imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

🔭Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
#Шаъбон_ойи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Рамазон келмоқда

Қалблар шодлиги, кўзлар қувончи, диллар ороми, тоатлар гулзори -РАМАЗОН КЕЛМОҚДА РАМАЗОНга қанча қолди? Наҳотки аввалги рамазон тугаганига бир йил бўлган бўлса? Наҳотки умримиз яна бир йилга қисқарган бўлса? Рамазон келишига оз вақт қолди, лекин унга орамиздан кимлар ета олар экан? Кимлар РАМАЗОНга шодлик билан кириб,имон лаззати, тоат ҳаловати билан якунлар экан Аввалги рамазондагиларни кўплари бу рамазонга етиб келмадилар Ҳали рамазон ойи кўрингунча яна орамиздан кўплар кетади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

👉 Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
👉 Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
👉 Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
👉 Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
👉 Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
👉 Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
👉 Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
👉 Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
👉 Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
👉 Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
👉 Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
👉 Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
👉 Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
👉 Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.

Каналга уланиш:👇

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ УЧУН УМРА НАРХЛАРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматлари нархлари эълон қилинди.

🌙 Рамазон ойидаги:
🗣Биринчи ўн кунлик - 17 510 000 сўм (1390$)
🗣Иккинчи ўн кунлик - 18 770 000 сўм(1490$)
🗣Учинчи ўн кунлик - 19 967 000 сўм (1590$)

🕌Мадина шаҳрида [3 кун] Saraya Harmony (100 m) меҳмонхонаси
🕋Макка шаҳрида [7 кун] Olayan Almasi (1,5 km) меҳмонхонаси
🛫Авиачипта,
🚌транспорт хизматлари
🏨Мадина ва Макка шаҳарларида шинам меҳмонхоналар
🍱Саҳарлик ва ифторликда мазали таомлар
🪪Расмий умра визаси
👳‍♂Элликбоши ва тажрибали ишчи гуруҳлар
🦺Нимча, сумка ва умра қўлланмаси
👨‍⚕️7/24 шифокорлар хизмати
💧5 литр зам-зам суви туҳфаси

✈️Эслатиб ўтамиз, парвозлар бевосита “Ўзбекистон ҳаво йўллари” (Uzbekistan Airways) орқали амалга оширилади.

🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази

📍Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Новза” масжиди

📨Батафсил маълумот учун:
📞 +998 99 882-18-58 
📞 +998 77 085-18-58

✔️Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram 💬Facebook

Читать полностью…

imon.uz

МУСУЛМОН АЛДАМАЙДИ ХИЁНАТ ҚИЛМАЙДИ

Менга бир киши:
— Алҳамдулиллаҳ, моторида нуқсони (дефекти) бор, ўта хатарли машинами бир кимсага сотиб юбордим, у айбини билмай сотиб олди, қутулдим, — деди.
Кейин янги машина олиб бир ҳафта маза қилиб минди. Сўнг, машинаси бузилиб қолиб, катта харажат қилди. У келиб, менга шикоят килишни бошлади.
Мен:
— Бир ҳафта олдин машинанг айбини яшириб сотиб юборганини айтган сен эдинг-ку, бу ўша хиёнату алдовинг жазоси бўлади, — дедим.
Инсон савдо қилаётганида, айбини яшириб сотиши катта гуноҳдир. Чунки шариат ҳукмига кўра ўзингга раво кўрмаган нарсангни биродарингга ҳам раво кўрмаслик шарт.
Ўзинг учун ёмон кўрилган нарса биродарларинг учун ҳам ёмон кўрилиши лозим.
Мўмин кимса учун гарчи манфаатли моддият ҳосил бўладиган иш бўлсада, у сабабли Аллоҳга гуноҳкор бўлинса, бундай ишни қилмаслиги лозим.
Аллоҳ ғазабига дучор қиладиган ишни қила кўрма!
Инсон бирон нарсани айбини айтиб, айбига яраша арзонроққа сотишининг эса зарари йўқ.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 ISRO VA ME’ROJ KECHASI

Isro va Me’roj hodisasi yuz bergani haqida Islom ummatida mutlaqo ixtilof yo‘q. Bu haqda Qur’oni karimda: «(O‘z) bandasi (Muhammad)ni, unga mo‘jizalarimizdan ko‘rsatish uchun (Makkadagi) Masjidul Haromdan (Qudsdagi) Biz atrofini barakotli qilgan Masjidul Aqsoga tunda sayr qildirgan Zotga tasbeh aytilur. Darhaqiqat, U eshituvchi va ko‘ruvchidir» (Isro, 1), deyilgan.


#rajab_oyi #isro_va_meroj #namoz #Alloh

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🕋 РАМАЗОНДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

🌙🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
فإنَّ عُمْرَةً في رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً مَعِي
"Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажга тенгдир". Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умранинг савоби Расули Акрам билан қилинган ҳажга тенг экани баён қилинмоқда.

😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!

🌙 Рамазон ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунликлари учун ўзига хос ва мос арзонлаштирилган нархлар белгиланган.

📍 Умра сафарига боришни хоҳловчи азизларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра марказига мурожаат қилишлари мумкин.
📞+998998821858
📞+998770851858

🗂Вилоятлардаги вакилларимиз 👈🏻

🗺МАНЗИЛ

🤲 Аллоҳ таоло умрангизни мабрур, саъйингизни машкур ва дуоларингизни мақбул қилсин.

🌐 Ҳаж ва умра марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
🌐Instagram 🌐Telegram 🌐Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг сиз учун энг хавф қилган нарсам кичик ширкдир”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг расули, кичик ширк нима?” дейишди.
“У риёдир”, дедилар у зот”.
Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга “Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз”, деганида, у зот алайҳиссалом: “Нима, мени Аллоҳга тенг қилдингми?! “Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи хоҳласа”, дегин”, деганлар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Исломда раҳбарга муносабат (2-Қисм)

Мавжуд тузумга қарши ҳаракат тарғиботчиларининг деярли барчаси юқоридаги каби ҳадисларнинг зоҳирига суяниб иш олиб бормоқда. Улар: «раҳбар деган шариат бўйича иш кўрсин, акс ҳолда биз унинг раҳбарлигини тан олмаймиз, балки уни ағдаришга ҳаракат қиламиз. Агар шу йўлда ҳалок бўлсак биз тўғри жаннатга тушувчи шаҳид бўламиз», деб халқни исёнга чорлаб сафсата қилишади. Улар давлатга қарши чиқишни нафақат мубоҳ балки, жиҳод мақомида фарз деб талқин қилишмоқда.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Одамларнинг уч тоифаси

Ваҳб ибн Мунаббаҳдан зикр қилинади: “Шайтон Яҳё ибн Закариё алайҳиссаломга йўлиқади. Яҳё ибн Закариё унга: “Менга одам фарзандларининг табиатини қандай билишинг ҳақида айтиб бер”, деди. Иблис айтди: “Уларда бир тоифа бор, гуноҳлардан пок, худди сенга ўхшайди. Уларга ҳеч нарса қила олмаймиз. Аммо иккинчи тоифаси болаларингизнинг қўлларидаги тўп каби бизнинг измимизда. Уларни истаган кўйимизга солурмиз. Аммо учинчи тоифасига келсак, улар биз учун энг ёмони ҳисобланади: уларга бирортамиз учраймизда, керакли нарсамизни оламиз, сўнг у дарров истиғфорга шошилади ва биз олган нарсани бузиб ташлайди. Ундан ноумид ҳам бўлмаймиз, ҳожатимизга ҳам эриша олмаймиз”.

“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Хушхабар
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Хушхабар
МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

🗣2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.

🌙 Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.


😄Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар...

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Дўзахнинг номлари

Қуръони каримда қуйидаги номдаги дўзахлар борлиги зикр этилган:

1. Жаҳаннам (абадий жазо диёри).

“Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир”

2. Лазо
(кучли аланга).
“Йўқ! Ахир, у шундай дўзахдирки, териларни сидириб олувчидир”

3. Ҳутома
(синдирувчи, вайрон қилувчи).
“Йўқ! Қасамки, албатта, у “Ҳутама”га ташланур!”

4. Саъийр
(ўта қизиган).
“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”

5. Сақар (қаттиқ куйдириб жизғанак қилувчи).
“Яқинда Мен уни Сақарда (жаҳаннамда) куйдиражакман”

6. Жаҳийм
(ўта иссиқ олов).
“Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар”

7. Ҳовия
(қаттиқ қизиган ўт).
“Бас, унинг онаси “ҳовия”дир”. У (ҳовия)нинг қандай эканини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 УЛАМОЛАР МУЛОҚОТИ УММАТ САОДАТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

2024 йил 8 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Абу Даби шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши олдидан бўлиб ўтган аъзо уламолар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирокидаги Мулоқот сессиясида қатнашдилар.

🤔 Йиғилишни Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари кириш сўзи билан очди. Сессия "Миллат муаммоларини олдиндан ўрганиш йўлида", деб номланди.

📝 Мулоқотда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мақсадларга эришиш учун муносиб ҳисса қўшиш, ташаббус ва лойиҳаларнинг фойдалилигини ошириш каби масалаларга урғу қаратилди. Шунингдек, умумбашарий қадриятлар ва умумэътироф этилган қонун-қоидаларга риоя этишни кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қилинди.

🤝 Сессияда ушбу Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар, келгусидаги биргаликда амалга ошириладиган ишлар ва тадбирлар ҳақида ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#xushxabar

2024 yil Ramazon oyida xalqimiz suyub tinglaydigan ziynat qorilarimiz 27 kun davomida poytaxtimizdagi turli masjidlarda taroveh namozlarini jamoat bilan birga ado etadilar.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🤝 МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

🗣 2024 йил 8 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дин ишлари ва Вақф бош бошқармаси раҳбари доктор Умар Ҳабтур ал-Дирий жаноблари билан мулоқот ўтказдилар.

😄Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувда Умар Ҳабтур ал-Дирий жаноблари мазкур бошқарма фаолияти, асосий вазифалари ва келгусидаги режалари тўғрисида маълумот берди. Жумладан, Амирликдаги масжидлар фаолияти, шаръий масалаларга жавоб бериш, фатво ишлаб чиқариш жараёнлари, ҳаж-умра зиёратларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот олиб бориш ҳамда диний адабиётларни нашр этиш ва хайрия ишлари борасида сўз юритди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама ривожланиб бораётганини сўзлаш баробарида Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада катта янгиланишлар амалга оширилаётгани, шундай ижобий ўзгаришлар қаторида Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, унда 20 нафар забардаст уламо “Колл марказ”, фуқаролар мурожаати билан шуғулланаётгани ва интернет тармоғи орқали савол-жавоб қиладиган заковатли фақиҳлар туну кун хизмат қилаётганини қайд этдилар...


⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

КИБР

Кибр ўзини устун тутиш, нафс қутқуларига эргашишдир. Бошқа бировга нисабатан ўзини тақвода, илмда ва бошқа ишларда ортиқ қилиб кўрсатишдир. Бу ҳаром амалдир. Чунончи, ҳадиси шарифда:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимнинг қалбида заррача кибр бўлса, у жаннатга кирмайди” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ – кибрдир. Аллоҳ таоло айтганди:
«Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”» (Бақара сураси, 34-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қилдилар:
“Ким Аллоҳ ризолигидан бошқа нарса учун илм ўрганса ёки у билан Аллоҳдан бошқани ирода қилса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин” (Имом Термизий ривояти).

Кибрнинг турлари кўп, кимдир мол-дунёси билан, кимдир илми билан, амали билан, гўзаллиги билан кибрланади. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Илм кибрга сабаб бўладиган асосий омиллардан биридир. Илмнинг инсонлар наздида, Аллоҳ таоло ҳузурида қадри улуғ. Шундай экан, илмнинг кибри бўлиши мумкинми?
Аллоҳ розилигидан бошқа нарса учун илм ўрганиш шайтоннинг ишидир.

Билгинки, гуноҳларни унутиш кибрга сабаб бўлади. Кибрнинг зидди тавозе бўлиб, самимиятли, камтарин бўлиш мақталган амал. Бу Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наздиларида ҳам, инсонлар олдида ҳам олқишланади. Камтарлик туфайли инсон кимлигини ангаб етади. Чунки тавозели бўлиш, риёдан йироқ туриш анбиёлар, авлиёлар ва солиҳ кишиларнинг ахлоқидир.

«Мусулмон учун 30 ваъз» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ
(давоми бор)

Isro va Me’roj hodisasi yuz bergani haqida Islom ummatida mutlaqo ixtilof yo‘q. Bu haqda Qur’oni karimda: «(O‘z) bandasi (Muhammad)ni, unga mo‘jizalarimizdan ko‘rsatish uchun (Makkadagi) Masjidul Haromdan (Qudsdagi) Biz atrofini barakotli qilgan Masjidul Aqsoga tunda sayr qildirgan Zotga tasbeh aytilur. Darhaqiqat, U eshituvchi va ko‘ruvchidir» (Isro, 1), deyilgan.


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЗАМЗАМ СУВИНИ НИЯТ ҚИЛИБ ИЧИНГ!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: مَاءُ زَمْسَمْ لِمَا شُرِبَ لَه – “Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир”, деганларини кўпчилик эшитган ва унга амал қилиб келади. Яъни, замзам сувини ният қилиб ичишнинг хосияти, шарофати ва баракоти бор экани, шак-шубҳасиздир. Дунѐ таниган олимлар ҳам уни ният қилиб ичган эканлар:1) Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос (ваф. 68 ҳ./687 м.) разийаллоҳу анҳудан бир киши: “Замзам сувини қандай ичаман?”, деб сўрабди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ОТАШИ ЁХУД СОЯЛАНГАНЛАР

Сулайм ибн Омирдан ривоят қилинади: Менга Миқдод ибн Асвад гапириб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: “Қиёмат кунида қуёш халойиққа яқинлаштирилади, ҳатто уларга бир мил миқдорида бўлиб қолади”. Сулайм ибн Омир айтади: “Аллоҳга қасамки, милдан ернинг масофасиними ё у билан кўзга сурма қўйиладиган қаламними, нимани тайин қилаётганларини билмайман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар амаллари миқдорида терга ботиб кетадилар, улардан баъзилари тўпиқларигача тер ичида бўлади, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача, баъзиларини эса тер мутлақо жиловлаб қўяди”, – дедиларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”. Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Қиёмат кунида ҳисоб-китоб бошланиши кутиб турилган пайтда қуёш уларга яқинлаштирилганидан ҳамма қилган ёмон амаллари миқдорида терга ботиб турар экан. Кимдир тўпиғигача, кимдир тиззасигача, кимдир белигача, яна кимдир эса оғзига қадар терга ғарқ бўлар экан. Ҳамма одамлар бир жойда турган бўлсалар-да, тер денгизи бирининг тўпиғидан ошса, иккинчисининг оғзи баробаридан бўлар экан. Бунинг қандай бўлиши ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг қадами остидаги ерни унинг яхши ё ёмон амалига яраша баланд-паст қилиб қўяди. Шунга кўра ҳар кимнинг баландлиги ҳар хил бўлади.
2. Аллоҳ таоло инсонларни амалларига мос ҳолатда гуруҳ-гуруҳ қилиб тўплайди, баъзи гуруҳдагилар тўпиқларигача терга ботиб турадиган жойда, баъзилари белларигача терга ботиб турадиган даражадаги чуқурроқ жойда турадилар.
Ана шундай қуёш яқинлаштирилиб, ҳамма иссиқда қийналиб турган пайтда баъзи инсонлар сояланиб турадилар. Улар дунёда қилган ишлари эвазига Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган ва шундай даҳшатли кунда У зот тарафидан соялантириб турилган бахтли инсонлардир. Қуйидаги ҳадисда бундай бахтли инсонларнинг кимлар эканлиги баён қилинган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етти нафарни Аллоҳ таоло Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда соялантиради:
1. Адолатли бошлиқ;
2. Аллоҳнинг ибодатида вояга етган йигит;
3. Қалби масжидларга боғланган киши;
4. Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўрган, шу муҳаббатга кўра жамланиб, шу муҳаббатга кўра ажрашадиган икки киши;
5. Мансабдор ва чиройли аёл (гуноҳ ишга) чақирганда, Аллоҳдан қўрқаман деган киши;
6. Ўнг қўли берган садақани ҳатто чап қўли ҳам билмай қоладиган даражада махфий қилган киши;
7. Аллоҳ таолони ёлғиз ҳолатда зикр қилган ва кўзлари ёш тўкан киши”
, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видеоролик

🎞 Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Жимоъ вақтида ёпиниш

Эру хотин бир-бирлари билан яқинлик қилаётган, жимоъ қилишаётган вақтида устларини чойшаб, кўрпа ёки шунга ўхшаш нарсалар билан ёпиниб олишлари мустаҳабдир. Чунки, инсон ҳаёли бўлмоғи, ёлғиз қолганида ҳам ҳаёли бўлмоғи даркор! Бу ерда нозик ишора бор: ҳафаза фаришталари, яъни инсонни кузатиб турувчи фаришталар аврат очилиши билан инсондан узоқлашиб кетадилар. Чунончи, ҳожатхонага кирганда, жимоъ қилганда ҳафаза фаришталари ташқарида қоладилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…
Подписаться на канал