#VIDEOLAR
🎞Diniy ta'lim muassasalari haqida
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Видео
ТАҚВО ИНСОНЛАРНИ ЯХШИЛИККА УНДАЙДИ
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
НАМОЗДА ЧАЙҚАЛИШ
Ассалому алайкум! Менда бир савол туғилдики жамоат бўлиб намоз ўқиганизда бази бир биродардаримиз олдинга орқага чайқалиб туришади, қироат пайтида айниқса. Ўзларига савол беришга уёламан ва фитна қилиб қўйшдан қўрқаман. Шу боис жавоб берсайз. Бирор бир мазхабда шу ёки шунга оид амалга жавоб бўладиган далил ёки жавоб борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Энди бизни ишимиз намозхонлар эмас бенамозлар бўлсин. Масжидга келган бирорта бир намозхон тўғрисида хато сезсангиз масжид имомига айтгинг. Ҳеч биримиз бирорта бўлса ҳам намозхонни масжидга келмаслигига сабабчи бўлишдан қўрқайлик. Сиз масжидга келаётганларнинг ҳаммаси ҳам мукаммал намозхон, мукаммал қироат соҳиби, намозни тўлиқ билувчиси деб ўйламанг. Аллоҳга шукур келишини насиб қилган Зот, мукаммал бўлишини ҳам насиб қилади. Ораларидан таҳоратсиз намоз ўқиётганлар бўлиши ҳам мумкин. унга ҳам эътибор берманг. Масжид имомнинг ҳудуди, нима қилиш керак бўлса имом қилсин. Валлоҳу аълам!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🕓 1 DAQIQADA NIMA QILISH MUMKIN?
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
#1_DAQIQADA
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
✍️ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ МУСУЛМОНЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
🛫 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида Муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.
Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.
«Ўлимга тайёргарлик кўриш»
Ато ибн Абу Рабоҳ айтганидек, ўлимни эслаш уч яхши нарсани топишга сабаб бўлади: тавбага шошилиш, оз нарсага қаноат қилиш ва ибодатларга ғайратли бўлиш.
Шунингдек ўлимни эсламаслик учта ёмон ҳолатга олиб келади:
биринчиси, тавбани кечга суриш. Чунки ўлимни эсдан чиқарган одам ўлим ҳали келмайди, деган гумонда гуноҳлардан тийилмайди ва тавбани ортга суради. Ҳолбуки, ўлим тўсатдан келиб, тавбага улгурмаса, охиратига зиён.
Иккинчиси, Аллоҳ тақсим қилган ризққа рози бўлмаслик. Қанча неъмат берилса ҳам, ношукр банда худди шўр денгиз сувини ичгандек қониқмайди.
Учинчиси, дунёга муҳаббат қўйиш. Дунёга муҳаббат қўйган киши унга тўймайди, тўймасликдан ташқари, ундан айрилишни ҳам истамайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ САФАРИ БОШЛАНДИ
🗣 Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафарлари бошланди.
📋 Сафар давомида Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти билан мулоқот, диний-маърифий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувлар ва Жанубий Кореяда яшаб, таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан суҳбатлар ўтказиш каби тадбирлар режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
«КИШИ САОДАТИДАН...»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).
2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тўзғиган гуноҳ
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди.
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди.
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Келажак - қўлидан ҳеч нима келмайдиган танбал, бўйнига телефонини осиб олган, қулоғида чет элнинг музикасини эшитиб оладиган қулоқчиннинг тутиб олганларга қолмаслик керак...
🎙Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИШОНИШ БАХТИ
Турмуш ўртоғимга янги либос олиш учун дўконга кирдим. Аммо қайси бири эгниларига мос келишини аниқ билмаганим учун тахминан бир кийимни танладим.
– Тўғри келмаса, алмаштириб берасизми? - дея сўрадим.
– Майли, – деди истарали, менга табассум билан боқиб турган сотувчи аёл. Пулини узатдим.
– Сиз олиб кетаверинг, тўғри келса, кейин пулини оламан.
Шеригим билан бараварига таажжубланиб қарадик.
– Ахир, мени биринчи марта кўриб турибсиз танимаган одамингизга дўкон нарсаларини ишониб бериб юбораверасизми? – деб сўрадим мен.
– Сизга ишонаман, – деди қатъий сотувчи аёл.
Дўкондан чиқарканмиз, ҳамроҳим:
– Бу аёлнинг ишончи мени ҳайрон қолдирди, – деди.
– Омонатдорликка ишонаркан, – дедим ва қўшимча қилдим. – Агар
ушбу олганимни қайтариб олиб келмай ёки пулини бермай кетсам, сотувчига эмас, менга қийин бўлишини тушунаркан. Аллоҳ таоло унга ишониш бахтини насиб этибди.
Ҳамроҳим секингина:
– Истасак, бизга ҳам бу бахт насиб этади...– деди.
Дарҳақиқат, ўзаро ишонч ва омонатдорлик инсонга қандай ҳам ярашибди.
Орамизда омонатга хиёнат қилмайдиган кишилар кўпайсин. «Дарҳақиқат, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингиз ва одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизга буюрар. Албатта, Аллоҳ сизларга яхшигина насихат қилур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир» (Hисо cypacu, 58-oят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА
1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).
2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).
3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).
4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).
5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).
©️Анвар АҲМАД.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ким кўп гапирса, кўп адашади, ким кўп кулса, ундан ҳаё ва одоб йўқолади.
Умар ибн Хаттоб р.а.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ТАБИБ ҲАБИБ ВА МАҲРАММИ?
Ассалому алайкум! Шу саволни беришга мажбурман! Чунки буни кўп маротаба гувоҳи бўлдим. 1). Ҳижома(қон олдириш) учун бордим у ердаги доктор бир Тошкентлик имомни масаласини қўйиб берди. Яъни "Эркак докторлар табобат илмидан хабари борларга аёл кишини кўриш(текшириш) мумкин, аёл киши эркак доктор учун эри хам кўриши мумкин бўлмаган аъзоларни кўриши мумкин ва докторлар маҳрам ҳисобланади..." деди. Ман бу нарсага ишонмайман қандай қилиб эркак доктор бошқа аёлга маҳрам бўла олади? 2). Домла бошқа бир олимни, уламони ёмонлаш ёки ғийбат қилиш тўғрими? Бизни шаҳарда бир масжид имоми очиқ ойдин ҳолда бошқа бир уламони ва минбарда ўтириб олимни ёмонлаб ғийбат қилди. Шу нарса қанчалар тўғри?!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг аврат жойларини шаръий зарурат ва узрдан бошқа ҳолатда эридан бошқа ҳеч ким кўришга ҳаққи йўқ. Олим инсон бундай гапни айтмайди. Ўша гапни айтган инсон ҳеч қанақасига олим эмас. Шуни яхши билиш керакки, муфтий одам Аллоҳ тарафидан имзо қўювчи, ҳукм чиқарувчи инсон ҳисобланади. Яъни у “Аллоҳ шундай деди” деган бўлади. Аллоҳ эса доктор ёки табиблар беморларга маҳрам бўлади деган эмас.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ لَا يَقْبِضُ الْعِلْمَ انْتِزَاعًا، يَنْتَزِعُهُ مِنَ الْعِبَادِ، وَلَكِنْ يَقْبِضُ الْعِلْمَ بِقَبْضِ الْعُلَمَاءِ، حَتَّى إِذَا لَمْ يُبْقِ عَالِمًا، اتَّخَذَ النَّاسُ رُءُوسًا جُهَّالًا فَسُئِلُوا، فَأَفْتَوْا بِغَيْرِ عِلْمٍ، فَضَلُّوا وَأَضَلُّوا». قَالَ الْفِرَبْرِيُّ: حَدَّثَنَا عَبَّاسٌ قَالَ: حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ هِشَامٍ نَحْوَهُ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан суғуриб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар», деганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
2). Бирор инсон ошкора фисқ-фужур қилаётган бўлса, одамларни залолатга етаклаётган бўлса уни исмини айтиб хато қилаётганини далиллар орқали билдириш мумкин. Инсон касал бўлса доктор унинг фақат касал бўлган аъзосинигина гапириши шарт. Қолган соғ жойларини ҳам касал деса касалга хиёнат қилган бўлади. Саломат жойини саломат дейиш керак бўлади. Худди шунингдек агар бир инсонда ўзгаларга зарар етадиган зарар бўлса аввало махфий тарзда ўзига баён қилиш, қабул қилмаса оммани огоҳлантириш учун унинг зараридан огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🤲 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: МУСОФИРНИНГ ДУОСИ МУСТАЖОБ, ИБОДАТИ МАҚБУЛДИР!
📍Жанубий Корея сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Сеул марказий масжидида мазкур шаҳарда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан самимий суҳбат қурдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари мусофирликда юрган ҳамюртларимизнинг саъй-ҳаракатларига Ҳақ таолонинг Ўзи мададкор бўлиши, ота-она, аҳли оила нафақаси йўлидаги меҳнатлари айни савобли амал экани ва ўзга юртда доимо огоҳ бўлиб яшаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, ҳақиқий мўмин киши она-Ватанига муҳаббатли бўлиши ва уни соғиниб яшаши тўғрисида Ислом манбаларида келган маълумотларни етказдилар.
Кўпчилик ёктирмайдиган ўлим ва камбағаллик қандай ажойиб нарсалардир! Аллоҳга қасамки, бойлик ҳам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Кайсиси билан имтиҳон қилинсам ҳам, хотиржамман. Бой бўлган кезлар муҳтожларга ёрдам қилиш, фақирликда эса сабр этиш фазилати бор.
Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҒАФЛАТДАН САҚЛАН
Ғафлатдан сақлан, чунки у зикрдан қочишдир, намозни тарк этишдир, Қуръондан юз ўгиришдир, фойдали илмдан юз буришдир. Булар ғафлат сабабларидир, кейин булар қалбни қўрс қилар, қалб ҳам шунга ўрганар, кейин у яхшиликни билмас, ёмонликдан тонмас, Аллоҳнинг динидан бирон нарсани ўрганмас, у қўпол, маҳзун, қайғули, бахтсиз бўлиб қолар. Бу эса дунёдаги ғафлатнинг оқибатларидир. Энди Охиратдагиси қандай бўлди? Демак, ҳозироқ бу ғафлат сабабларидан сақлан. Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намлансин. Унга тасбеҳ, таҳлил, такбир, таҳмид, истиғфор айт, ва ҳар он, турганда ҳам, ўтирганда ҳам Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ўқи. Ана шу пайтда сени қамраб олган саодатни топасан. Бу эса зикрнинг таъсиридир. “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур”.(Раъд сураси, 28-оят).
Табассум қилишинг учун бахтли бўлишни кутма, балки бахтли бўлишинг учун табассум қил.
Шайх Оиз Қорний.
☪ @imonuz
Сир сенинг асиринг саналади. Уни бировга ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан.
Илм ўрганинг. Буни уддалай олмасангиз зиё аҳлини севинг. Агар буни ҳам уддалай олмасангиз, ҳеч бўлмаса олимлардан нафратланишдан сақланинг.
Роҳат фароғатнигина кўзлаш инсон учун ғафлат эканлигини унутманг.
Ҳаёт ҳодисаларидан сабоқ ола билганлар сабр-бардошли бўлишади. Улар шу туфайли дунёнинг бошқалар англамаган сир-синоатларини англашади. Ҳаёт ҳеч қачон тўхтамаслиги, дунёнинг яхши-ёмом барча ишлари ўткинчи эканлиги, қувонч ҳам, қайғу ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади. Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик, беҳад изтиробга тушиш ношукрлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.
"Ўғил қизларимга 1000 насиҳат" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
“Ваҳший”ни кечиролмаган Она
Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб Ҳабаший розияллоҳу анҳу зиддиятли ҳаёт йўли билан Ислом тарихида алоҳида из қолдирган саҳобийлардан. Ваҳший Қурайш зодагонларидан Жубайр ибн Мутъимнинг қора танли қули эди. Уҳуд жанги бошланишидан олдин Жубайр Ваҳшийга: “Ҳамзани ўлдирсанг, сени озод қиламан”, дейди. Ўша пайтлар мусулмон бўлмаган Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам Бадрда ўлдирилган отаси ва амакисининг интиқоми учун Ваҳшийга мукофот ваъда қилади.
Ваҳший найзани нишонга бехато уриш борасида тенгсиз эди. Найзасини олиб, қўшин ортидан йўлга чиқди.
Уҳудда бир тошнинг панасига ётиб олиб, Ҳамзани кузата бошлади. Ҳазрат Ҳамза майдонда наъра тортиб жанг қиларди. Ваҳший пайт пойлаб, найзасини отди ва ҳазрат Ҳамзани шаҳид қилди...
Жанг ниҳоясига етгач, қурайшликлар Маккага қайтишди. Жубайр сўзининг устидан чиқиб, Ваҳшийни қулликдан озод қилди. Аммо у бахтиёр ва хотиржам бўла олмади. У жонини сақлаб қолиш учун Тоифга қочди. Аммо тоифликлар ҳам тез орада Ислом неъмати билан шарафланишди. Бу ҳолат унда умид учқунларини порлатди. Ниҳоят, Ваҳший ибн Ҳарб ҳам мусулмон бўлди.
Аллоҳ таолонинг иродаси ва тақдири туфайли у Уҳуд куни Ҳамза ибн Абдулмутталибдек улуғ саркардани ўлдириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қалбларини яралаган бўлса-да, кейинчалик Ямома куни сохта пайғамбар Мусайламатул Каззобни қатл қилиб, мусулмонлар дардига малҳам бўлди. Тарихчилар Ваҳшийга: «У энг яхши одамни... ва энг ёмон одамни ўлдирди», дея таъриф берган. Ҳазрат Ваҳший ибн Ҳарб ҳазрат Усмон даврида вафот этди.
* * *
“Рисола” фильмида “Ваҳший” ролини ливиялик Али Солим Қадома ўйнаган. Али аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, “Рисола” фильмининг режиссёри Мустафо Аққод тунаган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режиссёр бир куни Алини кўриб қолади ва уни ушбу рольл учун таклиф қилган. Али Ваҳший ролини маҳорат билан ижро этган.
Фильм намойишидан сўнг Алининг онаси ўғлини Аллоҳнинг шери Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб юборган ва алоқани узган. Али ҳар қанча уринса ҳам, онаси билан муроса қила олмаган. Ўртага диний арбоблар тушиб, онаизорга бу шунчаки роль эканини, Ҳамза розияллоҳу анҳуни аслида Ваҳший қатл қилганини, ўғли эса яхши ниятда бу ролни ижро этганини тушунтиришганидан кейин ўғлини кечирган.
Р. МАДАМИНОВ.
@mehrob_uz
❗️Iqror manzili: Oʻzbekiston ulamolarini eshitish jihodchilar orasida taʼqiqlangan
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Истиғфорнинг самараси
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга борди ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлди. Эндигина уйқуга кетаётган эди қоровул келиб, масжиддан чиқишини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилса ҳам қоровул кўнмади.
– Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, – деди Имом Аҳмад.
Қоровулнинг жаҳли чиқиб, Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир новвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач, тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб, унинг новвой эканини билди. Новвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад новвойдан: “Шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?” деб сўради.
Новвой: “Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ”, деди.
– У нима эди? – деб сўради Имом Аҳмад.
– Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мана, мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди”, деди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
УЧ ТОИФА ОНА
1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.
2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.
3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Видео
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ ҲАМ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#огоҳлик
💻 Iqror manzili: Sodiq Samarqandiy da’vatlari bu – katta fitna!
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мулоҳаза
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?
• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/