imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

УНИНГ УСТИДА ОЛОВ БЎЛИБ ЁНАЯПТИ!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбарни фатҳ қилиб кўп ўлжага эга бўлдилар. Уларни саҳобалар ўртасида тақсим қилдилар. Сўнг Мадинага қараб йўл олдилар. Қайтаётиб йўлда Водий Қуро номли жойда тўхтадилар. У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Мидъам исмли қуллари бор эди. Мидъам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юкларини тушираётганида қаердандир дайди ўқ келиб унга тегди ва у вафот қилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

УЛАРДАН БЎЛИШНИ ИСТАЙМАН!

Саҳобалар розиёллоҳу анҳум Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар-бир сўзларига интиқ бўлиб туришар, атрофларида доимо гирдикапалак эдилар.Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга дедилар:"Ким Аллоҳ йўлида икки бор инфоқ қилса (бирор нарса сарфласа ёки Аллоҳ йўлида икки жуфт от, туя, эшак, динор ва ҳоказо сарфласа) жаннат эшикларининг биридан чақирилади. Ким намоз аҳлидан бўлса намоз эшигидан, ким жиҳод аҳлидан бўлса жиҳод эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса Райён эшигидан, ким садақа аҳлидан бўлса садақа эшигидан чақирилади".
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ТУЗАТИЛИШИ ЛОЗИМ ТУШУНЧАЛАР

Масжидларни тарк айла ани маскан тутган бандаларга,Шароб бермоғи учун бизни тавоф эттир ароқчи атрофида.Роббинг: Маст бўлганларга вайл бўлсин, демамиш,Лек: Намозхонларга вайл бўлсин, деб айтмиш.Абу Наввос, аббосий шоир. Ушбу шеърни ёзган шоир кейинчалик тавба қилиб, зуҳд йўлига кирган дейишади. Бунга шоирнинг умр охирида ёзган шеърлари далолат қилади. Лекин мавзумиз шоирнинг шахси ҳақида эмас.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Бугунги кундаги афсусланарли ҳолатлардан бири шуки, ўзини уламо деб атайдиганларнинг аксари бирор шаҳодатни қўлга киритса, ёки бирор мансабга ўтирса, ёки обрў келтирадиган бирор нарсага етишса, илмга боқиш ва уни ривожлантириш учун бўлган ҳиммати озайиб қолмоқда.
У, мансабда юксалгани сари, илмда пасайиб, буткул унинг йўлидан чиқиб кетмоқда. У, одамлар билан учрашиб, улар билан бир ёки икки ёки уч соат бефойда гапларни гаплашса ҳам парво қилмайди. Унинг бор ғами мартаба ва мансабда юксалиш холос. Илм, уни қайд қилиш, унда чўққиларни забт этиш ва илмда чуқурлашиш хусусида умуман ўйлаб ҳам қўймайди. Фаиннаа лиллааҳи...

Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг "Сабрул уламо" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АҲДИМИЗНИ БУЗМАЙМИЗ
Макка шаҳрида Абу Басир исмли бир бечораҳол киши бор эди. У Маккадан Мадинага қочиб кетди. Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ўзинг яхши биласан – бизлардан бирор кимса сен томонга қочиб борса, қайтариб беришга битим бор. Бизларга ўша қочоқни қайтариб юбор”, деб хат ёзиб юбордилар.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Басирни чақириб:
– Бизлар ҳақиқатан ҳам у қавм билан аҳдлашганмиз. Бизнинг динимизда аҳдни бузиш тўғри бўлмайди, – деб вакил билан уни бирга қайтариб юбордилар.
– Мушриклар менинг динимга фитна қилсалар ҳам қайтариб юбораверасизми? – сўради Абу Басир.
– Бизлар хиёнат қила олмаймиз. Сен боравер. Аллоҳ таоло мушкулотларингни очиб юборгай.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.
– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо:
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.
Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

"ЎҚИМАСАМ ҲАМ БЎЛАВЕРАДИ" - ДЕЙИШ КАТТА ХАТО!

Аброр домла РАВШАНОВ

Зомин тумани бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Агар оқил одам тарбия кўрмаганлар даврасида гапиролмаса, ажабланма: унинг майин товуши ноғора гумбурида эшитилмай қолади, анбарнинг хуш бўйи саримсоқнинг қўланса исидан йўқолиб кетади.

Саъдий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ЁШЛАРИМИЗНИ ОДОБИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК (1)

Инсон ҳаётининг ҳар бир босқичи муҳимдир. Мазкур муҳим босқичлар ичида умрнинг ёшлик босқичи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ешлик инсон умридаги энг нозик давр ҳисобланади. Ешлик инсоннинг қувватга тўлган ва ҳаракатчанлиги зиёда бўлган вақтидир. Шу билан бирга, ёшлик даври инсоннинг ҳаёт Піўлларининг чорраҳасида турган пайти ҳамдир.Агар ўша чорраҳада инсон яхши йўлга кириб қолса, ўзи, оиласи, қариндошлари, халқи, ватани учун жуда катта яхшилик сари юз бурган бўлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Муфтий ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар...

🖥 БАТАФСИЛ

#muftiy #mehmon #elchilar 

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЙИҒЛАМА, АБУ БАКР!

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотига сабаб бўлган хаста пайтида мажолсиз ҳолда чиқдилар ва минбарга кўтарилиб бундай дедилар:
– Бандага дунё ва унинг зийнати таклиф қилинган эди, у охиратни ихтиёр қилди.
Бу сўзларнинг маъносини ҳазрат Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким фаҳламади.
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Нафақат ота-онамиз, балки ота-боболаримиз, фарзандларимиз, ўзларимиз ва молларимизни сизга фидо қилайлик, – деб йиғлаб юборди у.
– Йиғлама, эй Абу Бакр! Шубҳасиз, мен учун инсонларнинг энг садоқатлиси – Абу Бакр. Агар инсонлардан халил – дўст тутсам, Абу Бакрни тутган бўлур эдим. Лекин у менинг биродарим.
Масжид эшикларидан бирортаси ҳам қолмай беркитиб ташлансин, фақат Абу Бакрнинг эшигидан ташқари, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу яна йиғлади ва:
– Менинг ўзим ҳам, молим ҳам сизники, эй Аллоҳнинг Расули!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲАЖ АМАЛЛАРИ

– Ҳаж амаллари нималардан бошланади?
– Эҳром (ният) қилмоқдан бошланади.
– Қайси жойдан эҳром қилинади?
– Маккаи Мукаррамага етмасдан «Мийқот» деб аталадиган жойлар бор. Ўша жойларнинг бирида эҳром қилинади.
– Ҳожилар қай тариқа эҳром қиладилар?
– Мийқотга бориб етгандан сўнг мўйлабларини қисқа қиладилар, тирноқларини оладилар, одатда киядиган либосларини ташлайдилар, ғусл қилиб, эҳром либосини киядилар.
– Эҳром либоси қанақа либос?
– Эҳром либослари икки бўлак матодан иборат. Бири «изор» деб аталади ва белдан қуйиси ўралади, иккинчиси «ридо» деб аталади ва белдан юқориси ўралади.
– Кейин нима қилинади?
– Икки ракат намоз ўқилади, ундан сўнг:
«Aллоҳумма инни урийдул ҳажжа фаяссирҳу ва тақоббалҳу минни», деб ҳажни ният қилади. Маъноси: «Ё Рабб, мен албатта ҳаж қилмоқни ният қиламан, уни менга енгил қилгин ва ҳам ҳажни мендан қабул қилгин».
– Сўнгра нима қилади?
– Талбия айтади:
«Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарика лака лаббайк. Иннал ҳамда ван-неъмата лака вал мулк ла шарика лак», деб такрорлай бошлайди.
Маъноси: «Ё Рабб, чақириғингга биноан лаббай, деб келдим. Сенга ҳеч шерик йўқдир. Ҳамма яхшилик ва ҳамма мақтов ва ҳар бир неъмат Сенга махсусдир ва хожалик Сенгадур. Сенга ҳеч шерик йўқдир».
– Ушбу талбия айтилгандан сўнг нима қилинади?
– Ушбу талбия билан ҳаж амалига кириш қисми тамом бўлади. Энди у киши Қурбон ҳайити кунларида эҳромдан чиққунча «муҳрим» деб аталади. Муҳрим – эҳромли киши, демакдир. Ва у муҳрим ҳолича Маккаи Мукаррамага боради.

Ибодати исломия. Aҳмад Ҳодий Мақсудий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Уруғ

Бир кун ўқувчилар кекса устоз олдига келиб, ундан сўрадилар: нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхшилари эса – қийин ва анча омонат бўлади.
- Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади?
- Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани ёмон бўлса ҳам ўниб чиқади, лекин кам хосил бўлиб ёмон мева беради. – Жавоб беришди ўқувчилар.
- Одамлар ҳам шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариш, қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобут қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун диллари тубига яширишади. Улар у ерда ўсади, қалбларини эгаллайди, ўзини бебурд қилади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоби билан бир сафарда эдилар. Саҳобалардан бири мен қўй сўяман, деди. Иккинчиси, мен терисини тозалайман, деди. Учинчиси, мен пишираман, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «мен эса ўтин йиғаман», дедилар. Умматнинг бошлиғи, умматнинг раиси, умматнинг қўмондони, қирол, раҳбар, набий, расул: «Мен ўтин тўплайман», дедилар. Саҳобалар, «Ё Расулуллоҳ, биз ўзимиз кифоя қиламиз (ўтинни ўзимиз йиғамиз), дейишди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

🟢 Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


✅️ 1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).


✅️ 2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


✅️ 3. МУСИБАТЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🕌 #Жума_суҳбати

▶️МАВЗУ: ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ – УЛКАН САВОБ

📝 Ота-онага яхшилик қилиш

🕌 Ота-онанинг розилигини олишда уламолар ҳаётидан намуналар

📖 Ота-онага оқ бўлиш ҳақида

🤲 Ота-она вафотидан кейин ҳам уларни рози қилиш мумкинми?

📖 Фарзандлар аҳамият бериши лозим бўлган айрим одоблар

🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази бош мутахассиси

🗣Абдувоҳид домла АҲМАДАЛИЕВФатво маркази етакчи мутахассиси

🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#taskin

📖 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ТАСАЛЛИ БЕРГАН ОЯТ


🌙 Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзлари йиғлаб ўтирардилар. Шу пайт Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди...


#taskin #qalb #sura #oyat #Rasululloh

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲАЖГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

Бугун "Қўшчинор” жоме масжидида шу йил ҳажга борувчи Жиззах вилоятилик бўлажак ҳожилар билан ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев учрашиб, уларга ҳажнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар берди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ҳаж қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳажда бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъйни бажариш йўл-йўриқлари, ҳажда беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффоратини атрофлича баён қилиб берилди. Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди.

Йиғилиш сўнгида бўлажак ҳожилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

САЪДНИНГ ОНАСИ

Уҳуд жангидан сўнг Саъд ибн Муъознинг онаси шошилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келди. Саъд у зот минган отнинг тизгинини тутиб турган эди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бу – менинг онам, – деди.
– Марҳабо, хуш келибди, – дедилар у зот.
Саъднинг онаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га яқин келиб, тикилиб қаради ва:
– Сизни соғ-омон кўрганимдан барча муси батларим тарқаб кетди, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) онахонга Саъднинг ўғли Амр учун таъзия билдирдилар ва:
– Эй Саъднинг онаси! Сенга хушхабар бўлсин ва уларнинг аҳлига ҳам хушхабар бўлсин! Қатл бўлганлар жаннатда ҳамроҳ бўлдилар, улар ўн икки нафар эди, ўз аҳлларини шафоат қилдилар, – дедилар.
– Бизлар Аллоҳнинг Расулидан рози бўлдик!
Шу сўзлардан сўнг уларга ким ҳам йиғласин?! – деди Умму Саъд (розияллоҳу анҳо).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🗣 МУФТИЙ ҲАЗРАТ БУТУНЖАҲОН ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

😄Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқот” мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокчиларга муваффақият тилаб, мазкур анжуман маданиятлараро мулоқотнинг муҳим майдонига айланаётганини билдирди.

Халқаро анжуманда БМТ альянси, ЮНEСКО, АЙСЕСКО, Жаҳон туризм ташкилоти ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

🌙 Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам қатнашмоқда...


🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ЁШЛАРИМИЗНИ ОДОБИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК (2)

«Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олган, унда ғулувга кетмаган ҳамда унга жафо қилмаганни ва адолатли ҳукмдорни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.Демак, соч-соқоли оқарган мусулмон кишини икром қилиш, ҳурматини жойига қўйиш Аллоҳ таолони улуғлашнинг бир кўриниши экан. Ҳар бир ёш бу ҳақиқатни зинҳор унутмаслиги ва кекса кишиларнинг эҳтиромини жойига қўйиши зарур.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди.

❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

✅ Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади.

❗️ Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.

❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram

Читать полностью…
Подписаться на канал