imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Соқчининг вафотига сабаб бўлган ваъда

Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради: «Совуқ қотмаяпсизми?»Қўриқчи: «Ҳа совуқ қотяпман, лекин иссиқ кийимим йўқ. Шунинг учун совуққа чидашдан ўзга иложим йўқ», деб жавоб берди.Подшоҳ унга: «Ҳозир қасрга кириб, бирор ходимимдан сизга иссиқ кийим олиб келишини буюраман», деб ваъда берди.Кекса қўриқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

САВБОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ МУҲАББАТИ

Савбон исмли мавлоларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати жуда ҳам юқори эди. Агар озроқ кўрмаса, сабр-тоқат қила олмасди.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдига келсалар ранглари ўзгарган, ўзи озиб кетган, юзларида қайғу аломатлари зоҳир эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабини сўрадилар. Савбон айтди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳеч жойим оғриётгани йўқ. Фақат сизни бироз кўрмаганимдан муштоқ бўлиб, охиратни эсладим. Сиз жаннатнинг пайғамбарлар турадиган энг олий даражаларида бўлсангиз, мен сизни кўра олмасам, бунга тоқа тим етмаслигини ўйлаб қаттиқ қўрқиб кетдим.
Аллоҳ таоло оят нозил қилди:
“Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши ра фиқлардур!” (Нисо сураси, 69-оят).

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

НЕГА НАМОЗДА ИККИ МАРТА САЖДА ҚИЛАМИЗ?
Намознинг ҳар бир ракатида нима учун икки мартадан сажда қилинади?
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан нима учун икки мартадан сажда қиламиз, деб сўрашди. Шунда Ҳазрати Али: "Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз" (Тоҳо сураси, 55-оят)ни ўқидилар ва: "Биринчи сажда қилганда ва бошни саждадан кўтарганда жасадимиз тупроқдан яратилгани ва яна тупроққа айланишини эслаймиз. Иккинчи марта сажда қилиб, саждадан бошни кўтарганда тупроқдан яна қайта тирилишимизни эслаймиз. Шунинг учун ҳар ракатда икки мартадан сажда қиламиз", дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.

1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.

«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Билгинки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи.

Ҳақиқат аҳлининг айтишича, рўза туфайли гуноҳлар кечирилади, қалблар нурланади.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга:
«“Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига икки зулмат зарар қилмаслиги учун икки нур бердим”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки нур нима?” деб сўради.
Аллоҳ таоло: “Рамазон ва Қуръон нури”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки зулмат-чи?” деди.
Аллоҳ таоло: “Қабр ва қиёмат зулмати”, деди».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқоролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.

28 февраль чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг.
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:
1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Каналга уланиш учун !👇👇

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.
Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?
Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

😄 ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.

🗣 Ана шундай қабуллардан бири бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида вилоятдаги мўмин-мусулмонлар учун сайёр шаклида ўтказилди.

🟢Мазкур қабул давомида ҳамюртларимиздан кўплаб мурожаатлар бўлди. Жумладан, оилавий муносабатлар, шаръий саволлар, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги кўплаб масалалар жойида ўрганилиб, уларни амалий ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилди.

📝Эътиборлиси, ўзаро мулоқотда жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ҳамюртларимиз диний соҳада ишлаш талаб-истагини билдиришди. Муфтий ҳазратлари уларнинг ҳалол ризқ топишга рағбатларидан мамнун бўлдилар. Мутасаддиларга мазкур фуқароларнинг қобилият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий масжидлардаги бўш иш ўринларига ходим сифатида олиш ҳақида топшириқ бердилар.

🟢Шунингдек, жисмони имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди, ҳақдор бўлган эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, илм олишга чанқоқ толиби илмнинг шартнома пули тўлаб берилди.


🤲Ўз навбатида сайёр қабулга келган фуқаролар Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар бир соҳа раҳбарлари халқ ичига кириб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этаётганидан мамнунлигини билдириш баробарида Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди.

#qabul #muftiy #tashrif #ramazon

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ШЕРИКЛАР БИР БИРЛАРИГА ЗУЛМ ҚИЛМАСИНЛАР!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Раййон_эшиги
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “Аллоҳ таолодан унаштиришни сўровчи борми, уни жуфтлаб қўяди”, – дея нидо қиладилар. Сўнгра оҳу кўз ҳурлар: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – дейдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”.

Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

🕌 Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди

📍Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларда ободонлаштириш, тозалик, намозхонлар учун қулай шароитларни ҳозирлаш каби ишлар давом этмоқда.

🕌 Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафар давомида Наманган вилоятидаги “Исҳоқ ҳожи”, “Абу Юсуф”, “Имом Бухорий”, “Форуқ”, "Шодибек" сингари жоме масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб,  мутасаддилларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бердилар.

Муфтий ҳазратлари имом-домлалар билан учрашувда тобора яқинлашиб келаётган Рамазони шарифда ўтган йил бошланган яхши анъана, яъни масжидларда 27 кунлик хатми Қуръон ва таровиҳ намозлари бўлиши, шу йилдан энг маҳоратли қорилар юртимизнинг айрим ҳудудларида жомеларида навбат билан бир кунлик намунавий хатм ўтиб бериш анъанаси йўлга қўйилаётгани, бу масжидларимиздаги хатми Қуръонларнинг янада гўзал ва файзли ўтишига сабаб бўлишини алоҳида қайд этдилар.


⚡️ Батафсил

#muftiy #tashrif #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

🕓 1 DAQIQADA NIMA QILISH MUMKIN?

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#ХУШХАБАР

РАМАЗОН ОЙИГА МУНОСИБ ТУҲФА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 208 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Мўминнинг сиёсати

Хусусан интернет ва қўл телефони борасида «мўмин сиёсати» бўлиши керак, қўл телефони биздан эмас, биз ундан фойдаланишимиз керак. Интернет фиқҳини тайёрламасак, интернет бизни ўз маданиятига ошно қилиб қўймоқда. Бу борада интернетга қадам босган одам унга ғарқ бўлиб қолиши ҳаммамизни хатарга соляпти ва зотан янги наслга мусулмон тарбиясини беролмаганимизнинг далили ҳам интернетдир. Бир боланинг ота-онасидан тарбия кўрганини ёки кўрмаганини, унинг онаси қанчалик шаръий таълим олганини Аллоҳнинг изни билан қўл телефонидан билиш мумкин бўлиб қолди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Рўзадорнинг_фазилати
РЎЗАДОРЛАР ЭШИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатнинг бир эшиги «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Ўша кунда «Рўзадорлар қаерда?» деган нидо эшитилади. Шунда барча рўзадорлар ўша Райён деган эшикдан киришади. Рўзадорларнинг охиргиси кириб бўлгач, бу эшик бекитилади. Шундан сўнг бу эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди» дедилар.

(Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ESLATMA
#ILMIY_SUHBAT

O’zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlarining tashabbusi bilan joylarda diniy-ma’rifiy suhbatlar tashkil qilinmoqda.

Jumladan, bugun 2024-yil 1-mart kuni Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumanidagi “UCH TEPA” jome masjidida Shayx Alijon qori ishtirokida JUMA SUHBATI bo’lib o’tadi.

Mazkur suhbatni “AlQuran.uz” kanalining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida onlayn tarzda kuzatishingiz mumkin.

📍 Masjid manzili: https://maps.google.com/maps?q=40.198138,67.902275&ll=40.198138,67.902275&z=16

Yaqinlaringizga ham ulashing!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ХИЁНАТ ҚИЛИШ МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТИ ЭМАС!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ўз жонига қасд қилишга рухсат беришига раддия

Ўзини қасдан ўлдирганни ҳукми:Инсон ўзини қайси йўл билан ўлдириши ҳаромдир. Ким ўзини ўлдирса абадий дўзахийдир. Ўз жонига қасд қилишнинг охиратдаги оқибатлари яна ҳам ёмонроқдир. Динимиз таълимотида инсоннинг ўз жонига қасд қилиши катта гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:“...Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят). الَّذِي يَخْنُقُ نَفْسَهُ يَخْنُقُها فيِ النَّارِ وَالَّذِي يَطْعَنُ نَفْسَهُ يَطْعَنُها فيِ النَّارِ (ﺭَﻭﺍﻩ الامَامُ ﺍﻟﺒُﺨَﺎﺭِﻱ عن ابي هريرة رضي الله عنه)“Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” (Имом Бухорий ривояти).
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ДУО ҚИЛИШНИНГ ОДОБЛАРИ

• Биринчи одоб – эзгу ният қилиш.

• Иккинчи одоб – кўп дуо қилиш.
• Учинчи одоб – таҳоратли ҳолатда дуо қилиш.

• Тўртинчи одоб – кафтларнинг ички тарафи билан дуо қилиш.

• Бешинчи одоб – қўлларини баланд кўтариб дуо қилиш.

• Олтинчи одоб – Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.

• Еттинчи одоб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

• Саккизинчи одоб – азму қарор билан сўраш.

• Тўққизинчи одоб – қалби бошқа нарса билан банд бўлмасдан дуо қилиш.

• Ўнинчи одоб – ижобатига аниқ ишониб дуо қилиш.

• Ўн биринчи одоб – бирор гуноҳ ишни амалга ошириш учун ёки қариндошлик алоқаларини узиш учун дуо қилмаслик.

• Ўн иккинчи одоб – ўзига ё фарзандига ё молига зарар етишини сўраб дуо қилмаслик.

• Ўн учинчи одоб – бирор зарар ё мусибат етгани сабабли ўлим сўраб дуо қилмаслик.

• Ўн тўртинчи одоб – дуо қилишда ҳаддан ошмаслик.

• Ўн бешинчи одоб – дунёнинг ўзида тезроқ жазо берилишини сўраб дуо қилишдан сақланиш.

• Ўн олтинчи одоб – Аллоҳ таолога доимо муҳтож эканини изҳор қилиб дуо қилиш.

• Ўн еттинчи одоб – сермазмун ва умумий дуо қилиш.

• Ўн саккизинчи одоб – кўпроқ офият сўраб дуо қилиш.

• Ўн тўққизинчи одоб – ижобат сабабларини адо этиб дуо қилиш.

• Йигирманчи одоб – кўпроқ “Йа Зал жалали вал икром” деб дуо қилиш.

• Йигирма биринчи одоб – ялиниб дуо қилиб юришда доимий равишда бардавом бўлиш.

• Йигирма иккинчи одоб – Ижобат ваъда қилинган вақтларда ва фазилатли маконларда дуо қилишга ошиқиш.

• Йигирма учинчи одоб – кенгчилик ҳолатларда дуо қилишни кўпайтириш.

• Йигирма тўртинчи одоб – дуо ижобат қилинмаслигига сабаб бўладиган нарсалардан сақланиш.

• Йигирма бешинчи одоб – етишиб бўлмайдиган беҳуда нарсаларни дуо қилиб сўрашдан сақланиш.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҚЎПОЛЛИК БИЗДА ҚОЛИБ КЕТДИ

Ҳазн ибн Абу Ваҳб Махзумий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан исмини сўрадилар. У: "Исмим Ҳазн", деди. "Ҳазн" дегани "асабий", "оғир табиатли", "саркаш" деганидир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Саҳлсан", дедилар. Яъни, унинг исмини ўзгартирмоқчи бўлдилар. "Саҳл" дегани "осон", "енгил" деган маъноларни билдиради. Шунда Ҳазн: "Отам қўйган номни ўзгартирмайман", деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#Раййон_эшиги #Рамазон
1️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (Биринчи қисм)

❓Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

❓Савол:
Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

❓Савол:
Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.

❓Савол:
Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

❓Савол:
Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.

❓Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.

❓Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ИККИНГИЗНИНГ ИШИНГИЗДАН АЛЛОҲ АЖАБЛАНДИ!

Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Мен қийналган кишиман", деди. Яъни, оч эканлигини билдирмоқчи бўлди.Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинларининг бирига овқат сўраб одам жўнатдилар. Хотинлари: "У зотни ҳақ ила жўнатган зотга қасам ичиб айтаманки, уйимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ!", деди.Худди шундай қилиб барча хотинларига овқат сўраб одам жўнатдилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

УММУЛ МЎЪМИНИН БЎЛГАН ОНАЛАРИМИЗНИНГ ДИНИМИЗГА ҚИЛГАН ХИЗМАТЛАРИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ИЛМ ОЛИШ - ЖАННАТ ЙЎЛИНИ ОЧАДИ!

Аброр домла РАВШАНОВ
Зомин тумани бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал