқин бўласиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Агар ҳайвонлар ҳам одам фарзандлари даражасида ўлимни англаганларида эди, уларнинг семизини емаган бўлар эдинглар» (Байҳақий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиздан сўради:
- Эй Расулуллоҳ, маҳшарда шаҳидлар билан бирга тириладиган киши ҳам бўладими?
- Ҳа, бир кеча-кундузда ўлимни йигирма маҳал ёд этган банда шаҳидлар билан бирга тирилади, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Имом Ғаззолий, "Ўлимни эслаш" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ

“Ва, аммо ким Раббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир”
(Нозиот сураси, 40–41-оятлар).

Қўрқиш парҳезкорликни келтириб чиқаради. Нафсга гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш, ҳалокатдан ҳушёр бўлиш чораларини ўргатади. Қўрқишнинг даражалари бор. Унинг энг баланд ва юқори даражаси – Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш. Аллоҳдан қўрқиш туфайли инсон Аллоҳ учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ва дин учун амал қилиш мақомига эга бўлади.
Аллоҳдан қўрқиш инсонни гуноҳ ботқоғидан, гўзал амаллар гулшанига, ғафлатдан идрокка чиқаради. Оғишмасдан тўғри юришига, бировларнинг ҳақига кўз олайтирмаган ҳолда қаноатда бўлишига олиб келади. Аллоҳдан қўрққан инсон бошқаларни ҳам эъзозлайди. Зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо этади. Ота-онанинг ҳақларини билиб уни сидқидилдан бажаради.
Муқаддас Ислом дини олдидаги вазифаларни бажаради. Натижада у валийлар – Аллоҳнинг дўстлари сафидан жой олиб, руҳий ва маънавий даражаси кўтарилиб боради ва Аллоҳнинг улуғ неъматига сазовор бўлган, фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бандалари қаторида бўлишга мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло инсонлар қалбида уларга нисбатан муҳаббат уйғотиб қўяди.
Аллоҳдан қўрқишнинг энг асосий маҳсули – ҳар бир амални нуқсонсиз тўлиқ бажаришга олиб келгувчи парҳезкорликдур.
Аллоҳдан қўрқиш бозорда сотилувчи матоҳ эмаски, хоҳлаган одам сотиб олса. Балки Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлган Ислом умматига насиб этган улуғ неъматки, Ўзи хоҳлаган бандасига хоҳлаган миқдорда ато этгай.
Аммо Раббинг буйруғи ва кўрсатмаларига хилоф равишда нафснинг хоҳишлари кесилиб қолишидан қўрққан кимсалар эса Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлгайлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳидоят ёғдуси
ЭШОН КИМ, САЙЙИД-ЧИ?

Ҳар бир нарсанинг улуғи бўлади. Кунларнинг ичида жума шарафли бўлса, ойлар орасида Рамазон алоҳида эҳтиромга сазовор. Башарият орасида пайғамбарлар улуғ. Пайғамбарлар орасида ҳам улуғлари бор. Улуғларнинг улуғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. У зотнинг авлоди ҳам ҳанузгача ҳурматга лойиқ.
Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Айримлар саййидларни тўралар ҳам дейишади. Саййидларга Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос авлодлари киради.
Айрим манбаларда Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг хотинлари Фотима розияллоҳу анҳодан туғилган фарзандлари “саййид”, бошқа хотинларидан туғилганлари “Хўжа” дейилади, деб ёзилган. Бу нотўғри. Ҳазрат Алининг бошқа хотинларидан туғилган фарзандлари ҳам саййидлар дейилади. Саййидлар фақат Ҳазрат Али зурриёдлари эмас, юқорида номлари зикр қилган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос зурриёдлари ҳам саййидлар ҳисобланади.

БАТАФСИЛ...

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

«Саодат изловчиларга қўлланма» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ОИША ОНАМИЗ НЕГА ЙИҒЛАДИЛАР?

😢 😢 😢 😢 😢
Масрук ҳикоя қилади:
“Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб:
- Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар.
- Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар:
- Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман”.

“Жамъул фавоид”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.

😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.

📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

#tayinlov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

МАДИНА АҲЛИНИНГ МУҲАББАТИ

Менга бир танишимнинг айтиб беришича, унинг аёли ҳаж зиёратида эканида маҳаллий дўконлардан бирига кириб бир тўп кийимлик мато олмоқчи бўлибди. Савдолашаëтиб сотувчига:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматлари озгина туш, – дебди.
Сотувчи эса дарров матони ўраб, унга бериб:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматлари учун бу мато мендан сенга совға, бир тийин ҳам олмайман, – деб айтибди.
Аёл савдо учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганига жуда ҳам хижолат бўлибди.
Мадина аҳли учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматлари ўта-ўта баланддир!

Шайх Нобулсийдан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ДУНЁ ҲАЁТИ ҲАҚИҚАТИ

«Эй қавмим! Бу дунё ҳаёти фақат бир (ар зимас) матоҳдир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир. Ким бирор ёмонлик қилса, унга (охиратда ўша ёмонлиги) баробаридагина жазо берилур. Эркакми, аёлми – ким мўмин ҳолида бирор яхшилик қилса, айнан ўшалар жаннатга дохил бўлурлар. У жойда уларга беҳисоб ризқ берилур»
(Ғофир, 39 – 40).

Фахруддин Розий айтади: Оятнинг маъноси шуки, бу дунё вақтинча фойдаланилганидан сўнг йўқ бўладиган бир нарса кабидир. Охират эса муқим яшаладиган, боқий ва давомли макондир. Охират боқий ва доимий, дунё эса фоний ва завол топувчидир. Боқий неъмат фоний нарсалардан афзалдир. Орифлардан бири бундай деди: “Агар дунё тугайдиган олтин, охират эса завол топмайдиган сопол бўлса ҳам, охират дунёдан афзал бўлар эди. Ҳолбуки, дунё тугаб битувчи сопол ва охират эса битмас-туганмас олтиндир”.

Бу маънони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларида ҳам ўқишимиз мумкин: Ибн Мардуя Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дунё ҳаёти мато (ўткинчи)дир. Унинг неъматлари орасида қара санг, қувонтирадиган, (уйда) йўқлигингда ўзини ва молингни сақлайдиган солиҳа аёлдан яхшиси топилмайди” (Имом Суютий, “Ад-дуррул мансур”).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал