imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Фақат Рамазонда ибодат қилувчи бўлма

Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди! «Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил» (Ҳижр сураси, 99-оят).
Сен рамазоний бўлма, раббоний бўл! (Яъни ҳар доим ибодатда бўл, фақат Рамазонда ибодат қилувчи бўлма!)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:

Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЗАКОТНИ БЕРМАСЛИК МОЛНИНГ БАРАКАСИНИ КЕТКАЗАДИ!

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

🟢СУРАТ ЭМАС, СИЙРАТ МУҲИМ
ёхуд айрим ёшлар юриш-туришига бир назар!


Ҳар бир миллат тараққий этиши унинг маънавияти ва ақл-заковатига боғлиқдир. Аллоҳ таоло одамларни гўзал одоб-ахлоқ ва илму маърифат эгаси бўлишга чақиради. Шу боис ҳам ота-боболаримиз фарзандларининг хусни-хулқи, таълим-тарбиясига катта эътибор берганлар.

Одатда, биз одоб-ахлоқнинг мукаммал намунасини Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда кўрамиз. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расули алайҳиссалом: “Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим”, дея марҳамат қилганлар. Шундай чиройли хулқли бўлишни саҳобаи киромлар, улуғ зотлар ва ва олиму уламолар ўз сиймоларида давом эттирганлар.


🌱 Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”, деб айтганлар. Дарҳақиқат, Ислом дини кишининг ўзи ва сўзи, ботини ва зоҳири, муомаласи-ю юриш-туриши, борингки, ҳар жиҳатини гўзал бўлишини талаб қилади...
⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЙТА ТИРИЛТИРИШДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД

«Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга
қодирмиз» (Қиёмат сураси,
3-4-оятлар).

Дастлабки яратиш имтиҳон ва синов учун бўлган. Суяклар сочилиб кетганидан сўнг уларни қайтадан бир жойга жамлаш эса, (итоатсизларга) жазо ва (итоатлиларга) мукофот учун бўлади. Қайта тирилтириш дастлабки пайдо қилишдан бошқа мақсадда бўлса, у тўғри ва ҳикматга асосланган бўлади. Борди-ю, иккинчи яратиш билан дастлабки пайдо қилишнинг мақсади ва сабаби бир бўлса, ҳикмат қолмайди. Чунончи, бир киши қандайдир мақсадда қурган уйини бузиб, яна бир бошқа мақсадда уни қайта қурса, эътироз билдирилмайди.

("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

🌙 САДАҚА БИЛАН МОЛ-ДУНЁ КАМАЙМАЙДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ҚИЁМАТ КУНИ ҲАҚЛАР СЎРАЛАДИ!

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Тунги_зикрлар
☪️📌 « АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿 «Астағфируллоҳ»

🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЗАКОТ ИСЛОМНИНГ АРКОНЛАРИДАН БИРИ

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ЗАКОТ ПОКЛАГУВЧИДИР!

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Уламолар_суҳбатидан
Кунлар ўтган сари рўза ҳам гўё динга алоқаси йўқдек, оддий кунларга ўхшаб бормоқда. Тонггача алвон хил таомлар еб, куракда турмайдиган гапларни гаплашиб чиққанимиздан рўза худди ғийбат ва чақимчиликдан иборатдек бўлиб қолмоқда. Урф-одатларимиз, учрашувларимиз, тунни бедорликда ўтказишимиз, йиғинларимиз Рамазонга тўғри келиб қолмоқда. Гўёки бу ой еб-ичиш ойидек, ундан бошқа нарса эмасдек. Биз диннинг асл гавҳари ва ҳақиқатидан йироқлашганимиз сари, ибодатларимиз ҳам расмиятчиликка ўхшаб, асл мазмунидан йироқлашиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ

Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди: — Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг, — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий: — Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин, — деди. У одам: — Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.

"Ҳикматли сўзлар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РЎЗАДОРЛАРГА ОЛЛОХДАН САБР СЎРАБ ҚОЛАМИЗ. ТУТАЁТГАН РЎЗАЛАРИНГИЗ У НИНГ ДАРГОХИДА ҚАБУЛ БЎЛСИН

Саҳарликдан мурод саҳар пайти туриб кундузи рўза тутиш ниятида еб-ичишдир. Ибн Мунзир саҳарлик қилиш суннат эканига олимлар иттифоқ қилганларини айтган. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳарлик қилмасдан узлуксиз (ўткарма) рўза тутганликлари унинг вожиблигини билдирмайди. Саҳарлик қилиш билан мўминлар аҳли китоблардан фарқланиб турадилар. Саҳарликнинг энг ками бирон нарса еб олишликдир. Ҳеч бўлмаса бир қултум сув ичиб олинса ҳам, саҳарлик қилган ҳисобланади.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Саҳарлик қилингиз. Албатта, саҳарликда барака бордир», деганлар (Муттафақун алайҳи). Ундан ташқари, саҳарлик қилувчиларга Аллоҳ ва Унинг фаришталари салавот айтишади.
Абу Саид ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб, дедилар: “Саҳарликни ейиш баракадир, шундай экан, ҳеч бўлмаса, бир қултум сув ичиб бўлса ҳам (саҳарлик қилинг), уни тарк этманг. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг малоикалари саҳарлик қилувчиларга салавотлар айтурлар” (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон).

Адҳам ДЎСМАТОВ
Тошкент шаҳридаги “Минор”
жоме масжиди имом-ноиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Сўраган_эдингиз
Савол:
Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?

Жавоб:
Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;

2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари.

3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари.

4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

5. Қўшнилар;

6. Касбдошлар;

7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.

"Мўминнинг нажоти" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌱Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир

🔹 Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакили ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев Шароф Рашидов туманида жойлашган "Мулла Олим" жоме масжидига ташриф буюрдилар

Ташриф давомида "Мулла Олим" жоме масжиди ҳудудига жамоат фаоллари иштирокида ҳашар йўли билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 300 тубдан зиёд дарахт ҳамда ўсимлик кўчатлари ўтқазилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати.

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Жаҳаннамдан халос бўлиш карвони

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«(Охирги) ўн кунлик кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги муборак ўн кечаларини ғанимат билишга тарғиб қилиб, намоз ва зикр учун аҳли аёлларини уйғотганлари ушбу кунлар фазилатли эканига далилдир. Чунки Аллоҳ муваффақ қилганлар учун бу кечалар умр фурсатидир. Ушбу бебаҳо фурсатларни ўтказиб юбормаслик оқил мусулмонга лозимдир. Улар жуда ҳам қисқа фурсатлардир. Эҳтимол, инсон ушбу кечаларда Аллоҳ томонидан бўладиган файзу футуҳни топиб, ана шу нарса сабабли дунё ва охиратда бахт-саодатни қўлга киритар.

Дўзахдан озод бўлганлар карвони ҳам жўнаб кетиш тадоригини кўрмоқда. Сен унга кетадиган сафар юкини тўпла, ниятингни холис қил, йўловчиларга етиб ол, кўп жидду-жаҳд қил. Қадр кечасини топсанг, бутун умрингга етадиган савобни қўлга киритасан.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

МЎМИННИНГ ҲАҚИҚАТИ

Мўмин мўътадил инсондир. У руҳ билан жасад, дунё билан охират орасида мувозанатни сақлайди. Хавф (қўрқув) ва ражо (умид) орасида бўлади. Ўлим онида умиди ғолиб бўлади.
"Аллоҳ Ғофур ва Раҳмлидир", дейди.

Гуноҳ қилиб: "Аллоҳ Ғофурдир", дейиш шайтон алдовидир.
Оят: Бас ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё (ўзининг ўткинчи неъматлари билан) алдаб қўймасин ва ҳаргиз сизларни ғурур (яъни шайтон) Аллоҳ (ҳар қандай гуноҳни кечаверади деган алдов) билан алдаб қўймасин (Луқмон сураси, 33-оят).

"Пайғамбаримизнинг ҳазрати Алига насиҳатлари" китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

✅Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқоролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.

3 апрель чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Закот_китоби
НИСОБЛАР ҲАҚИДА
1) Шаръий нисоб деб нимага айтилади?
Шаръий нисоб – маълум бир турдаги молнинг шариат белгилаган миқдорга етишидир. Мисол учун, шариат тилланинг нисобини саксон беш грамм қилиб белгилаган. Мол шаръий нисобга етганда баъзи ҳукмлар унга боғлиқ бўлади.

2) Шариатдаги қайси ҳукмлар молнинг нисобга етишига боғлиқ бўлади?
Закотнинг фарз бўлиши, фитр садақаси, қурбонлик ва яқин қариндошларнинг нафақаси вожиб бўлиши закот ва садақа олишнинг ҳаром бўлиши мол нисобга етиши боғлиқ бўлади. Фақатгина закот фарз бўлиш масаласида нисобига етган мол ўсувчи бўлиши шарт. Қолганларида ўсувчи мол бўлиши шарт эмас.

3) Бир кишининг қарзи бўлса-ю, шу билан бирга пули, савдо моллари ва чорва ҳайвонлари бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида нисобга етган бўлса, унинг қарзи қай турдаги молидан адо этилади?
Аввал пулидан, агар етмаса, савдо моллари ҳам қўшилади, у ҳам етмаса, сўнг чорва моллари ҳам қўшилиб қарзини узади. Қанча моли қарзига кетса, қолганидан закот чиқаради. Агар ҳамма моли қарзига кетиб қолса, закот чиқармайди.

4) Тилланинг нисоби ва ундан вожиб бўлган миқдор қанча?
Тилланинг нисоби 85 граммга тўғри келади. Ундан озига закот йўқдир. Ундан қирқдан бири закотга берилади.

5) Кумушнинг нисоби қанча?
Кумушнинг нисоби 200 дирҳам бўлиб, ҳозирги вақтда 595 граммга граммга тўғри келади.

6) Қандай кўринишдаги тилла ва кумушдан закот берилади?
Тилла ва кумуш танга бўладими ёки руда ҳолда бўладими, ёки ишлов берилган бўладими, ёки тақинчоқ бўладими, ёки идиш бўладими, қандай бўлишидан қатъий назар, агар нисобга етган бўлса, ундан закот берилади.

7) Агар тилладан идиш ёки тақинчоқ ясалган бўлса, унинг нисобини чиқаришда вазни эътиборга олинадими ёки қийматими?
Аввало, тилло идиш, тилло тақинчоқ ва шу кабиларда закот вожиб бўлишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Уларнинг вазнидан ёки қийматидан беришда икки хил фикр бор. Баъзи уламолар вазнидан берилади дейишган. Аммо замондош уламоларимиздан баъзилари қийматидан берилади, чунки булар санъат асари сифатида баҳоси яна ҳам ортган бўлади дейишган. Аёлларнинг тақинчоқларига келсак, ҳанафий мазҳабида закот вожиб бўлади ва унинг вазнидан берилади.

8) Ёқут, олмос, марварид ва жавоҳирларга ўхшаш қимматбаҳо тошлардан закот бериладими?
Улардан закот берилмайди. Гарчи улар тақинчоқ бўлса ҳам. Чунки тошларда закот йўқ. Лекин улар тижорат мақсадида сақланиб турилган бўлса, закот берилади.

9) Пуллардан закот бериладими?
Ҳа, берилади, чунки ҳозир тилла ва кумуш пуллар муомаладан чиқиб, оддий пуллар тилла ва кумуш танга ҳукмидадир. Улар чақа пул бўладими, қоғоз пул бўладими ёки чек, акциялар ёки пластик карталардаги пуллар бўладими, нисобига етиб, бир йил айланса, буларнинг барчасидан закот вожиб бўлади.

10) Пулларнинг нисоби қандай бўлади?
Пулларнинг нисоби тиллага нисбатан ҳисобланади. Пуллар 85 гр тилла қийматига етиб бир йил айланганда закот бериш вожиб бўлади.

11) Тижорат молларига нималар киради ва уларнинг нисоби қандай ҳисобланади?
Тижорат моллари тижорат учун тайёрлаб қўйилган матолар, кўчмас мулк, ҳайвонлар, товарлар, буюмлар ва бошқа моддий нарсалардир. Уларнинг нисоби ҳам мол нисоби каби бўлиб, тилланинг ҳисобидан нисоби чиқарилади.

12) Савдо молларидан қачон закот берилади?
Тижорат ниятида олиб қўйилган барча товар ва кўчмас мулкларнинг қиймати 85 гр тилла қийматига етганидан сўнг бир йил ўтса, молнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш фарз бўлади. Чунки маҳсулотнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш вожиб. Шунинг учун закот берувчи иккисидан бирини танлайди. Агар қийматидан закот чиқарадиган бўлса, закот берадиган кундаги қийматидан закот чиқаради.

13) Савдо молларидан қанча закот берилади?
Молнинг қирқдан бирини закотга чиқаради.

14) Савдо молларининг тури ва жинслари ҳар хил бўлса, нима қилинади?
Савдо молларининг тури ва жинси ҳар хил бўлса ҳам барчасини қўшиб, ҳаммасидан биргаликда закот чиқарилади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Енгни шимаринг, чунки азиз меҳмонимиз – Рамазон шошиб турибди. Қуръонингизни ўқинг, камчиликларингизни тўлдиринг, саждаларингизни узун қилинг, нафлларни кўпайтиринг, дуоларга берилинг, руҳиятингизни бир назорат қилиб олинг, Рамазонни қалбингиз ҳаёти қилиб олинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РЎЗАДОР СЎЛАГИНИ ЮТСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

❓“Рамазон кириши…” ҳақидаги уйдирма ҳадис
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида умра қилиш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Шак кунида рўза тутиш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓"Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қазо рўзани ҳам бузиб қўйса икки кун рўза тутиб бериши вожиб бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Таровиҳда қандай тасбиҳларни айтилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Онанизм ҳаромми? Рўзага таъсири борми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓ Рамазон ойида шайтонларнинг қўл-оёқлари боғлаб қўйилади, дейишади. Лекин мен намоз ўқиётганимда ҳар-хил хаёлларга берилиб кетяпман. Буни қандай тушиниш мумкин? Шундай ҳолларда нима қилсам бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазонда дахшатли қичқириқ бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Самолёт ҳаводалигида ифтор вақти бўлса
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Фидяни ўз оиласига бериш жоизми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, беҳосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳушидан кетса рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Тиш олдирса рўза очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор таҳоратда оғиз чайиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзанинг моҳияти нима?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🍶 ҚАЙНАТИЛГАН СУВ БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ МУМКИНМИ?

Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Фитр_садақаси_1
ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР 1

Савол:
фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёз киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжи керакли нарсалардан ташқари бўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Савол: фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?

Жавоб:
1) Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 85 граммга етса;
2) фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 595 граммга етса;
3) юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;
4) озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;
Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етишида закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас. Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаатли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди.

Савол: фитр садақаси қачон берилади?

Жавоб: фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар. Ҳанбалийлар: «Намоздан бир-икки кун аввал бериш мумкин», дейишади. Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилинса бўлади», дейишади. Лекин ийд намозича адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади.
Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини... фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган.

"Мўминнинг қалқони" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🗣 УЛАМОЛАР ИСЛОМ УММАТИНИ ТИНЧЛИК, БИРДАМЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧАҚИРДИ!

🟢Бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирлигини мустаҳкамлаш йўлида исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади.

🖥 Хабар бериб келаётганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзоси сифатида фаол қатнашиб келмоқдалар. Яқинда ижтимоий тармоқларда мазкур Кенгаш аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга муносабатлари эълон қилинди.


Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ислом фиқҳи академияси аъзоси Доктор Аҳмад Абдулазиз Ҳаддод ва Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин кабиларнинг чиқишларидан қуйидаги иқтибосларни келтирамиз...

⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал