ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Бахмал тумани "Қатортол" масжидида кўп йиллар имом хатиб бўлиб ишлаган Қурбонов Анвар домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз
🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло Анвар домланинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Жаноза эртага 26-феврал соат 11:00 да Бахмал тумани Қатортол қишлоғида бўлиб ўтади
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги
⌛️ Уйқудан уйғон!
● Аллоҳга қасамки, агар одамлар нима учун яратилганларини билганларида эди, мудрамас эдилар, ухламасдилар ҳам.
● Улар бир иш учун яратилганлар. Агар уни қалб кўзлари кўрганда эди...
● Лекин улар тинмай дайдиб юрадилар. Аввал ўлим, сўнг қабр, кейин Маҳшар, у ерда эса қаттиқ қўрқинч ва даҳшатлар бор.
● Агар киши (одамлар Маҳшар куни учун амал қилганларида эди, у (кун)дан қўрқиб намоз ўқиб, рўза тутар эдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга:
“Менинг шундай бандаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди.
😢😢😢
"ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР" (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
РАМАЗОН ИФОРИ
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, y яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...
Юсуф алайҳиссаломнинг oталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми?
Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?
Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.
Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.
"Рамазон соғинчи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Мўъминдан мўъмин, кофирдан кофир чиқади деган қоида йўқ
Бойлардан бири боғ сотиб олди. У боғига қараш учун Муборак исмли хизматкорни боғига қўйди. Бир қанча вақт Муборак боққа қоровуллик қилиб, катта-кичик ишларига қараб юрди. У гўё хизматкор эмас, боғнинг эгасидек эди.Бир куни бой боғидан хабар олгани келди. Анорлар ғарқ пишган эди. Бойнинг анорга ҳаваси келиб Муборакка анор узиб келишини айтди. Муборак анор узиб келди. Анор нордон эди. Бой:- Бу анор нордон экан.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Ташриф
Бугунги жума ташрифида Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов Ш.Рашидов туманида жойлашган "Яккатут" жоме масжидининг қурилиш ишларидан ҳабар олиб, ўзларининг керакли бўлган тавсияларини бериб ўтдилар. (Фотолавҳа)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Ҳаётнинг барча жабҳаларида мусулмонча яшаш
Мусулмонлик ҳаётнинг барча жабҳаларида мусулмонча яшаш маъносини беради. Бу билан нимани назарда тутяпмиз?Мисол учун, пешин намозининг уч ракатини таҳорат билан, бир ракатини таҳоратсиз ўқиб бўлмагани сингари, яъни, “Аллоҳ Акбар” деб қулоқ қоқиб намозга кирганимиздан икки томонимизга салом бергунимизча таҳоратли бўлишимиз керак бўлганидек, мусулмон инсон ҳам бутун ҳаёти давомида мусулмон бўлиб қолиши кераклигини назарда тутяпмиз.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#ТАШРИФ
Бугун 23 февраль куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Ш.Рашидов туманида жойлашган "Яккатут" жоме масжидига ташриф буюрадилар.
Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲
ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Жорий йилнинг 22 февраль куни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги фаолият юритиб бораётган диний соҳа ходимлари иштирокида "Маънавият соати суҳбатлари" дастурида йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилиш давомида устоз Шайх Алижон қори Ҳайдаров сўзга чиқиб "Қуръон ва унинг фазилати" тўғрисида маъруза қилиб бердилар ҳамда Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов "Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари" тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар. (Фотолавҳалар)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини кечаси ўқиса, (офатлардан) унга кифоя қилади», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
АЛЛОҲ ШИКОЯТИНГНИ ЭШИТДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...
☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;
☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!
Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!
Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Уларга эркак бўлинг, улар ҳам сизга аёл бўлишади!
Абул Асвад Дуалий хотини билан фарзанд борасида хусуматлашиб қозининг ҳузурига борди. Қози унга сўз берди. Абул Асвад деди:- Бола меники. Чунки уни аввал мен кўтарганман. Уни аввал мен туширганман!Қози хотинига: «Сен нима дейсан?», деди. Хотини деди:- У кўтарганида бола енгил эди. Мен уни оғирлигида кўтарганман. У боламни шаҳват билан туширган. Мен эса уни алам-оғриқ билан туширганман.Қози Абул Асвад Дуалийга деди:- Болани унга бер.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
💬 Имомларнинг касб маҳорати оширилмоқда
⚡️ БАТАФСИЛ
🕋 Устозларга умра йўлланмаси ҳадя этилди
⚡️ БАТАФСИЛ
🕌Бош имомлар семинари ўтказилди
⚡️ БАТАФСИЛ
📖 Ислом институтидаги Қуръон мусобақаси ғолиби умра йўлланмаси билан тақдирланди
⚡️ БАТАФСИЛ
📚"Саҳобия аёллар ҳаёти қомуси" номли китоб Самарқанд имом-хатибларига ҳадя тариқасида тарқатилди
⚡️ БАТАФСИЛ
🧕Олий маъҳад аёл-қиз талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди
⚡️ БАТАФСИЛ
📖 “Хожа Бухорий” мадрасаси талабаси Қуръонни 7 соатда хатм қилди
⚡️ БАТАФСИЛ
📔 Тошкент Ислом институти талабаси 30 пора Қуръонни 11 соатда ёддан ўқиб берди
⚡️ БАТАФСИЛ
🕌 Мадинада биринчи ўзбек ресторани очилди
⚡️ БАТАФСИЛ
📍 "Ҳидоя"да долзарб мавзуларда суҳбат ўтказилди
⚡️ БАТАФСИЛ
🕋 Зиёратчилар учун умра дарси ўтилди
⚡️ БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Қиссаларнинг энг яхшиси
Нима учун Юсуф сураси "қиссаларнинг энг яхшиси" деб номланган?
Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқиши;
Бемор вақти келиб шифо топиши;
Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
Ғам ўтиб аришини;
Мўмин бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди;
Аллоҳ бор экан умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!
"Қалблардан сўранг" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:
1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.
Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...
3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ЮРТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ДИНИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Juma_shukuhi
Жиззах вилоятидаги "Яккатут" ва "Мулла Олим" жоме масжидларидаги бугунги жума намозидан фотолавҳалар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Иблис олдингда, нафс ўнг томонингда, ҳавойи нафс чап томонингда, дунё ортингда, аъзолар атрофингда, Жаббор сифатли Зот Аллоҳ устингда (қудрати билан, маконда эмас) туради. Бас, Аллоҳ лаънатлаган иблис динни тарк қилишга чақиради, нафс гуноҳ қилишга чақиради, ҳавойи нафс шаҳватга чақиради, дунё охират ўрнига ўзини танлашга чақиради, аъзолар гуноҳларга чақиради, Жаббор сифатли Зот – Аллоҳ жаннатга ва мағфиратга чақиради. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ жаннатга ва мағфиратга чақиради», деб айтади. Ким иблисга итоат қилса, ундан дин кетади, ким нафсга итоат қилса, ундан руҳоният кетади, ким ҳавойи нафсга итоат қилса, ундан ақл кетади, ким дунёга итоат қилса, ундан охират кетади, ким аъзоларга итоат қилса, ундан жаннат кетади, ким Аллоҳ таолога итоат қилса, ундан ёмонликлар кетади ва барча яхшиликларга эришади”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Яҳё ибн Муъоз ар-Розий роҳимаҳуллоҳ муножотларида:
"1. Тун Сенга қилинган муножот билан мароқли бўлади.
2. Кундузи Сенга қилинган тоат билан мароқли бўлади.
3. Дунë Сенинг зикринг билан мароқли бўлади.
4. Охират Сенинг авф ва кечиришларинг билан мароқли бўлади.
5. Жаннат Сени кўриш билан мароқли бўлади”, дер эдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
🌙 "БАРОАТ КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?" МАВЗУСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАБО!
🗣 Бугун, 22 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Шаъбон – офият ойи, раҳмат ойига етказ Аллоҳим!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.
📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳомжон Бароат кечасининг фазилати ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.
😄 Қисматлар белгиланадиган, ризқлар тақсимланадиган, гуноҳлар мағфират этиладиган муборак кечани ўз ичига олган, бу ойда қилинган амаллар Роббул аъламийнга кўтариладиган фазилатли Шаъбон ойининг фазилатли кунларидан ғафлатда қолманг!
🟢 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Facebook орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🌐 Telegram voice орқали эшитиш
⏺ ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
#Shabon_ofiyat_oyi_rahmat_oyiga_yetkaz_Allohim!
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Рисолатдан_лавҳалар
ЭЙ ҲОРИСА, ЖАННАТ МУБОРАК!
Ҳориса мўминларнинг баркамол йигитлари-дан эди. Касал бўлиб қолди. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни кўргани бордилар.
– Эй Ҳориса, қандай тонг оттирдинг? – сўрадилар у зот.
– Ҳақиқатан Аллоҳга имонли ҳолда тонг оттирдим, – жавоб берди у.
– Ҳар бир сўзнинг ҳақиқати бўлур. Имонингнинг ҳақиқати нимадир?
– Тунимни бедор кечирдим. Кундузга ташна бўлдим. Дунё кўзимга арзимас кўринди. Мен учун унинг олтини ҳам, тоши ҳам баробар бўлди. Гўёки Сиротда тутқундек, жаннат аҳли билан неъматлар ародек, дўзах аҳли билан азобланаётгандек, Раббимнинг Аршиси билан рўпарада тургандекман, – деди Ҳорис.
– Билибсан. Шундай бўл, эй Аллоҳ қалбини имон билан мунаввар қилган банда, – дедилар у зот.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга дуо қилинг, менга Унинг йўлида шаҳид бўлишликни насиб этсин!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилдилар, Ҳориса Бадр жангида шаҳид бўлди (розияллоҳу анҳу). Онаси келди.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз Ҳорисанинг қалбимдаги мақомини билурсиз. Агар у жаннатда бўлса, мен хурсандман! Ундоқ бўлмаса, дод со-либ йиғлайман! – деди она.
– Эй Ҳорисанинг онаси! – дедилар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). – Жаннат бир до-на эмас. Яна жаннатлар бор. Шубҳасиз, Ҳориса энг аъло жаннат – Фирдавсдадир!
Она шод бўлиб ортига қайтар экан, йўл-йўла-кай бундай дер эди:
– Баракалла! Баракалла, эй Ҳорис! Жаннат муборак бўлсин!
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
✅Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқоролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.
21 февраль чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
АЁЛЛАРГА НИСБАТАН МЕҲРЛИ БЎЛИШ ЛОЗИМ!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz