АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА
Тўғри йўлдаги халифалар давридан кейин Ислом динидан турли адашган мазҳаб, оқим ва фирқалар пайдо бўлдики, булардан хаворижлар, мўътазилийлар, муржиалар кабилар Ислом бирлиги ва бирдамлигига жиддий зарар келтирди, турли фитна ва тафриқаларга (бўлинишларга) сабаб бўлди. Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари услубида ақида масалаларини ёрита бошладилар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ
(Тошкент вақти билан)
Ражаб ойининг 1-куни, 13-январ, сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!
Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):
🌙 1 Ражаб - 13 январь - шанба
⏰ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:26
⏰ Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:20
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🕌 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#ТАШРИФ
Бугун 12 январь куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Бахмал туманида жойлашган "Намозгоҳ" жоме масжидига ташриф буюрадилар.
Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Рисолатдан_лавҳалар
ТОРТИШУВНИ БАС ҚИЛИНГ!
Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА
🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра
📈 Батафсил инфографикада🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Ахборот хизмати
Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига сафари сермазмун ва яхши натижаларга бой бўлди (2024 йил 7-11 январь)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#muftiy #haj #umra #delegatsiya
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин!
Асмоъий шундай ҳикоя қилади:
«Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна: «Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам» ёки баъзи вақтларда: «Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам», дер эдилар.
Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу гапларни бежиз айтмаганлар. Ул зот охират куни Яратган Зот Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўладиган савол-жавобнинг қанчалик даҳшатли бўлишини билганларидан, у куннинг масъулияти ўта оғир бўлишини билганларидан шундай дер эдилар.
"Солиҳлар гулшани"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Эрталаб айтиладиган зикр:
(اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلائِكَتَكَ، وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، وأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ ) أَرْبَعَ مَرَّاتٍ
Эй Аллоҳ! Тонгга етдим. (Агар кеч кирса: Кечга етдим). Мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, малоикаларингни ва бутун махлуқотингни гувоҳ қилиб айтаман-ки: Сен Аллоҳдирсан ва Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ илоҳ йўқ. Сен ёлғизсан ва Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ҳамда Расулингдир. (Бухорий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Сунний ривояти)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🕋 “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
✅Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.
📋 Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар.
🏨 Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.
🚌 Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.
📍 Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
✅ Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш қилиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.
#muftiy #haj #umra #delegatsiya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
5-моддаси.
➖ Виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари нималардан иборат?
🎞 Батафсил видеороликда🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Ахборот хизмати
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Видеоролик
⁉️ Ижтимоий тармоқлардаги диний матераллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга "лайк" босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик борми?
❌Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг!
⛔️ Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!
🎥 Батафсил видеороликда🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Рисолатдан_лавҳалар
ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл-атворингдан сўраласан, – дедилар.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Оиша онамизни хурсанд қилган дуо!
Оиша розияллаҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун хурсанд ҳолатда кўрдим. Ва у зотга айтдимки: «Эй Расулуллоҳ, мен учун дуо қилинг»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Аллоҳим, Оишани аввалги ва охирги гуноҳларини мағфират қил, маҳфий, ошкора ва бутун гуноҳларини кечир»
Буни эшитган Оиша шундай хурсанд бўлдики, кулавериб бошлари эгилиб қолди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуойим сени хурсанд қилдими?».
«Қандай қилиб, сизнинг дуойингиз хурсанд қилмасин» — деди Оиша розияллаҳу анҳо.
«Валлоҳи, бу ҳар намозимда умматим учун қиладиган дуойимдир» — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#rajab
РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔭 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🔹 Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакили Меҳмонхон домла Жабборов ҳазратлари Бахмал туманида жойлашган "Намозгоҳ" жоме масжидига ташриф буюрдилар
Ташриф давомида "Намозгоҳ" жоме масжиди ҳудудига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтқазилди ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати.
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
6-моддаси.
📌Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲
ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ЯРИМТА ХУРМО ЭҲСОН ҚИЛИБ БЎЛСА ҲАМ ДЎЗАХДАН САҚЛАНИНГ!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР
• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).
• Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч (хислат) имоннинг асосидир: 1. «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган кишидан ўзингни тий, бир гуноҳ сабабидан унга куфрлик нисбатини берма ва бирор амали сабабли уни Исломдан чиқариб қўйма. 2. Аллоҳ мени (жиҳодга) ундаганидан бери то ушбу умматнинг охири дажжолни ўлдирмоғигача давом этадиган қадимий жиҳод, уни золимнинг зулми, одилнинг адолати бекор қила олмайди. 3. Ва тадбир қилиб қўйилган нарсаларга иймон», дедилар. Абу Довуд ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Илмнинг асли ибодатдир
Илмнинг даражаси буюк. Одамлар ризқ келишига сабаб бўлувчи илмларни орзу қилишади. Лекин адаштирмайдиган, ҳалол-ҳаромни ўргатадиган илмгина ибодатнинг асли саналади. Яратилган нарсаларни танишлик илми эса дунёни ислоҳ этади. Буйруқлардаги илмнинг асли ибодатдир.Қуръони Карим бизга Аллоҳ таоло ва Набий алайҳиссалом ирода этган илмларни ҳам ўргатади. Бу илмлар фақатгина фойда эмас, балки роҳату лаззат берадиган илмдир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАР БИР ҚИЛГАН ЯХШИ АМАЛИМИЗГА САВОБ ЁЗИБ ҚЎЙИЛАДИ.
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН САДАҚА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир киши: “Албатта, мен садақа қиламан” – деди. Чиқиб садакасини ўғри кўлига топширди. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилинибди", дея бошладилар. У айтди: “Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб зинокор аёл қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилинибди” – дейишга тушдилар. У айтди: “Аллоҳим, зинокор учун берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” деди. Садақасини олиб чиқиб бир бой қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилинибди", деб гапирадиган бўлдилар. У айтди: “Аллоҳим, ўғри, зинокор аёл ва бойга берилгани учун Сенга ҳамд бўлсин”. Тушида унга айтилди: “Сенинг ўғрига берган садақанг уни ўғирлигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, у Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилиши мумкин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибрат: садақани холис, Аллоҳ учун беравериш лозим, ҳар хил гап сўзлар ёки бошқа нарсалар туфайли ниятни ўзгартирмаслик яхши амалларда бардавом бўлишга сабабдир.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
«Мазҳабга эргашиш шарт эмас» дейдиганларга
Мужтаҳидга қўйиладиган иккинчи шарт: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари илми.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари Ислом шариатининг Қуръони Каримдан кейинги иккинчи масдаридир. Бу масалаларни яхши билмаган одам мужтаҳид бўла олмаслиги, бинобарин, мусулмонлар ичида олим ҳам, фақиҳ ҳам бўла олмаслиги турган гап.Мужтаҳид бўладиган одам аҳком ҳадисларини луғат жиҳатдан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам худди Қуръоннинг аҳком оятларини ўзлаштиргани каби яхши ўзлаштирган бўлиши керак.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/