imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🕌 Хушхабар: “Мулло нарзи” жоме масжидининг янги биноси очилди (Фото+)
⚡️ БАТАФСИЛ 

🕋 Вакилликка 2 та умра йўлланмаси берилди
⚡️ БАТАФСИЛ 

🌙 Масжидларда Рамазонга тайёргарлик ишлари билан танишилди
⚡️ БАТАФСИЛ 

📖 Тошкeнт вилояти қорилари сараланди
⚡️ БАТАФСИЛ 

📝 Бухоролик зиёратчиларга навбатдаги умра дарси ўтилди
⚡️ БАТАФСИЛ 

⛔️ 2019 йилдан ҳозирга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида 1 000 дан ортиқ манбаа тақиқланган
⚡️ БАТАФСИЛ 

збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Ташқи кўриниш алдаб қўймасин

Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том карларни ҳам кулдира олар экан. Аммо барчани кулдириб юрадиган бу қизиқчи ич-ичидан маҳзун экан. У шаҳарнинг энг моҳир шифокорига учради. Шифокор уни узоқ даволаганидан сўнг деди:«Сизнинг ички аъзоларингизда бирор-бир касаллик йўқ. Сиз жуда қаттиқ қайғудан алам чекаяпсиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Нега йиғлаяпсиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сўнгги марта бетоб бўлганида йиғлади. Ундан: "Нега йиғлаяпсиз?" деб сўрашди. У: "Мен сизнинг бу дунёингизга йиғламаяпман. Балки сафарим узоқлиги, унга тайёрлаган зоди роҳилам озлиги учун йиғлаяпман. Эртага Сиротдан ўтиб жаннатга кўтариламанми ёки ундан қулаб дўзахга тушаманми, шуни билмай йиғлаяпман", деди.

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган, Аллоҳнинг розилигига етишган мана шундай зот охиратидан қўрқиб, шундай йиғлаган экан. Сизу бизга ўхшаб гуноҳга муккасидан кетган осийларнинг ҳоли не кечади?!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Рўзадорнинг_фазилати
РЎЗА ҚАЛҚОНДИР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рўза сақловчидир, дўзахдан қўрғондир», дедилар.

Сўнг рўза тутиб юрганларни дўзахдан сақлайдиган бу ибодатнинг асл моҳиятини баён қилдилар:

«Жангда тиғдан тўсадиган қалқон каби, рўза ҳам дўзахдан тўсадиган қалқондир. Банда уни ёлғон ёки ғийбат билан ёриб қўймаса бўлди» дедилар.

(Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Зино инсонни ҳайвонга айлантирадиган амал

Шаръий никоҳдан холи бўлган ҳолда жинсий яқинлик қилиш зинодир. Зино – шариатимизда катта гуноҳ ва ҳаром ишдир. У ким билан бўлишидан қатъий назар жирканч иш саналади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу ҳақда шундай марҳамат қилади: الزَّانِي لَا يَنكِحُ إلَّا زَانِيَةً أَوْ مُشْرِكَةً وَالزَّانِيَةُ لَا يَنكِحُهَا إِلَّا زَانٍ أَوْ مُشْرِكٌ وَحُرِّمَ ذَلِكَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَЗинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Раййон_эшиги #Рамазон
#Рўза_китоби 4️⃣
31) Рўзани бузмайдиган амаллар нималар?
1. Рўзадорлигини унутган ҳолда емоқ, ичмоқ ва жимоъ қилмоқ. Рамазон рўзаси бўладими, бошқа рўза бўладими фарқи–йўқ.
2. Назар солиш ёки фикр қилиш сабабли маний чиқиши.
3. Кўзга дори томизиш ёки сурма қўйиш.
4. Қон олдириш.
5. Мисвок қилиш, гарчи мисвок сув билан ҳўлланган бўлса ҳам (суви ҳалқумдан ўтиб кетмаслик шарти билан).
6. Оғиз ва бурунни чаймоқ (муболаға қилмаслик шарти билан).
7. Ғусл қилмоқ.
8. Ғийбат қилмоқ, ёлғон сўзламоқ, чақимчилик қилмоқ, таомланишни ният қилмоқ.
9. Тутун, чанг ва чивин кабилар рўзадорнинг ихтиёрисиз оғзига кириши рўзани очмайди. Агар рўзадорнинг ўзи хушбўй тутатқични ёки тутунни ўз ихтиёри билан, рўзадорлигини ёдда тутган ҳолда оғиз ёки бурун орқали ичига тортса, рўзаси очилади.
10. Қон ёки дорини ютмаган ҳолда тишини суғурса. Агар қон ёки дорини ютса, рўзаси очилади.
11. Сийдик йўлига сув ёки ёғ томизиш. Анҳорга шўнғишлик сабабли қулоққа сув кирмоғи. Қулоққа чўп тиқмоқ. Қулоқ кирини чиқариш. Лекин бу ишларни барчасини тарк қилиш афзалдир.
12. Балғамни ютиш, буруннинг сувини ичига тортиб, димоғдан тушганлиги учун уни ютиш. Лекин балғам ва бурун суви чиқинди бўлгани учун, у иккисини ташлаш афзалдир.
13. Ўз кучи билан, қистаб келган қусуқ. Ўз кучи билан қайтган қусуқ, оғиз тўла бўлса ҳам. Саҳиҳ қавлга кўра: оғиз тўладиган миқдордан оз қусуқни ўзини мажбурлаб қусиш рўзани очмайди. Агар қусган қусуғини қайтарса, гарчи нўхат миқдорича бўлса ҳам рўзани бузади. Аслида қусуқ масаласида оғиз тўлиши эътиборга олинган. Оғизни тўлдирса, рўзани очади. Каффорат йўқдир. Агар қусуқ ўз кучи билан қайтса, оз бўлса ҳам кўп бўлса ҳам рўзани бўзмайди.
14. Тиш орасидаги нўхатдан кичикроқ нарсани емоқ. Чунки усўлак ҳукмида бўлади.
15. Жунуб бўлиш.
16. Эҳтилом бўлиш. Агарчи кундуз куни уйқунинг орасида бўлса ҳам рўзани бузмайди.
17. Беҳушлик ва тутқаноқ: агар рўзадор бирор сабаб билан беҳуш бўлса ёки бемор бўлиб, бирор дақиқа тутқаноқ бўлса, рўзадорлигича қолади. Гарчи беҳушлиги қуёш ботишидан кейингача чўзилса ҳам.
18. Аёлларга хос тиббий кўрикдан ўтиш рўзани бузмайди. Гарчи у кўрикда аёл бачадонига текширув ускунаси ишлатилса ҳам. Аммо бачадон ичига ёки фаржнинг ичига ҳуқна орқали дори (жўнатиш) рўзани бузади.
19. Тиббий игна (шприц) мушак ёки тери остига урилса. Агар дори моддаси муолажа учун бўлса, қувватлантириш ёки озуқа учун бўлмаса рўзани бўзмайди. Оғиз очгандан кейин олиш афзал.

32) Рўзанинг макруҳлари нималар?
1. Зарурат бўлмаган таомни тотиб кўриш.
2. Тош парчаси ёки пул парчасига ўхшаган оғизда ўрнашмайдиган нарсани чайнаш.
3. Сўлакни тўплаб, уни инсонларни олдида ютиш.
4. Рўзадорни заифлаштирадиган бирор ишни қилиш (оғир ишларни қилиш ва машаққатли ишларни бажариш).
5. Рўзани очиш хавфи бўлса, ўпиш ва қучоқлаш.

33) Рўзадорга нималар макруҳ эмас?
1. Сузиш, ювиниш ва сув билан салқинланиш.
2. Оғизни чайиш, бурунни чайиш гарчи таҳоратдан бошқа пайт бўлса ҳам, лекин муболағасиз чайиш лозим. Оғизни чайқагандан қолган сувнинг намлигини ютишлик зарар қилмайди. Оғизни чайқагандан кейин намликнинг асарини кетказиш учун туфлаш шарт эмас.
3. Кун давомида қўл ёки тиш чотка билан мисвок қилиш.
4. Хушбўйланиш ёки сурма қўйиш.
5. Онанинг ёш боласи учун таомни чайнаб бериши, шунингдек, сутни эҳтиёткорлик билан татиб кўриши.
6. Ўзини тута оладиган киши учун ўпиш ва енгил қучоқлашнинг зарари йўқ.

34) Рўзанинг суннат ва одоблари нима?
1. Саҳарлик қилиш.
2. Қуёш ботгандан кейин тезда ифторлик қилиш, ифторни шом намозидан кейингача кечиктириб юбормаслик.
3. Ифтор вақтида дуо қилиш.
4. Таровеҳ намозини ўқиш.
5. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, гарчи хурмо ва сув билан бўлса ҳам. Яқин қариндош ва мискинлардан бошлаш.
6. Яқин қариндош ва мискинларга кўп садақа қилиш.
7. Тоат ибодатда ғайрат қилиш. (Хусусан, охирги 10 кунликда)
8. Рўза тутувчи ўз нафсини назорат қилиши ва ибодатда ва Аллоҳ таолога яқин ҳолатдалигини ҳис қилиши. Ёмонликлардан ўзини тийиб, гўзал хулқлар билан зийнатланиши.
9. Сабр килиш, рўзадан қийналганини билдирмаслик ва ёқимсиз сузлардан сакланиш (рўза қийин деган сўзларга ўхшаш гапларни сўзламайди)

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Раййон_эшиги #Рамазон

РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ афар қучгувчидир...
Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...
Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан овора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...
Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🤲 АҲОЛИ ЭЪТИБОРДАН, МУРҒАК ҚАЛБЛАР ҒАМХЎРЛИКДАН МАМНУН

🟢 Бугун, 2 март шанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона шаҳридаги “Уммул Қуро” жоме масжидида сайёр қабул ўтказиб, вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар мурожаатларини тингладилар. 

Қабул жараёнида масжид-мадрасалар, имом-хатиблар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муносабатлар, моддий кўмак, ҳаж-умра сафарлари каби мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, бемор фуқароларга муолажа олиш учун маблағ ажратиш вазифаси юкланди. Жисмоний имконияти чекланган айрим ҳамюртларимизга эса ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

🌱 Фарғона шаҳридаги “Мурувват” интернат уйидаги жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, ширин сўз ва ҳадялар ила уларнинг кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, улар учун эҳсон дастурхони ёзилди. Мутасаддилар билан тарбияланучиларга яратилган шароитларни кўздан кечириш чоғида зарур эҳтиёжларига кўмаклашиш, хусусан, ётоқ чойшаблари олиб бериш режалаштирилди.

📝 Сайёр қабул ва интернат уйига ташрифдан мамнун бўлган мўмин-мусулмон халқимиз Ватан тинчлиги, эл фаровонлиги ва мутасаддилар ҳақларига хайрли дуолар қилишди.

#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

🌙 РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК БИЛАН ТАНИШИЛИБ, ЮРТИМИЗГА ҚУТ-БАРАКА СЎРАЛДИ

🕌 Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Фарғона вилояти сафари давомида “Эшонбобо”, “Пошшопирим”, “Хўжамбердибой”, “Абу Ҳанифа”, "Зайд ибн Собит", “Хўжа Илғор” ва “Қаландархона” жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.

🗣 Масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, масжид бинолари техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🤲 Ташриф давомида Бувайда туманидаги халқ тилида “Пошшопирим” зиёратгоҳи деб аталадиган Шоҳ Муҳаммад ибн Жарир қадамжоси зиёрат қилиниб, улуғ алломалар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

📋Маълумот ўрнида, Ҳазрати Муҳаммад Жарир 727-760 йилларда яшаб ўтган. У Фарғона ҳудудига ҳукмдор бўлиш билан бирга диний ва дунёвий илмларда етук бўлган. Шу боис, маҳаллий аҳоли у кишини ҳам подшоҳ, ҳам пир деб "Пошшопирим" деб аташган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#fargona #muftiy #duo #safar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Сенинг ибодатга нисбатан бепарво ва дангаса бўлишинг – қалб кўзинг кўрлигига далолат қилади.

Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқоролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.

28 февраль чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

АЖАЛ КЕЧИКТИРИЛМАЙДИ!

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🌙 RAMAZON TAQVIMI
m.2024 / h.1445 (Toshkent vaqti bilan)

📕 «Ey, iymon keltirganlar! Sizlardan avvalgilarga farz qilinganidek, sizlarga ham ro‘za farz qilindi. Shoyadki, taqvodor bo‘lsangiz.» (Baqara surasi, 183-oyat).


🌙 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Kim iymon bilan savob umidida Ramazon ro‘zasini tutsa, o‘tgan gunohlari mag‘firat qilinadi", dedilar (Imom Buxoriy, Imom Muslim rivoyati).


🕓 Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:

Toshkentdan oldin: Angren - 3/4, Andijon - 12/13, Xonobod - 14/15, Shahrixon - 10/12, Xo‘jaobod - 13/13, Namangan - 9/10, Pop - 6/7, Chortoq - 10/10, Chust - 8/8, Farg‘ona - 9/11, Rishton - 6/9, Qo‘qon - 6/7, Quva - 10/12.

Toshkentdan keyin: Bekobod - 2/0, Buxoro - 22/19, Gazli - 26/23, G‘ijduvon - 21/19, Qorakul - 25/23, Guliston - 4/2, Sardoba - 5/4, Jizzax - 8/6, Zomin - 6/4, Forish - 10/9, G‘allaorol - 9/7, Navoiy - 18/16, Zarafshon - 20/18, Mingbuloq - 26/24, Konimex - 19/17, Nurota - 16/15, Uchquduq - 22/23, Nukus - 37/39, Mo‘ynoq - 38/43, Taxtako‘pir - 34/37, To‘rtko‘l - 32/30, Qo‘ng‘irot - 40/43, Samarqand - 12/8, Ishtixon - 14/11, Mirbozor - 16/13, Kattako‘rg‘on - 15/13, Urgut - 11/9, Termiz - 10/6, Boysun - 14/9, Denov - 9/2, Sherobod - 13/7, Sho‘rchi - 10/6, Qarshi - 19/14, Dehqonobod - 17/11, Koson - 20/14, Muborak - 20/15, Shahrisabz - 13/10, G‘uzor - 18/12, Urganch - 35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon_taqvimi #Ramazon #vaqtlar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ИНСОННИНГ ЯРАЛИШИ

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА

🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Нега Рамазонга муштоқ бўлишимиз керак?

«Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил ва бизни Рамазонга етказ»
, деб дуо қилар эдилар (“Мажмаъуз завоид”).

Энди, савол: нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “муборак Рамазон ойи келса ва унга етишиш насиб қилса”, деган умид билан уни муштоқ бўлиб кутяптилар? Сабаби, Аллоҳ таоло Рамазонни Ўзининг ойи қилган.
Биз нарса-ҳодисаларнинг зоҳиринигина кўрамиз (аслиятидан бехабармиз). Рамазон хусусида билган-ўйлаганларимиз ҳам зоҳирийдир. Уни фақат рўза ойи деб биламиз. Унда кундузи еб-ичилмайди, кечаси таровеҳлар ўқилади, деб биламиз. Бўлди, шу холос. Бу гаплар ҳам тўғри, лекин шунинг ўзи билан иш тугамайди. Балки, рўза бўлсин, таровеҳлар бўлсин ёки муборак Рамазоннинг бошқа бир ибодати бўлсин – барча-барчаси бошқа бир улкан нарсанинг аломатидир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи қилганидир. Одамлар ўн бир ой мол-дунёнинг югур-югурлари ила машғул бўладилар ва Аллоҳдан узоқлашадилар, дунё ишларига ўралашиб қоладилар, ғафлатга мубтало бўладилар. Шундай бир пайтда Аллоҳ бизга бир ойгина Илоҳий даргоҳга яқин бўлиши, ғубору доғлардан ҳаëтини, борлиғини, қалбини поклаб олиши учун баракотларга бурканган ойни – Ўзининг ойини ато этади. Раббимиздан жуда узоқлашган, дунёнинг юмушларига ўралашиб қолган эдик. Ўйимиз, фикримиз, хаёлимиз, амалу феълларимиз – барчаси дунёнинг ташвишлари ила банд бўлиб, бандалик мақомимиз йўқолаёзган эди. Ана шундай беҳузур бир пайтда Оламлар Рабби бизга саодат ойини ато этмокда. Энди, биз бу ой сари ошиқиб, шавқ ила кутиб олмоғимиз, уни бекаму кўст ўтказиш учун бор вужудимиз билан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизда Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади. Шу ойда қурбат ҳосил бўлмаса, бошқа ойларда жуда душвор. Чунки бу ой Унинг ойидир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Пайғамбаримиз С А В айтадилар.

Бир соат тафаккур қилиш инсон ва
жинларнинг ибодатидан яхшироқдир”.

Ҳасан Басрий дан ривоят қилинади, Абу Дардо айтадилар: “Аввало, олим бўл! Лоақал, таълим олувчи ёки уларни севувчи ёхуд уларга эргашувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридаги) бўлмагинки, ҳалок бўлурсан”

Жололиддин Румий: “Гўё сизлар илм олишда балиққа ўхшанглар, балиқ сувга тўймагани каби сизлар ҳам илм ичида юриб
илмга тўйманглар”, – деганлар.

Абул Баракот  “Мадорикут-танзил” тафсирларида бир муборак ҳадиси шарифни келтиради:
Пайғамбаримиз С.А.В  ﷺ айтадилар: “Бир толиби  илм бир қабристоннинг ёнидан ўтса унинг шарофати билан 40 кун  қабрда азоб тўхтайди”, деганлар.

Қуръони Каримнинг энг аввал нозил бўлган сурасидa  хам «Иқроъ» –«Ўқи»деган хитоб ўқишга ва илмга даъватдир.
Аллоҳим! Бизларга дунё ва
охиратга манфаат берадиган илм бергин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Уч юз ёшда вафот этган йигит

Нуҳ айлайҳиссалом бир аёлнинг йиғлаётганини кўрдилар ва ундан: «Нега йиғлаяпсиз», деб сўрадилар.Аёл: «Кичик ёшдаги ўғлим ўспиринлик пайтида вафот этди», деди.Нуҳ алайҳиссалом: «Ўғлингиз неча ёшда эди», деб сўрадилар.Онахон: «Уч юз ёшда эди», деб жавоб берди.Нуҳ алайҳиссалом аёлнинг маҳзунлигини бироз енгиллатиш мақсадида: «Агар, ёшлари олтмишдан ошмайдиган уммат орасида яшаганингизда нима қилар эдингиз», деб сўрадилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Меҳрибоним — намозингни ўқиб ол!

Ота-оналар фарзандини намоз ўқиганлигини билиб олиши учун турли хил усуллардан фойдаланадилар. Сиз қандай савол берган бўлсангиз ундан шундай жавоб қайтади. Фарзандингиз намоз ўқиганини бир нечта савол орқали аниқлаб олиш мумкин:Ноўрин саволФарзандингизга қўпол тарзда: «Намоз ўқидингми?», деб худди туҳмат оҳангида мурожаат қилиш. Бундай пайтда фарзандингиз ўзини ҳимоя қилиш учун ёлғон гапиришга мажбур бўлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 РАМАЗОН ОЙИГА МАЪНАВИЙ ҲОЗИРЛИК КЎРАЙЛИК!

✅ Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашув ўтказдилар.

📝Муҳим масалалар муҳокама этилган йиғилишда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришларнинг қадрига етиш, Ватан, дин ва халқ равнақи учун хизмат қилиш ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли иш экани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида мўмин-мусулмон халқимизни тўғри йўлга бошлашда ғайрат қилишлари, баъзи имом-хатиблар эса ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлиги алоҳида қайд этилди.

🕌 Ташриф давомида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятидаги жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирдилар, хусусан, муборак ойга қадар масжидлар биноси техник ҳолати, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш сингари ишларни тўлиқ якунлаш баробарида мўмин-мусулмонларимиз ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитларни ҳозирлаш борасида кўрсатма ва тавсиялар бердилар.

Муфтий ҳазратлари намозхонлар билан мулоқот қилиб, Рамазон ойига маънавий тайёргарлик кўриш, меҳр-мурувват ишларини кўрсатиш ва турли исрофгарчиликлардан сақланиш каби масалаларга ҳам урғу қаратдилар.


Шу билан Муфтий ҳазратларининг водий вилоятларига қилган сафарлари якунланди.

#Fargona #juma #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

БУГУННИНГ ҚАҲРАМОНИ КИМ?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳаёт синовлардан иборат

Ҳадича розияллоҳу анҳонинг ёшлари қирқда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари йигирма бешда эди. Ҳадичада йигирма беш ёшга тушиб келадиган қалб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда қирққа чиқадиган ақл бор эди. Улар иккаласи саодатли яшашди.Яшаш учун лозим бўлган ашёларга эга бўлишинг муҳим. Аммо қандай яшашни билишинг ундан ҳам муҳимдир. Ўзингга муносиб инсонни учратсанг ундаги тафсилотларни титкилаб уни зое қилма!Икки киши бир кишига айланиши мумкин.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Juma_shukuhi

Жиззах вилоятидаги "Хўжа Нуриддин ҳожи" ва "Қўшбармоқ" жоме масжидларидаги бугунги жума намозидан фотолавҳалар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…
Подписаться на канал