imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Энг яхшиларингиз ва ёмонларингиз

Имом Бухорий ўзининг “Ал-адаб ал-муфрад” номли ҳадис тўпламида Асмо бинт Язид розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтиради:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (асҳобларига): “Энг яхшиларингиз ҳақида хабар берайми?”, дедилар. “Ҳа (хабар беринг!)”, дейишди. У зот дедилар: “Улар шундай кишиларки, одамлар уларни кўрганда Аллоҳ эсга келади”. Кейин: “Энг ёмонларингиз ҳақида хабар берайми?”, дедилар. “Ҳа (хабар беринг!)”, дейишди. У зот шундай дедилар: “Улар гап ташиб юрувчи, ёр-дўстлар орасини бузувчи, айбсиз инсонларга ёмонлик ва машаққат етишини хоҳловчи кимсалардир”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
19-моддаси
.

📝 Диний ташкилот уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганда уни қайтадан рўйхатдан ўтказиш


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#duo #jannat #shayx #muftiy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, яъни, чиқдию оқмади. Бу ҳолатда таҳорат синмайди, лекин агар шу чиққан қон бирор жойга бехосдан тегиб кетса, кийимгами қўлгами ва ҳоказо, шу ҳолатда таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон чиқиб, оқмаса таҳорат бузилмайди. Демак, ўша оқмайдиган қон кийим ёки баданга тегиб кетса ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
17-моддаси
.

📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

“АЛЛОҲ ТАОЛО” ОСМОНДА ДЕБ ЭЪТИҚОД ҚИЛИШНИНГ ХАТАРЛАРИ BA ОҚИБАТЛАРИ (1-Қисм)

Ислом дини инсониятга Аллоҳ таолонинг омонати, бу омонатни ҳар бир авлод ўзидан олдингилардан қабул қилиб олиб, қандай бўлса шундайлигича етказишга ҳаракат қилади ва ҳатто бу йўлда турли хилдаги даврий синовларга дуч келсаларда, сабр-бардош қиладилар. Жумладан, хорижийлар “гуноҳи кабира инсонни имондан айиради” деган даъво билан чиққанларида саҳобалар уларга қарши илму маърифат билан кураш олиб бордилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Фақат иккитасига ҳавас қилиш бор: Аллоҳ Қуръонни ўргатиб, у уни тун бўйи, кун бўйи тиловат қиладиган киши. Қўшниси уни эшитиб: «Қанийди менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилсаю, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди.

Яна Аллоҳ мол-давлат бериб, уни ҳақ йўлда сарфлаб битирган кишидир. Бир киши: «Қанийди фалончига берилгандек менга ҳам берилса, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди».

(Имом Бухорий ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
16-моддаси
.

📝 Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

КИМ ШУБҲАЛАРГА ТУШСА, ҲАРОМГА ТУШАДИ !

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, ҳалол
очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ba иккови орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билишмайди. Бас,  ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон. Огоҳ бўлингки, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлингки, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. У солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. У бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Раддиядан мақсад

Биз турли фирқаларни кузатганимизда ва уларга раддиялар берганимизда хўжакўрсинликни, бизни иқрор қилиб мақташликни, адашган кишидан устун эканлигимизни билдириш ёки шахсиятга тегиб ёмон-отлиқ қилишни мақсад қилган эмасмиз. Балки мусулмонлар орасида пайдо бўлган бўлиниш сабабларини кузатиб, уларга аралашиб қолган мусулмонларни чиқариш ёки энди Ислом динини ўрганишни бошлаган кишиларни бир офатга, адашган эътиқод ўрасига тушиб қолишини олдини олиш учун ҳаракат қилмоқдамиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЛБИ ҚАТТИҚ САВДОГАР (Ибратли воқеа)

Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир қулни сотиб олар, бир йил оғир ишларни қилдириб, сўнг ундан қутилар эди.
Лекин....
Қутилиш, қулларни бошқа бировга бериб, сотиб ё озод қилиш йўли орқали бўлмасди.
Аксинча, итларига ем қиларди. У қулни итларга едирганда ҳам ваҳшийларча иш тутарди. Кунлаб итларни оч қолдириб, сўнг уларни қўйиб юборарди.
Тожир бу йўл билан йил давомида унинг сир - асрорларига воқиф бўлган қул, ўзгаларга ошкор қилишини истамас, шунинг учун шундай йўл тутарди.
Одатига кўра у яна янги қул сотиб олмоқчи бўлди. Қуллар тожири заковатли бир қулни тақдим этди.
Уни сотиб олди.. Бир йил у чиройли хизмат қилди.. Лекин, азобли ўлим унга ҳам яқинлашиб келарди..
Савдогар бу аламли лаҳзаларни кўриб лаззатланарди. Қувончига шерик бўлишлари учун бир неча улафатларини ҳам чақиришни унутмади.
Унинг одати, бечора қулни едиришдан бир неча кун олдин, итларни роса оч қолдирарди. Шунда қонли олишув ҳам даҳшатли тус оларди.
У қулнинг олдига итлар галасини қўйиб юборди. Лекин... ҳолат уни таъажжубга солди.
Улар қулнинг атрофида думини ликиллатиб, эркаланиб айлана бошлашди. Озгинадан кейин ўйнаб - ўйнаб унинг олида ухлаб қолишди.
Бой бу манзарадан ҳайратга тушди. Чунки унинг итлари очофат, ваҳший эди. Қандай қилиб бундай меҳрибон, вафодор бўлиб қолишганига ақли етмасди. Қулдан сабабини сўради. У:
- Мен сизга тўла бир йил чиройли хизмат қилдим. Сиз бунинг эвазига мени оч итларга едирмоқчи бўлдингиз. Атиги, охирги икки ой ичида итларингизга ҳам меҳр билан хизмат қилдим. Оч бўлсалар ҳам, уларнинг вафосини ўзингиз кўрдингиз... - деди.

Яхшиликни инкор қилиш аслида башарият учун қийин иш. Лекин, баъзиларнинг шу даражада қалблари қотиб кетганки, уларга зарари етмаган тугул, яхшилик қилиб, доим қалбларини очганларга ҳам заррача раҳмилари келмайди.
Фитрати соғлом инсоннинг маънавияти ҳам соғлом бўлади. Унга қилинган яхшиликни ортиғи билан, гўзал тарзда қайтаришга ҳаракат қилади.
Уни инкор этиб, пасткашларча иш тутмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН ҲАДИСЛАР

“Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

* * *
Набий алайҳиссалом «Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар кимлар?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар». (Имом Бухорий ривояти).

* * *
«Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади». (Имом Термизий ривояти).

* * *
“Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради". (Имом Муслим ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Диний таълимни кимдан олиш зарур?

👉 1-қисм 👉2-қисм

Абдулҳамид домла Жуманов

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

📚2,5 МИНГДАН ЗИЁД КИТОБ СОҲА ХОДИМЛАРИГА ТАРҚАТИЛДИ

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Фатво маркази уламолари томонидан нашрга тайёрланган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби чоп этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоизки, мазкур китоб диний соҳа ходимларининг мўмин-мусулмон халқимиз руҳий-маънавий эҳтиёжини таъминлаш, диний-маърифий саводхонлигини оширишда муҳим ва фойдали қўлланма вазифасини бажаради.

📚 Айни мақсадни кўзлаган ҳолда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимиздаги масжид имом-хатиблари ва диний таълим муассасаси илмий ходимларига мазкур китобдан 2 500 дона хайрия сифатида тарқатилди.

🗣Ушбу китоб кенг жамоатчилик томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу борада Фатво марказига келган ва телефон орқали мурожаат қилган фуқаролар яхши тилакларини билдирмоқда. Шу билан бирга имом-домлалар ва муддарислар томонидан бугунги кун руҳини акс эттирган китоб нашр этилгани ва соҳа ходимларига берилгани учун миннатдорлик ҳам изҳор этилмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон халқимиз эҳтиёжини таъминлаш йўлидаги хайрли ишларни бардавом айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#yangiliklar #xabar #kitob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?

1. Одам алайҳиссалом 25 марта
2. Идрис алайҳиссалом 2 марта
3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта
4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта
5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта
6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта
7. Лут алайҳиссалом 27 марта
8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта
9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта
10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта
11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта
12. Айюб алайҳиссалом 4 марта
13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта
14. Мусо алайҳиссалом 136 марта
15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта
16. Довуд алайҳиссалом 16 марта
17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта
18. Юнус алайҳиссалом 4 марта
19. Илёс алайҳиссалом 3 марта
20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта
21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта
22. Закариё алайҳиссалом 7 марта
23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта
24. Исо алайҳиссалом 25 марта
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ғазабни, шаҳватни, ҳирсни тарк этиш мардликдир. Бу Пайғамбарнинг одатларидан. Феълида эшакнинг мардлиги ҳам бўлмасин-у Аллоҳдан йироқ, лаънатланган тирик бўлгандан кўра Аллоҳ кўриб-кузатиб турган ўлик бўлганим афзалроқ. Шу – мардликнинг мазмуни, сиридир, қолгани теридан иборат. У одамни жаннатга етаклайди, бу эса жаҳаннамга! Жаннатнинг ёқимсиз нарсалар билан ўралганлиги айтилади, дўзахнинг ҳою ҳавасдан иборатлиги хабар берилади.

«Қалб кўзингни оч» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
18-моддаси
.

📝 Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АЗОБ

Ҳасрат ва фиғон хасталик пайтидадир. Беморлик чоғи асл ҳушёрлик, бедорлик, уйғоқлик чоғидир. Касал бўлганингда гуноҳларингга тавба қиласан. Гуноҳнинг жирканчлигини кўрасан, “Тузалганимда тўғри йўлга кираман", деб ният қиласан. “Бундан кейин бандаликдан бошқа ишни қилмайман”, деган қарорга келасан. Шу ҳолдан аён-ки, хасталик сенга ақл бағишлайди. Эй ҳақиқатни изловчи кимса! Шу ҳақиқатни билки, кимда дард бўлса, у дармонга етгандир. Ким бедорроқ бўлса, дарди зиёдадир. Ким вазиятни яхшироқ англаган бўлса, ранги сомондир.

Жалолиддин Румий. «Қалб кўзингни оч»

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

РИЗҚНИНГ БАРАКАСИ НИМАДА?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#rizq #baraka #shayx #muftiy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

НАМОЗГА ЧОРЛАШНИНГ 11-ЙЎЛИ
(Ота у менинг намозимми ёки сизнинг намозингизими?)
Болангизга намозингни ўқиб ол деганингизда у сизга қаршилик қилса ёки бош тортса уни урасизми?
Оталарнинг бири шундай ҳикоя қилиб беради: кунларнинг бирида ўн яшар ўғлимга намозингни ўқиб ол дедим. У менга ғазабланиб эй ота у намоз меникими ёки сизникими? деди. У гапи билан гўё мен ўқишим керак бўлган намоз, мени ўз ҳолимга қўйинг, мендан намозимни сўрайверманг демоқчи бўлди. Шунда мен унинг ғазаби келганини билиб, табассум қилдимда, ўғлим Қуръон мусҳафини олиб кел дедим. У эса эринчоқлик билан юриб Қуръонни олиб келди. Қуръонни унинг қўлидан олар эканман унга ташаккур билдириб, ундаги қуйидаги оятни очдим: “Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир”. Тоҳа сураси 132-оят.
Мен унга ушбу оятни ўқишни буюрдим, сўнг ушбу оятни шарҳини айтиб бердим. Шунинг билан бирга Набий алайҳиссаломнинг: “Болаларингиз етти ёшга етганда намозга буюринг. Улар ўн ёшга етганларида (одоб учун) уринглар ва уларнинг ётоғини ажратинглар” (Абу Додвуд ривояти) деган сўзларини ҳам эслатдим.
Ўғлимга энди тушиндингми, у сенинг намозинг эканми ёки меникими? Тўғри у сенинг намозинг, лекин мен унга масулманда, ўйлайманки сен мени Аллоҳ таолонинг олдида хижолатга қўймайсан дедим.
Шундан сўнг биз ўғлим билан дўст бўлиб қолдик ва қачон уни намозга чорласам, ҳазил қилиб, ўғлим намозингга тур, бу борадаги Аллоҳнинг саволидан мени қутқар деб, айтар эдим.

Яҳё домла Абдураҳмонов

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
15-моддаси
.

📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) чоғида давлат хизматлари кўрсатиш.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ХУСУМАТ

Хусумат баҳсу жадалдан чуқурроқ иллатдир. Баҳсу жадал таҳқирлаш ва ўзининг устунлигини намоён этиш мақсадида ўзганинг гапидан нуқсон топишдан иборат. Хусумат - мол ёки кўзланган ҳақни тўла қўлга киритиш мақсадидаги жанжалли тортишув, низо. Хусумат тўғридан-тўғри ёки эътироз шаклида юзага чиқади. Баҳсу жадал эса олдин айтилган гапга эътироз шаклида намоён бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳо Расули
акрамнинг шундай деганларини
айтди: «Одамлар ичида Аллоҳнинг нафратига энг лойиқ кимса ашаддий хусуматчи кишидир» (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ким гап нимада эканини англамасдан хусуматга киришса, то ундан суғурилиб чиққунча, Аллоҳнинг ғазаби остида бўлади» (Ибн Абу Дунё ривояти).

Баъзилар айтди: «Хусуматдан
сақлан, чунки у динни ғорат қилади»...

«Тил офатлари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
14-моддаси
.

📝 4-боб. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби.
Диний ташкилотнинг таъсис ҳужжати.


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Огоҳ бўлинг, шайтонлар энди ниқобда

Ҳеч кимга сир эмас юртимиз ўз эркини қўлга киритганидан сўнг ҳар соҳада ривожланиш, янгиланиш ва юксалишлар бўлди. Шу жумладан дин соҳасида ҳам жуда кўп ютуқларга эришилди. Аммо мустабид тузумнинг чангалидан не-не қийинчилик ва машаққатлар билан қутилиб чиққан бу мазлум халқнинг кўкрагига озодлик шаббодаси текканини кўролмаган ғаламислар осуда халқнинг тинчлигини бир неча бор бузишга уриндилар. Бу билан улар ўзбек халқининг қалбини, йўлини минг йиллардан бери ёритиб келаётган бу халқнинг қалбидаги Аллоҳнинг нурини, Ислом чироғини ўчирмоқчи бўлдилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

ВАФОТ ЭТМАСИНГИЗДАН ОЛДИН УЛГУРИБ ҚОЛИНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ БОРЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.

Агар сиз “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? Демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…
Подписаться на канал