imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Рўза фақат овқатдан тийилиш эмас. Ҳақиқий рўза – аъзоларни гуноҳлардан тийиш: тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон жойларга қадам босишдан тийишдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар:

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:
1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
3. Баданга, бошга ёғ суртиш.
4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.
5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъиннинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.
6. Рўзадорнинг мушк, атир каби ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.
7. Одамни заифлаштирмаса қон олдириш мумкин.
8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар ҳалқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.
9. Эркак пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).
10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.
11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.
12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.
20. Савол: Аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими?
Жавоб: Ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб беридлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”.
Ушбу ҳадисга кўра ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзасининг қазосини тутадилар, лекин намознинг қазосини ўқимайдилар.
21. Савол: Аёл киши рўза тутаётганда ҳайз қони келиб қолса нима қилади?
Жавоб: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва зиммасига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.
22. Савол: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
Жавоб: Рўза ҳолида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Унга бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.
23. Савол: Рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилинади?
Жавоб: Узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.
24. Савол: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?
Жавоб: Мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.
25. Савол: Рўза тутмасликка бўлган рўхсат барча турдаги касалликка доирми?
Жавоб: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

Мўминнинг қалқони китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Рамазон одоблари

Афсуски, кўплаб кишилар улуғ Рамазон ойини қадрига етмайдилар, уни ғанимат билмайдилар.Қанчадан қанча одамлар бу ойнинг кечаларини уйқуда, ғафлатда ўтказади! Қанчадан қанча одамлар ибодат ўрнига турли сериал ва беҳуда лағв нарсалар билан банд бўлишади!Қанчадан қанча одамлар бу ойда турли баҳоналар билан рўза тутмай, бемалол кундузида ҳам овқатланиб юраверади! Яна кимлардир рўза тутса ҳам гуноҳлар билан овора, ғийбат ва ёлғонини ташламаган!Қанчадан қанча инсонлар иймони бўлмагани учун бу ойда рўза тутиш фазилатидан умуман маҳрум!Имом Бухорий ва бошқа буюк муҳаддисларимиз Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилган қуйидаги ҳадис барчамизни хушёр тортишга ундайди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Бу йилги Рамазонни ўзингиз учун сўнги фурсат деб қаранг!

Рамазон гуноҳларга каффоротдир.Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ифтор пайти учун бешта тиббий тавсия

1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.
Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув
ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида
йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Таровеҳ намози (2-қисми)

Ушбу ҳадислардан маълум бўладики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намозини ва уни жамоат бўлиб ўқишни саҳобаларга суннат қилиб қолдирдилар. Лекин улар билан йигирма ракъат ўқимадилар. Ваҳоланки, Умар даврларидан ҳозирга қадар таровеҳ йигирма ракъат ўқиб келинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар гал масжидга чиқиб таровеҳни ўқиганларида, масжидда одам кўпаяверди. Учинчи бор чиққанларида масжидга одам сиғмай қолди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан БОМДОД НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқоролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.

20 март чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Рўзанинг фазилатларидан яна бири унинг дўзахдан тўсувчи қўрғон эканидир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар:
«Банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш куз узоқлаштиради», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Етмиш куз» – етмиш йиллик масофа дегани. Ушбу арабча ибора биздаги «Етмиш баҳорни қарши олди» деган иборага ўхшайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Президент “Мурувват” интернат уйидаги болалар ҳолидан хабар олди

Президент навестил детей в доме-интернате "Мурувват"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

imon.uz

Таровеҳ намози (1-қисми)

Араб тилидаги «таровеҳ» сўзи луғатда «дам олиш; роҳатланиш» маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракъатли намознинг ҳар тўрт ракъатини ўқигач, бир оз дам олингани учун шундай ном берилган. Унинг вақти Рамазон ойида хуфтон намозидан кейин кириб, бомдод вақти киргунича давом этади.Таровеҳ намози таъкидланган суннатлардандир. Жамоат бўлиб ўқиш эса маҳалла кишилари учун кифоя суннат ҳисобланади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ким таровеҳ намозига қоим бўлса

Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади, холос. Ваҳоланки, Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.
(Имом Бухорий ривоят қилган)
Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У бандани Роббига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир.
Таровеҳни ўқимасдан, уни тарк қилиш (савобдан) маҳрумлик деб эътибор қилинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Рамазондаги хатолар (4-қисми)

Рамазоннинг сўнгги кунларини Ийдул Фитрга тайёргарлик билан ўтказишБаъзилар Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигини байрамга тайёргарлик, масаллиқлар сотиб олиш, савдо марказларини айланиш билан ўтказиб юборишади. Натижада Рамазон сўнггидаги намозларини адо қила олмайдилар ва ибодатларига бефарқ бўлиб қоладилар, ваҳоланки айнан шулар бандани жазодан ва дўзах оловидан омонда сақлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг сўнгги кунларида Аллоҳга ибодатларни кўпайтирганлар ва дуолар билан Аллоҳга интилганлар, дўконларга эмас.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

РЎЗА ҲАҚИДА САВОЛ ЖАВОБ

Савол: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўза очиладими?
Жавоб: Ғусл буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттақ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзалигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди.

Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади.

Савол: Рўзадор одам тиш пастиси билан тишини тозаласа бўладими?
Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига олиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекЦия) қилиш билан рўза бўзиладими?
Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?
Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қастдан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?
Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлиқ ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?
Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор одам шўр сувда оғзини чайса бўладими?
Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?
Жавоб: Ҳар дори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).

Савол: Жароҳатларга дори қўйиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган:
А) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳат;
Б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат;
Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди, -чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди. Чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди.

Савол: Рўзадорнинг кўзига дори қўйилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Ҳанафий масҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади” дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

Савол: Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичидан таҳлил (анализ) олинса ёки дори юборилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Очилмайди. Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичига нарса томизилса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида рўза очилмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Уламолар_суҳбатидан
Ифторлик овқатларини танқид қилиш!

Гоҳида онангиз ёки аёлингиз, ёки синглингиз, ёки
қизингизни рўзадор ҳолида кундузнинг аксар қисмини
ошхонада ўтказиб, сиз учун тайёрлаган таомини танқид
қилиш орқали уларнинг қалбига жароҳат етказиб қўясиз.
Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон
бирор таомни айбламаганлар-ку!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

✅ Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
✅ Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
✅ Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
✅ Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
✅ Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
✅ Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
✅ Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
✅ Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
✅ Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
✅ Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
✅ Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
✅ Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ АЖДОДЛАРИМИЗГА МУНОСИБ БЎЛСИН!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🤲 Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:
– рўза тутишга қодир жисм бер!
– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
– зикрли тил бер, Аллоҳим!
– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан
озод қил!
– мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲАЁТ ҲИКМАТЛАРИ

Инсоннинг ҳаётдаги энг катта душмани – унинг ўзи.
Инсон ҳаётидаги энг катта мағлубият – манманлик.
Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
Энг катта хато – ўзлигини йўқотиш.
Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
Энг катта жудолик – умидсизлик.
Энг катта камчилик – ўзгаларни тушунмаслик.

Каналга аъзо бўлинг:👇

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Ифтор пайти учун бешта тиббий тавсия

1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.
Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув
ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида
йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

"Мурувват" уйига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев болалар билан самимий мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

imon.uz

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли “Мурувват” интернат уйини бориб кўрди.

Глава нашего государства Шавкат Мирзиёев посетил дом-интернат для детей с инвалидностью "Мурувват" №1.

#Mirziyoyev #tanishiv #Muruvvat #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

imon.uz

#Рўзадорнинг_фазилати
Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло уч марта:

“Истиғфор айтувчилар борми, кечираман”, дейди.

Рамазон ойининг ҳар бир кунида Аллоҳ таоло минг-минглаб бандаларини дўзахдан озод қилади.

Рамазон ойининг жума кунлари ҳар соатда минг-минглаб кишиларни дўзахдан озод қилади.

Рамазон ойининг охирги кунида Рамазоннинг бошидан то охиригача қанча бандани дўзахдан озод қилган бўлса, шунча кишини озод этади

(Имом Байҳақий, “Шуъабул ийман”).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Рўзадорнинг_фазилати
Руза – касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир.

Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор. Бу тақвога ёрдам берадиган энг катта омилдир.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Бану Исроил пайғамбарларидан бирига: «Қавмингга хабар бер, банда Менинг розилигим учун бир кун рўза тутса, жисмини саломат қиламан, ажру савобини улуғ қиламан», деган»
(Имом Байҳақий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Иқтибос
Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш воситалари:
Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди: улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни «минора зинаси» деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мева-чевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда омил бўладиган энг муҳим воситалардан биридир.
Али Тантовий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

https://telegra.ph/UMUMHAL%D2%9A-%D2%B2ASHARIDA-DINIJ-SO%D2%B2A-HODIMLARI-FAOL-03-18

Читать полностью…
Подписаться на канал