imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

ДУНЁНИ ДЕБ - ОХИРАТНИ,
ОХИРАТНИ ДЕБ - ДУНЁНИ УНУТИБ ҚЎЙМАЙЛИК!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Қиссаларнинг энг яхшиси

Нима учун Юсуф сураси "қиссаларнинг энг яхшиси" деб номланган?
Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқиши;
Бемор вақти келиб шифо топиши;
Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
Ғам ўтиб аришини;
Мўмин бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди;
Аллоҳ бор экан умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АРАЗЛАШИШ МАН ҚИЛИНАДИ?

Абу Айюб розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмонга биродари билан уч кундан зиёд аразлашиб юриши ҳалол эмас. Яъни, улар учрашиб қолганида бири иккинчисидан юзини ўгириб кетади. Бу иккисидан хайрли бўлгани аразлашган бўлса ҳам биринчи бўлиб салом берганидир".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расули акрам шундай марҳамат қиладилар: “Бир мўминнинг бошқа мўминга уч кундан зиёд аразлаши ҳалол эмас. Орадан уч кун ўтгач у билан ярашиб, салом берсин. Агар бу саломга жавоб берилса, ажрда ҳар иккиси ҳам шерикдир. Агар саломга жавоб қайтармаса, унга гуноҳ ёзилади”.

Яна бир ривоятда шундай марҳамат қилинади: "Ким уч кундан ортиқ аразлашиб юрса ва вафот этса, жаҳаннамга киради".

Абу Хирош ас-Суламий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, бу худди унинг қонини тўкканга ўхшайди”, дея марҳамат қиладилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расули акрам: "Амаллар ҳар пайшанба ва душанба куни арз қилинади. Азиз ва жалил бўлган Аллоҳ таоло ўша куни Раббисига ҳеч нарсани шерик қилмаган қулининг гуноҳларини афв қилади. Бундан фақат биродари билан орасида душманчилиги бор кишилар мустаснодир. (Улар афв қилинмайди) ва "Бу иккисини то ярашгунга қадар тарк этинг”, дея буюради”, деб марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ОРТГА СУРМАНГ!

Солиҳ салафлардан бири ортга суришдан огоҳлантириб шундай деган экан: “Мен сизларни “кейин”деган сўздан огоҳлантираман. Чунки ушбу сўз қанчадан-қанча яхшиликлардан маҳрум қилган ва кўплаб эзгу ишларни ортга сурдиргандир”.

“Ҳикматлар чашмаси”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ғаззолий ҳазратлари айтадилар:
“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”.
Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ. Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг.
Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да.
Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир.
Сават эса бу - номаи аъмолинг.
Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг.
Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларинг,

"Жаннат зийнати" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ғийбатнинг тақсимлари

Олтинчи тақсимАйблов воситасига қараб ғийбат беш қисмга бўлинади:1. Тил билан ғийбат қилиш.Ҳикоя. Баъзи кишиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хилол қилинглар, яъни тишларингиз орасини тозалаб ташланглар», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Биз бугун таом емаган эдик», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен тишларингиз орасида фалончининг гўштини кўряпман», дедилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Қуръонга боғланинг, барака топасиз.

Аллоҳ таоло каломида айтади:

كِتٰبٌ اَنۡزَلۡنٰهُ اِلَيۡكَ مُبٰرَكٌ لِّيَدَّبَّرُوۡۤا اٰيٰتِهٖ وَلِيَتَذَكَّرَ اُولُوا الۡاَلۡبَابِ

"Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир" (Сод сураси, 29-оят).

Баъзи муфассирлар айтадилар: Қуръон билан машғул бўлдик, натижада дунёмиз хайру баракага тўлиб тошди.

Аллоҳим Сендан қалбимизни китобингни ҳифз қилишга муваффақ қилишингни сўраймиз. Китобингни Сени биздан рози қиладиган тарзда ўқиш ва тадаббур қилишимизни насиб этгин. Унга амал қилишимизни муяссар қилгин.

Биродарим...
Вирдингиздан чалғиманг.
Аллоҳга қасамки, агар ниятни Аллоҳ учун холис қилсангиз Қуръон кундалик ҳаётингизда барака манбаига айланади.

Доктор Айман Сувайд.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тақсит савдоси.

Тақсит савдоси«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.Ислом Фиқҳи Академиясининг еттинчи мажлисида ушбу савдо тўғрисидаги уламолар муноқашаларини тинглангач, унинг жоизлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

АГАР

Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Агар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Шамс Табризий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙДИ ВА УНИНГ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИБ БЎЛМАЙДИ

Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоклик беради. Шунинг учун мусулмон киши ўтказаётган вақтини зийрак тижоратчи каби ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Ҳар кун, ҳафта, ой ва йилда мусулмон киши ўтаётган вақтида нимадан фойда қўргани, нимадан зарар кўргани, фойда қанча бўлгани, зарар қанча бўлгани, фойда нима сабабли бўлгани, нима сабабли зарар кўрганини сарҳисоб қилиб, фойдани ошириб, зарарни йўқотишга уриниб бориши лозим. Чунки тижоратчи йўқотган молини яна ортиғи билан қўлга киритиши мумкин. Аммо вақтини йўқотган инсон эса уни қайта кўлга киритиши асло мумкин эмас.
Уламолар ўтаётган вақт ҳақида шундай деганлар:
«вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади». Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат булади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:
«Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман».

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".


"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган Савбон розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Кумуш ёки олтин йиғиш билан боғлиқ оят нозил қилинган пайтда одамлар: “У ҳолда қайси молни тўпласак бўлади?" дея бир-биридан сўради. Шунда ҳазрат Умар: "Буни мен сўраб билиб, сизга хабар бераман!" деди ва дарров туясига миниб кетди. Мен ҳам унинг ортидан бордим. Ҳазрат Умар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб сўради:
– Ё Расулуллоҳ, қайси молдан йиғинайлик?
– Ҳар бирингиз шукрона айтган бир қалб, зикр қиладиган тил, охират ишингизга ёрдам берадиган мўмина аёлга уйланинг, шуни жамлашга ҳаракат қилинг, дея марҳамат қилдилар”.

Абу Умома розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши Аллоҳга тақводан кейин энг зиёда солиҳ завжасидан хайр кўради. Назар солса уни хурсанд қиладиган, амр қилса унга итоат қиладиганини ва ўз жонидан ва молидан эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл афзалдир”, дея марҳамат қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақводор) бўлса, ўша (тақводор аёл диндор бўлмаган ҳур аёллардан) афзалроқдир”, дея марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

СИРОТ КЎПРИГИ ҲАҚИДА ВАЪЗ

Билгинки, йўл икки хил бўлади. Бири, дунёнинг, иккинчиси, охиратнинг йўли. Аксарият инсонлар дунёнинг йўлини тутишади, охиратникини унутишади. Агар сен охират йўлини ҳам қалб, ҳам тил билан эсласанг, топасан. Акс ҳолда бунинг иложи йўқ.

Бу икки йўлдан бири жаннатга элтади, иккинчиси эса дўзахга. Ким бу дунёда дунёнинг йўлини тутса, охиратда жаҳаннамнинг йўлидан юради. Ким охиратнинг йўлини тутса, қиёматда жаннат йўлидан юради.

Бишр ибн Ҳорис раҳматуллоҳи алайҳ айтади. Фузайл ибн Иёзнинг қиёматни тавсифлаётганини эшитдим. У айтади: “Сирот етти кўприкдан иборат. Банда биринчисида имонидан сўралади. Агар унинг имони нифоқ, риё, шубҳа ва ғурурланишдан пок бўлса, нажот топади. Акс ҳолда жаҳаннамга қулайди. Иккинчисида намоздан ҳисоб-китоб қилинади. Агар намозлари мукаммал бўлса, ўз вақтида ўқилган бўлса, нажот топади. Учинчисида закотдан сўралади. Аллоҳ таоло фарз қилган закотни адо этган бўлса, нажот топади. Тўртинчисида рўзадан сўралади. Рамазон рўзасини адо этган киши нажот топади. Бешинчисида ҳаж ва умрадан сўралади. Агар бу иккисини барча рукн ва шартларига риоя қилган ҳолда адо этган бўлса, нажот топади. Олтинчисида таҳорат, ғуслдан сўралади. Агар уларни яхши адо этган бўлса, нажот топади. Еттинчисида ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошлар билан алоқа ҳақида сўралади. Агар ота-онасига яхшилик қилган ва қариндошлар билан алоқани узмаган бўлса, нажот топади. Акс ҳолда жаҳаннамга қулайди.
Огоҳ бўл, эй Бишр. Кўприклар жаҳаннам устига қурилган, инсонлар унинг устида туришади, тарози бошлари узрадир. Набий алайҳиссалом кўпрок орқасида туриб, “Умматим, умматим”, дейдилар. Инсонлар худди чигирткаларга ўхшаш бир-бирларининг устига чиқиб кетгудек бўлишади. Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолога илтижо қилиб: “Ё Раббим, саломатлик бер”, дейди. Фаришталар ҳам шундай дейишади. Кўприк худди кемага тўлқинлар келиб урилгани каби титраб туради.
Эй Бишр, огоҳ бўл. Биринчи гуруҳ яшин тезлигида нажот топади. Иккинчи гуруҳ шамол тезлигида нажот топади. Учинчиси қушдек, тўртинчиси отдек, бешинчи гуруҳ тез юриб кетаётган одамдек нажот топади. Олтинчи гуруҳдаги одамларнинг баъзилари кўприкдан бир кечада, баъзилари икки кунда, баъзилари икки ойда, баъзилари бир йилда, охиргилари эса ўн минг йил давомида ўтишади”, деди.

Ривоят қилинишича, қиёмат куни Муҳаммад алайҳиссаломнинг осий уммати келтириларкан. Аллоҳ таоло уларга: “Сизлар кимга ибодат қилар эдингиз, кимдан истиғфор сўрар эдингиз?” дейди. Улар: “Сенгагина ибодат қилардик, Сендангина истиғфор сўрар эди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Ёлғон айтдингиз. Улуғлигимга қасамки, сизлар сўз билан ибодат қилар, тил билан истиғфор айтар эдингиз. Лекин Мендан қалбларингиз билан қочдингиз”, дейди ва буларни олинглар ва жаҳаннамга улоқтиринглар, дейди. Бир нидо қилувчи: “Булар Муҳаммад алайҳиссаломнинг гуноҳкор умматидир”, дейди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бундайларга вайл бўлсин. Улар қуёшнинг иссиғига чидай олишмас эди. Энди қандай қилиб дўзах оташига чидайди. Бундай териларга вайл бўлсин. Уларга дағал кийим азият берар эди, энди улар дўзах кийимига қандай сабр қилишади?!” дейдилар.
Аллоҳ асрасин!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ғаззолий ҳазратлари айтадилар:
“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”.
Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ. Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг.
Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да.
Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир.
Сават эса бу - номаи аъмолинг.
Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг.
Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларинг,

"Жаннат зийнати" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЁМОНЛИК ҚИЛИШДАН ТИЙИЛИШ ҲАМ - ЯҲШИЛИКДИР!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Инсон вафот этса ҳамма амали тўхтайди. Фақат ҳаётлик вақтида қилган учта амалининг савоби етиб туради. Улар: садақаи жория, фойдали илм, (ота-она ҳаққига) дуо қиладиган солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Қуръонга боғланинг, барака топасиз.

Аллоҳ таоло каломида айтади:

كِتٰبٌ اَنۡزَلۡنٰهُ اِلَيۡكَ مُبٰرَكٌ لِّيَدَّبَّرُوۡۤا اٰيٰتِهٖ وَلِيَتَذَكَّرَ اُولُوا الۡاَلۡبَابِ

"Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир" (Сод сураси, 29-оят).

Баъзи муфассирлар айтадилар: Қуръон билан машғул бўлдик, натижада дунёмиз хайру баракага тўлиб тошди.

Аллоҳим Сендан қалбимизни китобингни ҳифз қилишга муваффақ қилишингни сўраймиз. Китобингни Сени биздан рози қиладиган тарзда ўқиш ва тадаббур қилишимизни насиб этгин. Унга амал қилишимизни муяссар қилгин.

Биродарим...
Вирдингиздан чалғиманг.
Аллоҳга қасамки, агар ниятни Аллоҳ учун холис қилсангиз Қуръон кундалик ҳаётингизда барака манбаига айланади.

Доктор Айман Сувайд.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тун узоқ, уйқу билан уни қисқартирма, кун мусаффодир - гуноҳларинг билан уни ифлос қилма.
Яҳё ибн Муаз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

imon.uz

Зуфар Нақшбандий айтади:
Дунё яралгандан бери қабрда ётганларнинг биргина орзуси бор бўлиб, у ҳам улар учун ушалмас орзу экан. Улар, қани эди, бизни Аллох таоло бир маротаба, бир лаҳзага шу дунёга қайтарса-ю, бошимизни саждага қўйиб ҳеч бўлмаганда бир маротаба “Субҳана роббиял аъло” деб олсак, дер эканлар. Бу ушалмас орзу бизнинг кўлимизда нақд турибди. Биз хоҳлаганимизча сажда қилишимиз мумкин. Аммо биз бу нарсадан ғафлатдамиз, шайтоннинг алдови билан, ажал бизга ҳали — бери етмайдигандай туюлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ГУНОҲ

Гуноҳ шариат ман қилган нарсани ножоиз эканини била туриб, қасддан амалга ошириш, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажармай, қайтариқларига беэътибор бўлишдир. Гуноҳларнинг ҳаммаси ҳам бир хил даражада эмас, балки уларнинг ичида кабира (улкан) гуноҳлар бор ва сағира (кичик) гуноҳлар бор. Гуноҳлар инсон танасида ҳам, ақлида ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, аммо энг аянчлиси, улар қиёматда даҳшатли азобларга сабаб бўлади. Гуноҳ туфайли кишининг қалби қотади, юраги сиқиладиган бўлиб қолади, ғам-ташвишлари кўпаяди, ризқи тораяди. Гуноҳлар ортидан бало-офатлар, қурғоқчилик, қаҳатчиликлар келиб чиқади. Оламдаги турли бало-офатларнинг сабаби инсонларнинг гуноҳ ва маъсиятларидир.

Бу ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай марҳамат қилган: “Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар(Рум сураси, 41-оят).

“Ечим” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Китобхон уммат нега ўқимай қўйди?!

Бу уммат тавҳид рисолатини ва ҳидоят нурини шарқу ғарбга таратган, инсонларни бандаларнинг зулми-ю истибдодидан оламлар Роббисининг тавҳидига олиб чиққан, сўнгра элчилари илм ва ҳақиқат нурини оламнинг турли жойларигача етказиб, одамларга таълим берган, тушунтирган ва ҳидоят томон йўллаган умматдир. Китобхонлар жамоаси бу йўлда собит турдилар. Натижада уммат илм-маърифатга эга бўлди. Беназир Ислом гуллаб яшнади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ИРШОД

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Бемазҳаблик динсизликка эмас, ақлсизликка далолат қилади. Лекин мужтаҳидлардан безор бўлиш, уларни ҳақорат қилиш ва айблаш динсизлик ҳисобланади.
Бир бемазҳаб одам менга байъат қилди. Мен унга шундай васият қилдим: «Мавлид ва фотиҳахонлик қилувчиларни умуман ёмонламайсан, чунки уларнинг орасида ният ва ақийдаси яхши одамлар ҳам бор. Орамизда биргина фиқҳий масалада ихтилоф бор, холос. Бу масала ҳанафийлар билан шофеъийлар орасида ҳам ихтилофлидир. У шундан иборатки, агар мустаҳаб ва яхши ишга баъзи мункар ва бидъат амаллар қўшилиб қолган бўлса, ҳанафийларга кўра бу мустаҳаб амал умуман, таг-туги билан тарк қилинади. Шофеъийлар эса «Бу мустаҳаб амал тарк қилинмайди, балки ундан мункар ва бидъат ишлар чиқариб ташланади, холос», деган фикрдалар».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тамғалар ва... шайтон

Холисона фикр, адолатли (объектив) таҳлил – киши шахсиятини юксалтиради. Зеро, бу нарсалар атрофни англаш аппаратини, яъни онгини ривожлантиришни тақозо этади. Бу эса – меҳнат, ўз устидан ишлашдир.Бунинг акси – фикр ва таҳлилдан четланиб, нафсга ёққан нарсани ёқлаб, ёқмаганига нисбатан бирон тамға ўйлаб топиб, босаверишдир.Осон иш бу – тамға босиш: ўйлаш ҳам керак эмас, таҳлил ҳам, ўрганиш ҳам. Ёқмадими – тайёр тамғани босасиз – иш битди! Тамғаларни ҳодисаларга ҳам, тушунчаларга ҳам, шахсларга ҳам қўлласа бўлади – универсал, қулай восита.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…
Подписаться на канал