Рамазон ойингиз муборак бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 БУГУН ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ
Ўқилиши, нияти, тасбеҳи ва фазилатлари
#taroveh #namoz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidy #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Рўзанинг шартлари
Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир:1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.3. Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
2️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (иккинчи қисм)
❓Савол: Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
💬 Жавоб: Оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масрук унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша: «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди (Муслим ривоят қилган).
❓Савол: Саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми?
💬 Жавоб: Саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва куёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга кўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради.
❓Савол: Бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
💬 Жавоб: Рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида куёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар. Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади.
❓Савол: Халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими?
💬 Жавоб: Бу нотўғри фикр.
❓Савол: Баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими?
Жавоб: Қазо лозим бўлади, каффорат эмас.
❓Савол: Саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими?
💬 Жавоб: Саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага футур етказмайди.
«Мўминнинг қалқони» китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Башир ибн Ҳассосийя розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
Аллоҳ айтади:
«Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир».
Бағавий ва Табароний ривоят қилишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #sahifalar #taqsimot
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Раййон_эшиги #Рамазон
1️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (Биринчи қисм)
❓Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.
❓Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.
❓Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.
❓Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.
❓Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.
❓Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.
❓Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.
«Мўминнинг қалқони» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
РАМАЗОН БАРАКАЛИ ОЙДИР!
Анвар домла ГАИПОВ
Жиззах шаҳар "Усмон ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#ДЎСТЛАРИНГИЗГА_УЛАШИНГ
ТАВСИЯ
👉 Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пухта ўзлаштириб олинг. Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
👇 🌱 👇 🌱 👇
Қиладиган ибодатларингиз, тутадиган рўзангиз мукаммал бўлиши учун, Рамазонга оид муҳим масалаларни imon.uz телеграм саҳифамизнинг кузатинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 Рамазоннинг ҳилоли
Маълумки, Рамазон ойида ҳилолни (янги чиққан ойни) кўриш билан рўза тутиш бошланади ва шавволнинг ҳилолини кўриш билан тугатилади. Рамазон арафасида, шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни мусулмонлар янги ойни кўришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун ўша куни қуёш ботган пайтда осмонга қараб турилади. Агар ой янгиланган бўлса, бир кўриниб ўтади ва эртанги кун Рамазоннинг биринчи куни бўлади. Агар янги ой кўринмаса, шаъбонни ўттиз кунлик қилиб, индинига рўза тутиш бошланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳилолни кўрмагунча рўза тутманглар. То уни кўрмагунча оғиз очманглар. Агар у сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида: «Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар уни булут тўсиб қолса, ўттиз кунни мукаммал қилинглар», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса: «Агар сизлардан булутлар билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», дейилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#taroveh #namozi 1-kun
Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги "Қўшчинор" жоме масжидида Рамазон шукуҳи (фотолавҳа)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tabrik #ramazon #muftiy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Рўзанинг 15 та фазилати
Буюк Аллоҳ рўзани ҳар бир мусулмонга фарз қилиб берди ва рўза Ўзи учун эканлигини айтди. Мусулмонлар Аллоҳнинг розилигига эришишнинг ушбу имкониятини ҳеч қачон қўлдан чиқармасликлари даркор. Рўзада - Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бор бўлиб, унда мусулмон учун кўплаб фойда ва манфаатлар борки, улар хақида ҳадисларда ҳам баён қилинган:1. “Дунёдаги ҳар бир нарсанинг закоти бор ва баданнинг закоти рўзадир”.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Раййон_эшиги #Рамазон
РЎЗА БУЗИЛГАНДА ҚАЗОСИНИ ТУТИШ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАМДА ҚАЗОСИ ҲАМ, КАФФОРАТИ ҲАМ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАҚИДА
Савол: Қандай амаллар рўзани бузади?
Жавоб: Аёлини ўпгани ёки ушлагани учун маний чиқса; тош, темир ёки данак ютиб юборса; фаржига ёки бошқа жойга жимоъ қилганда маний чиқса; ҳуқна (клизма) қилса; тамаки ҳидласа; бурнига ёки қулоғига дори томизса; қориннинг ичкарисигача ёхуд буруннинг ичкарисига – димоғигача етиб борган жароҳатлар ҳўл (суюқ) дори, яъни малҳам билан даволанганда намлик ичкарига етиб борса; субҳ вақти ҳали кирмади деб ўйлаб, саҳарлик қилаверса, лекин тонг вақти кирган бўлса; қуёш ботди деб ўйлаб, ифтор қилса, лекин қуёш ботмаган бўлса, рўза бузилади ва шу куннинг қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин каффорат вожиб бўлмайди.
Савол: Пешоб йўлига дори томилса, рўза бузиладими?
Жавоб: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бузилмайди дейишган, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ бузилади деган.
Савол: Беихтиёр ёки ўзини мажбурлаб қайт қилса, рўза бузиладими?
Жавоб: Қайт ўзи келса, рўза бузилмайди, лекин қасддан оғзини тўлдириб ўзини қайт қилдирса, қазосини тутиш керак.
Савол: Қазо билан бирга каффоратни ҳам тутиш қачон вожиб бўлади?
Жавоб: Фаржга ёки орқага қасддан жимоъ қилса; озуқа ёхуд даво бўладиган нарсани ичса ёки еса, рўза бузилади. Бу куннинг қазоси ҳам тутилади, каффорати ҳам вожиб бўлади.
Савол: Рўзанинг каффорати нима?
Жавоб: Бир қул озод қилиш; бунинг имкони бўлмаса, икки ой узлуксиз рўза тутиш (бу икки ой Рамазон ойига ва рўза тутиш макруҳ бўлган кунларга тўғри келмаслиги керак).
(Бунинг ҳам имкони бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериш).
(Рамазонда фарз рўзани тутади ва қайтарилган кунлар – икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кун байрам кунлари ҳисоблангани учун рўза тутилмайди).
Савол: Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузганда ҳам каффорат бериладими?
Жавоб: Рамазон рўзасидан бошқа рўзалар фарз бўлмагани учун улар бузилганда каффорат берилмайди.
"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Рамазонга_тайёрмисиз?
🌙РАМАЗОН ОЙИ КЕЛАЁТГАНИДАН ХУРСАНД БЎЛИНГ.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Манба: /channel/shmirziyoyev/20963
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ramazon
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🌙 КИРИБ КЕЛАЁТГАН МОҲИ РАМАЗОН ОЙИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
✅ Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг онлайн мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.
🗣Йиғилишда хайру саховат, меҳр-оқибат мавсуми бўлмиш Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига ҳадялар улашиш, беморларнинг ҳолидан хабар олиш кабилар алоҳида қайд этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам олис ва чекка ҳудудларда ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда меҳрга муҳтож болаларга ҳадялар улашишни амалга оширишга чақирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
#Раййон_эшиги #Рамазон
РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:
1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.
2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.
6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.
«Мўминнинг қалқони» китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidy #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #namoz #vaqtlar #Тавсия
Рамазон олдидан савоб амалларни кўпайтиришга ҳаракат қилиш керак. Бу қалбимизни поклаб, иймонимизни мустаҳкамлаб олиш учун қулай фурсат эканини унутмаслик лозим. Кўпроқ Қуръон ўқиш, нафл намозларни адо қилиш, садақа бериш, намозларни жамоат билан ўқиш каби ишларни Рамазон келишини кутмай кўпайтириб борганимиз маъқул. “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради” (Оли Имрон сураси, 133–134-оятлар).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
БУЮК МУСОБАҚА...
Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақа!
Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...
Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...
Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz