Ва Аллоҳ жами тоғларга ваҳий қилдиким:
– Мен сизлар устингизда Пайғамбарим билан сўзлашаман! Буни эшитиб, барча тоғлар ажаб ва такаббур қилдилар:
– Мен ҳаммадан баландман, менинг устимда сўзлашур! – деб.
Фақат Тури Сино ожизлик ва шикасталик билан деди:
– Мен жами тоғлардан пастроқман. Бу давлат бизга қаердан муяссар бўлғай?
Шунга қарамай, Аллоҳ унинг бу шикасталигидан Мусо пайғамбар билан унинг устида кўп роз айтишди. Ва ҳар ким ўзини баланд тутса, паст бўлур. Ва паст тутса, баланд бўлур!
"Тазкират ул-авлиё".
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Жиззах вилояти имом-хатибларининг
14-февраль кунидаги фуқораларни қабулларидан фотолавҳалар
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
25-моддаси.
📝 Диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб туриш
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!АГАР АМАЛИНГИЗ ХОЛИС АЛЛОҲ УЧУН БЎЛМАСА
#muftiy_minbari
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#amal #Alloh #xolis #shayx
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Ўзини ўзи ўлдириш шаҳидлик эмас, балки фосиқлик
Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
✅ Отинойиларнинг назарий билим ҳамда касбий тайёргарлик даражаси баҳоланмоқда
📃 Хафтанинг илк кунларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларга бириктирилган Жиззах вилоятидаги отинойиларнинг билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятларини баҳолаш бошлаб юборилди.
🔹Таъкидлаш жоизки, ушбу жараёнда отинойиларнинг малакаси, касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммаларига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятни оширишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🔸Шу билан бирга отинойиларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
24-моддаси.
📝 Диний ташкилотлар реестри
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!Ўғлим, ёлғончи билан дўстлашма. Зеро, у сенга - узоқларни яқинлаштиради, сенинг яқинларингни сендан узоқлаштиради.
Али ибн Абу Толиб.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#shabon #voqea #infografika #pokiza #rasululloh
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир
Гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи жойларда сув йўқ, бошқа жойларда эса сув ҳаддан ошиб кетган, бир жой қаҳратон совуқ бўлса, бошқасида жазирама иссиқ. Баъзи жойларда одамлар кўп ҳалок бўляпти, баъзи жойда бўрон бўлмоқда, яна баъзи жойларга ўт кетяпти, баъзи жойларда қаттиқ шамол ҳали пишиб етилмаган меваларни дарахтлардан тўкиб юбормокда.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#оилада
Ҳалол сехр
Вахид Абдуссалом айтади:
-Эй синглим!
Сен эрингни ўзингга иситаман, деб ҳаром фолчиларга бординг-а... Иймондан ажрадинг-а... Аллоҳнинг Расули қайтарган ҳаром жойга ҳалол пулларингни сарфладинг-а...
Бир менга қулоқ солгин-а, мен сенга ҳалол сехрни ўргатай:
-Эринг сени, фарзандларингни боқаман деб кўчада ишлаб, ҳориб уйга келганда рўпарасида кулиб турган, эри учун гўзал кийимларини кийган хушсурат, хушмуомала аёлини кўрмайдими? Сен эса биронта маросим бўлса бировлар учун гўзал кийимларни кийиб, атир-упалар билан ўзингга оро берасан-у, шуларни сенга олиб берган эринг ишдан келганда эса доғланмаган ёғ ҳиди уфуриб турган ямоқ кийим билан уни кутиб оласан. Унга яхши келдингизми, дея кўнгил сўраш ўрнига, кундалик ғалваларингни гапирасан. Шундай қилишга қиласан-у, кейин фолчи қидириб юрасан.
Сен унинг учун пардозланишинг ва унга гўзал муомала қилишинг сехрнинг ҳалолидир. Сен яна бунда Аллоҳнинг ризолигини хам топасан!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Қалбни тозаловчи қурол
Дилни тозаловчи қурол бу – зикр, одам учун Ҳақ субҳонаҳу томон йўл фақат доимий зикр айтиш орқалидир. Авлиёлар ҳузурида киши ўз аҳволини яшириши жуда оғир, чунки у валоят султони бўлиб, одамларнинг ҳолига ҳокимдир.
Машойихлар айтадиларки, ҳар ким ўзида йўқ нарса билан сўз айтса, Ҳақ субҳонаҳу уни ҳеч қачон ўша нарсага етказмайди.
Авлиёларга сирлардан хабар берилади, аммо изҳор қилишга рухсат этилмайди.
Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Одам ўғли уч пардани кўнглидан кўтармагунча унга давлат эшиги очилмас:
Биринчиси шуки, бу дунёни бошдан-оёқ унга таслим этсалар, у севинмагай! Агар севар бўлса ҳам унга ҳирс қўймасин! Агар ҳирс қуйса, албатта маҳрум бўлади.
Иккинчиси шуки, бу дунёни буткул унга бериб, яна қайтиб олсалар, унга ҳеч қайғу бўлмагай! Қачонким, халойиқнинг кўнглидан бу иш чиқса, у вақтда жами пардалар кўнгиллардан кўтарилгай. Ва Аллоҳга лойиқ бўлади.
Учинчиси шуки, мақтов ва олқишларга учмагай, улардан ҳаволаниб кетмагай! Кимки мақтовларга алданиб қолса, ҳимматининг пастлигидир. Паст ҳимматлик эса ҳақиқий пардадир. Инсон олийҳиммат бўлмоғи даркор!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
😄 50 НАФАРГА ЯҚИН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАСИ КЎРИЛДИ
🗣Бугун, 14 февраль чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини кўрдилар.
📍Қабул жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиб ва отинойилар фаолияти, оилавий масалалар, Ҳаж ва умра ҳамда моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.
🤲Қувонарлиси, Самарқанд вилояти Ургут туманидан келган бир гуруҳ отахонлар соҳадаги ишларни юқори баҳолаб, миннатдорлик изҳор этдилар.
📚 Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари осонгина бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🟢Ана шу набавий таълимотга асосан бугун Шайх ҳазратлари мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган кишиларнинг ташвишлари аришига кўмаклашдилар. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун ҳолда қайтдилар.
🕌Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qabul #shayx #fuqaro
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Рисолатдан_лавҳалар
УСМОН ИБН АФФОННИНГ МУҲАББАТИ
Куёвлиги туфайли Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббати жуда юқори эди. Бу буюк риштанинг узилиши жуда ҳам оғир келди. Руқия (розияллоҳу анҳо) вафот этганидан кейин инсонларнинг энг мукаррами бўлган зотга боғланган ришта узилганидан ғам-қайғуда қолди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Нима бўлди, қайғули кўринасан?
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бирор кимса бошига менинг бошимга тушган каби кулфат тушганмикин? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг никоҳимда бўлган қизлари вафот этди. Энди мен суянчиғимдан ажрадим. Сиз билан ўртамиздаги қудачилик риштаси узилди, – жавоб берди Усмон (розияллоҳу анҳу).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ўксик кўнглига далда бериб, Руқиянинг синглиси Умму Гулсумни никоҳлаб бердилар. Умму Гулсум вафот этгунча бирга яшадилар.
Усмон (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг икки қизларига уйлангани учун “Зин нурайн” (“Икки нур соҳиби”) номини олди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ҳеч бир кимсага икки қизларини бермаганлар.
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАЁТНИНГ 14 ҲИКМАТИ
1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳнинг кузатувидамиз
Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф сураси, 16 оят).
Сени атрофингда бирор кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсла: «У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур» (Анъом сураси, 59 оят).
Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82 оят).
Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
⁉️ Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.
❗️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
🌙 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?" Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).
🕰 Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.
☪️Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан то қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ
🤲Ўқилиши: "Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту".
🤲Маъноси: Аллоҳим! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.
ЖАННАТ АҲЛИ УЧУН ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ
Жаннат аҳлига ато этилган энг улуғ неъмат шуки, улар Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга мушарраф бўладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Жаннат аҳли жаннатга кирса, Аллоҳ таоло:
«Бирон нарса хоҳлайсизларми? Ортиғи билан бераман», дейди.
Бандалар: «Юзимизни ёруғ қилдинг, бизни жаннатга киритдинг, дўзахдан қутқардинг-ку?!» дейишади.
Ана шунда ўртадаги парда очилади. Уларга берилган энг буюк неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.
— Сўнгра Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Солиҳ амал қилганларга гўзал неъмат (жаннат) ва зиёда (Аллоҳнинг дийдорини кўриш) бор» (Юнус сураси, 26-оят).
Бу ҳадисни Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЧЕКСИЗДИР!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:
Бир кун Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дўзахни эслаб йиғладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша розияллоҳу анҳо: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:
1. тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида;
2. амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда;
3. сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича», дедилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Биласизми?
Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
* * *
Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
* * *
Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
* * *
Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
* * *
Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
* * *
Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
* * *
Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
* * *
Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
* * *
Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
* * *
Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
* * *
Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
* * *
Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
* * *
Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча арабчадир.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси
▪️Жиззах шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф
▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф буюриб, вилоят бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов ҳамроҳлигида ўқув курси фаолиятини кўздан кечирдилар.
▫️Ўқув курси биносида масъуллар вилоят вакиллиги ходимлари, имом-хатиб ва ноиблар, Қуръон курси ӯқитувчилари ва тингловчилар билан учрашиб мулоқот ўтказдилар.
▫️Тадбир якунида тингловчиларга Ж.Неъматовнинг "Алиф-Йо" китоби ҳадя қилинди.
☎️ (97) 325-72-43
🪧 Жиззах шаҳар, Сайлжойи маҳалласи, Умидобод кўчаси
📍 Lokatsiya
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Набий алайҳиссалом ҳидларининг хушбўйлиги.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ нарсани: анбарни ҳам, мискни ҳам ва бошқа нарсани ҳидлаган эмасман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра юмшоқроқ нарсани: дебожни ҳам, ипакни ҳам ва бошқа нарсани ҳам ушлаган эмасман».Тўртовлари ривоят қилишган.Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидлари дунёдаги барча нарсадан хушбўй бўлган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/