МЎМИННИНГ ҚАБРИ...
Бир мўмин киши вафот этибди. Қабрда қўрқиб ётса бир овоз эшитилибди. -Эй,банда умрингда бирон закот берганмисан? Одам - йўқ мен ахир жуда камбағал эдим. Яна овоз эшитилибди, Қурьон ўқидингми хаётда? -йук мен бесавод эдим афсус. Изингда дуо қиладиган ва дуоси етиб турадиган фарзанд тарбияладингми?йўқ мен бефарзанд эдимку ё Раб деб мумин йиғлай бошлабди. Қабр жуда дахшатли экан, мўмин энди дўзахда куядиган бўлдима деб ётса, қабр нурга тўлибди ва унга бир тарнов туширилибди. Тарновдан шарбат оқа бошлабди. Мўмин э Худо бу неъмат нима учун деб сўраса;
- Бир пайтлар йўлда ўсиб ётган тиконларни чопиб ташлаб савоб олган экансан..
-деб овоз эшитибди. Яна бир тарнов тушиб ундан ҳам шарбат оқа бошлабди. Одам хайрон бўлиб турса
- Бир пайтлар кўприк қуриб ётган усталарга бир челак сув берган экансан..
- деб овоз эшитибди. Учинчи тарнов тушиб овоз айтибди .
-Бу бир пайт оёғига тикон кириб йиринглаб ётган итдан ҳазар қилмай даволаган экансан ана шу савобларинг учун дебди
ва қабрини ёруғ ва ҳушбуй ҳидларга тўлдириб қўйибди! Ҳа бу дунёда қилинган яхшилигу ёмонликларни у дунёда албатта жавоби бор. Шунинг учун доимо яхшилик қилиш керак...
Яхшилик қилишга шошилайлик, имкон борида эҳсон қилайлик, яқинлар ҳолидан хабар олайлик, берилган умр ғанимат...
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Еттита ҳалок қилувчилардан сақланинглар», дедилар. Саҳобалар: «Улар нималар, эй Расулуллоҳ?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ширк келтирмоқ, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмоқ, рибо ейиш, етим молини емоқ, уруш куни орқага қараб қочмоқлик, афифа, ғофила ва мўмина аёлларга зинокор дея туҳмат қилмоқ», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
«Мишкатул масобиҳ» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИСЛОМДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ УЛУҒДИР!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
🌐 ЖАҲОН УЗРА ЭЪТИРОФ ЭТИЛАЁТГАН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАР
⚡️ БАТАФСИЛ
#uzbekiston24 #gazeta #videolavha #xabarЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#muftiy_minbari
РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.... (2-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🤝 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚАТАР ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
🗣 Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.
😄Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар...
⚡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ВАСИЯТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
“Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
Закотларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж, жиҳод йўқдир”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Муҳим
❗️ АЙРИМ ГУНОҲИ КАБИРАЛАР
☝️ Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақдан одам ўлдириш (ҳомиладор аёлни ҳомиласини тушириб юбориш учун унга руқия ўқитиш, бу иш бандани қўлидан келмаса ҳам, таъсир этади, деб эътиқод қилиб ўқитиши, одам ўлдириш билан баробар), ота-онага оқ бўлиш (уларга итоат қилмасдан, уларга азият бериш), зино қилиш, етимнинг молини тортиб олиш, баъзи аёллар етимни молини тортиб олиб, ўз болаларига беришади. Аёлларга мерос бермаслик, ака-укалар сингилларнинг меросдан бўлган насибаларини бермасликлари, покиза аёлга шубҳа сабаб зинода туҳмат қилиш, зулм қилиш, одамларни орқасидан айбларини зикр қилиш, Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлиш, ваъдага хилоф қилиш, намоз, рўза, закот, ҳаж каби фарзлардан бирортасини тарк этиш, Куръонни ўргангандан кейин (Қуръонга қараб ўқишни ҳам билмайдиган даражада унутиб юбориш). Ёлғон, Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш, ўлим вақтида Аллоҳни зикрини қилмасликка ёки Исломдан бошқа динда ўлишликка қасам ичиш, Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш, узрсиз намозни ўтказиб юбориш. Бирор мусулмонни «эй кофир», «эй малъун» ёки «Эй Аллоҳнинг душмани» деб чақириш, ўғрилик қилиш, судхўрлик, таом қимматлашганига хурсанд бўлиш, савдода келишгандан сўнг эгасини норози қилиб, нархини камайтириб бериш, бегона аёл билан холи қолиш, қимор ўйнаш, кофирларга таклид қилишни яхши кўриш, таомни айблаш, рақсларни томоша қилиш, мусиқа эшитиш, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга тоқати етса-да, бепарво бўлиш, бирор инсонни масхаралаш, жосуслик қилиш, инсонларнинг айбини қидириш.
Ашраф Али Таҳонавий.
"Жаннат зийнати" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Juma_shukuhi
Жиззах вилоятидаги "Қўшчинор" ва "Маърифатли" жоме масжидларидаги бугунги жума намозидан фотолавҳалар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#ХУШХАБАР: “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.
🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!
📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 30 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️ +998917806633
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
УМРИМИЗНИНГ ҲEЧ БИР СОНИЯСИ БEКОР КEТМАСИН...
Имом Қози Абу Юсуф рaҳматуллоҳи алайҳ (Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий Куфий Бағдодий) Имом Абу Ханифа рaҳматуллоҳи алайхнинг сохиби, шогирди, хамда у зотнинг илми ва мазҳабини тарқатувчиси хисобланади. Биринчи булиб "Дунё қозиларининг қозиси" деб у зотни аташган. Ана ўша зот жон таслим килаётган сўнги нафасларида хам бирор бир ўрганувчи ё толиби илмнинг манфаат олишидан умидвор бўлиб, ўзларини кўришга келган зиёратчилардан бири билан фиқҳий масала тўғрисида баҳс юритган. Ҳаётининг энг охирги лаҳзасини хам фойда беришсиз илмий музокарасиз ўтказмаган. Унинг шогирди қози Иброҳим ибн Жаррох Кўфий гапириб берган: "Абу Юсуф касал бўлиб қолди. Уни кўришга бордим. Борганимда у бехуш ётганди, ўзига келгач, менга: "Эй Иброҳим бир масала тўғрисида нима дейсан?" деди. Мен: "Шундай ҳолатда-я?" дедим. У: "Бунинг зарари йўк дарс қилаверамиз эҳтимол бирор киши бу дарсимиздан нажот топар?" деди. Сўнгра: "Эй Иброҳим тош отишда, яъни ҳаж ибодатларида пиёда юриб отган афзалми ёки уловда отган афзалми?" деди. Мен: "Уловда отган афзал", дедим. У: "Хато қилдинг", деди. Мен: "Пиёда юриб отган афзал", дедим. У яна: "Хато қилдинг", деди. Шунда мен Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ўзингиз айтинг, дедим. У: "Агар ўша ерда дуо қилиш учун тўхтайдиган бўлса, пиёда юриб отгани афзал, агар тўхтамайдиган бўлса уловда отгани афзал", деди.Сўнг мен унинг ҳузуридан чиқдим. Ховлисининг дарвозасига ҳам етиб бормасимдан ичкарида йиғи овози эшитилди. У вафот этган эди.
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲
ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ОИША ОНАМИЗ СЎЗЛАБ БЕРГАН ВОҚЕА
Ато (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Мен ҳамда Убайд ибн Умайр Оиша онамиз олдиларига бордик. Убайд ибн Умайр Оиша онамизга: “Бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)да кўрган энг ажойиб воқеангизни сўзлаб беринг”, деди.
Шунда Оиша (розияллоҳу анҳо) йиғлаб юбордилар, сўнг шундай дедилар: “Бир кеча У зот уйғондилар ва: “Оиша, мени холи қўйгин, Роббимга ибодат қиламан”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен сизга яқин бўлишни ва сизни хурсанд қиладиган ишни қилишни яхши кўраман”, дедим. У зот турдилар ва таҳорат олдилар. Сўнг туриб намоз ўқий бошладилар ва шундай йиғладиларки, ҳатто қучоқлари хўл бўлиб кетди. Сўнг яна йиғладилар, ҳатто ер ҳам хўл бўлди. Озгинадан сўнг Билол намоз вақти бўлганини билдиргани келди. У зотнинг йиғлаб ўтирганларини кўриб: “Эй Расулуллоҳ, йиғлаяпсизми? Аллоҳ таоло сизни олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечган-ку?”, деди. Шунда Расулуллоҳ: “Шукр қилувчи банда бўлмайми?! Ушбу кеча менга бир қанча оятлар нозил бўлди. Уни ўқиб, тафаккур қилмаганларга вайл (азоб) бўлсин! "Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир" (Оли Имрон сураси 190-оят)”, дедилар”
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашади.
– Ким оёқ узатиб ётаверишни лозим тутса, муроду мақсадидан маҳрум бўлади.
– Ким уйқуни кўпайтирса, атрофидагилар ундан ўзиб кетади.
– Ким амални тарк қилса, орзу-умидлар ҳам уни тарк қилади.
Чўққига кўтарилишнинг асоси ўриндан туришдадир.
Аллоҳ Қуръони каримда:
"Эй ўраниб ётувчи! Кечани (ибодатда) тик туриб ўтказ!"
(Муззаммил сураси, 1-2-оятлар).
"Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир!"
(Муддассир сураси, 1-2-оятлар), деб айтган.
Икки оятда ҳам "Ўрнингдан тур", демоқда.
Умр қисқадир, оқибатни ўйлаб, аниқ бир режа тузинг. Бир гуруҳ жаннатга ва яна бир гуруҳ дўзахга равона бўлувчидир.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИХЛОС
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Одамлар сабабли бир ишни тарк этиш – риё, одамлар сабабли бир ишни қилиш – ширкдир. Аллоҳ сени шу иккисидан омон сақлаши эса ихлосдир”.
Ихлосли бандадан Аллоҳ рози бўлади, унинг амалари қабул бўлиб, қиёмат куни нажот топади. Аллоҳ таоло марҳмат қилади:
﴿ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ ﴾
яъни: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар» (Баййина сураси, 5-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИДАН НОУМИД БЎЛМАНГ!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Йўқолса топилмайдиган хислат
Бир куни Бойлик, Илм ва Ор-номус учрашиб қолишибди.
Бойлик айтди:
- Агар мен йўқолиб қолсам саройда бўламан.
Илм айтди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, масжид ва мадрасалардан изланглар ўша ерда бўламан.
- Агар мен йўқолиб қолсам, - дебди Ор-номус,- излаб ўтирманглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳой, бемазҳабликни тарғиб қилаётган, сал инсоф қил
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда улуғ мужтаҳидлар, мазҳаббошиларга тош отиш, уларни камситишга уриниш ва шу йўл билан бемазҳабликни тарғиб қилиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Бемазҳабликка чақирувчилар кўп тилга олиб, камситишга уринадиган уламолардан бирлари мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдир.Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қандай инсон бўлганликларини улуғ имомнинг баъзи фазилатларини, уламоларнинг у киши ҳақларидаги эътирофлари билан танишиш орқали тасаввур қилиш қийин эмас.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
JONLI: Toshkent Islom instituti talabalari o‘rtasidagi Qur’on musobaqasi 16.02.2024
Kurish uchun Link
https://www.facebook.com/share/v/pFkdcEhqHRQ5rKM6/?mibextid=oFDknk
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ОДАМЛАР ТУРЛИ ГАПЛАРГА ШЎНҒИДИЛАР
Ал-Ҳорис ал Аъвар қуйидагиларни айтадилар:
«Масжиддан ўтдим. Қарасам, одамлар турли гапларга шўнғишмоқда. Шунда Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб:
– Эй амирал мўминин, кўрмайсизми, одамлар турли гапларга шўнғибдилар – дедим.
– Дарҳақиқат, шуни қилибдиларми? – дедилар у киши.
– Ҳа, дедим. У киши қуйидагиларни айтдилар:
– Аммо мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
– Огоҳ бўлингизким, албатта, фитна бўлур! – деганларини эшитдим ва:
– Ундан чиқиш не ила бўлур, эй, Аллоҳнинг Расули? – дедим.
– Аллоҳнинг китоби ила. Унда сиздан олдин бўлган нарсаларнинг ахбори ва сиздан кейинги нарсаларнинг хабари ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор. У фосил қилувчидир, ҳазил эмасдир. Ким бир жаббордан қўрқиб, Уни тарк қилса, Аллоҳ унинг умуртқасини синдирур. Ким Ундан бошқадан ҳидоят изласа, Аллоҳ уни залолатга кетказур. У – Аллоҳнинг метин арқонидир. У – ҳикматли зикрдир. У – сиротул мустақимдир. У – унинг ила ҳавойи нафслар тоймайдиган, У – унинг ила тиллар илтибосга тушмайдиган, У – уламолар ундан тўймайдиган, У – кўп такрорлаш билан эскирмайдиган ва ажойиблари тугамайдиган нарсадир. У – жинлар уни эшитишлари билан, дарҳол: «Албатта, биз ажиб Қуръонни эшитдик, у рушдга ҳидоят қилур», деган нарсадир. Ким у билан гапирса, содиқ бўлур. Ким унга амал қилса, ажр олур. Ким унинг ила ҳукм қилса, адолат қилур. Ким унинг ила даъват қилса, сиротул мустақимга ҳидоят қилинур», дедилар. Сўнгра у киши: «Мана буларни олгин, эй, Аъвар», дедилар». (Имом Термизий ривояти)
«Тафсири Ҳилол» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.
Ибн Сунний ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Таваккал
Сўфи Оллоёр “Саботул ожизин” асарида бир ҳикоятни келтиради: “Абдуллоҳ ибн Муборак саҳрода йўлдан адашибди. Юриб-юриб, узоқдан бир қудуқни кўргач, энди арқон ва бир челак бўлсайди, деб кўнгилдан ўтказди”.
Қудуққа яқин боргач, челак ҳам, арқон ҳам йўқ, сув анча пастда эди. Ибн Муборак ҳайрон бўлиб бир четга бориб ўтирди. Шу пайт саҳро қўйнидан бир кийик қудуқ томон кела бошлади. Етиб келгач, тумшуғини қудуққа суққан эди, сув кўтарилди, ҳатто қудуқдан тошиб чиқди.
Кейин сув ичиб яна саҳро бағрига кириб, ғойиб бўлди. Бундан ҳайрону лол бўлган Абдуллоҳ югуриб қудуқ бошига борди, сув эса Абдуллоҳ етиб боргунича яна пастлаб кетди.
Шунда унинг қалбидан бир нидо отилиб чиқди ва деди: “Ё Раб, берурсан оҳуга об, менга бермассан, Эй султон ваҳҳоб”. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Муборакнинг қалбига бир нидо келди: “Ўша сен кўрган оҳу саҳрога ризқ истаб чиққан пайтда мендан бошқага таваккал қилмаган эди. Сен эса қудуқни кўрибоқ қалбингни челак ва арқон ташвиши эгаллади”.
Ибн Муборак бу нидони эшитиб, беҳол бўлди, бу танбеҳдан қалбида завқ дарёси жўш урди ва шундан сўнг умри охиригача чанқамади.
Ҳа, дўстлар! Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбидаги бир лаҳзалик ғафлат учун ҳам танбеҳ беради. Зеро, буюк чўққидаги одамнинг хатари ҳам буюк бўлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz