imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Амр ибн Шуъайбдан, отасидан, бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

“Рўзадор учун оғиз очган пайтида ижобат қилинадиган дуо бор”, деб айтаётганларини эшитдим.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу оғзини очсалар аҳлини ва фарзандини чақириб, дуо қилардилар ». Байҳақий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Рўзадорга ифторлик қилиб берса

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди”, дедилар”.
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқоролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.

13 март чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

🥙САҲАРЛИК ДАСТУРХОНИГА ТАВСИЯЛАР

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ramazon #saharlik #tavsiya

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

УМР ҒАНИМАТ!


Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ҚУРЪОН ШАФОАТИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ДУР КАБИ СЎЗЛАР!

— Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
— Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
— Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
— Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
— Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.
Бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#taroveh #namozi 2-kun

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги "Яккақайрағоч" жоме масжидида Рамазон шукуҳи (фотолавҳа)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Раййон_эшиги #Рамазон
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Таровеҳ намозини Рамазон ойида хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган бўлса-да, аслида, суннати муаккададир. Уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўқишларига бутун аҳли суннат вал-жамоатнинг уламолари иттифоқдирлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари таровеҳни ўқиганлар. Бу умрларининг охирги йилидаги Рамазон эди. Кейин ўқимай қўйганликларига узр ҳам айтганлар:

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиз розияллоуҳ анҳодан ривоят қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом масжидда одамлар билан қўшилиб, намоз (таровеҳ) ўқидилар. Сўнг эртаси куни яна ўқидилар. Одамлар кўпайиб кетди. Кейин учинчи кеча одамлар жамъ бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқмадилар. Эрталаб бўлганда, ул зот: “Мени сиз билан чиқиб намоз ўқишдан фақат сизларга бу фарз бўлиб қолишдан қўрқув манъ қилди”, дедилар.

Асҳоби сунан (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларига қараганда, ўша вақтда таровеҳ намози қироат чўзилганлиги ҳисобига одамлар саҳарлик қилолмай қолишдан қўрқиб ҳам қолишган эканлар.

Ана шундай сабабларга кўра Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намозини ўқимай қўйдилар.

Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим уни ўқишга одамларни тарғиб қилар эдилар. Ул зоти шариф бундай деганлар: “Кимки Рамазон кечаларида иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Асҳоби сунан Абу Ҳурайра р.а.дан қилган ривояти).

Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар:

“Ўзингизга кечалари қойим бўлишни лозим тутинг. Зеро, у сиздан олдинги солиҳ зотларнинг одатидир. У Парвардигорингизга сизни яқинлаштирадиган, ёмонликлар учун каффорат бўладиган, гуноҳлардан қайтарадиган амалдир”

Имом Нававий: "Рамазон тунларининг қиёми бу – Таровеҳ намозидир", деб айтган.

«Рўзаи Рамазон (савол-жавоблар)» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Рўзадорнинг_фазилати
Аллоҳ таоло рўзадорнинг оғзидаги ҳидни мушк-анбарнинг ҳидидан ҳам ёқимлироқ, хушбўйроқ деб шарафлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйдир», дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Раййон_эшиги #Рамазон
🌱 МУҲТАРАМА МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗГА ХУШХАБАР! 🌱

Кўпчилик муслима опа-сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси, умуман, яқинларининг хизматини қилиб, одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
Сўзсиз, эрнинг, ота-онанинг кўнглини олиш, уларга хизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки, бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган, шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса...
Зеро, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», деганлар», дейилади (Ибн Можа, Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади» (Имом Табароний ривояти).
Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга хушхабар берилмоқда! Модомики холис ният-ла, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин!
Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини (Қуръон тиловати, нафл намозлар ва оила хизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт-шароитларини яхшилайлик, қулайликлар, енгилликлар қилиб берайлик! Шу тарзда, иншааллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Рўзадорнинг_фазилати
РЎЗАДОРЛАР ЭШИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатнинг бир эшиги «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Ўша кунда «Рўзадорлар қаерда?» деган нидо эшитилади. Шунда барча рўзадорлар ўша Райён деган эшикдан киришади. Рўзадорларнинг охиргиси кириб бўлгач, бу эшик бекитилади. Шундан сўнг бу эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди» дедилар.

(Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИ


Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

🌙 УЛУҒ ЗОТЛАР РАМАЗОН ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАРДИЛАР?

🔸Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида кундузи бир хатм, ҳар уч кунда таровеҳ намозидан кейин яна бир хатм қилар эдилар.

🔸Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ ҳар икки кечада Қуръонни хатм қилардилар.

🔸Зубайд Ёмий Рамазон ойи келса, Мусҳафни олиб келар (яъни Қуръонни тиловат қилишга астойдил киришар) ва дўстларини ҳам шу ишга жамлардилар.

🔸Валид ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ ҳар уч кунда Қуръонни бир марта хатм қилардилар. Рамазон ойида жами ўн етти марта хатм қилишга эришардилар.

🔸Абу Авона айтадилар: "Қатоданинг Рамазон ойида Қуръондан дарс бераётганини кўрдим”.

🔸Қатода ҳазратлари йил давомида Қуръонни ўқиб юриб, ҳар етти кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқардилар. Рамазон ойи келганда, ҳар уч кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқардилар. Рамазоннинг охирги ўн кунларида эса ҳар кеча бир марта тўлиқ ўқиб чиқардилар.

🔸Имом Шофеийнинг Шогирдларидан Рабийъ ибн Сулаймон айтади: “Шофеий Рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қилардилар. Яъни ҳар кеча икки мартадан хатм бўларди. Рамазонда бошқа ойларда эса ҳар ой ўттиз мартадан хатм қилардилар”.

🔸Қосим ибн Али отаси Ибн Асокир ҳақларида шундай дейди: “Отам жамоат намозини, Қуръон тиловатини қолдирмас эдилар. Одатда ҳар жума Қуръонни бир марта хатм қилардилар. Рамазонда эса ҳар куни хатм қилардилар ва (Дамашқ масжидининг) шарқий минораси (тарафи)да эътикоф ўтирардилар”.

📌Маълумки, Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтарилган ривоят бор. Чунки инсон уч кундан оз муддатда хатм қилса, уни тушунмаслиги айтилган. Ибн Ражаб Ҳанбалий салафи солиҳларимизнинг уч кундан оз муддатларда Қуръонни хатм қилишганини қуйидагича изоҳлаганлар: "Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтарилиши доим хатм қилишни йўлга қўйишга тегишлидир. Яъни инсон умри давомида Қуръонни мунтазам хатм қилишни йўлга қўймоқчи бўлса, уч кундан оз муддатда хатм қилмайди. Аммо Рамазон ойи каби фазилатли вақтлар, Қадр кечаси каби улуғ кечаларда, Макка каби фазилатли шаҳарларга кирганда ушбу вақт ва жойларни ғанимат билиб, Қуръонни кўпроқ тиловат қилиш мустаҳабдир. Бу имом Аҳмад, Исҳоқ ва улардан бошқа имомларнингсўзларидир”.

🔸Юнус ибн Язид айтади: “Ибн Шиҳоб Зуҳрий Рамазон ойи кирса, "Бу ой Қуръон тиловати ва таом улашиш ойидир” дердилар”.

✅Дарҳақиқат, Рамазон Қуръон ойидир. Бу ойда муборак калом – Қуръон нозил бўлган. Бу ойдаги улуғ кеча бўлмиш Қадр кечаси минг ойдан афзалдир. Қадр кечаси йил кечалари ичида энг улуғидир. Бу кеча ҳақида алоҳида сура нозил бўлган. Бу кечанинг улуғлигини оширган сабаблардан бири Қуръон айнан шу кечада нозил бўла бошлаганидир.

📚"Қуръон ошиқлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Рўзадор тилини тийиши керак

Рўзадор одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, чақимчиликдан, ҳақоратдан ва сўкишдан сақлаши керак.Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз бирор кун рўзадор бўлса, беҳаё сўз гапирмасин, жоҳиллик қилмасин. Кимдир у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин».Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг еб-ичишни тарк қилишига муҳтож эмас», дедилар».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#taroveh #namozi 4-kun

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «ЯККА-ҚАЙРАҒОЧ» жоме  масжидида Рамазон шукуҳи (фотолавҳа)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Жойлардаги ифторлик тадбирлари

Рамазон шариф меҳр-мурувват ва хайру-саховат ойидир.
Бу ойда ҳар бир мўъмин-мусулмон қўлидан келганича меҳр-мурувват ва саховат ишларини амалга оширишга уринади. Зеро муқаддас динимиз таълимоти хам бизларни манашундай хайрли ишларга ундайди.

Ана шундай тадбирлардан куни кеча 12-март кунида Жиззах шаҳри "Сўлоқли" жоме масжиди ва Ш.Рашидов тумани "Мулла Олим" жоме масжиди имом-хатиблари томонидан кам таъминланган, бўқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бор хонадонларда ифторлик тадбирлари ташкил этилди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

ҚУРЪОН ЛАЗЗАТЛАРИ ВА ИСТИҒФОР БАРОКАТИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#taroveh #namozi 3-kun

Жиззах вилояти ЗОМИН туманидаги «МАЪРИФАТЛИ» жоме  масжидида Рамазон шукуҳи (фотолавҳа)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

НАФСНИ РАМАЗОН РЎЗАСИГА ТАЙЁРЛАШ

Нафсни Рамазон рўзасига тайёрлаш усулларидан бири қуйидаги ҳадисда ўз аксини топган:
“Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар. Ҳатто биз, ифтор қилмасалар керак, дер эдик. У зот ифтор қилар эдилар, ҳатто биз, рўза тутмасалар керак, дер эдик. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ҳеч бир ойда тўлиқ рўза тутганларини кўрмаганман. У зотнинг шаъбондан бошқа ҳеч қайси ойда кўп рўза тутганларини кўрмаганман”.
Бошқа ривоятда бундай дейилган:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳеч бир ойда шаъбондагидек кўп рўза тутганларини кўрмадим. У зот шаъбон ойининг ҳаммасида рўза тутар эдилар. У зот шаъбон ойида фақат саноқли кунлардагина рўза тутмас эдилар".
Бу ҳадисларга мувофиқ, шаъбон ойида рўза тутиш суннат бўлади. Аҳли илм бу ҳақда бундай деган:
"Шаъон ойида рўза тутиш фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намозларига ўхшайди. Гўёки, у Рамазон ойи рўзаси учун муқаддима вазифасини бажаради. Яъни, шаъбон ойи рўзаси Рамазон ойидаги фарз рўзанинг суннати саналади. Шунинг учун ҳам шаъбон ойида рўза тутиш жорий қилинган. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш эса, фарз намозларидан сўнг ўқиладиган суннат намозлари кабидир”.
Ҳозирги ҳолатимиз ва турмуш тарзимизга назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу таълимоти жуда кам ҳолларда амалга татбиқ этилаётганига гувоҳ бўламиз.
Олийлик йўлларини забт этиш учун енг шимарган ва бу улуғ мавсумда улкан фойдалар билан чиқишни ният қилган ҳимматлилар қаерда қолди?!

"Расулуллоҳ Рамазонда" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Расулуллоҳ ﷺ нинг Рамазонда хайр-саховат ва эҳсон қилишлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамлари-ю кўмакларини аямайдиган киши эдилар.У зот бирор муҳтож ё тиланчи ёки бечора инсонларнинг эҳтиёжларини раво қилмай қўймас эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларидаги бирор таом ёки ичимлик ё матонинг тугаб қолишидан ҳам қўрқмас эдилар. Шубҳасиз, барча нарсаларни ҳадя ва ёрдам тариқасида бериб юборардилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

imon.uz

Din ishlari bo'yicha qo'mita
XABARNOMASI


✅ Bugungi kunda mamlakatimizda milliy oʻzligimizni tiklash, inson qadrini ulugʻlash, fuqarolarimizning huquq va manfaatlarini taʼminlash va muqaddas dinimizning insonparvarlik ruhi bilan yoʻgʻrilgan ezgu anʼanalarini munosib davom ettirishga borasida muhim islohotlar amalga oshirilmoqda.

📝 Har yili anʼanaga aylangan va joriy yilda ham chiqarilgan Prezidentimiz Sh.Mirziyoyevning “Muborak Ramazon oyini munosib tarzda oʻtkazish toʻgʻrisida”gi qarorlari bunga misol boʻla oladi.

Mazkur qarorda muborak Ramazon oyining ahamiyati, mamlakatimiz moʻmin-musulmonlari ushbu muqaddas oyni doimo orziqib, katta xursandchilik bilan kutib olishlari, oila va mahallalarda oʻzaro mehr-oqibatni mustahkamlash, yosh avlodimizni bilim-maʼrifat va goʻzal xulq sohiblari etib kamol toptirish, ehtiyojmand insonlarga koʻmak va yordam koʻrsatish kabi ezgu amallarni sidqidildan, ixlos bilan ado etishga intilishlari taʼkidlandi.


📈 Oʻz navbatida, mazkur oyda fuqarolarimizda diniy amallarni bajarishga, ijtimoiy tarmoqlar orqali bir-birlariga Ramazon oyi tabrigi, mazkur oyda qilinadigan amallar, roʻzaga oid turli fatvolar hamda boshqa shu kabi diniy mazmundagi materiallarni tarqatish, shuningdek, internet tarmogʻiga yuklash holatlari tabiiy ravishda ortadi.

♻️ Oʻtgan yillar davomida olib borilgan monitoring natijalari, fuqarolarimizdagi bu ishtiyoqdan turli ekstremistik, terroristik tashkilotlar hamda aqidaparast shaxslar doim gʻarazli maqsadlari yoʻlida foydalanib, aholi orasida oʻzlariga tegishli boʻlgan kontentlarni keng tarqatishga harakat qilishini koʻrsatmoqda.

🔰 Qolaversa, Vazirlar Mahkamasining “Diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish hamda dinshunoslik ekspertizasini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 14-apreldagi 180-son qaroriga koʻra, har qanday diniy mazmundagi materiallar dinshunoslik ekspertizasi oʻtkazilishi va ekspertizaning ijobiy xulosasi asosida ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududida tayyorlanishi, olib kirilishi va tarqatilishi mumkinligi qayd etilganliginini ham unutmaslik lozim.

⚠️ Mazkur holatlarni inoabatga olgan holda Din ishlari boʻyicha qoʻmita fuqarolarimizdan dinshunoslik ekspertizasidan ijobiy xulosa olinmagan hamda shubhali diniy mazmundagi audio, video va boshqa turdagi media mahsulotlarni Internet saytlari va ijtimoiy tarmoq sahifalaridan yuklab olmaslik va tarqatmaslikni soʻraydi!

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

РЎЗА ТАҚВОНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Ғанимат ой

Бу – Қуръон ойидир, амал ойидир, ғаниматлар жамлаш ойидир!Охирзамон аломатларидан бири илмнинг кенг тарқалиши, аммо амалларнинг камайишидир.Ахборот тарқатиш ва алмашиш воситалари ниҳоятда ривожланган замонда яшаяпмиз. Аслида инсон Роббига ибодат қилиш, бандалик қилиш учун яратилган эди. Бироқ, асосий бурчимизни, бандалик вазифамизни унутиб, ҳаққимиз бўлмаса ҳам, интернетда қозилик ёки муаллимлик қиляпмиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ

Тошкентдан  бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

11-март душанба кунги тақвим
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
⏰ (05:23 --- 18:28)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби,  холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
☪/channel/imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал